Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИЖАРА МУНОСАБАТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда қишлоқда ижара муносабатларини кенг ривожлантириш ва ҳақиқий мулкдорларни шакллантириш асосида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси 1-қисмининг янги таҳририга мувофиқ қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар ширкат хўжаликларига эллик йилгача муддатга, бироқ камида ўттиз йилга товар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши юритиш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда ижарага берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2003-2004 йилларда барча қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ер участкаларидан фойдаланишнинг ижара шаклига ўтказилишини таъминласинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2003-2004 йилларда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини узоқ муддатли ижара шаклига қайта расмийлаштириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) узоқ муддатли ижарага берилган ер участкасидан фойдаланганлиги учун тўлов қонунчиликда белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда ягона ер солиғи шаклида ундирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг намунавий шартномаси 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг намунавий устави 3-иловага мувофиқ;
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) билан фермер хўжаликлари ўртасида тузилган ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини қайта расмийлаштириш билан бир вақтда фермер хўжаликларининг ижара шартномалари ўзлари ҳудудида жойлашган туманлар ҳокимлари билан қайта тузилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда:
ушбу қарорга 1 ва 4-иловаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи ижара шаклига қайта расмийлаштирилишини ҳамда фермер хўжаликлари билан ижара шартномалари белгиланган Жадвал ва Низомга мувофиқ қайта тузилишини;
ижара шартномалари тузилгандан кейин (қайта тузилгандан кейин) қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликларининг қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
Белгилансинки, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини қайта расмийлаштириш, фермер хўжаликлари билан ижара шартномасини қайта тузиш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) қайта рўйхатдан ўтказиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ва фермер хўжалигининг аризаси етарли ҳисобланади. Бошқа талаблар ва шартлар белгиланишига, шунингдек бирон-бир қўшимча тўловлар ва йиғимлар ундирилишига йўл қўйилмайди.
Туманлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда ва қатъий равишда ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда вазирликлар ва идоралар бўйича тажриба, ўқув-тажриба, ёрдамчи хўжаликлардаги ер участкаларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб чиқсинлар.
Ўрганиб чиқиш якунлари бўйича хўжалик юритишнинг янги шароитларида улар фаолиятини такомиллаштириш, ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда эса — уларни олиб қўйиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
486-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 5 ноябрдаги
486-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини узоқ муддатли ижара шаклига қайта расмийлаштириш
ЖАДВАЛИ

Т/р‎‏

Минтақанинг номи ‎‏

Қишлоқ хўжалиги
‎кооперативлари
‎ (ширкат хўжаликлари)нинг
‎сони, жами‎‏

шу жумладан:‎‎

2003 йил, IV чорак‎

2004 йил, I чорак ‎

1.‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎

87‎

35‎

52‎

2.‎ Андижон ‎ 186‎ 74‎ 112‎
3.‎ Бухоро ‎ 108‎ 43‎ 65‎
4.‎ Жиззах 63‎ 25‎ 38‎
5.‎ Қашқадарё ‎ 131‎ 52‎ 79‎
6.‎ Навоий ‎ 66‎ 26‎ 40‎
7.‎ Наманган ‎ 135‎ 54‎ 81‎
8.‎ Самарқанд ‎ 214‎ 86‎ 128‎
9.‎ Сирдарё‎ 32‎ 13‎ 19‎
10.‎ Сурхондарё ‎ 129‎ 52‎ 77‎
11.‎ Тошкент 164‎ 66‎ 98‎
12.‎ Фарғона 152‎ 61‎ 91‎
13.‎ Хоразм ‎ 89‎ ‎36 ‎53
Жами‎‎ 1556‎ 623‎ 933‎
Изоҳ: Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқни қайта расмийлаштириш билан бир вақтда фермер хўжаликларининг туманлар ҳокимлари билан ижара шартномаси қайта тузилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 5 ноябрдаги
486-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ


‎200__йил «_____»____________‎


‎__________________________
‎(шартнома тузилган жой) ‎

_________________________‎
(номи)

вилояти______________________‎
(номи)

тумани ҳокимлиги‎

ҳоким ____________________________
‎(Фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎‎орқали, кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб аталади,
бир томондан ва ‎_______________

___________________________
‎(қишлоқ хўжалиги кооперативи)

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(ширкат хўжалигининг номи)

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(ширкат хўжалиги раисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎орқали, кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб аталади, иккинчи томондан 200__ йил «___»________даги ___-сон қарор асосида ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:
I. Шартноманинг мавзуси
1. Ижарага берувчи 200__йил «___»________дан ________йил муддатга __________________________________да жойлашган ____________гектар ер участкасини ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.
Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган харитада кўрсатилган.

2. Ер участкаси ________________________________________________________________қишлоқ хўжалиги
(ихтисослашуви) ‎

ишлаб чиқаришини юритиш учун берилади.

3. Кўрсатилган ер участкасида қуйидаги қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган:
суғориладиган ҳайдаладиган ерлар – __________________га;
лалмикор ҳайдаладиган ерлар – _________________га;
боғлар – ______________га;
узумзорлар – _________________га;
тутзорлар – _____________га;
бошқа кўп йиллик дарахтлар – ____________га;
пичанзорлар ва яйловлар – _____________га;
бўз ерлар – _____________га;
Ерларнинг таркиби ва майдони тўғрисидаги батафсил маълумотлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ерларнинг илова қилинаётган изоҳларида келтирилган.
4. Ижарага бериладиган суғориладиган ерларнинг тавсифи:
сув билан таъминланганлиги—________________%;
суғориб келинаётган муддати — ______________;
маданийлаштирилганлиги — ______________;
эрозияга учраганлик даражаси — _____________;
тошлоқлик даражаси — _____________;
шўрланиш даражаси — _______________;
сизот сувларнинг жойлашиш чуқурлиги —_______________м;
тупроқ бонтетининг ўртача ўлчанган бали — ________________.
5. Ер участкасининг кучсизланганлиги — _________________;
6. Сервитутлар ____________________.
II. Ижара ҳақи
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ер учун ижара ҳақи ягона ер солиғи тарзида, қонунчиликда белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 544-моддасининг биринчи, иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XVI бўлими (Ер солиғи), Ўзбекистон Республикаси «Ижара тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ягона ер солиғини ўз вақтида тўламаганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ундирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддаси.
III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари
9. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган алмашлаб экишларга мувофиқ фойдаланилиши керак.
10. Ички хўжалик объектлари қуришда ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда Ижарага олувчи томонидан бузилган ер участкалари Ижарага олувчининг кучи билан ва унинг маблағлари ҳисобига қайта маданийлаштирилади.
11. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎

IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Ижарага берувчи белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёхуд ер участкасини ёки унинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
ер участкасининг кучсизланганлиги даражасини аниқлаш.
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари ________________________________
13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ерлар жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда Ижарага олувчининг кўрган зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдасини тўлаш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага олувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари __________________________
V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда хўжалик уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахт кўчатларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
суғориш, ерларнинг захини қочириш, техник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
ички хўжалик мақсадлари учун ишлаб чиқариш ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш;
ерлар олиб қўйилган тақдирда ўзига етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага олувчи «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
ер участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда);
ердан унинг белгиланган мақсадига қатъий мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;
ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликда назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш;
архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага олувчи «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.
(15-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини
ўзгартириш ва бекор қилиш
16. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
17. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда:
ширкат хўжалиги тугатилганда;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни Ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда;
ерларнинг экологик ҳолати Ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда.
Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28 боби («Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш»).
VII. Томонларнинг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонунчиликни мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.
20. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
VIII. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
IX. Шартноманинг алоҳида шартлари*

____________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________

X. Якуний қоидалар
Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган, улардан биринчиси

‎Ижарага олувчига ____________________________________________________ берилади, ‎иккинчиси
‎(ширкат хўжалигининг номи)
______________________________________________туманинг ер ресурслари бўйича туман хизматида сақланади.
‎(туманнинг номи) ‎‎

‎‎‎‎Шартнома ер участкаси жойлашган жойдаги ер ресурслари бўйича туман хизматида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

‎‎Томонларнинг юридик манзиллари:

Ижарага берувчи:‎

Ижарага олувчи:‎‎‎

‎‎_________________________
‎_________________________
‎_________________________

_________________________
‎_________________________
‎_________________________‎‎

‎‎Томонларнинг имзолари:‎

Ижарага берувчи —‎‎‎

Ижарага олувчи —‎‎‎ ‎

________________ туман ҳокими‎‎

_________________________‎‎

Имзо _________________‎‎______
‎М.Ў.‎
‎‎Имзо _________________‎‎______
‎‎М.Ў.‎‎

‎‎Шартнома 200____ йил « ______ » ______________да ______ — сон тартиб рақами билан‎‎

______________________
‎(номи)‎

вилояти ‎‎___________________________________
‎(номи)‎

‎‎тумани ер ресурслари бўйича туман хизматида рўйхатдан
ўтказилган.‎
‎М.Ў.‎‎‎_________________‎‎______

___________________‎‎______
‎(Ф.И.О.)

Изоҳ: IX «Шартноманинг алоҳида шартлари» бўлимида мазкур Намунавий шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 5 ноябрдаги
486-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг
Намунавий устави
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) (кейинги ўринларда «ширкат хўжалиги» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ширкат хўжалиги таъсис йиғилишининг қарори асосида ташкил этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Ширкат хўжалиги ўзи негизида ташкил этилаётган хўжаликнинг шартнома ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. Ширкат хўжалиги давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади, ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, ўз Уставига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкат хўжалиги мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб рақамларига, номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлади, судларда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай битишувларни тузиш ҳуқуқига эга бўлади,.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Ширкат хўжалиги ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади, фаолиятининг натижалари ва мажбуриятлар бажарилиши юзасидан жавоб беради. Ширкат хўжалиги давлатнинг ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса ширкат хўжалиги ва унинг аъзолари мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ширкат хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва унинг давлат органлари томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Уставда ширкат хўжалигининг номи, жойлашган жойи, шунингдек ихтисослашуви кўрсатилади.
II. Ширкат хўжалигининг мақсади, фаолияти соҳаси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш асосида даромад (фойда) олиш ва ширкат хўжалиги аъзоларининг турмуш фаровонлигини ошириш ширкат хўжалиги фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
8. Қуйидагилар ширкат хўжалиги фаолиятининг соҳаси ҳисобланади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, шу жумладан ўз савдо шохобчалари орқали сотиш;
ишлаб чиқариш, уй-жой, маданий-маиший, ижтимоий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектларни қуриш ва таъмирлаш ишлари;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда аҳолига транспорт-фойдаланиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
маркетинг тадқиқотлари ва тижорат фаолиятини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат хўжалиги қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун махсус рухсатномалар олиш талаб этилса, у ҳолда фаолиятнинг бундай тури тегишли лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Ширкат хўжалиги ўз фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ширкат хўжалиги Уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва тузилган шартномаларга мувофиқ ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкасида ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларга нархларни шартнома асосида мустақил белгилаш ва маҳсулотларни, агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, тузилган шартномалар асосида ўз хоҳишига кўра сотиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
ернинг унумдорлигини ошириш;
моддий-техника ресурслари сотиб олиш;
инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш;
уюшмалар, иттифоқлар ва бошқа бирлашмаларга кириш;
бошқа юридик ва жисмоний шахслардан асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олиш ёки вақтинча фойдаланиш учун олиш;
ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга уч йилгача муддатга субижарага бериш;
ўз мол-мулкини сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва бошқа усул билан ўзгага бериш;
боғлар ва узумзорларни ижарага бериш;
кредитлар олиш.
10. Ширкат хўжалигининг мажбуриятлари:
ер ва сув ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер участкасининг унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш, бизнес-режаларда ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш;
экология талабларига ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг ички хўжалик ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш;
экинларни навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилиш;
сув ресурсларидан ва бошқа моддий-техника ресурсларидан тежаб фойдаланиш учун хўжалик ички пудратчилари ва ижарачиларни иқтисодий рағбатлантириш;
сув ресурсларидан сувдан лимит бўйича фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ фойдаланиш;
янги агротехнологияларни жорий этиш;
сувни тежаш тадбирларини амалга ошириш;
хўжалик ички гидромелиорация тизимини ўз вақтида таъмирлаш ва шўрланган ерларни ювиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар етиштиришда стандартлар талабларига риоя қилиш;
қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш олиб бориш;
меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўлаш;
ширкат хўжалиги аъзолари ва унда меҳнат шартномаси бўйича ишловчи шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкат хўжалиги қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бўйича ўзга ҳуқуқларга эгадир ва улар бўйича жавоб беради.
(10-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
III. Ер участкаси ва ундан фойдаланиш
11. Ширкат хўжалигига ер участкаси эллик йилгача муддатга узоқ муддатли ижарага берилади. Ижарага берилган ер участкаси давлат мулки ҳисобланади ва у хусусийлаштирилиши, олди-сотди, айирбошлаш, гаров, ҳадя қилиш объекти бўлиши мумкин эмас.
Ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланувчи ширкат хўжалиги ер участкаларини қўшимча равишда ижарага олиши мумкин.
Ер участкасининг ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишувга эришмаган тақдирда эса — суд томонидан ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
12. Ширкат хўжалигига берилган ерлар жамоат фойдаланишидаги ерлардан ва деҳқон хўжалигини юритиш учун бериб қўйилган ерлардан иборатдир.
13. Ширкат хўжалиги ердан оқилона ва самарали фойдаланишни, унинг унумдорлигини пасайтирмасликни ва экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўйилмасликни таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ширкат хўжалигининг қишлоқ хўжалиги экин майдони, қоида тариқасида, оилаларга (жамоаларга) оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида қонунчиликда ва умумий йиғилиш томонидан белгиланган тартибда беш йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун берилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ер участкасидан фойдаланиш муддати тамом бўлгандан кейин оилалар (жамоалар) оила (жамоа) пудрати шартномасини янги муддатга узайтириш (чўзиш) ҳуқуқига эгадир.
Оила (жамоа) пудратчиларига ер участкасини бериш далолатнома билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ширкат хўжалиги аъзолари оилаларига, шунингдек ширкат хўжалиги ҳудудида доимий яшаётган ўқитувчилар, врачлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида деҳқон хўжаликларини юритиш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда ширкат хўжалиги умумий йиғилишининг илтимосномаси асосида туман ҳокимининг қарорига кўра ажратиб берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ширкат хўжалигининг ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда ернинг унумдорлигини ошириш, шунингдек бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар қиймати билан боғлиқ харажатлар, етказилган бошқа зарарлар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда қопланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ширкат хўжалиги тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага берувчига қайтарилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ширкат хўжалигига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун тўлов қонунчиликда белгиланган ставкалар ва муддатлар бўйича ягона ер солиғи тариқасида ундирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 544-моддасининг биринчи, иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XVI бўлими (Ер солиғи), Ўзбекистон Республикаси «Ижара тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
IV. Ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантириш тартиби
19. Асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек ширкат хўжалигининг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ширкат хўжалигининг мулки ҳисобланади.
20. Қуйидагилар ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
асосий фондлар ва бошқа фондлар қиймати;
етиштирилган маҳсулотлар;
маҳсулотларни сотишдан ва кўрсатилган хизматлардан тушган даромад (фойда);
ширкат хўжалиги аъзоларининг пул ва моддий бадаллари;
банк кредитлари;
қимматли қоғозлар;
буюртмачилардан олинган аванслар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
21. Ширкат хўжалиги мол-мулки ширкат хўжалиги балансида акс эттирилган узоқ муддатли ва айланма активлардан иборат.
22. Ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида ўзларининг пул бадаллари ва моддий ресурслари билан иштирок этишлари мумкин.
23. Ширкат хўжалиги томонидан ташкил этиладиган шуъба корхоналарнинг мол-мулки, шунингдек унинг хўжаликлараро ташкилотлар мулкидаги улуши ширкат хўжалигининг мулки ҳисобланади.
24. Ширкат хўжалиги мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади. Ширкат хўжалиги мол-мулки ҳар йили хатловдан ўтказилади ва унинг натижалари ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
V. Устав фонди ва уни тақсимлаш
25. Ширкат хўжалиги фаолиятини таъминлаш учун пай жамғармаси ва бўлинмас фонддан иборат устав фонди ташкил этилади. Устав фонди миқдори ширкат хўжалиги умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
26. Уставда ширкат хўжалиги устав фонди ва бўлинмас фонд миқдори кўрсатилади.
Бўлинмас фондни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби ширкат хўжалиги умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Бўлинмас фондни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
27. Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайларига тақсимланади.
28. Аъзоларнинг ширкат хўжалиги ташкил этилган пайтда аниқланган мулкий пайлари уларнинг бошланғич мулкий пайи ҳисобланиб, унинг миқдори таъсис йиғилишида тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Устав фонди миқдори ширкат хўжалиги умумий йиғилишининг қарорига асосан тақсимланмаган фойдадан ажратма ва бошқа манбалар ҳисобига кўпайтирилиши мумкин. Бу ҳолда ширкат хўжалиги устави қонунчиликда белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
30. Ширкат хўжалиги ўз аъзоларининг маблағларини қўшимча бадаллар сифатида жалб қилиши мумкин. Қўшимча бадаллар пай жамғармасига киритилади. Ширкат хўжалиги аъзолари пай жамғармасига киритилган қўшимча бадаллар бўйича ширкат хўжалигининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда дивидендлар оладилар.
VI. Ширкат хўжалигининг аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. Ўн олти ёшга тўлган, ширкат хўжалиги уставини эътироф этадиган ва унинг талабларига риоя этадиган, ширкат хўжалиги фаолиятида ва (ёки) унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар ширкат хўжалиги аъзолари бўлишлари мумкин.
Ширкат хўжалигига аъзолик ундан вақтинча чиқиб кетган шахслар учун қуйидаги ҳолларда сақланиб қолади:
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаганда;
давлат ва жамоат органларига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганда;
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга кирганда;
ширкат хўжалиги бошқаруви томонидан бошқа ширкат хўжаликларига, хўжаликлараро ва бошқа ташкилотларга белгиланган муддатга ишга йўлланганда.
Ширкат хўжалигининг қарилик ёки ногиронлик бўйича ишни тўхтатган аъзолари ўзларининг ширкат хўжалигига аъзоликларини унинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланган асос ва шартларда сақлаб қоладилар.
Юридик шахслар ширкат хўжалигига аъзо бўлишлари мумкин. Ширкат хўжалигига аъзо бўлган юридик шахсларнинг ширкат хўжалиги билан ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади.
32. Ширкат хўжалигини ташкил этишда таъсис йиғилишида тасдиқланган аъзолар таркиби рўйхати ва уларнинг бошланғич мулкий пайларининг миқдори Уставга илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
33. Ширкат хўжалиги аъзолари сонини кўпайтириш умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига киради. Ширкат хўжалигига аъзоликка қабул қилиш шахснинг ёзма аризаси асосида амалга оширилади.
Ширкат хўжалиги аъзолари билан меҳнат муносабатлари ширкат хўжалиги раисининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномаси ва бошқарувнинг қарори буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Ширкат хўжалиги раисининг буйруғи ширкат хўжалиги аъзоларининг навбатдаги умумий йиғилишида тасдиқланади.
Бунда ширкат хўжалигига аъзоликка қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида бошқарув қарори ариза берилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда қабул қилиниши керак.
Ширкат хўжалиги аъзолигига махсус билимларга ва иш тажрибасига эга бўлган шахсларни қабул қилиш зарур бўлганда хўжалик бошқаруви уч ойгача бўлган синов муддати белгилаши мумкин.
Ширкат хўжалигига аъзоликка қабул қилинаётган шахс умумий йиғилиш томонидан белгиланган миқдорда ширкат хўжалиги пай жамғармасига улуш қўшиши ёхуд чиқиб кетган аъзонинг пайини сотиб олиши керак.
34. Ширкат хўжалиги аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ширкат хўжалигини бошқаришда иштирок этиш;
ширкат хўжалиги бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
ширкат хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумот олиш, унинг ҳужжатлари билан танишиш;
ўз меҳнати натижаларига мувофиқ даромадлар олиш;
мулкий пайлар бўйича дивидендлар олиш;
ширкат хўжалиги тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган мол-мулкдан ўз улушини ёки унинг қийматини олиш;
ширкат хўжалигининг маҳсулотлари ва хизматларидан устувор тартибда фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат хўжалиги аъзолигидан ўз хоҳишига кўра чиқиш, ўзининг мулкий пайини қонунчилик ва Уставга мувофиқ васият қилиб қолдириш;
(34-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
(34-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мажбуриятлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик, ширкат хўжалигининг таъсис ҳужжатлари талабларига риоя қилиш, унинг бошқарув органлари қарорларини бажариш;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ширкат хўжалиги фаолиятига тааллуқли сир тутиладиган ахборотни ва тижорат ахборотини ошкор қилмаслик;
ширкат хўжалиги мол-мулкини эҳтиёт қилиш, ишлаб чиқариш воситаларидан тежаб ва самарали фойдаланиш;
ширкат хўжалигида меҳнат қилиш ва ўз меҳнати натижалари учун жавоб бериш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, меҳнатни ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ширкат хўжалиги ва унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонунчилик, Устав ҳамда ширкат хўжалиги бошқарув органларининг қарорлари асосида тартибга солинади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ширкат хўжалиги ўз аъзолари ва ёлланган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизими ва шартларини қонунчиликка ва оила (жамоа) пудрати шартномасига мувофиқ мустақил равишда белгилайди. Ҳар бир аъзонинг даромади унинг меҳнати улушига ҳамда йил якуни бўйича ширкат хўжалиги фаолиятининг пировард натижасига боғлиқ бўлади. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг ойлик даромади белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Унинг юқори чегараси белгиланмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
38. Ширкат хўжалигига аъзолик:
ширкат хўжалиги аъзолигидан ихтиёрий равишда чиқилганда;
ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқарилганда;
ширкат хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда тўхтатилади.
Умумий йиғилиш томонидан ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқариш:
ширкат хўжалиги фаолиятида меҳнат иштироки тўхтатилганда, унинг Уставида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ ширкат хўжалиги Уставида белгиланган бошқа ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(38-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқариш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ширкат хўжалиги аъзоси ширкат хўжалиги таркибидан ўз ташаббуси билан чиқиш тўғрисида ширкат хўжалиги бошқарувини ўзининг мўлжалланаётган чиқиши санасидан камида икки ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Ширкат бошқаруви ширкат хўжалиги аъзосининг ширкатдан чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида аъзоликдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни тасдиқлаш учун умумий йиғилишга киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкат хўжалиги аъзолари билан, шунингдек ёлланган ходимлар билан меҳнат муносабатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VII. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари ва уларнинг ҳисоби
39. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари миқдори умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган Пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга биноан белгиланади.
40. Пай жамғармаси ва тегишли равишда ширкат хўжалиги аъзолари мулкий пайлари миқдорининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши) умумий йиғилиш қарори билан амалга оширилади.
41. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайи номи ёзилган далолатнома билан расмийлаштирилиб, рўйхатга олиш рақамига эга бўлади ва у қимматли қоғозлар тоифасига кирмайди.
42. Ҳар бир аъзо учун ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб марказида шахсий ҳисоб рақами очилади ва унда унинг бошланғич мулкий пайи ва қўшимча пай бадаллари, шунингдек тўланган дивидендлар акс эттириб борилади. Барча аъзоларнинг шахсий ҳисоб рақамларидаги мулкий пайларининг йиғиндиси ширкат хўжалигининг пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши керак. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари миқдори улар томонидан киритилган қўшимча бадаллар миқдорига ошади.
VIII. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
43. Тижорат фаолиятидан олинган даромад (фойда) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг бутунлай ширкат хўжалиги тасарруфида бўлади ва уни ширкат хўжалиги мустақил равишда тасарруф этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ширкат хўжалигининг зарарлари қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ширкат хўжалигининг даромади (фойдаси) умумий йиғилишнинг қарори билан аъзоларга дивидендлар тўлаш ва устав фонди миқдорини кўпайтириш, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа мақсадлар учун тақсимланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
46. Ҳар бир аъзонинг мулкий пайлари бўйича дивидендлар миқдорини аниқлаш ва тақсимлаш Пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга биноан амалга оширилади.
47. Ширкат хўжалиги даромади (фойдаси)нинг пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун мўлжалланган қисми йил якунларига кўра мулкий пайнинг миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади ва тўланади.
IX. Пайларни ажратиб бериш ва мерос қилиб қолдириш
48. Ширкат хўжалигидан чиқиш фермер хўжалиги ёки янги ширкат хўжалиги ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда мулкий пайлар 15 кун муддатдан кечикмай пул шаклида тўланади.
49. Ширкат хўжалиги аъзосининг мулкий пайини мерос қилиб қолдириш фақат унинг қийматдаги ифодасида амалга оширилади.
50. Пайга мулкчилик ҳуқуқларининг меросхўрларга ўтиши ширкат хўжалиги бошқарувида рўйхатдан ўтказиш йўли билан Пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
X. Ширкат хўжалигининг бошқарув органлари ва уларнинг ваколатлари
51. Ширкат хўжалигининг умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши), бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкат хўжалигининг бошқарув органлари ҳисобланади. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилиши ширкат хўжалиги бошқарувининг юқори органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш молия йили тугагандан кейин ўтказилади. Умумий йиғилиш ширкат хўжалиги бошқарувининг (раисининг) қарорига биноан ёки ширкат хўжалиги аъзолари камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
52. Умумий йиғилиш:
ширкат хўжалигининг Уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
ширкат хўжалигининг раиси, ширкат хўжалигининг бошқаруви ва тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчини) сайлайди ва уларни чақириб олади, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ва фаолиятига баҳо беради;
ширкат хўжалиги аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;
ширкат хўжалигининг ички меҳнат тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди;
оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги низомни ва бошқа хўжалик ички норматив ҳужжатларни қабул қилади;
ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари миқдорини белгилайди;
ширкат хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
даромадни (фойдани) тақсимлаш тартибини, ширкат хўжалигининг бўлинмас, пай ва бошқа жамғармалари турларини, миқдорини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
ердан фойдаланиш, ер тузиш масалаларини ҳал этади, шунингдек Ширкат хўжалиги аъзолари оилаларига, шунингдек ширкат хўжалиги ҳудудида доимий яшаётган ўқитувчилар, врачлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида деҳқон хўжаликларини юритиш учун ер участкалари бериш тўғрисида туман ҳокимига илтимоснома киритади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун оилаларга (жамоаларга) пудрат шартларида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади;
фермер хўжаликларига танлов асосида ер участкаларини ижарага бериш тўғрисида туман ҳокимига илтимоснома киритади;
ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал этади.
53. Аъзоларининг сони беш юз кишидан ортиқ бўлган йирик ширкат хўжаликларида умумий йиғилиш ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун вакиллар йиғилиши чақирилиши мумкин.
Вакиллар оилавий (жамоавий) пудратчиларнинг ва ширкат хўжалиги бошқа бўлинмаларининг йиғилишларида ширкат хўжалиги аъзолари орасидан умумий йиғилиш томонидан белгиланган муддатга сайланадилар. Вакилларнинг вакиллик нормалари ширкат хўжалиги аъзоларини ширкат хўжалигини бошқаришга энг кўп даражада жалб этишни ҳисобга олган ҳолда ширкат хўжалиги бошқаруви томонидан белгиланади. Ширкат хўжалиги раиси, бошқарув аъзолари, ширкат хўжалиги тафтиш комиссияси аъзолари вакиллар йиғилиши ишида мажбурий тартибда қатнашадилар.
Ширкат хўжалиги раисини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш масалалари бўйича қарорлар фақат умумий йиғилиш томонидан қабул қилинади.
54. Ширкат хўжалиги аъзолари ёки уларнинг вакилларининг умумий мажлиси ширкат барча аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган (ёки уларнинг вакиллари қатнашган) тақдирдагина масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга бўлади. Умумий йиғилиш қатнашчиларининг сони юз кишидан ортиқ бўлса, шунингдек яширин овоз бериладиган ҳолларда саноқ комиссияси сайланади.
55. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши) қарорлари очиқ ёки яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Уставга ўзгартиришлар киритиш, устав фонди миқдорини ўзгартириш, ширкат хўжалигини қайта ташкил қилиш ва тугатиш масалалари бўйича қарорлар умумий йиғилиш иштирокчиларининг ёки улар вакилларининг тўртдан уч қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши керак. Ширкат хўжалиги аъзоси бўлмаган ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган шахслар умумий йиғилишда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.
56. Ширкат хўжалиги бошқаруви умумий йиғилиш чақирилиши ҳақида аъзоларни йиғилиш ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин хабардор қилиши шарт.
57. Мулкий улуши миқдоридан қатъи назар, ширкат аъзоси бир овозга эга бўлади.
58. Ширкат хўжалиги аъзолари умумий йиғилишида сайланадиган бошқарув ижро этувчи орган ҳисобланади.
Ширкат хўжалиги бошқаруви қуйидаги ваколатларга эга:
ширкат хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва умумий йиғилиш (вакиллар йиғилиши) тасдиғига киритиш;
ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилишини (вакиллар йиғилишини) чақириш ҳамда улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилиш;
ширкат хўжалигига янги аъзолар қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш тўғрисидаги қарорни умумий йиғилиш (вакиллар йиғилиши) тасдиғига киритиш;
ширкат хўжалиги мол-мулкининг сақланишини таъминлаш ҳамда етказилган зарарнинг ўрни қопланишига доир чораларни кўриш;
зарурат бўлганда мустақил аудиторлик текширишлари ўтказилишини ташкил этиш;
ердан фойдаланиш, ер тузиш ва ер участкалари ажратиш бўйича таклифларни умумий йиғилишнинг кўриб чиқиши учун киритиш;
сув хўжалиги хизматини ва бошқа инфратузилмани ташкил этиш;
жорий хўжалик масалаларини ҳал этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат хўжалиги Уставида ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
(58-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
59. Ширкат хўжалиги бошқаруви ишига ширкат хўжалиги раиси раҳбарлик қилади. Қоидага кўра, бошқарув раис лавозимига номзодни тавсия этади. Ширкат хўжалиги раиси умумий йиғилишда ширкат хўжалиги аъзоларидан очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида уч йил муддатга сайланади.
Раис:
Уставга мувофиқ ширкат хўжалиги номидан ишончномасиз иш олиб боради;
оила бошлиқлари (жамоанинг ваколатли вакиллари) билан оила (жамоа) пудрати шартномалари тузади;
ширкат хўжалигининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, мол-мулкини тасарруф этади, шартномаларни, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, уларнинг бажарилишини таъминлайди, ишончномалар беради, банкда ҳисоб рақамлари очади ва ширкат хўжалиги Уставига мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади;
ширкат хўжалиги умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши) ва бошқарув қарорларнинг ижросини назорат қилади;
ширкат хўжалигининг ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;
ўз ваколати доирасида буйруқ ва фармойишлар чиқаради, пул ва ҳисобот ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимлар меҳнатини ташкил этади, қонунчиликда ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратади, барча ходимларга меҳнат дафтарчалари юритилишини таъминлайди;
(59-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
умумий йиғилиш ва бошқарув олдида ҳисобот беради.
Ширкатнинг умумий йиғилиши айрим вазифаларни тезликда ҳал этиш учун раисга бошқа функцияларни ҳам юклаши мумкин.
Ширкат хўжалиги бошқарувининг аъзолари ўз таркибидан ширкат хўжалигининг Уставига мувофиқ ширкат хўжалиги раисининг ўринбосарини ва бошқарув котибини сайлашлари мумкин.
60. Умумий йиғилиш томонидан муайян муддатга сайланган тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкат хўжалигининг назорат органи бўлиб, у ширкат хўжалигининг молия-хўжалик фаолиятини текширади. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) бир йилда бир марта ширкат хўжалигининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади. Йил давомида заруратга қараб ўтказилган текшириш натижалари ҳамда бир йиллик тафтиш натижаси тўғрисида бошқарувга маълум қилади ва умумий йиғилиш олдида ҳисобот беради.
Тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи) ширкат хўжалигининг ижро этувчи органи таркибига кириши мумкин эмас. Умумий йиғилиш ширкат хўжалигининг ва унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.
61. Ширкат хўжалиги бошқарув аппарати штатларини мустақил белгилайди.
XI. Ҳисоб-китоб ишлари ва ҳисобот бериш, ширкат хўжалиги фаолиятини текшириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Ширкат хўжалиги ўз фаолияти натижалари ҳисоб-китоби ишларини амалга оширади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ва статистика ҳисоботини юритади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
63. Ширкат хўжалиги фаолияти:
тафтиш комиссияси (тафтишчи);
умумий йиғилиш қарорига кўра мустақил аудиторлик ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда ушбу мажбурият юкланган солиқ органлари ва бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида текширилади.
(63-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ширкат хўжалиги текшириш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжат кўрсатилишини талаб этиш, текширувчилар ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармасликка ҳамда текширув соҳасига боғлиқ бўлмаган маълумотлар билан уларни таништирмасликка ҳақлидир.
XII. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш қонунчиликда ва ширкат хўжалиги Уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида қонунчиликка мувофиқ бошқа шахсларга ўтади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
66. Ширкат хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан ширкат хўжалигининг фаолияти тўхтатилиши унинг тугатилиши ҳисобланади.
Ширкат хўжалиги:
умумий йиғилиш қарорига биноан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.
(66-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом.
67. Ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий йиғилиш бу ҳақда ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма равишда хабар бериши шарт, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ширкат хўжалиги тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритади.
Ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий йиғилиш ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайди ҳамда қонунга ва ширкат Уставига мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайди.
Тугатиш комиссияси (тугатувчи) тайинланган пайтдан бошлаб ширкат хўжалиги ишларини бошқариш соҳасидаги барча ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган ширкат хўжалиги номидан судда иштирок этади.
68. Тугатиш комиссияси (тугатувчи) матбуот органларида ширкат хўжалигининг тугатилиши, унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақидаги хабарни жойлаштиради. Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
Тугатиш комиссияси (тугатувчи) кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек кредиторларни ширкат хўжалиги тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
69. Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатиш комиссияси (тугатувчи) оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган ширкат хўжалиги мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Оралиқ тугатиш баланси ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий йиғилиш ёки суд томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Агар тугатилаётган ширкат хўжалиги ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси (тугатувчи) ширкат хўжалигининг мол-мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда ошкора савдоларда сотади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Тугатилаётган ширкат хўжалиги кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси (тугатувчи) томонидан қонунчиликда белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатиш балансини тузади. Тугатиш баланси ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий йиғилиш ёки суд томонидан тасдиқланади.
72. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қоладиган бўлинмас фонднинг қисми ва пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзолари ёки уларнинг меросхўрлари ўртасида мулкий пайлар қийматига мутаносиб равишда тақсимланади.
73. Ширкат хўжалиги тугатилганда унинг аъзолари деҳқон хўжалигини юритиш мақсадида ўзларига бириктирилган ер участкаларига меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
74. Ширкат хўжалигининг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг ширкат хўжалигини тугатиш тамомланган, ширкат хўжалигининг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 5 ноябрдаги
486-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) билан фермер хўжаликлари ўртасида тузилган ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон, «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида» 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси асосида ишлаб чиқилган ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) (кейинги ўринларда ширкат хўжалиги деб юритилади) ҳамда фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини ва ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш тартибини белгилайди.
I. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини қайта расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ер участкалари ширкат хўжаликларига эллик йилгача, бироқ камида ўттиз йил муддатга узоқ муддатли ижарага берилади. Ижара муддати қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси.
2. Ширкат хўжаликларини ер участкаларига бўлган ҳуқуқини ижара шаклига ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари тегишли фармойишлар чиқарадилар.
3. Ширкат хўжаликларининг ер участкаларини ижарага беришни қайта расмийлаштириш бўйича материалларини тайёрлаш ва расмийлаштириш ишлари давлат бюджети маблағлари ҳисобига бажарилади.
4. Ширкат хўжаликлари ер ресурслари бўйича туман хизматига ерларни ижарага бериш муддати кўрсатилган аризани ва ер участкаларига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни тақдим этади.
5. Ер ресурслари бўйича туман хизмати ер-кадастр ҳужжатлари маълумотлари бўйича ширкат хўжалиги ерларининг миқдори ва сифати ҳолатини аниқлайди.
Ширкат хўжалиги ер-кадастр ҳужжатлари маълумотларига рози бўлмаган тақдирда ер участкаси ер ресурслари бўйича туман хизмати ҳамда ширкат хўжалиги вакиллари томонидан натура бўйича текшириб чиқилади, текшириш натижалари бўйича ер участкасини текшириш далолатномаси тузилади.
6. Маълумотлар аниқлангандан ва уларга тузатишлар киритилгандан кейин ер участкасининг харитаси ва намунавий шаклга мувофиқ ижара шартномаси тузилади.
Ер участкасининг тегишли масштабдаги харитаси хўжаликлараро ер тузиш, ерларни хатлаш материалларидан ва кейинги йиллардаги бошқа текширишлар материалларидан фойдаланган ҳолда мавжуд харита - картография материали асосида тайёрланади. Ер участкаси харитасида қабул қилинган белгиларга мувофиқ: ширкат хўжалигининг чегаралари, барча ҳолатлар (суғориш, коллектор-дренаж ва йўл тармоқлари, экин майдонлари, аҳоли яшаш жойлари, контурларнинг тартиб рақамлари), сервитут ва тупроғи кучсизланган участкалар, шунингдек ширкат хўжалиги ҳудудига киритилган ер участкаларининг (чет ерларнинг) чегаралари ва номлари тўлиқ кўрсатилади.
Ижара шартномасида ер участкасининг, шу жумладан ерларнинг турлари бўйича умумий майдони, ерларнинг сифати, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади, ер участкасидан фойдаланиш масалалари бўйича низоларни ҳал этиш ва шартномани бекор қилиш шартлари кўрсатилади. Алоҳида шартлар сифатида ер участкасининг амалдаги кучсизлантирилиши, унумдорлик ҳолати ва сервитутлар, сувдан фойдаланиш шарт-шароитлари ҳамда томонларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар қайд этилади.
Ерларнинг сифати тупроқни ва геоботаник текшириш материаллари, тупроқ бонитети, ерларни хатловдан ўтказиш ва ерлар сифатини тавсифловчи бошқа материаллар бўйича белгиланади.
7. Ер участкаси харитаси ва ижара шартномаси, ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолда эса – ер участкасини текшириш далолатномаси ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим этилади.
8. Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси материалларни ва ширкат хўжалиги аризасини кўриб чиқади, тегишли хулоса тайёрлайди.
9. Туман ҳокими ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси хулосаси асосида ширкат хўжалиги билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномасини имзолайди, ижарага олувчи номидан эса шартномани ширкат хўжалиги раиси имзолайди.
Шартномага ер ресурслари бўйича туман хизмати бошлиғи ва ширкат хўжалиги раиси томонидан имзоланган ер участкаси харитаси ва йил бошидаги ер баланси маълумотлари бўйича қабул қилинадиган ерларнинг экспликацияси илова қилинади.
Ер участкаси харитаси ва ширкат хўжалиги ерларининг экспликацияси ижара шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ер участкасини ижарага бериш шартномаси икки нусхада расмийлаштирилади, биттаси ижарачига берилади, иккинчиси ер ресурслари бўйича туман хизматида сақланади.
10. Ижара шартномаси ширкат хўжалигининг ер участкасини ижарага олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва у ер ресурслари бўйича туман хизматида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.
11. Ҳар бир ширкат хўжалиги бўйича ер тузиш йиғмажилди шакллантирилади, унда қуйидаги ҳужжатлар бўлади:
туман ҳокимлигининг ширкат хўжалигига ер участкасини ижарага бериш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;
ширкат хўжалиги ерларининг ҳажми ва сифатини солиштириш материаллари;
ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ширкат хўжалигига ер участкаларини қайта расмийлаштириш ва ижарага бериш тўғрисидаги хулосаси;
ер участкасини ижарага бериш шартномаси, унга ер участкаси харитаси илова қилинади.
Ер тузиш йиғмажилди икки нусхада шакллантирилади, улардан биттаси ер ресурслари бўйича туман хизматида, иккинчиси ширкат хўжалигида сақланади.
12. Туман ҳокими билан ширкат хўжалиги ўртасида тузиладиган ижара шартномасини расмийлаштиришда ширкат хўжалигининг аризаси асосида ширкат хўжалиги қайта рўйхатдан ўтказилади, бунда қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди ҳамда тўлов ва йиғимлар ундирилмайди.
II. Фермер хўжалиги билан ширкат хўжалиги ўртасида тузилган ер участкаларини ижарага бериш шартномаларини қайта расмийлаштириш
13. Фермер хўжаликлари билан ширкат хўжаликлари ўртасида тузилган ер участкаларини ижарага бериш шартномалари қайта расмийлаштирилади.
14. Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини ижарага бериш шартномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор туман ҳокими томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкаларини бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
15. Ер ресурслари бўйича туман хизмати ҳокимнинг қарори бўйича фермер хўжалиги билан туман ҳокими ўртасида тузиладиган ер участкасини ижарага бериш шартномасини тайёрлайди, у туман ҳокими ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади.
16. Ҳоким билан фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини ижарага бериш шартномаси икки нусхада тузилади, биттаси фермер хўжалигига берилади, иккинчиси эса ер ресурслари бўйича туман хизматида сақланади ва ер ресурслари бўйича туман хизматида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
17. Илгари фермер хўжаликларига берилган ер участкалари ширкат хўжалиги балансидан чиқарилади.
18. Туман ҳокими билан ширкат хўжалиги ўртасида тузиладиган ижара шартномасини қайта расмийлаштиришда фермер хўжалиги бошлиғининг аризаси асосида фермер хўжалиги қайта рўйхатдан ўтказилади, бунда қўшимча ҳужжатлар ёхуд бошқа талаблар ва шартлар талаб қилинмайди, шунингдек тўлов ва йиғимлар ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 207-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)