Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулкини самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат мулкини самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари билан рози бўлиш:
1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича объектларни давлат органлари ва бошқа ташкилотларга текинга ўтказиш;
2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича объектларни баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган қийматда очиқ ким ошди савдоларида сотиш;
«Кафолат» ДАСКнинг устав фондига баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган қийматда Тошкент ш., Миробод тумани, Моварауннаҳр кўч., 13 ва 13А-уй жойлашган ва умумий майдони 7668 кв. м. бўлган «Ўзагросуғурта» ДАСК ва «Кафолат» ДАСКнинг собиқ биносининг давлат улишини кўпайтириш ҳисобига киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларига улар бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган объектларни баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган қийматда, уларни кейинги сақлаш ва самарали фойдаланишни таъминлаган ҳолда топширишлари, тегишли ташкилотлар эса қабул қилишлари керак.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 28 март,
75-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга текинга ўтказиладиган объектлар
РЎЙХАТИ 1

Т/р

Номи

Объектнинг жойлашган жойи

Бинолар ва иншоотлар майдони 2

Объектнинг ўтказилишига асос бўлган ҳуқуқ тури

Объект ўтказиладиган ташкилотнинг номи

1.

Тошкент вилояти ҳокимлиги биносининг бир қисми

Тошкент шаҳри, Хамза тумани, Охунбобоев кўч., 15-уй

380 кв. м

текинга фойдаланиш


«Соғлом авлод учун» Жамоат фонди

2.

Эски консерватория биносининг

бир қисми

Тошкент ш., Мустақиллик кўч., 31-уй

813 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа

академик лицейи

4.

«Тошкент Халқаро аэропорти» ДУКнинг собиқ «Сижжак» дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Новасой ҚФЙ

800 кв. м, 10 га

тезкор бошқарув ҳуқуқида

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

5.

«Чирчик Сувоқава» ДУКнинг собиқ дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак ҚФЙ

235 кв. м, 2 га

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Собиқ «Ором» дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Нанай ҚФЙ

663 кв. м, 2,5 га

текинга фойдаланиш

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

7.

«Осиё-Чимган» мулкий мажмуаси   — меҳмонхона

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҚФЙ

1 554 кв. м, 1,4 га

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Ўзбек Миллий академик драма театри

8.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг собиқ бино ва иншоотлари

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўч., 19-уй

2 140 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

9.

Офис учун бинолар

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўч., 43-уй

141 кв. м

текинга фойдаланиш

Ўзбекистон бадминтон федерацияси

10.

Собиқ Патент идораси биноси

Тошкент шаҳри, Хамза тумани, Тўйтепа кўч., 2А-уй

2 633 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

11.

Собиқ 335-сон болалар боғчаси 3

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Закий Валидий кўч.,

2-уй

3 413 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Халқ таълими вазирлиги

12.

Собиқ 237-сон болалар боғчаси 3

Тошкент шаҳри, Хамза тумани, Иззат массиви

1 775 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

13.

Собиқ 440-сон болалар боғчаси

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўч., 25-уй

1 144 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

14.

Собиқ 227-сон болалар боғчаси

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ивлиев кўч., 2-тупик, 22-й

1 849 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Миллий хавфсизлик хизмати

15.

Маъмурий бино

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўч., 15-уй

2 315 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

16.

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ биноси

Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Фурқат кўч., 1-уй

7 842 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК

18.

Халқ таълими вазирлигининг собиқ биноси

Тошкент ш., Шайхонтохур тумани, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 80-уй

7 861 кв. м

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси

20.

  «Central Asia Megastar» ҚК МЧЖ нинг 28% давлат улуши.

тезкор бошқарув ҳуқуқида

Давлат рақобат қўмитасининг «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУК

22.

 «Ўзбекистон почтаси» АЖ акциялар пакетининг 25,4 %

1. Текин фойдаланишга ўтказилган объектлар тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли туманлар ҳокимликларига бириктирилади.
2. Аниқлаштирилиши мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари сифатида тўлиқ фаолият кўрсатиши учун таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, зарур бўлган асбоб-ускуналар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш учун тасдиқланган нормативлар ва қоидаларга мувофиқ зарур маблағлар ажратилиши таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорига
2-ИЛОВА
Очиқ ким ошди савдоларида сотиладиган объектлар1
РЎЙХАТИ

Т/р

Номи

Объектнинг Тошкент шаҳрида жойлашган жойи

Ҳажми (бинолар ва иншоотлар, улуш %)  2

1.

Подвалга эга 2 қаватли бино

Яккасарой тумани, Бешчинор кўч., 2-уй

1 044 кв. м

2.

2 қаватли бино подвалининг (гаражининг) бир қисми

М. Улуғбек тумани, Х. Олимжон майдони, 13А-уй

3 210 кв. м  3

3.

Собиқ Болалар дунёси» универмаги биноси (чап томон)

М. Улуғбек тумани, Ц-2, 5-уй

2 429 кв. м 2

5.

Собиқ «Лаззат» кафесининг биноси

М. Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўч.,

(Марказ-1) К-7

2 188 кв. м  3

6.

Мулкий мажмуа (собиқ Республика тикувчилик саноати ассортименти ва мода маркази) 4

Миробод тумани, Миробод кўч., 25 -уй

5 031 кв. м 3

8.

Тижорат марказининг биноси

Юнусобод тумани, Отатурк кўчаси, 17-уй

334 кв. м 3

10.

Турар жой бўлмаган хоналар (биринчи ва иккинчи қаватларнинг бир қисми)

М.Улуғбек тумани, Ҳ.Олимжон майдони, Шарқий тараф, 13А

1 245 кв. м 3

13.

 «Автомотоспорт» Мулкий мажмуаси

Миробод тумани, Кичик халқа йўли кўч., 16 -уй

2 168 кв. м

14.

Қурилиш билан тугалланмаган бино

Миробод тумани, Саракул-2 кўчаси, 34-уй

1 403 кв. м

15.

«Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси

Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 75а-уй, 75/9, 75/10, 75/10 4-квартира, Тафаккур кўчаси, 68-уй

10 100 кв. м

16.

Қурилиш билан тугалланмаган дўкон биноси

Яккасарой тумани, Тафаккур кўчаси, 55-уй ёнида

632 кв. м

17.

Бинонинг подвалга эга қисми

М. Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 6-уй

1 400 кв. м 3

1) Сотувга қадар объектлар давлат мулки учун белгиланган ставкалар бўйича, шу жумладан, илгари 2014 йил учун тегишли ижара шартномаларига эга бўлган ташкилотларга – фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисидаги эълонни даврий нашрларда, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси веб-сайтларида мажбурий эълон қилмасдан ижарага берилиши мумкин.
2) Аниқлаштирилиши мумкин.
3) Объектлар функционал вазифасига кўра қисмларга бўлиниб амалга оширилиши мумкин.
4) «Ипак йўли» АИТБга тўғридан-тўғри шартнома асосида сотилган бинолар, банк томонидан ижарага олинган бинолар бундан мустасно.
5) Сотишдан тушган маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тассаруфида қолган маблағларнинг бир қисми, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг хизматларига ҳақ тўлаш ва объектларни очиқ ким ошди савдосига қўйиш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно) Ўзбек Миллий академик драма театрининг махсус ҳисоб рақамига театрнинг ижодий ходимлари учун хизмат уй-жой фондини ташкил этиш учун мақсадли ўтказилади.