1-ИЛОВА
Хавфли ва зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари (аллергенлар А белгиси билан белгиланади) | Бажариладиган ишлар |
Кимёвий Нитрат кислота. Аммиак. Азот оксидлари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш, уларни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Акрил ва метакрил кислоталар, уларнинг мураккаб эфирлари, нитриллар А. | Акрилонитрил, метилметакрилат, этилакрилат ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Ароматик қаторнинг амино-, нитро-, нитрозо-нитрохлорли бирикмалари. | Тринитротолуол динитрофенол, динитробензол, анилин гексоген, динитрохлорбензол ва бошқаларни, уротропинни ишлаб чиқариш ва қўллаш. Ксилидин креозоллари, пикрин кислотаси ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш |
Ёғ қатори аминобирикмалари ва уларнинг ҳосилалари. Этиленимин ва бошқа аминобирикмалар А. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Ароматик қатор аминлари: бензидин ва унинг бирикмалари, дианизидин, толуидин ва унинг бирикмалари. нафтиламинлар. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш (шу жумладан лаборатория ишлари). Улар асосидаги бўёқларни қўллаш. |
Барий ва унинг бирикмалари. | Барийнинг эрувчан бирикмаларини ишлаб чиқариш ва уларнинг қўлланилиши. Барийнинг эримайдиган бирикмаларини ишлаб чиқариш ва уларнинг қўлланилиши. |
Бензол ва унинг ҳосилалари (толуол, ксилол, стирол ва бошқалар). Ароматик қаторнинг галоидли ҳосилалари. Галоид бензиллар, бензилиден хлорид. | Бензол ишлаб чиқариш ва унинг қўлланилиши (лаборатория ишлари ҳам шунга киради). Бензол гомологлари ва ҳосилаларини (изопропилбензол, стирол, толуол ва бошқалар) ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Азобўёқлар. Антрахинон, фталоццианил бўёқлар. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Бериллий ва унинг бирикмалари А. | Металл бериллий ва унинг бирикмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш, шихта тайёрлаш, бериллий оксидидан керамик буюмларга механик ишлов бериш, таркибида бериллий бўлган қотишмалар ишлаб чиқариш. |
Бета-нафтол. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Бром ва унинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Ёғ қатори углеводородларининг галоидли ҳосилалари. | Дихлоретан, углерод тетрахлорид, винилхлорид, метилен хлорид, метил хлорид, хлороформ, брометил, трихлоретилен, хлоропрен ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш (лаборатория ишлари билан бирга). |
Гидразин ва унинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Диметилформамид, диметилатсетамид ва бошқа ёғ кислоталарининг амидлари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Изоцианатлар А. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Сунъий ва синтетик толалар А. | Ишлаб чиқариш. Механик ишлов бериш. Бўяш: а) толаларни (оксалон, SVM, аримид, углеродли) қайта ишлаш; б) термик ишлов бериш. Мойловчи моддаларни тайёрлаш ва уларни қўллаш. |
Кадмий ва унинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Кокс гази ва кокслашнинг бошқа маҳсулотлари. | Кокс ва кокс гази ишлаб чиқариш, кокслаш маҳсулотларини тутиб қолиш, тутиб қолинган углеводородлами ректификациялаш, кокс-кимё заводларида тошкўмир смолаларини ҳайдаш ва қайта ишлаш. Кокс-кимё саноати маҳсулотлари (тошкўмир қатронлари, қатронлар, қумлар ва бошқалар) дан фойдаланган ҳолда асфальт-бетон қопламаларини тайёрлаш ва ётқизиш билан боғлиқ ишлар. |
Кремний органик бирикмалар ва улар асосидаги ёғловчи моддалар А. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Литий ва унинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Марганец ва унинг бирикмалари А. | Марганец оксидлари, пайвандлаш материаллари (электродлар, кукунсимон симлар ва флюслар) ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш. Таркибида 10% дан ортиқ марганец бўлган марганецли пўлатлар ва бошқа металларни эритиш, марганецнинг органик бирикмаларини ишлаб чиқариш. Рудаларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, марганецнинг ноорганик бирикмаларини майдаланган ҳолда қўллаш. |
Метанол. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш, уни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Мишяк ва унинг бирикмалари. | Мишякнинг органик бирикмаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва қўллаш; уни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Никел А ва унинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Органик вулканизация тезлатгичлари, қаришга қарши воситалар, вулканизация ингибиторлари ва бошқалар А. | Каптакс, алтакс, тиурам, неозон Д ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Пергидрол. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Пеститсидлар. | Хлорорганик, фосфорорганик, карбамин кислоталари ҳосилалари, металлорганик ва бошқа пестицидларни ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги шароитларида қўллаш, шу жумладан пахтани омборларда сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш. |
Платина металлари, олтин, кумуш ва уларнинг бирикмалари ва қотишмалари А. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Тўйинган ва тўйинмаган углеводородлар. | Нефт қазиб олишда қудуқлар ва қурилмаларни ишлатиш, таъмирлаш, юқори олтингугуртли ва олтингугуртли нефт, табиий газ, пиробензолни қайта ишлаш; мойларни селектив тозалаш, пиролиз; нефт ва газни водород сульфиддан тозалаш; нефт қуйиш кемалари, системалар, резервуарларни тозалаш; экстракцион-озокерит ишлаб чиқариш; турли синтетик маҳсулотлар (фенол, атсетон, синтетик ёғ кислоталари ва спиртлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш. Товар паркларига хизмат кўрсатиш, намуналар олиш, оралиқ ва якуний маҳсулотлар (юқори олтингугуртли ва олтингугуртли нефт ва табиий газ) хомашёсини лаборатория назоратидан ўтказиш билан боғлиқ ёрдамчи жараёнлар. Нефт қазиб олишда қудуқларни ишлатиш, таъмирлаш; кам олтингугуртли нефт ва табиий газни қайта ишлаш; озокерит қазиб олиш ва қайта ишлаш, авто ва авиаёғларни регенерациялаш; тўйинган, тўйинмаган углеводородлами ажратиб олиш ва қўллаш билан боғлиқ жараёнлар (полиэтилен, дивинил, изопрен ва бошқаларни ишлаб чиқариш); бензин-эритувчини қўллаш. |
Ноёб тупроқ элементлари. | Ноёб тупроқ элементлари ва уларнинг бирикмаларининг аэрозолларини чиқариш билан боғлиқ ишлаб чиқариш |
Симоб ва унинг бирикмалари. | Симобни қазиб олиш ва эритиш ҳамда уни олиш ва аралашмалардан тозалаш билан боғлиқ бошқа жараёнлар; газ разрядли олтин ва бошқа металларни ажратиб олиш учун қўллаш; симобли термометрлар ва люминессент лампалар ҳамда бошқа физик ва ёруғлик-техник асбоблар, бўёқлар, симоб-органик бирикмалар ишлаб чиқариш; симоб электролизи орқали моддалар ишлаб чиқариш. Очиқ симоб билан контактда бўлган асбоблар билан ишлаш; қалдироқ симоб ишлаб чиқариш; симобли тўғрилагичлар, электр токини ўзгартиргичлар, насослар билан ишлаш; кимёвий жараёнларда катализатор сифатида қўллаш; симоб-органик бирикмаларни қўллаш. Ёпиқ симобли асбобларни ишлаб чиқариш ва улар билан ишлаш. ер ости конларида шақилдоқ симобни қўллаш; стоматология кабинетларида симобли амалгама билан ишлаш; таркибида симоб бўлган фармацевтика ва косметика препаратларини ишлаб чиқариш. |
Қўрғошин ва унинг ноорганик бирикмалари. | Рудалар ва концентратлардан қўрғошинни эритиб олиш; таркибида қўрғошин бўлган қотишмалар олиш; тозалаш; таркибида қўрғошин бўлган қуруқ пигментлар, белила, кронлар олиш; ёпиқ жойларда, прокатларда қўрғошин билан шопирлаш, пресслаш, буюмларни қўрғошинлаш; қўрғошинга механик ва қоида ишлов бериш; агломерация; подшипникларни қуйиш; қўрғошинли аккумуляторлар ишлаб чиқариш; қўрғошинли ванналарда тоблаш; таркибида қўрғошин бўлган қирғичдан ўтказилган бўёқлар, сирлар ва суғоришлар ишлаб чиқариш, таркибида қўрғошин бўлган таркиблар билан тўғрилаш; таркибида қўрғошин бўлган шиша ва шиша толаси ишлаб чиқариш ва уларга ишлов бериш, таркибида қўрғошин бўлган грунтлар билан қопланган юзаларни пайвандлаш ва кесиш; қўрғошинли бўёқларни доимий қўллаган ҳолда. Пезокерамика ва шишакристалл цемент ишлаб чиқариш ва қўллаш. Қўрғошин рудаларини бойитиш: таркибида қўрғошин сульфиди бўлган чанг ҳосил қилиш билан боғлиқ бўлган майдалаш, аралаштириш ва бошқа жараёнлар: оз миқдордаги қўрғошинни марказлаштирилмаган ҳолда эритиш билан боғлиқ бўлган ишлар, кавшарлаш, полиграфия ишлаб чиқариши (линотип ишлари, қоида териш ва бошқалар). |
Селен, теллур ва уларнинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Олтингугурт ва унинг бирикмалари. | Олтингугуртли органик бирикмалар, сульфатли қўндирмалар, метил-олтингугуртли бирикмалар, сульфит ва олтингугуртли кислоталар ишлаб чиқариш ва қўллаш, сульфит ангидрид, водород сульфидни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Углерод сульфид. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш, уни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Цианид бирикмалари: гидроциян кислотаси, унинг бирикмалари, циянамидлар ва бошқалар. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Синтетик каучук. | Синтетик каучук ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш (резина аралашмалари тайёрлаш, резинани вулканизациялаш). |
Синтетик ювиш воситалари А. | Сульфанол, алкиламидлар, натрий сульфат ишлаб чиқариш; парафин углеводородлар фракциясини хлорлаш ва бошқалар. |
Қуйидагилар асосидаги синтетик қатронлар ва пластик массалар: стирол | Стирол полимерлари ва сополимерлари, полиэфир қатронлари, улар асосидаги локлар ва елимлар, шишапластиклар ва бошқалар ишлаб чиқариш. Смола ва пластмассаларни қайта ишлаш. Смолалар, локлар, елимларни қўллаш. |
фенол ва формалдегид А | Смол, лаклар, елим ва бошқалар ишлаб чиқариш. Пресс-кукунлар, прессматериалларни қайта ишлаш. Елимлар, лаклар, шимдирувчи таркиблар, боғловчилар ва бошқаларни қўллаш. |
кремний-органик бирикмалар | Смолалар, лаклар, суюқ силиконлар ишлаб чиқариш, полимерлар, пресс материалларини қайта ишлаш, лаклар, мойлар, қатронларни қўллаш ва бошқалар. |
изоцианатлар А | Полиуретанлар, пенополиуретанлар, полимочевина ва бошқаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қўллаш. |
фторорганик бирикмалар | Полимерлар (фторопластлар) ва сополимерлар ишлаб чиқариш; фторопластларни термик ва механик қайта ишлаш. |
винилхлорид ва винилиденхлорид | Полимерлар ва сополимерлар, перхлорвинил, елимлар, локлар ва бошқалар ишлаб чиқариш; смолалар ва пластмассаларни қайта ишлаш ҳамда елимлар, локлар ва бошқаларни қўллаш. |
акрил ва метакрил кислоталари А | Полимерлар, сополимерлар ишлаб Чиқариш ва қайта ишлаш, эмулциялар, лаклар, бўёқлар ва бошқаларни қўллаш. |
аминокислоталар, икки асосли кислоталар. диаминлар А | Полиамидларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш; елимлар ва бошқаларни қўллаш. |
эпихлоргидрин А | Эпоксид смолалар ва улар асосидаги пластмассалар, компаундлар ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
алифатик ва тўйинмаган углеводородлар (полиэтилен, полипропилен). | Полимер ва сополимерлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш. |
Сланецли смолалар А. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш; уларни ажратиш билан боғлиқ ишлаб чиқаришлар. |
Сурма ва унинг бирикмалари. | Олиниши, қайта ишланиши ва қўлланилиши. |
Таллий ва унинг бирикмалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш; монокристаллами ўстириш. |
Тетраэтил қўрғошин. | Тетраэтил қўрғошин ва этил суюқлиги ишлаб чиқариш, этил суюқлигини ёнилғи билан аралаштириш. Этилланган бензинни қўллаш: авиация ва автомоторларни синаш, таъмирлаш, ишлаб чиқиш ва ювиш, самолёт ва бошқа машиналарга ёнилғи қуйиш, механизациялашмаган станцияларда этилланган бензинни тўкиш, қуйиш, нефт базалари, бензин омборлари ва стационар колонкалардаги қурилмалар ва идишларни тозалаш. |
Металлар А: кобальт, ванадий, молибден, титан, цирконий, вольфрам ва унинг бирикмалари. | Кобальт ва унинг бирикмаларини олиниши ва ишлатилиши. Ванадий беш оксидини олиш: феррованадий ишлаб чиқариш; ванадий таркибли шлакларни қайта ишлаш; молибден, вольфрам ва уларнинг бирикмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш, титанга ишлов бериш, металл титан ва унинг бирикмаларини қайтариш; вольфрам-кобальт қотишмалари, титан-кобальт қотишмалари, цирконий металл кукунлари ва унинг бирикмаларини олиш ва қўллаш. |
Урсол, урсолли бўёқлар ва оксидланувчи бўёқлар А. | Урсол ва Урсол бўёқлари ишлаб чиқариш, мўйналарни бўяш. |
Фармакологик воситалар. | Тайёр дори шаклларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш; дорихоналарда дори препаратлари, морфин ва унинг ҳосилалари, витаминлар шаклларини тайёрлаш, психиатрия амалиётида нейролептикларни қўллаш. |
Феноллар ва уларнинг ҳосилалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Формалдегид А, ёғ қаторидаги бошқа алдегидлар. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш, уларни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Фосфор ва унинг бирикмалари. | Сариқ фосфор, унинг бирикмалари, фосфорорганик бирикмалар; шу жумладан пластификаторлар ишлаб чиқариш ва қўллаш. Қизил фосфорнинг олиниши ва ишлатилиши; фосфатларнинг олиниши, олиниши ва ишлатилиши. |
Фтал кислота, фтал ангидрид ва уларнинг ҳосилалари. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Фтор ва унинг бирикмалари. | Фтор ва унинг бирикмаларини олиниши ва ишлатилиши. Алюминийнинг электролиз йўли билан олиниши, плавик шпатнинг олиниши ва ишлатилиши, фтор ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш жараёнлари. |
Фуранлар ва уларнинг ҳосилалари: фурфурол, тетрагидрофуран ва бошқалар. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Хлор ва унинг бирикмалари, хлорли аралашмалар. | Ишлаб чиқариш ва қўллаш, уларни ажратиб олиш билан боғлиқ жараёнлар. |
Хломафталин ва унинг бирикмалари, (галовакс хлорнафталин А ва уларнинг бирикмалари, гидрооксинафталин ва нафтол). | Ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Хром А, хромат кислота А, уларнинг моддалари, бирикмалари ва қотишмалари. | Ишлаб чиқариш. қўллаш (шу жумладан таркибида қўшимча компонентлар кўринишидаги хром бирикмалари бўлган моддалар). |
Биологик. Антибиотиклар А. | Таркибида кўрсатиб ўтилган биологик моддалар бўлган дори шаклларини ишлаб чиқариш ва тиббиёт амалиётида ҳамда дорихона муассасаларида қўллаш, шунингдек дорихона шароитларида тайёрлаш. |
Продуцент замбуруғлар, оқсил-витаминли концентратлар (ОВК), озуқабоп ачитқилар, омихта ем А. | Микробиологик синтез маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қўллаш. |
Фермент препаратлари, биостимуляторлар А. | Таркибида кўрсатиб ўтилган биологик моддалар бўлган дори шаклларини ишлаб чиқариш ва тиббиёт амалиётида, дорихона муассасаларида, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида қўллаш, шунингдек дорихона шароитларида тайёрлаш. |
Диагностика ва даволаш учун аллергенлар ва қон препаратлари А, иммунобиологик препаратлар. | Ишлаб чиқариш. |
Инфекцияланган материаллар ва гелминтлар билан зарарланган материал. | Инфекцияланган материал ва гелминтлар билан зарарланган материал билан, инфекцияланган беморлар билан алоқада ишлаш. |
Бруцеллёз қўзғатувчилари. | Чорвачилик хўжаликлари (бруцеллёз бўйича эпизоотик ҳолатидан қат'и назар), хомашё ва ҳайвон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари. |
Ку иситмаси қўзғатувчиси. | Ку иситмаси бўйича носоғлом ҳудудлардаги чорвачилик хўжаликлари, Ку иситмаси билан касалланган қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг хом ашёси ва маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар. |
Саноат аэрозоллари. Абразив ва абразив таркибли. | Абразивлар (электрокорундлар — нормал, оқ, хромли, монокорунд), карбид, бор элбор, кремний карбид ва бошқаларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш ва қўллаш. |
Таркибида кремний бўлган (эркин ва аморф кремний икки оксиди). | Қидирув, кон қазиш ишлари, рудали ва норуда фойдали қазилмаларни, кўмирни очиқ ва ер ости усулида қазиб олиш, бойитиш ва қайта ишлаш. Кремний, шиша, динас, аэросил, кремний карбиди, кремнийли қотишма, силумин ва бошқаларни ишлаб чиқариш; қуйма ишлаб чиқариш (тупроқ тайёрлаш, қолиплаш, уриб чиқариш, кесиш, тозалаш, қуймаларни тозалаш). Қум оқими ишлари. |
Металлар ва уларнинг қотишмалари. | Металл ва қотишмаларни қуруқ силлиқлаш; металларни чанглатиш жараёнлари, металл кукунлари ва улардан буюмлар олиш. |
Силикатли ва силикат таркибли: а) таркибида асбест бўлган (асбест 10% ва ундан ортиқ) | Асбест рудалари ва асбестни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш. Сунъий асбест олиш ва қайта ишлаш. |
б) таркибида асбест бўлган (асбест 10% дан кўп боТмаган) | Асбестоцемент, асбестобакелит, тола, асбесторезинадан буюмлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш. |
в) бошқа силикатлар ва таркибида силикат бўлган | Металлургияда шиша ва минерал тола, цемент, гил, шамот, боксит, нефелинли сиэнитлар, дистенсиллимонит, оливин, слюдали апатитлар, дунит, хроммагнезит. форстерит, оҳактошлар, барит, инфузор тупроқли котленит, туфаллар, пемза, перлит, темир-рудали концентратлар ва агломерат ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ва бошқалар. |
Углеродли. | Кўмирни қазиб олиш, қайта ишлаш ва қўллаш. Қора қурум, сунъий графит, кокс (нефт, пек, сланец ва бошқалар) ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш. Табиий ва сун'ий олмосларга ишлов бериш ва қўллаш. |
Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган чанглар. | Пахта, зиғир, каноп, жун, каноп, жут, дон, тамаки, ёғоч, торф, хмелни қайта ишлаш. Қоғоз, табиий ипак ва бошқа материаллар ишлаб чиқариш. |
Анорганик люминофорлар чанги (шу жумладан таркибида кадмий 5% дан кам бўлган). | Қўллаш ва ишлаб чиқариш. |
Пайвандлаш аэрозоллари: | Ёйли плазма, газ алангасида пайвандлаш, эритиб қоплаш ва кесиш, контактли учма-уч пайвандлаш (эритиб пайвандлаш), металларни электр-шлак пайвандлаш. |
а) таркибида марганец (20% ва ундан ортиқ), никел, хром, фтор бирикмалари, бериллий, қўрғошин бўлган | Ўрта ва юқори легирланган, шу жумладан зангламайдиган пўлатларни пайвандлаш, эритиб қоплаш ва кесиш, чўянни никел ва никел-мис электродлар ва симлар билан пайвандлаш ва эритиб қоплаш, бериллий ва унинг қотишмаларини пайвандлаш ва кесиш. |
б) таркибида марганец (20% гача), темир оксидлари, алюминий, магний, титан, мис, рух, молибден, ванадий, вольфрам бўлган. | Углеродли, шу жумладан рухланган пўлатлар, алюминий, мис, титан ва улар асосидаги қотишмаларни пайвандлаш, эритиб қоплаш ва кесиш, чо4янни темир ва темир-ванадийли электродлар ҳамда симлар билан пайвандлаш ва эритиб қоплаш, уни кесиш. |
Физик. Ионловчи нурланишлар. Радиоактив моддалар ва ионловчи нурланиш манбалари. | Радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлашнинг барча турлари. |
Ионлаштирмайдиган нурланишлар: лазер нурланиши | Лазерлар билан ишлашнинг барча турлари. |
30 MGts — 300 GGts (VНF, UНF, SНF, EНF) ва 30 MGts дан паст (НF, MF, LF, VLF, ILF, VLF, ELF) оралиғидаги радиочастоталарнинг электромагнит (электр ва магнит) майдонлари. | Кўрсатилган диапазондаги электромагнит энергия манбалари билан ишлашнинг барча турлари. |
доимий электр ва доимий магнит майдонлар | Ўзгармас электр ва магнит майдонлар манбаи билан бажариладиган барча турдаги ишлар. |
Ишлаб чиқариш тебраниши. | Маҳаллий ёки умумий тебраниш та'сири билан боғлиқ бўлган меҳнат фаолиятининг барча турлари. |
Ишлаб чиқариш шовқини. | Интенсив ишлаб чиқариш шовқини таъсири билан боғлиқ бўлган, шунингдек, 81 дБ ва ундан юқори бўлган эшитиш анализаторининг сезиларли даражада зўриқиши билан боғлиқ меҳнат фаолиятининг барча турлари. |
Ультратовуш (контактли узатиш). | Ультратовушли дефектоскоплар ва тиббий аппаратлар билан ишлаш. |
Юқори атмосфера босими. | Кессонларда, барокамераларда ишлаш, ғаввослик ишлари. |
Паст ҳарорат. | Ишлаб чиқариш хоналаридаги ишчи зона ҳавоси ҳарорати доимий равишда пасайтирилган шароитда ишлаш (ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария меъёрлари бўйича мавжуд қийматлардан паст). |
Юқори ҳарорат, интенсив иссиқлик нурланиши. | Юқори ҳарорат, интенсив иссиқлик нурланиши. |
Кўз зўриқишининг кучайиши. | Юқори кўриш зўриқиши билан боғлиқ барча иш турлари: a) SNiP бўйича аниқлик разрядларининг 1 (объекти 0,15 мм гача бўлган) ва 2 (объекти 0,15 дан 0,3 мм гача бўлган) прецизион ишлари — норматив ҳужжатнинг номи; б) кўзни зўриқтирадиган ишлар — SNiP бўйича аниқлик разрядларининг 3 ва 4-даражаси (0,5 — 1 мм) бўйича ишлар ҳамда дисплейлар экранини ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа воситаларини кузатиш билан боғлиқ ишлар. |
Жисмоний зўриқишлар. | Юкларни қоида (юк кг ҳисобида) ёки куч қўйиб (N ҳисобида; 1 N=0,1 kgs) смена давомида (эркаклар учун): доимий бажариладиган — 30 кг дан ортиқ ёки 300 N дан ортиқ); иш юзасидан кўтарилганда — 12 тоннадан ортиқ, полдан ёки иш юзасидан анча паст сатҳдан кўтарилганда — 5 кг дан ортиқ смена давомида қоида кўчириладиган ёки кўтариладиган юк массасининг миқдори (сменали юк айланиши). Мажбурий ҳолатда, шу жумладан тик туришда узоқ вақт бўлиш билан боғлиқ ишлар. Асосан қўл ва билак мушакларининг маҳаллий мушак зўриқиши билан боғлиқ ишлар. Вақти-вақти билан оғирлиги 10 кг дан ортиқ юкни иккала қўл билан ёки 5 кг дан ортиқ юкни бир қўл билан ушлаб туриш (эркаклар учун). Бир сменада 300 мартадан ортиқ тананинг даврий ифодаланган эгилишлари (вертикалдан 30 градусдан ортиқ визуал баҳолаш бўйича) билан боғлиқ ишлар; сменанинг 5% дан ортиқ вақтини мажбурий иш ҳолатида ўтказиш (тиззаларда, чўққайиб, ётиб, олдинга энгашиб, осилган ҳолда, тик туриб). Овоз аппаратининг зўриқиши билан боғлиқ ишлар: ўқитувчилик, дикторлик, актёрлик ишининг вокал-сўзлашув турлари, телефон станциясида ишлаш. |
Бажариладиган ишлар, касбий фаолият турлари ва лавозимлар тоифалари | Қўшимча тиббий психиатрик кўрсатмалар. Қўшимча тадқиқотлар |
1 | 2 |
Баландликдаги ишлар, тепаликка чиқиш ва баландликка кўтарилиш билан боғлиқ ишлар, шунингдек кўтариш иншоотларига хизмат кўрсатиш ишлари. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
127 V ва ундан юқори кучланишли ишлаб турган электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ва уларда тезкор узиб-улашларни амалга оширувчи, ушбу электр қурилмаларида созлаш, монтаж ишларини ва юқори кучланишли синовларни бажарувчи ходимлар. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
Ер остида, нефт ва газ саноатида, шу жумладан вахта усулида, чўл ва бошқа олис ва етарлича аҳоли яшамайдиган ҳудудларда ишлаш; ер ости ишларининг барча турлари; гидрометеорология станцияларида, чўл ва бошқа олис ва етарлича аҳоли яшамайдиган ҳудудларда, оғир иқлим шароитларида жойлашган алоқа иншоотларида ишлаш; мамлакатнинг аҳоли кам яшайдиган, бориш қийин бўлган ва тоғли айрим туманларида геология-қидирув, топография, қурилиш ишлари ва бошқа ишлар (шу жумладан вахта-экспедиция усулида). | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
Босим остидаги идишларга хизмат кўрсатувчи аппаратчилар. | Эпилепция (индивидуал). |
Машинистлар (ўт ёқувчилар), қозонхона операторлари, газ назорати хизмати ходимлари. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
Портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ ишлар, портлаш ва ёнгин хавфи бўлган ишлаб чиқаришлардаги ишлар. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
Хизмат қуролини олиб юриш ва қўллашга рухсат берилган махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари. | Эпилепция (индивидуал). |
Газ бўйича авария хизмати, очиқ газ ва нефт фавворалари пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисмлар ва отрядлар, ҳарбийлаштирилган тоғ, тоғ-кон қутқарув командалари, ёнғиндан сақлаш хизмати, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, доимий тайёргарликдаги ихтисослаштирилган тиббий бригадалар. | Руҳий касалликлар (шу жумладан ремиссия босқичида). Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография |
Токарлик, фрезалаш ва бошқа станокларда, штамплаш прессларида ишлаш. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
Транспорт, шу жумладан завод ичидаги транспорт ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган ишлар. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчилари, шу жумладан: | Енгил даражадаги ақлий заифлик ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш (якка тартибда, уч йилдан кейин қайта кўрикдан ўтиш). |
барча турдаги ва русумдаги мотоцикллар, мотороллерлар (А тоифаси); мини-тракторлар ва мотоблоклар (Давлат автомобил назорати инспекциясида рўйхатдан ўтган); барча тоифадаги ногиронлар учун қўлда бошқариладиган автомобиллар ва ногиронлар учун мотоколяскалар; | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография Экспериментал психологик тадқиқот. |
Барча тур ва русумдаги мопедлар (А тоифаси); | Эпилепция ва нарколептик ва катаплектик тутқаноқлар билан кечувчи касалликлар. Цинкопал ҳолатлар. Руҳий касалликлар ногиронлик гуруҳи мавжуд бўлганда, бошқа ҳолларда якка тартибда. Электрокардиография. Экспериментал-психологик тадқиқот. |
Тўлиқ вазни 3500 кг дан ошмайдиган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 та (V тоифа) бўлган, ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга бўлган автомобиллар, тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналар; | Енгил даражадаги ақлий заифлик ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш (якка тартибда, уч йилдан кейин қайта кўрикдан ўтиш). Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокадиография. Экспериментал-психологик тадқиқот. |
Тўлиқ вазни 3500 кг дан ошмайдиган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 та (V тоифа) бўлган, ёлланиб ишлаш ҳуқуқисиз автомобиллар; | |
Тўлиқ массаси 3500 кг дан ортиқ бўлган юкларни ташиш учун мўлжалланган автомобиллар (S тоифа); | |
Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автомобиллар (D тоифаси), V, S ёки D (Ye тоифаси) тоифаларига мансуб шатакчили транспорт воситалари таркиблари; | Енгил даражали ақлий заифлик ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар Оғир шаклдаги нутқ нуқсонлари ва дудуқланиш (индивидуал). Электрокадиография. Экспериментал-психологик тадқиқот |
трамвай, троллейбус | |
Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган ишлар: поездлар ҳаракатини таъминловчи ходимларнинг ишга киришда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган касблари ва лавозимлари рўйхатига мувофиқ касблар ва лавозимлар ходимлари, машинистлар гуруҳи ходимлари, ҳайдовчилар ва уларнинг ёрдамчилари бундан мустасно; | Енгил даражадаги ақлий заифлик ва ақлий ривожланишнинг кечикиши. Декомпенсация босқичидаги шахс бузилишлари (психопатиялар) ва невротик бузилишлар. Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. |
ишлаб турган темир йўл изларига чиқиш билан боғлиқ ходимлар, транспорт воситалари ҳайдовчилари бундан мустасно; | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар |
кўрсатиб ўтилган рўйхатда назарда тутилган машинистлар гуруҳи ходимлари, ҳайдовчилар ва уларнинг ёрдамчилари, ишлаб турган темир йўлларга чиқиш билан боғлиқ бўлган бошқа транспорт воситаларининг ҳайдовчилари. | Енгил даражадаги ақлий заифлик ва ақлий ривожланишнинг кечикиши. Декомпенсацция босқичидаги шахс бузилишлари (психопатиялар) ва невротик бузилишлар. Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. |
Касбий фаолиятнинг бошқа турлари ва лавозимлар тоифалари: саноатнинг фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари, сут фермалари, сут ошхоналари, тарқатиш пунктлари, озиқ-овқат маҳсулотлари базалари ва омборларининг уларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш жараёнида фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқада бўлган ходимлари, шу жумладан, инвентар. асбоб-ускуналарга санитария ишлови бериш ва уларни таъмирлаш бўйича ходимлар, шунингдек, транспортнинг барча турларида озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда улар билан бевосита алоқада бўлган шахслар; | Эпилепция (индивидуал) ва цинкопал ҳолатлар. |
ходимлари тиббий психиатрия текширувидан ўтиши лозим бўлган корхоналар. муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиёти бошланишидан олдин ва ишлаб чиқариш амалиёти даврида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари. олий ўқув юртлари талабалари; | Эпилепция (индивидуал). |
жарроҳлик стационарлари, туғруқхоналар (бўлимлар), болалар касалхоналари (бўлимлари), чақалоқлар, чала тугилган чақалоқлар патологияси бўлимларининг тиббиёт ходимлари; | |
ўқув-тарбия муассасалари ходимлари; | |
болалар ва ўсмирлар соғломлаштириш муассасалари, шу жумладан мавсумий соғломлаштириш муассасалари ходимлари; | |
мактабгача болалар муассасалари, болалар уйлари, болалар уйлари, мактаб-интернатлар, мактаблар ҳузуридаги интернатларнинг ходимлари; | |
даволаш-профилактика муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатларнинг беморлар овқатланишини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлари; | |
аҳолига санитария-гигиена хизмати кўрсатиш корхоналарининг ходимлари (ҳаммомчилар, душхоналар ходимлари, сартарошлар, маникюрчилар, педикюрчилар, косметологлар. кир ювиш, кир қабул қилиш, кимёвий тозалаш пунктларининг ёрдамчи ходимлари); | |
сузиш бўйича тренерлар, йўриқчилар, процедураларни амалга оширувчи бассейнлар ва даволаш ванналари ходимлари; меҳмонхоналар, ётоқхоналарнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари, узоқ масофага қатнайдиган поездларнинг йўловчи вагонлари кузатувчилари; сувни тайёрлашга бевосита алоқадор бўлган водопровод иншоотлари ходимлари ва водопровод тармоқларига хизмат кўрсатувчи шахслар; чорвачилик фермалари ва комплекслари ходимлари. | Эпилепция ва цинкопал ҳолатлар. Электрокардиография. |
2-ИЛОВА