Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2556]
Ўзбекистон Республикасининг «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 162-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ буюраман:
1. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 декабрь,
423-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғига ИЛОВА
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аферез — донордан олинган қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш усули;
гемотрансмиссив инфекциялар — қон ва унинг таркибий қисмларини қуйишда юқиши мумкин бўлган инфекциялар;
донор — ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс;
донор қони банки — қон билан ишлаш хизмати томонидан вужудга келтириладиган ва янгилаб бориладиган, узоқ муддат сақлашга мўлжалланган донор қони таркибий қисмларининг захиралари;
донорлик — беморга ёрдам тариқасидаги ўз қони ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун беришдан иборат бўлган эркин ифодаланган ихтиёрий ҳаракат;
донация — донордан олинган қон ва унинг таркибий қисмларини реципиентга (тиббий кўрсатмаларга асосан қон ёки унинг таркибий қисмларининг қуйилишига муҳтож бўлган шахсга) қуйиш учун мўлжалланган ёки бошқа тиббиёт эҳтиёжларида (дори воситаларини тайёрлаш ва ҳ.к.) фойдаланиш учун тайёрлаш муолажаси;
пуллик (фаол) донор — қон ёки унинг таркибий қисмларини ҳақ эвазига топширувчи жисмоний шахс;
плазмаферез — донор қонидан плазма ажратиб олиш ва донорга ўзининг қон ҳужайраларини тезкор равишда қайтариб қуйиш;
плазма — қоннинг суюқ қисми.
2. Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг асосий мақсади ихтиёрий, беғараз ва мунтазам донациялар асосида аҳолини хавфсиз ҳамда сифатли қон ва унинг таркибий қисмлари билан таъминлаш ҳисобланади.
3. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигининг асосий принциплари:
қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг ихтиёрийлиги;
қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон учун безарарлиги;
донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлиги.
4. Қон билан ишлаш хизмати давлат соғлиқни сақлаш тизимининг донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари мажмуидан иборат.
5. Қон билан ишлаш хизмати:
донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ишлатиш хавфсизлиги шароитларини таъминлаш;
донор қони ва унинг таркибий қисмлари, шунингдек донор қони препаратларининг ташилишини ташкил этиш;
донор қони банкини вужудга келтириш ва янгилаб бориш учун масъул ҳисобланади.
II боб. Донорларни танлаб олиш
6. Ҳар бир ўн саккиз ёшга тўлган ва тиббий кўрикдан ўтказилган шахс донор бўлиши мумкин.
7. Донорлар дастлаб сўровномани тўлдириш ва суҳбат ўтказиш йўли билан танлаб олинади.
8. Қон билан ишлаш хизмати масъул ходимлари донорларга донация муолажаси, қоннинг ўзига хос хусусиятлари, аферез усуллари, тиббий кўрикдан ўтказиш, унинг қонини текшириш талаб этилишининг сабаблари ҳақида зарур маълумот беришга мажбур. Қон билан ишлаш хизмати донорнинг соғлиғидаги ўзгаришлар ҳақида донорга, донор эса, тиббий кўрикдан ўтиш вақтида ўзи бошидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.
9. Қон билан ишлаш хизмати донорнинг соғлиғи ҳолати ва амалга оширилган таҳлиллар натижалари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини кафолатлайди.
10. Донор унинг қонида ОИВ/ОИТС, «В» ва «С» гепатитлари ёки бошқа гемотрансмиссив инфекциялар элементлари аниқланганда, қони йўқ қилиниши ҳамда донорликдан четлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилиши лозим.
11. Донация турига кўра донорлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари — паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий хизматчилар эса, ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатлари (ҳарбий гувоҳнома ёки офицернинг шахсий гувоҳномаси);
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси, миллий паспорти ёки чет давлат фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
13. Қон билан ишлаш хизматига ташриф буюрган ҳар бир донор масъул ходим томонидан у ҳақдаги маълумотларнинг Ягона донорлик марказининг ахборот базасида (бундан буён матнда ахборот базаси деб юритилади) мавжудлиги текшириб кўрилади. Ахборот базасида донор ҳақида тегишли маълумот мавжуд бўлмаса, донор идентификация рақами кўрсатилган ҳисобварақада рўйхатга олинади ва у ҳақдаги маълумотлар ахборот базасига киритилади.
14. Ахборот базасида шахснинг донор бўлишига қаршилик қилувчи маълумотлар бўлмаса, унга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги тиббий саволнома берилади. Мазкур тиббий саволнома ҳар бир қон донациясидан олдин донор томонидан мустақил равишда ёки донорнинг илтимосига кўра шифокор-терапевт томонидан тўлдирилади.
15. Донорлар тегишлича қуйидаги бирламчи тиббий ҳужжатлар асосида ҳисобга олинади:
Захм, гепатит ва ОИВ/ОИТС бўйича натижалари мусбат бўлган донорларни қайд қилиш журнали;
Донорнинг ҳисоб варақаси;
Пуллик (фаол) донорнинг тиббий картаси;
Бепул (беғараз) донорнинг картаси;
Стафилококка қарши анатоксин билан иммунизация ва реиммунизация қилиш журнали;
Донорларни ҳисобга олиш кундалиги;
Пуллик (фаол) донорларни ҳисобга олиш кундалиги;
Бепул (беғараз) донорларни ҳисобга олиш кундалиги.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
16. Қон бошқа ташкилотларда олинганда, донорларнинг ҳисобга олиш ҳужжатлари тиббиёт ходими ёки мазкур ташкилотнинг кадрлар хизмати томонидан донорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тузилган рўйхатга мувофиқ тўлдирилиши мумкин.
18. Донор ҳисобдан чиқарилганда, қон билан ишлаш хизматининг масъул ходими томонидан Донорнинг ҳисобварақаси ва Пуллик (фаол) донорнинг тиббий картасига унинг донорликдан чиқарилиши сабаблари тўғрисида тегишли ёзув киритилади. Мазкур ҳисобга олиш ҳужжатларида донор томонидан топширилган барча қон ва унинг таркибий қисмлари миқдори кўрсатилиши шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
19. Донацияга қабул қилинган донордан вирусли гепатит, бруцеллёз, захм, сил, малярия ва ОИВ-инфекция билан касалланмаганлиги ҳақида сўралади ҳамда қонини мазкур гемотрансмиссив инфекциялар бўйича текширишга ёзма розилиги олинади.
IV боб. Донорларни тиббий кўрикдан ўтказиш
20. Тиббий кўрикдан ўтказиш донордан зарур маълумотларни олиш, уни тиббий кўрикдан ўтказиш ва қонни лаборатор текширувидан (скринингдан) ўтказишни ўз ичига олади.
21. Донорларни қон билан ишлаш хизматининг донор кадрларни ҳисобга олиш ва жамлаш бўлимининг шифокор-терапевти тиббий кўрикдан ўтказади. Бунда шифокор-терапевт ҳисоб ҳужжатларини тўлдиради, донорнинг донорликка яроқлилигини ҳамда олинадиган қон, плазма, қон ҳужайралари миқдорини аниқлайди. Донор, зарур ҳолларда, қўшимча текширув ва маслаҳатлашувга юборилиши мумкин.
22. Донациядан олдин донорга чанқовбосди (яхна) ичимлик ёки ширин чой, донациядан кейин овқат берилади ёхуд овқат учун пуллик компенсация тўланади.
23. Тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида:
донор умумий кўрикдан ўтказилади. Бунда донорнинг ташқи кўриниши, тери ва кўзнинг шиллиқ қаватлари, лимфатик тугунлар ва қорин бўшлиғи органлари пальпацияси ҳамда кўкрак қафаси органлари аускультацияси амалга оширилади;
томир уриши (пульс) тезлиги ва унинг бир маромда уриши, артериал босим аниқланади. Бунда томир уриши (пульс) бир маромда ва бир дақиқада 60 дан 80 гача, артериал босим — систолик босим 90 — 170 мм симоб устуни оралиғида, диастолик босим 60 — 90 мм симоб устуни оралиғида бўлиши керак;
донорнинг тана ҳарорати ўлчанади. Бунда тана ҳарорати 36° С дан паст ва 37° С дан юқори бўлмаслиги лозим.
24. Тана вазни 50 кг ва ундан кам бўлган, бўйи 150 см ва ундан паст бўлган шахслар уларнинг соғлиғига жиддий зиён етказилишининг олдини олиш мақсадида шифокор-терапевтнинг ёзма хулосасига асосан донорликка қўйилади.
25. Донорнинг қони қуйидаги икки босқичда текширилади:
ОИВ — 1 ва ОИВ — 2 вирусларига қарши антителолар ва антигенлар;
хира трепонемага қарши антителолар;
бруцеллёз бўйича серологик кўрсаткичлар;
малярия (иқлими мазкур касалликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳудудларда).
26. Қонни билирубинга лаборатор текшириш донорни тиббий кўрикдан ўтказган шифокор-терапевт тавсияси ҳисобга олинган ҳолда заруратга кўра амалга оширилади.
27. Гемотрансмиссив инфекциялар бўйича лаборатор текширув (скрининг) натижалари қон текширувга олинган вақтдан бошлаб етти кун давомида ҳақиқий ҳисобланади.
28. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш истагида бўлган шахслар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган рўйхатда назарда тутилган ҳолларда бутунлай ёки вақтинча донорликдан четлаштирилиши мумкин.
29. Донорнинг соғлиғига зиён етказувчи ҳолатлар юзага келган тақдирда, унга мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тегишли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
эритроцитларнинг чўкиш тезлиги;
қон зардобидаги оқсилнинг умумий миқдори;
лейкоцитлар миқдори аниқланади.
32. Плазма донорларида:
плазмаферезнинг бешта муолажаси ўтказилгандан кейин қон зардобининг оқсил фракциялари текширилади;
бир йилда бир марта қони ва пешобининг клиник таҳлили ўтказилади.
33. Плазма донорлари тегишли қон билан ишлаш хизматига:
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
олти ойда бир марта тегишли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки туман (шаҳар) бўлимидан А, В ва С гепатитларига алоқадорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
бир йилда бир марта тегишли даволаш-профилактика муассасасидан кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви ва электрокардиография маълумотлари;
плазма донор-аёллар бир йилда бир марта бошидан кечирган хасталиклар тўғрисидаги гинекологдан маълумотнома тақдим этади.
34. Иммун донорларини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда улар қонининг лаборатор текшируви (скрининги) қон ва плазмаферез донорлари сингари амалга оширилади. Иммун плазмаси донорларида қўшимча равишда специфик иммун антитаначалари титри аниқланади.
35. Қон ҳужайралари донорларини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда улар қонининг лаборатор текшируви (скрининги) қон донорлари сингари амалга оширилади. Бирламчи лаборатор текширувда (скринингда) цитаферездан олдин қоннинг қуюқлашиш вақти аниқланади ва бир йилда бир марта электрокардиографик текширув ўтказилади. Донациядан олдин уч кун ичида аспирин ёки таркибида аспирин бўлган ва тромбоцитлар функциясини бузадиган бошқа дори воситаларини қабул қилган донор тромбоцитлар донациясига қўйилмайди.
36. Тромбоцитоферез муолажалари орасидаги вақт ўн тўрт кунни ташкил этади.
37. Яхлит қон донацияси ва цитоферез муолажаси орасидаги вақт бир ойни ташкил этади.
38. Резус тизими антигенлари билан иммуннизациялашга ўн саккиз ёшдан эллик ёшгача бўлган эркаклар ҳамда ҳомиладорлик натижасида сенсибилизацияланган ёки менопауза давридаги аёллар қўйилади.
39. Стафилококк анатоксини билан иммунизациялашга фақат йигирма ёшдан эллик ёшгача бўлган эркаклар қўйилади. Аёлларни иммунизациялашга қўйиш тақиқланади.
40. Такрорий донациядан сўнг, ҳар бир донорга қон билан ишлаш хизмати раҳбари томонидан тасдиқланган «Донор гувоҳномаси» берилади.
41. Донорнинг соғлиғида донор бўлишга қарши кўрсатмалар бўлган тақдирда, тиббий ҳужжатларга (Донорнинг ҳисобварақаси ва Пуллик (фаол) донорнинг тиббий картаси ёки Бепул (беғараз) донорнинг картасига) уни донорликдан четлаштириш сабаблари ва ҳисобдан чиқарилган санаси ёзиб қўйилади ва ўз навбатида, ушбу донор ҳақидаги ахборот Ягона донорлик марказига юборилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
42. Донор тиббий кўрик натижаларига кўра донорликдан четлаштирилган ёки техник сабаблар бўйича муолажани олиб бориш мумкин бўлмаганда, донорга сарфланган вақтни кўрсатган ҳолда унинг текширилганлиги ҳақида маълумотнома берилади.
43. Яхлит қон донациясининг ҳажми донорни тиббий кўрикдан ўтказган шифокор-терапевт томонидан аниқланади. Яхлит қон донацияси ҳажми, антикоагулянтни ҳисобга олмаганда, 500 мл дан, шунингдек лаборатория текширувлари учун 40 мл дан ошмаслиги керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 1 июндаги 54-сонли (рўйхат рақами 2556-1, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 272-модда)
44. Қон донациясининг стандарт ҳажмини, қоида тариқасида, вазни 50 кг дан кам ва бўйи 150 см дан паст бўлган шахсларга нисбатан қўллашга йўл қўйилмайди.
45. Яхлит қон донациясининг даврийлиги бир йилда 5 маротабадан ошмаган ҳолда — эркаклар учун 5 мартани, аёллар учун 4 мартани ташкил қилади. Организмда зардобдаги темир захирасини тўлдириш учун донациялар ўртасидаги вақт оралиғи эркаклар учун — 2 ойдан, аёллар учун — 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 1 июндаги 54-сонли (рўйхат рақами 2556-1, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 272-модда)
46. Битта донордан олинадиган плазманинг энг юқори ҳажми бир йилда 12 л дан, плазманинг энг юқори бир марталик дозаси эса, 600 мл дан ошмаслиги керак.
47. Бир донор учун плазмаферез муолажаларининг энг кўп сони — бир йилда 20 та муолажани ташкил қилиши лозим. Бунда плазмаферез муолажалари ўртасидаги оралиқ 7 — 14 кунни ташкил қилади.
48. Ҳар хил донация турлари ўтказилганда, плазмаферез муолажаси учун вақт оралиғи бир ойни ташкил қилиши зарур. Ҳар 10 та плазмаферез муолажасидан сўнг, донорга бир ой муддатга танаффус берилади.
49. Меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда ишловчи донорлар учун донация билан иш қобилиятини тиклаш орасидаги оралиқ вақт 12 соатдан кам бўлмаслиги керак.
50. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VI боби.
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Сўнгги бир ой ичида Сиз бирорта вакцинация олганмисиз (эмланганмисиз)?
Сўнгги 3 ой ичида ўзингизда тунда терга ботиш, вазн йўқотиш, қалтираш, диарея (сабабсиз ич кетиш) ва лимфатик тугунларнинг катталишишини кузатганмисиз?
Гепатит (сариқ) ва ОИВ/ОИТС билан зарарланган одам билан сўнгги 6 ой ичида алоқада бўлганмисиз?
Сўнгги 6 ой ичида Сизда тасодифий, ҳимояланмаган жинсий алоқалар бўлганми?
Сўнгги 6 ой ичида касалхонага ётқизилганмисиз? Қандай сабаб билан?
Жарроҳлик ёки бошқа тиббий аралашувларни (эндоскопия) бошдан кечирганмисиз?
Сўнгги 6 ой ичида Сизга қон, плазма ёки альбумин қуйилганми?
Сўнгги 6 ой ичида таносил инфекциялардан (захм, сўзак, хламидия, жинсий органлар яраси ёки герпес) даволанганмисиз?
Сўнгги 6 ой ичида умумий игналардан, шприцлардан ёки скарификаторлардан фойдаланганмисиз?
Сўнгги 6 ой ичида татуировка (танага расм тушириш) ёки пирсинг (қулоқ, танани тешиш) қилганмисиз?
Жазони ижро этиш муассасаларида бўлганмисиз?
Қонингизни ОИВ/ОИТС, гепатит, захм бўйича текширишга розилик берасизми?
Соғлиғингиз хусусида яна нималарни қўшимча қилишингиз мумкин?
Мазкур саволларни ва нима учун бундай саволлар берилганлигини тушундим ва виждонан жавоб бердим.
Сана: _____________ Имзо:_______________
Сиз мунтазам равишда қон топширишни истайсизми?
Ҳа
Йўқ
Келгусида биз Сиз билан боғлана оламизми?
Ҳа
Йўқ
ТИББИЙ КЎРИК
Қон гуруҳи ________________
Гемоглобин миқдори ________________
Текширувлар
Текширувлар натижалари
Вазни
Ҳарорати
Томир уриши (пульси)
Артериал босими
Ўткир ёки сурункали инфекция, жумладан ОИВ-инфекция ёки гепатитни тахмин қилувчи белгилар: шох парданинг сарғайиши (сариқ касаллиги), катталашган лимфатик тугунлар, тери тошмалари, инъекция жойлари ва ҳ. к.
Эндокрин тизими касалликларининг моддалар алмашуви ва вазифаларини қайтариб бўлмайдиган ҳолатлари, қандли диабет (инсулинга боғлиқ шакли)
4.
Гиёҳвандлик, алкоголизм, токсикомания
5.
Юрак-қон томир касалликлари: стенокардия, ўткир аритмия, II ва III даражали гипертония, атеросклероз, атеросклеротик кардиосклероз, облитерацияловчи эндоартериит, қайталанувчи тромбофлебит, эндокардитлар, миокардитлар, юрак иллати
6.
Юқумли касалликлар: вирусли гепатитлар, В ва С вируслари гепатитлари, ОИВ-инфекция, ОИТС, мохов, сил (ҳамма шакллари), туляремия, захм, тепкили терлама маркерлари бўйича ижобий текширув натижалари
7.
Нафас олиш органлари касалликлари: бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, ўпкалар эмфиземаси, нафас етишмаслиги белгилари билан обструктив бронхит, декомпенсация босқичидаги диффуз пневмосклероз
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар
Тиббий кўрик ҳамда қонни
гемотрансмиссив инфекциялар бўйича
дастлабки текшириш ўтказилгандан кейин
23.
Чет элда 2 ойдан узоқ вақт оралиғида бўлган шахслар
6 ой
24.
Коронавирусга қарши эмланганлар
эмланиш тўлиқ тугагандан сўнг 1 ой
25.
Коронавирус билан касалланиб соғайган шахслар
тўлиқ соғайгандан сўнг асоратларсиз ҳолатларда 2 ой
Изоҳ: донорда мазкур рўйхатга киритилмаган бошқа касалликлар мавжуд бўлганда донорлик масаласи шифокор-терапевт томонидан, зарур ҳолларда, мутахассис билан маслаҳатлашгандан сўнг, ҳал этилади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2556-2, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2556-2/1080-сон)
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Донорларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича
ТАДБИРЛАР
I. Жамланма таркиби ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги