Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» биноси ва теннис корти қуриш учун ер ажратиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» биноси ва теннис корти қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 май,
257-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 257-сонли қарорига
ИЛОВА
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» биноси ва теннис корти қуриш учун ер майдони ажратиш
РЎЙХАТИ

Кимга ва қандай мақсадлар учун ер майдони ажратилди‎

Умумий майдон, га‎

Шу жумладан доимий фойдаланишга, га‎

Ажратиб берилган ер эгасининг ва ердан фойдаланувчининг номи ҳамда шу ерларнинг тури‎

Ер майдони ажратиш шартлари‎

Китоб туманида акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» биноси қуриш учун‎

0.5‎

0.5‎

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги «Китоб» деҳқончилик саноати фирмаси ҳудудидан 0.5 га суғориладиган экин майдони‎

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 3 декабрдаги К-413/12-сон қарорида белгиланган шартлар асосида‎

Китоб туманида теннис корти қуриш учун‎

2.6‎

2.6‎

Қашқадарё вилоятининг «Китоб» деҳқончилик саноати фирмаси ҳудудидан 2.6 га суғориладиган экин майдони‎

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 3 декабрдаги К-413/12-сон қарорида белгиланган шартлар асосида‎