Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида
Шартнома
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида
1997 йил 2 июнь, Алмати
 LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 487-I-сонли «Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги Қарори билан тасдиқланган.
(1998 йил 29 ноябрдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган нормаларига амал қилиб,
Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
I-бўлим
Умумий қоидалар
I-қисм
Ҳуқуқий муҳофаза
1-модда
Ҳуқуқий муҳофазанинг таъмин этилиши
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқлари муносабатида ана шу Томоннинг ўз фуқароларидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган судлар, прокуратуралар, ички ишлар (кейинги ўринларда «адлия муассасалари» деб юритилади) ва бошқа муассасаларига эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби ана шундай шартларда уларда қатнашишлари, илтимос қўзғатишлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
3. Ушбу Шартноманинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг қонунчиликларига биноан таъсис этилган юридик шахсларга, шунингдек процессуал ҳуқуқий қобилиятга эга бўлган бошқа ташкилотларга қўлланилади.
2- модда
Пошлина тўлашдан ва харажатларни қоплашдан озод қилиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, унинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида суд ва нотариал пошлиналари ва харажатларини тўлашдан ва қоплашдан озод қилинадилар, шунингдек ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ўз фуқаролари учун белгиланган шартларда ва ҳажмларда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар аниқ иш бўйича, шу жумладан, қарорни ижро этиш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга татбиқ қилинади.
3-модда
Шахсий, оилавий ва мулкий аҳвол тўғрисида ҳужжатларни тақдим этиш
1. Ушбу Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида илтимоснома тақдим этган шахснинг шахсий, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Ушбу ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ва туриш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.
2. Агар илтимоснома тақдим этган шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшаш ва туриш жойига эга бўлмаса, у ҳолда ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар унга у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.
3. Имтиёзлар бериш тўғрисида илтимоснома бўйича қарор чиқараётган адлия муассасаси зарур бўлганда ҳужжатларни берган муассасалардан қўшимча маълумотларни ёки зарур тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.
II-қисм
Ҳуқуқий ёрдам
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ёрдам берадилар.
2. Адлия муассасалари ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
3. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги илтимосномаларни адлия муассасалари орқали жўнатадилар.
5-модда
Ҳуқуқий ёрдам ҳажми
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал, оператив-қидирув ва бошқа ҳаракатларни бажариш йўли билан, шу жумладан:
а) ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тегишли ҳужжатлар ва материалларнинг, шу жумладан, банк, молия, юридик ва иш ҳужжатларининг аслини ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш;
б) тинтув ўтказиш, предметлар ва ҳужжатларни олиш ва олиб қўйиш, мулкни хатлаш, ашёвий далилларни жўнатиш ва бериш;
в) кўздан кечириш ва текшириб кўриш;
г) экспертиза ўтказиш;
д) томонларни, жабрланувчиларни, айбланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш;
е) жиноятда айбланувчи шахсларни, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни қидириш, жиноятда айбланувчи шахсларни, шунингдек ҳукмни ижро этиш учун бериш;
ё) жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш;
ж) суд ҳужжатларини тақдим этиш;
з) фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича суд қарорларини, жиноий ишларнинг фуқаролик даъвоси қисми бўйича ҳукмларни, ижро ёзувларини эътироф этиш ва ижро этиш;
и) ҳужжатларни топшириш йўли билан бир-бирларига ёрдам берадилар.
6-модда
Муносабатлар тартиби
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан агар ушбу Шартнома билан муносабатларнинг бошқа тартиби белгиланмаса, ўзларининг марказий органлари орқали муносабатга киришадилар.
7-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг мазмуни
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномада куйидагилар бўлиши керак:
а) сўраётган ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
б) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимоснома мақсадининг баёни ва сўралаётган ёрдамнинг тавсифи;
в) томонларнинг, жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг, шубҳа қилинаётганларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ёки ҳукм қилинганларнинг исми ва фамилиялари, уларнинг яшаш ёки турган жойи, фуқаролиги, машғулоти, юридик шахслар учун - уларнинг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар;
г) «в» кичик бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари бўлганда — уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
д) бажарилиши талаб қилинадиган аниқ тартибнинг қўлланиш сабаблари ва муфассал тавсифи;
е) жиноий ишлар бўйича ҳам содир этилган жиноятнинг тасвири ва квалификацияси, тегишли қонунларнинг баёни ёки матни, шунингдек агар хатти-ҳаракат натижасида зарар етказилган бўлса — моддий зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
ж) зарур бўлганда, шу давр мобайнида илтимоснома бажарилиши кутилаётган муддатни кўрсатиш.
2. Зарурат бўлганда илтимосномага керакли тартибда илтимосни бажаришни осонлаштирувчи ёки прокурорлар томонидан санкцияланадиган процессуал ҳаракатлар учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ёки улардан кўчирмалар илова қилинади.
3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада олувчининг аниқ манзили ва ҳужжатларнинг номи ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
4. Илтимоснома сўраётган адлия муассасасининг тегишли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
8-модда
Бажариш тартиби
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажаришда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигини қўллайди. Илтимос қилаётган томоннинг адлия муассасаси илтимосига кўра у сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини, агар фақат улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид бўлмаса, қўллаши мумкин.
2. Агар сўралаётган адлия муассасаси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажаришга ваколатли бўлмаса, у илтимосни ваколатли муассасага жўнатади ва бу ҳақда сўраётган адлия муассасасини хабардор қилади.
3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосига биноан сўралаётган адлия муассасаси унга ва манфаатдор томонларга, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан бунга йўл қўйиладиган бўлса, уларнинг илтимосни бажариш чоғида иштирок этишлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажариш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабар қилади.
4. Агар илтимосномада кўрсатилган шахснинг аниқ манзилгоҳи номаълум бўлса у Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган қонунчилигига асосан сўралаётган муассаса унинг манзилгоҳини аниқлаш учун зарур бўлган чоралар кўрадилар.
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун зарур чора-тадбирларни кўрадилар. Илтимос бажарилгандан кейин адлия муассасаси зарурат бўлганда сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
6. Ушбу Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ва илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
9-модда
Гувоҳларни, жабрланувчиларни, даъвогар фуқароларни, жавобгар фуқароларни, уларнинг вакилларини, экспертларни чақириш
1. Зарур бўлганда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида дастлабки терговда ёки иш судда кўрилаётганда қатнашиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги гувоҳлар, жабрланувчилар, даъвогар фуқаролар, жавобгар фуқаролар, уларнинг вакиллари, экспертлар чақирилиши мумкин.
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан берилган чақириқнома бўйича сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига келган гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро ва уларнинг вакиллари, ўзининг фуқаролигидан қатъи назар, ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасидан ўтгунгача содир этилган қандайдир хатти-ҳаракат муносабати билан жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Ушбу шахслар ўзларининг кўриб чиқилаётган иш бўйича кўрсатмалари ёки экспертлар сифатидаги хулосалари муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар, агар улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишса-да, уларни сўроқ қилган адлия муассасаси уларга бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб 15 кун ўтгунгача кетишмаса, ушбу банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан кетолмаган вақт ушбу муддатга қўшилмайди.
4. Гувоҳга, экспертга, шунингдек жабрланувчига ва унинг қонуний вакилига йўлкира ва сўралган давлатда бўлиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда ишда бўлмаган кунлари учун олинмаган иш ҳақини сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тўлайди. Эксперт экспертиза ўтказганлиги учун ҳам ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақириқномада чақирилган шахснинг қандай тўловларни олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган бўлиши керак. Бундай шахсларнинг илтимосномаларига биноан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари уларга тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди.
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшовчи жабрланувчини, даъвогар фуқарони ва жавобгар фуқарони, гувоҳ ва экспертни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига чақириш улар келмаган тақдирда мажбур қилиш воситаларини қўллаш таҳдиди тусида бўлмаслиги керак.
10-модда
Ҳужжатларни топшириш тартиби
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ҳужжатларни топширишни, агар топширилаётган ҳужжатлар ушбу давлат тилида тузилган ёки зарур тартибда тасдиқланган таржима билан таъминланган бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига ва унинг ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ амалга оширади. Акс ҳолда, у уларни ихтиёрий равишда қабул қилишга рози бўлса, ҳужжатларни у олувчига беради.
2. Топшириш учун мўлжалланган ҳужжатларнинг таржимаси тўғрилигини илтимос қилган томоннинг адлия муассасаси ёхуд Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг дипломатик ёки консуллик вакили тасдиқлайди.
3. Агар ҳужжатни илтимосномада кўрсатилган манзил бўйича топшириш мумкин бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ манзилни аниқлаш учун зарур чора-тадбирларни кўради. Манзилни аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши керак бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.
11-модда
Ҳужжатларнинг топширилишини тасдиқлаш
Ҳужжатларнинг топширилишини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада ҳужжатнинг топширилиш усули, жойи ва вақти кўрсатилиши лозим. Ҳужжатларнинг топширилгани тўғрисидаги тасдиқнома сўраётган адлия муассасасига жўнатилади.
12-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги ҳужжатларни топшириш ва ўз фуқароларини сўроқ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда мажбурий тусдаги чораларни қўллаш ёки уларни қўллашга таҳдид қилинмаслиги лозим.
13-модда
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида муассаса ёки бунга махсус ваколатли шахс томонидан ўз ваколати доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бирон-бир махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжатлар сифатида қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий ҳужжатларнинг тасдиқловчи кучи билан фойдаланилади.
14-модда
Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш тўғрисидаги гувоҳномаларни, маълумот, меҳнат стажи тўғрисидаги ҳамда ўз давлатлари фуқароларининг ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахсларнинг шахсий ёки мулкий манфаатларига тааллуқли бошқа ҳужжатларни бевосита бир-бирига илтимос бўйича таржимасиз ва бепул жўнатадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи бевосита манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосларига кўра таржимасиз ва бепул жўнатилиши мумкин.
15-модда
Манзилларни ва бошқа маълумотларни аниқлаш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, агар бу фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида яшовчи шахслар манзилларини аниқлашда илтимосга кўра, бир-бирларига ёрдам берадилар. Бунда сўраётган адлия муассасаси илтимосномада кўрсатилган шахс манзилини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ўзидаги мавжуд маълумотларни хабар қилади.
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшайдиган, сўраётган Томоннинг адлия муассасаларида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича мулкий талаблар қўйилган шахсларнинг фуқаролик ҳолатини, иш жойини ёки машғулоти турини ва даромадлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлашда бир-бирларига ёрдам берадилар.
3. Ушбу моддага мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан ҳам ўз марказий органлари орқали бевосита алоқада бўладилар.
16-модда
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари илтимос бўйича бир-бирларига ўз давлатларида амалдаги ва амалда бўлган қонунчилик тўғрисида ҳамда унинг адлия муассасалари томонидан қўлланиш амалиёти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа ахборотларни тақдим этадилар.
17-модда
Тиллар
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ушбу Шартномани бажаришда бир-бири билан муносабатларда ўзбек, қозоқ ва рус тилларидан фойдаланадилар.
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади. Аҳдлашувчи Томонлар, зарур бўлган ҳолларда, ўзбек ва қозоқ тилларига ёзма ва оғзаки таржимани ҳам таъминлайдилар.
3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
18-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни тўлашни талаб қилмайди. Ўз ҳудудларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда пайдо бўлган барча харажатларни, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзлари амалга оширадилар.
19-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, агар уни бажариш инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келса, давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлса тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
2. Илтимосномани қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилинади.
II-бўлим
Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар
I-қисм
Ваколат
20-модда
Умумий қоидалар
1. Ушбу бўлимнинг II — V қисмларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, даъволар ушбу Аҳдлашувчи Томон судларига, юридик шахсларга эса даъволар ҳудудида юридик шахснинг бошқарув органи, унинг ваколатхонаси ёхуд филиали жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларига берилади.
2. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон судлари унинг ҳудудида:
а) жавобгар корхона (филиал)нинг савдо, саноат ёки бошқа хўжалик фаолияти амалга оширилганда;
б) низога сабаб бўлган шартномадаги мажбурият бажарилганда ёки тўлиқ ёхуд қисман бажарилиши керак бўлганда;
в) шаъни, қадр-қиммати ва ишдаги обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво бўйича даъвогар доимий яшаш ёки туриш жойига эга бўлганда ҳам ваколатли бўлади.
3. Шахсий мулк ҳуқуқи ва кўчмас мулкка бошқа мулкий ҳуқуқлар тўғрисидаги даъволар бўйича мулк жойлашган ердаги судлар мутлақ ваколатлидир. Юклар, йўловчилар ва багажлар ташиш шартномалари бўйича ташувчиларга даъволар белгиланган тартибда эътирозлар билдирилган транспорт ташкилоти бошқармаси жойлашган жойга берилади.
21-модда
Шартнома бўйича судга тегишлилик
1. Агар томонларнинг низони ушбу судларга ўтказиш тўғрисидаги ёзма келишуви мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишни бошқа ҳолларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин. Бунда 20-модданинг 3-бандидан ва ушбу бўлимнинг II-V қисмлари билан белгиланган бошқа нормалардан, шунингдек тегишли Аҳдлашувчи Томон қонунчилигидан келиб чиқадиган мутлақ ваколат Томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
2. Низони ўтказиш тўғрисида келишувлар мавжуд бўлган тақдирда суд жавобгарнинг аризасига биноан ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади.
22- модда
Суд жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги
1. Иккала Аҳдлашувчи Томон судларида худди ўша Томонлар ўртасида, худди шу предмет тўғрисида ва худди шу асосларда иш бўйича судлов қўзғатилганда ишни кейинроқ қўзғаган суд судловни тўхтатади.
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг келишувига кўра ишни илгари қўзғатган суд ҳам агар ушбу иш бошқа судда, хусусан далилларнинг катта қисми жойлашган жой бўйича янада тезроқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини эътироф этса, ишга оид кўриб чиқишни тўхтатиши мумкин.
3. Айнан шу ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қарши даъво ва чегириш тўғрисидаги талаб, худди асосий даъводек, асосий даъвони кўриб чиқаётган судда кўриб чиқилади.
II-қисм
Шахсий мақом
23-модда
Ҳуқуқий лаёқат ва муомалага лаёқат
1. Жисмоний шахснинг муомалага лаёқати ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
2. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг муомалага лаёқати у доимий яшаш жойига эга бўлган мамлакат ҳуқуқи бўйича аниқланади.
3. Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати у ҳудудида таъсис этилган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
24-модда
Муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш. Муомалага лаёқатни тиклаш
1. Ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, шахснинг муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир.
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг судига унинг ҳудудида доимий яшовчи, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган шахснинг муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлигини эътироф этиш асослари маълум бўладиган ҳолда, у ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судини бу ҳақда хабардор қилади.
3. Агар муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш учун асослардан хабардор қилинган Аҳдлашувчи Томон суди уч ой мобайнида ишни бошламаса ёки ўз фикрини хабар қилмаса, муомалага чекланган лаёқатлилик ёки муомалага лаёқатсизликни эътироф этиш тўғрисидаги иш ҳудудида ушбу фуқаро яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судида кўриб чиқилади. Шахсни муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига жўнатилади.
4. Ушбу модданинг 1-3-бандлари қоидалари тегишли равишда муомалага лаёқатлиликни тиклашга ҳам қўлланади.
5. Ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чора-тадбирларни ҳудудида ушбу шахс доимий яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди мустақил равишда қабул қилиши мумкин. Ушбу чора-тадбирлар муносабати билан қабул қилинган фармойишлар ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади. Агар ушбу Аҳдлашувчи Томон бошқача чора белгилаган бўлса, ушбу фармойишлар бекор қилиниши мумкин.
6. Фуқарони муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги ишларни ҳар бир Аҳдлашувчи Томон судлари прокурорнинг муқаррар иштирокида кўриб чиқадилар.
25-модда
Бедарак йўқолганликни эътироф этиш, вафот этган деб эълон қилиш. Ўлим фактини белгилаш
1. Шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича сўнгги маълумотларга кўра у тирик бўлган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари, бошқа шахслар бўйича эса шахснинг охирги яшаш жойидаги адлия муассасалари ваколатлидир.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг судлари бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаросини ва унинг ҳудудида яшаган бошқа шахсни бедарак йўқолганлигини ёки вафот этганлигини эътироф этиши, шунингдек ҳуқуқ ва манфаатлари ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида асосланган унинг ҳудудида яшовчиларнинг илтимосномасига кўра унинг ўлганлик фактини белгилаши мумкин.
3. Бедарак йўқолганликни эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш ва ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Аҳдлашувчи Томон судлари ўз давлати қонунчилигини қўллайдилар. Бундай ишларнинг кўриб чиқилишида прокурор иштироки мажбурий ҳисобланади.
III-қисм
Оилавий ишлар
26-модда
Никоҳдан ўтиш
1. Никоҳга кирувчи ҳар бир шахс учун никоҳдан ўтиш шартлари у фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун эса уларнинг доимий яшаш жойи ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади. Бундан ташқари, никоҳдан ўтишга тўсиқларга нисбатан ҳудудида никоҳдан ўтилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги талабларига риоя этилиши керак.
2. Никоҳдан ўтиш шакли никоҳ ҳудудида тузилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
27-модда
Эр-хотинларнинг ҳуқуқий муносабатлари
1. Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
2. Агар эр-хотинлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса ва шу билан бирга эр-хотиннинг иккаласи ҳам айнан бир фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
3. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси ҳисобланса ва улардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда уларнинг шахсий ва мулкий-ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар охирги биргаликдаги яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликдаги яшаш жойига эга бўлишмаган бўлса, муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
5. Эр-хотинларнинг уларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқий муносабатлари, ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
6. Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги ишлар бўйича қонунчилиги ушбу модданинг 1-3-, 5-бандларига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон муассасалари ваколатлидир.
28-модда
Никоҳни бекор қилиш
1. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
2. Агар эр-хотинлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси бўлса, муассасаси никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
29-модда
Аҳдлашувчи Томонлар муассасаларининг ваколатлилиги
1. 28-модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Агар ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшашса, у ҳолда ҳам ушбу Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
2. 28-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшайдиган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ҳудудларида яшайдиган иккала Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
30-модда
Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича 26-моддага мувофиқ никоҳдан ўтишда қўлланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлиги ушбу Шартноманинг 29-моддага мувофиқ белгиланади.
31-модда
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бола туғилиши бўйича фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
32-модда
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
1. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ҳудудида улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
2. Агар ота-оналар ва болалардан биронтасининг яшаш жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган бўлса, улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
3. Никоҳсиз туғилган бола ва унинг онаси ҳамда отаси ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
4. Балоғат ёшига етган болалардан алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳудудида алимент олишга даъвогар шахс яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
5. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир.
33-модда
Васийлик ва ҳомийлик
1. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича амалга оширилади.
2. Васий ва ҳомий билан васийликка ёки ҳомийликка олинаётган шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар васий ёки ҳомийни муассасаси тайинлаган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан тартибга солиб борилади.
3. Васийликни ёки ҳомийликни қабул қилиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлган шахснинг васийси ва ҳомийси этиб бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, агар у васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, тайинланиши мумкин.
34-модда
Аҳдлашувчи Томонлар муассасаларининг васийлик ва ҳомийлик масалаларидаги ваколатлилиги
Агар ушбу Шартнома билан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли ҳисобланади.
35-модда
Васийлик ва ҳомийликка олишга оид чора-тадбирлар кўриш тартиби
1. Бир Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг манфаатлари йўлида, агар унинг яшаш жойи, турар жойи ёхуд мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, васийлик ёки ҳомийлик бўйича чоралар кўриш зарур бўлиб қолган ҳолларда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ушбу Шартноманинг 34-моддага мувофиқ зудлик билан ваколатли органни хабардор қилиб қўяди.
2. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган вақтинчалик чора-тадбирларни ўзи кўриши мумкин. Бунда у 34-моддага мувофиқ ваколатли муассасани хабардор қилиб қўйишга мажбурдир. Ушбу чора-тадбирлар 34-моддада кўрсатиб ўтилган муассаса томонидан бошқа қарор қабул қилингунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
36-модда
Васийлик ва ҳомийликка бериш тартиби
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахс ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига, турар жойига ёки мулкка эга бўлган ҳолларда 34-моддага мувофиқ ваколатли орган васийлик ёки ҳомийликни бошқа Аҳдлашувчи Томон муассасасига бериши мумкин. Васийлик ёки ҳомийликни бериш сураётган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилган пайтдан бошлаб кучга киради ва бу ҳақда сўралган муассаса хабардор қилиб қўйилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган муассаса уни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. У васийликка олинган ёки ҳомийликдаги шахснинг шахсий мақомига алоқадор масалалар бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига эга эмас, лекин бу шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича зарур бўлса никоҳдан ўтишига рухсат бериши мумкин.
37-модда
Фарзандликка олиш
1. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш фарзандликка олувчи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақида ариза берилган вақтдан бошлаб белгиланади.
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, фарзандликка олишда ёки уни бекор қилишда қонуний вакилнинг ва ваколатли давлат органининг, шунингдек у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги шуни талаб этса, боланинг ҳам розилигини олиш зарур.
3. Агар боланинг бири Аҳдлашаётган Томоннинг фуқароси, бошқаси эса бошқа Аҳдлашаётган Томоннинг фуқароси ҳисобланган эр-хотинлар томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш иккала Аҳдлашаётган Томон қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган пайтда фарзандликка олувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ишлари бўйича ваколатлидир. Ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса эр-хотинлар охирги яшаш жойига ёки турар жойига эга бўлган ёки ҳозир эга бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги муассаса ваколатлидир.
IV-қисм
Мулкий ҳуқуқий муносабатлар
38-модда
Мулкчилик ҳуқуқи
1. Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Қандай мулк кўчмас ҳисобланиши ҳақидаги масала ҳудудида ушбу кўчмас мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
2. Давлат реестрига киритилиши зарур бўлган транспорт воситаларига эгалик ҳуқуқи ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишни амалга оширган орган жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
3. Мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки бошқа мулкка ашёвий ҳуқуқ бундай ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ёки бекор қилинишига асос бўлиб хизмат қилувчи ҳаракатлар ёки бошқа ҳолатлар юз берган вақтда ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
4. Битишув мавзуси ҳисобланган шахсий мулк ҳуқуқининг ёки мулкка бошқа мулкий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши томонлар битимларида бошқача кўзда тутилган бўлмаса ҳудудида келишув имзоланган томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
39-модда
Келишув шакллари
1. Келишув шакли у амалга оширилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади.
2. Кўчмас мулкка оид ва унга бўлган ҳуқуқлар бўйича келишувлар шакли ҳудудида бундай мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
40-модда
Ишонч қоғози
Ишонч қоғозининг шакли ва амалда бўлиш муддати ҳудудида ишонч қоғози берилган Томоннинг қонунчилигига кўра белгиланади.
41-модда
Томонларнинг келишувлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Томонларнинг келишувлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар томонларнинг битимлари билан бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, уни амалга ошириш жойидаги қонунчилик бўйича белгиланади.
42-модда
Зарарни қоплаш
1. Шартномалар ва бошқа ҳуқуқий меъёрдаги ҳаракатлардан келиб чиққанлардан ташқари, зарарни қоплаш ҳақидаги мажбуриятлар ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
2. Агар зарар келтирувчи ва зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
43-модда
Даъво қўзғатиш муддати
Даъво қўзғатиш муддати масалалари тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солиниши учун қўлланиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
V-қисм
Мерос қолдириш
44-модда
Тенглик тамойили
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонун бўйича мулк ёки ҳуқуқни қонун ёхуд васиятнома бўйича ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқароларидай тенг шартларда ва ҳажмда мерос қилиб қолдиришлари мумкин.
45-модда
Мерос қилиб олиш ҳуқуқи
1. Мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи, ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, мерос қилиб қолдирувчи ҳудудида охирги турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича белгиланади.
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра белгиланади.
46-модда
Мероснинг давлатга ўтиши
Агар мерос қолдиришда қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича меросхўр давлат бўлса, унда мерос қилиб қолдирилган кўчар мулк вафот этган вақтда мерос қолдирувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтади, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк эса ўзи жойлашган ҳудудда Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
47-модда
Васиятнома
Шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш қобилияти, шунингдек васиятноманинг шакли ва уни бекор қилиш тартиби далолатнома тузиш вақтида васият қилувчи яшаш жойига эга бўлган давлат ҳуқуқи бўйича белгиланади. Бироқ васиятнома ёки уни бекор қилиш агар васиятнома уни тузиш жойи ҳуқуқи талабларини қондирса, унинг шаклига риоя қилинмаганлиги боис ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
48-модда
Мерос қилиб олиш ишлари ваколати
1. Кўчар мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мерос қолдирувчи вафот этган вақтда ҳудудида турар жойга эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари олиб боришга ваколатлидир.
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мулк жойлашган ҳудуддаги Аҳдлашувчи Томон муассасаси кўриб чиқишга ваколатлидир.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларидаги қоидалар мерос тўғрисидаги ишлар кўриб чиқиладиган ишлар муносабати билан пайдо бўладиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
49-модда
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг ваколати
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича, шу жумладан, мерос қилиб олиш низолари бўйича Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, меросдан воз кечиш ҳуқуқини истисно қилганда, ўз давлатининг фуқароларини, агар улар бўлмасалар ёки вакил тайинламаган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаларида махсус ишончнома қоғозисиз ифодалаш учун ваколатлидир.
50-модда
Меросни муҳофаза қилиш чоралари
1. Аҳдлашувчи Томонлар муассасалари ўз қонунчиликларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари томонидан ўз ҳудудларида қолдирилган меросни муҳофаза қилиш ёки унга эгалик қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида мерос берувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси тезда хабардор қилинади. Кўрсатилган ваколатхона ёки муассаса ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чора-тадбирлар мерос қилиш тўғрисидаги ишни амалга оширишга ваколати бўлган адлия муассасаси, шунингдек дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг илтимосига кўра ўзгартирилиши мумкин.
51-модда
Меросни бериш
1. Агар мерос қолган кўчар мулк ёки мерос қолган кўчар ёки кўчмас мулкни сотишдан тушган пул суммаси мерос қилиб олишни кўриб чиқиш тугаганидан сўнг яшаш жойи ёки турар жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган меросхўрларга берилиши зарур бўлса, унда меросга қолган мулк ёки тушган пул суммаси ушбу Аҳдлашувчи Томон дипломатик вакиллиги ёки консуллик муассасасига берилади.
2. Мерос олиш ҳуқуқи ҳақидаги ишлар бўйича ваколатли бўлган муассаса меросга қолган мулкни дипломатик вакиллик ёки консуллик муассасасига бериш тўғрисида фармойиш беради.
3. Бу мулк меросхўрларга берилиш мумкин, агар:
а) мерос қолган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган муддатда мерос қолдирувчининг кредиторлари билдирган барча талаблар тўланган ёки таъминланган бўлса;
б) мерос қилиб қолдириш билан боғлиқ барча йиғимлар тўланган ёки таъминланган бўлса;
в) агар бу зарур бўлса, ваколатли муассасалар меросга қолдирилган мулкни олиб чиқиб кетишга рухсат берган бўлса;
4. Пул суммаларини ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
III-бўлим
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
52-модда
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида чиқарилган қонуний кучга кирган қуйидаги қарорларни эътироф этади ва бажаради:
а) адлия муассасаларининг фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорлари, шунингдек шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимлари ва пул мажбуриятларига нисбатан нотариал далолатномалар (кейинги ўринларда — қарорлар деб аталадилар).
б) жиноят содир этиш натижасида кўрилган зарарни қоплашга оид жиноий ишлар бўйича судларнинг ҳукмлари.
53-модда
Бажарилиши талаб этилмайдиган қарорларни эътироф этиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган, ўз хусусиятига кўра бажарилиши талаб этилмайдиган қарорлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида махсус ишларни бажармасдан қуйидаги шартларда эътироф этилади, агар:
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари илгари бу ишлар бўйича қонуний кучга кирган қарорлар чиқармаган бўлсалар;
б) ушбу Шартномага кўра иш, қарор ҳудудида эътироф этилиши бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра улар томонидан назарда тутилмаган ҳолларда улар Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг алоҳида ваколатларига тааллуқли бўлмаса.
2. Ушбу моддадаги 1-банднинг қоидалари васийлик ва ҳомийлик бўйича қарорларга ҳам, шунингдек фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш органлари томонидан чиқарилган қарорларга ҳам тегишли бўлади.
54-модда
Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисида илтимоснома
1. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ижро этилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига берилади. Илтимоснома биринчи поғонадаги иш бўйича қарор чиқарган судга ҳам киритилиши мумкин. Ушбу суд илтимосномани илтимоснома бўйича қарор чиқариш ваколатига эга бўлган судга жўнатади.
2. Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
а) қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши кераклиги ҳақидаги расмий ҳужжат ёки у қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган, агар бу қарорнинг ўзидан келиб чиқмаса, ҳужжат;
б) жараёнда иштирок этмаган томонга қарши қарор чиқарилганлигини, белгиланган тартибда ва ўз вақтида судга чақиртирилганлигини, унинг процессуал муомалага лаёқатли эмаслиги ҳоллари эса белгиланган равишда айтилганлигини билдирувчи ҳужжат;
в) ҳужжат жўнатилиш вақтида қарорлар қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) шартномада келишилган судли ишлар бўйича томонларнинг битимини тасдиқловчи ҳужжат.
3. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилига ёки рус тилига таржима қилиниб тасдиқланган таржимаси билан таъминланади.
55-модда
Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажариш тартиби
1. 52-, 54-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома, ҳудудида мажбурий бажариш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари томонидан кўриб чиқилади.
2. Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқувчи суд ушбу Шартномада назарда тутилган шартларга риоя қилинганлигини белгилаш билан чегараланади. Шартларга риоя қилинган ҳолларда, суд мажбурий бажариш тўғрисида қарор чиқаради.
3. Мажбурий бажариш тартиби ҳудудида бажарилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
56-модда
Қарорларни эътироф этишни ва ижро этишни рад этиш
Қуйидаги ҳолларда 52-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий ижро этиш учун рухсатнома беришни рад этиш мумкин:
а) ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ у қонуний кучга кирмаганда ёки ижро этилиши керак бўлмаганда, қарор қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган ҳоллар бундан мустаснодир;
б) жавобгар ўзига ёки унинг вакилига ўз вақтида ва тегишли равишда судга келиш учун чақириқ қоғози берилмаганлиги сабабли жараёнда қатнашмаганда;
в) ушбу Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу баҳс бўйича шу қарор эътироф этилиши ва ижро этилиши лозим бўлган ва шу асосда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олдин ҳам қонуний кучга кирган қарор чиқарилган ёки учинчи давлат судининг эътироф этилган қарори бўлган ёхуд ушбу Аҳдлашувчи Томон муассасаси томонидан ушбу иш бўйича кўриб чиқиш қўзғатилганда;
г) ушбу Шартнома қоидаларига асосан, ушбу Шартномада кўзда тутилмаган вазиятларда эса ҳудудида қарор тан олиниши ва ижро этилиши зарур бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига асосан иш унинг муассасаларининг истисноли ваколатига тааллуқли бўлганда;
д) Шартномада келишилган судга тегишли иш бўйича томонларнинг битимини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаганда;
е) суд кўриб чиқаётган қарорларни эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган мажбурий ижро этиш муддати ўтиб кетганда.
IV-бўлим
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам
I-қисм
Жиноятчиларни бериш
57-модда
Жиноятчиларни бериш мажбурияти
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ бир-бирларининг илтимосларига кўра ўзларининг ҳудудларидаги жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш сабабли ёхуд шундай жиноят сабабли ҳукмни ижро этиш сўралаётган давлатда қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини оладилар.
58-модда
Жиноятчиларни беришга сабаб бўлувчи жиноятлар
1. Ушбу Шартноманинг мақсади учун жиноятчиларни беришга сабаб бўлган сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ жиноятлар ҳисобланадиган ҳуқуқ бузишлар бир йилдан ортиқ озодликдан маҳрум этиш ёки оғирроқ жазо билан жазоланадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган жиноят қилинганлиги учун чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун жиноятчини бериш, агар жазо муддати тамом бўлгунга қадар камида олти ой қолган бўлса, амалга оширилади.
3. Сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ жазоланиши керак бўлган қандайдир жиноят шундай жиноят ҳисобланадими ёки йўқми эканлиги аниқланганда қуйидагиларнинг аҳамияти йўқдир:
а) Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ушбу жиноятдан иборат бўлган фаолият ёки фаолиятсизлик шунга ўхшаш жиноятлар тоифасига тегишлими ёки ушбу жиноят шунга ўхшаш атама билан аталадими;
б) Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ушбу жиноятни ташкил этувчи элементлари фарқланадими, чунки сўраётган Аҳдлашувчи Томон томонидан амалга ошириладиган фаолиятлар ёки фаолиятсизликнинг барчаси эътиборга олинади.
4. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома бир неча алоҳида жиноятларга тааллуқли бўлса, улардан ҳаммаси ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқ келмаса, унда талаб қилинаётган жиноятчини беришга, ҳеч бўлмаганда жиноятлардан бири жиноятчини беришга сабаб бўлса, шу шарт билан рухсат этилиши мумкин.
59-модда
Жиноятчини беришни рад этиш учун асос
Жиноятчи қуйидаги ҳолларда берилмайди, агар:
а) бериш талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса ёки шу давлатда бошпана берилган шахс бўлса;
б) илтимоснома олинган пайтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ жиноий таъқиб қўзғатилиши мумкин бўлмаса ёки ҳукм ҳар қандай қонуний асослар, шунингдек муддати ўтиши ёки умумий афв бўйича ижро этилиши мумкин бўлмаса;
в) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида худди шу жиноят учун бериш талаб этилаётган шахсга нисбатан ҳукм ёки иш бўйича кўриб чиқишни бекор қилиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарор чиқарилган бўлса;
г) жиноятчини бериш тўғрисида илтимоснома тушиши муносабати билан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, шунингдек жиноятни содир этиш вақтида унинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган унинг байроғи остидаги кемада ёки ҳаво кемасида бутунлай ёки қисман содир этилган бўлса;
д) жиноятчини бериш тўғрисида тушадиган илтимоснома муносабати билан жиноят учун жиноий таъқиб сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ фақат жабрланувчининг аризасига кўра қўзғатилиши мумкин бўлса.
60-модда
Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ва зарур бўлган ҳужжатлар
1. Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ёзма ҳолда жўнатилади ва унда бериш талаб этилаётган шахс тўғрисидаги зарур ахборотлар, шунингдек унинг фуқаролиги ва турар жойи ёки яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
2. Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномага барча ҳолларда қуйидагилар илова қилинади:
а) ҳар қандай бошқа ахборотлар билан бир қаторда ушбу шахснинг шахсини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган иложи борича аниқ баён-тасвири, шунингдек фото расми ёки агар бўлса, бошқа тасвири;
б) ушбу жиноятни квалификацияловчи тегишли қоиданинг матни ёки, зарур бўлганда, ушбу жиноятга тўғри келадиган тегишли қонундан кўчирма ва ушбу жиноятга сабаб бўлиши мумкин бўлган жазонинг баён-тасвири.
3. Агар талаб қилинган шахс жиноятда айбланаётган бўлса, бериш тўғрисидаги илтимосномага жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари баён этилган қамоққа олиш ҳақидаги қарорнинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек, жиноят содир этилган вақт ва жой, моддий зарар ҳақидаги, агар шундай зарар кўрилган бўлса, маълумотлар.
4. Агар талаб қилинаётган шахс жиноят учун ҳукм қилинган бўлса, жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномага қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси ёки тасдиқланган ундан кўчирманинг айблов қисми ва чиқарилган ҳукм ҳамда, агар ҳукм қилинган шахс жазонинг бир қисмини ўтаган бўлса, жазонинг ўталмаган қисми ҳақидаги маълумотлар баён қилинган ҳолда илова қилинади.
5. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 17-моддасига мувофиқ тузилади.
6. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги талаб қилинаётган шахснинг турар жойи маълум бўлган ҳолларда жўнатилади.
61-модда
Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномага нисбатан қарор
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигида назарда тутилган тартибга мувофиқ жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқади ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонни ўз қарори ҳақида зудлик билан хабардор қилади.
2. Илтимосномани қондириш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон талаб қилинаётган шахсни қамоққа олиш учун тезлик билан чора-тадбирлар кўради. Бу шахснинг қамоққа олинганлиги ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томон зудлик билан хабардор қилинади.
3. Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимосномани қондиришдаги тўлиқ ёки қисман рад этишлар тегишли сабаблар билан асослаб берилади.
62-модда
Қўшимча ахборот
1. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноятчини бериш ҳақида тақдим этилган илтимосномани асослашдаги ахборотни етарли эмас деб ҳисобласа, у 15 кунда қўшимча ахборот беришни талаб қилиши мумкин. Айни замонда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон берилиши талаб этилаётган шахснинг ўз ҳудудидан чиқиб кетишининг олдини олиш учун уни кузатишни таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар кўриши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга иложи борича қисқа муддатда қўшимча ахборот тақдим этиш учун зарур чоралар кўради.
63-модда
Жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунга қадар уни ушлаб туриш
1. Берилиши талаб қилинаётган шахс қочмоқчи бўлганлиги ҳақида асосларга эга бўлинса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга талаб қилинаётган шахсни уни бериш ҳақида илтимоснома олингунга қадар ушлаб туриш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай илтимоснома бевосита ёки матнни бериш техника воситалари — телеграф, телекс, телефакс, электрон почтасидан фойдаланган ҳолда берилиши мумкин.
2. Бундай илтимоснома талаб қилинаётган шахснинг баён-тасвири, жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома юборилиши тўғрисидаги ариза, қамоқда сақлаш тўғрисида (қамоққа олиш учун ордер)ги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукм борлиги ҳақидаги хабар, ушбу ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинланиши ёки тайинланганлиги ҳақидаги хабар, шунингдек муддатнинг яна қандай қисмини ўташи кераклиги ҳақидаги маълумот, ушбу иш бўйича фактларнинг баёни ва талаб қилинаётган шахснинг турган жойи ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши керак.
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бундай илтимоснома юзасидан ўз қонунчилигига мувофиқ тезда қарор қабул қилади ва тезлик билан бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади.
4. Бу каби илтимоснома асосида ушланган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунида назарда тутилган муддат ўтиши билан, агар уни бериш ҳақида илтимоснома тушмаса, озод қилинади.
5. Ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ шахснинг озод қилиниши кейинчалик жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олинган ҳолларда талаб қилинаётган шахсни бериш мақсадида уни қайтадиган ушлаш ва қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
64-модда
Жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунига қадар уни қамоққа олиш
1. Ушбу Шартноманинг 63-моддасида назарда тутилган илтимоснома асосида ушланган шахс алоҳида ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ факсимил алоқа орқали берилган қамоққа олиш ҳақидаги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхалари, ёхуд айблов қисми ва чиқарилган ҳукм баён қилинган ҳолдаги тасдиқланган ундан кўчирма бўлганда жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олингунга қадар қамоққа олиниши мумкин. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилига ёки рус тилига таржимаси билан жўнатилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлган вақт даврини келишиб оладилар. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, агар жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома Аҳдлашувчи Томонлар билан келишиб олинган вақтдаги даврда келиб тушмаса, қамоққа олинган шахсни озод қилади.
65-модда
Берилиши талаб этилаётган шахсни қидиришни амалга ошириш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бундай шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги асосларга эга бўлганларида жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома олгунга қадар, ушбу Шартноманинг 58-моддасига мувофиқ беришга сабаб бўлган жиноятлар содир этишда айбланаётган шахсларни илтимосномага мувофиқ қидиришни амалга оширадилар.
2. Қидиришни амалга ошириш ҳақидаги илтимоснома ушбу Шартноманинг 7- ва 17-моддаларига мувофиқ тузилади ва ҳар қандай ҳолларда қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) қидирилаётган шахснинг, унинг шахсини ва турган жойини аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ахборот билан бирга, иложи борича тўлиқ баён-тасвири;
б) қидирилаётган шахс содир этган жиноятни квалификацияловчи тегишли қоиданинг матни ёки зарур бўлганда, ушбу жиноятга тўғри келадиган тегишли қонундан кўчирма ва ушбу жиноятга сабаб бўлиши мумкин жазонинг баён-тасвири;
в) қамоққа олиш ҳақида қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукм борлиги тўғрисидаги ахборот, шунингдек жазо муддатининг яна қайси қисмини ўташ кераклиги ҳақида маълумот, агар шахс жазонинг маълум қисмини ўтаган бўлса, жиноятнинг амалдаги ҳолатларининг қисқача баён-тасвири, шунингдек жиноят содир этилган вақт ва жой кўрсатилади;
г) жиноятчи топилган ҳолларда уни ушлаш тўғрисидаги илтимоснома ва жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома юборилиши тўғрисидаги ариза.
3. Қидиришни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномага, агар бор бўлса, қидирилаётган шахснинг фотосурати, қўл панжаларининг изи, шунингдек талаб этилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари илова қилинади.
4. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қидириш ҳақида илтимоснома олиши билан ўз ҳудудида қидирилаётган шахснинг турган жойини аниқлаш ва уни ушлаш учун зарур бўлган чора- тадбирларни кўради. Бундай шахс ушланганлиги ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томон зудлик билан хабардор қилинади.
5. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ ушланган шахс, агар у ушланган вақтдан бошлаб ўттиз сутка мобайнида уни бериш тўғрисида илтимоснома тушмаса, озод қилиниши керак.
6. Ушбу модданинг 5-бандига мувофиқ шахснинг озод қилиниши кейинчалик жиноятчини бериш ҳақида илтимоснома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олинган ҳолларда талаб қилинаётган шахсни бериш мақсадида уни қайтадиган ушлаш ва қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
66-модда
Асоссиз ушлаб турганлик ва/ёки қамоққа олганлик учун жавобгарлик
1. Берилиши талаб этилаётган шахсни асоссиз ушлаб турганлик ва/ёки қамоққа олганлик учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жавоб беради, агар:
а) ушбу Аҳдлашувчи Томон томонидан жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ва тегишли ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 63-, 64- ва 65-моддаларида назарда тутилган муддатларда тақдим этилмаса;
б) агар ушбу Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушлаган ва қамоққа олган берилиши талаб этиладиган шахсни бериш тўғрисидаги илтимосномани юборишни рад этса.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда асоссиз ушлаб туриш ва/ёки қамоққа олиш билан келтирилган зарарни қоплаш Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги ва ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда амалга оширилади.
67-модда
Шахсни бериш
1. Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномани қондириш ҳақида хабарнома олиниши билан Аҳдлашувчи Томонлар талаб қилинаётган шахсни беришнинг вақтини, жойини ва тадбирларини келиштирадилар.
2. Талаб қилинаётган шахсни бериш тадбири бериш тўғрисидаги икки нусхадан иборат ва сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари вакиллари томонидан имзоланадиган актни ўз ичига олади. Зарур бўлганда талаб қилинаётган шахсни олиш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар вакилларининг ваколати Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги олдиндан тузилган келишувга мувофиқ тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин.
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларидан шахс ушбу Аҳдлашувчи Томон томонидан белгиланган вақтнинг оқилона даврида қабул қилинади. Агар шахс вақтнинг белгиланган даврида қабул қилинмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу шахсни озод этиши мумкин ва ушбу жиноят муносабати билан ушбу шахсни беришни рад этиши мумкин.
4. Агар ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра Аҳдлашувчи Томонлардан бири берилиши керак бўлган шахсни бера олмаса ёки қабул қила олмаса, у зудлик билан бу ҳақда иккинчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади. Сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар беришнинг янги муддатларини биргаликда белгилайдилар ва бунда ушбу модданинг 3-бандидаги қоидалар қўлланилади.
68-модда
Жиноятчини бериш муддатини узайтириш ёки вақтинчага бериш
1. Агар берилиши талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилса ёки бошқа қилмиши учун ҳукм қилинган бўлса, уни бериш муддати жиноий таъқиб қилиш тўхтатилгунга, ҳукм ижро этилгунга ёки жазодан озод қилингунга қадар узайтирилиши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган жиноятчини бериш муддатини узайтириш муддатини ўтказиб юбориши ёки шахсга нисбатан терговга жиддий зарар етказиши мумкин бўлса, унда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томондан талаб қилинаётган шахснинг муддатини узайтириш ўрнига сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар билан биргаликда белгиланадиган шартларга мувофиқ вақтинчага бериши мумкин.
3. Жиноий иш бўйича ҳаракатларни тугашидан кейин, ушбу иш учун вақтинча берилган шахс уч ойдан кечиктирмасдан қайтариб берилиши керак.
69-модда
Жиноятчини бериш тўғрисидаги бир хил илтимосномалар
Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири айнан бир шахснинг ўзини бериш тўғрисида бир вақтнинг ўзида бошқа Аҳдлашувчи Томондан ва қандайдир учинчи давлатдан илтимоснома олса, у жиноятчини бериш ҳақидаги қайси илтимоснома қондирилишини ўз хоҳишига кўра белгилайди.
70-модда
Махсус қоида
1. Ушбу Шартномага мувофиқ бериладиган шахсга нисбатдан жиноий таъқиб қилиш, ҳукм чиқариш амалга оширилмайди ва у сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида берилгунга қадар содир этилган жиноят учун, берилиши муносабати билан, агар бунга сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги бўлмаса, жиноятдан ташқари, шахсий озодликни қандайдир чеклашларга тортилмайди.
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаси, агар берилган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудидан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлса ва уни жиноят учун жавобгарликдан бутунлай озод этилгандан сўнг бир ой давомида берилиши муносабати билан чиқиб кетмаса, ёки ушбу шахс олдин ундан чиқиб кетиб, сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудига ихтиёрий равишда қайтиб келса, қўлланилмайди.
71-модда
Жиноятчини такрорий бериш
Агар берилган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида жиноят учун жавобгарликдан бутунлай озод қилингунга қадар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудига қайтарилса, унда бу шахсни такрорий бериш ушбу Шартноманинг 60-, 62-моддаларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этмай илтимоснома бўйича амалга оширилиши мумкин.
72-модда
Мол-мулкни бериш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги йўл қўядиган даражада ва тегишли равишда риоя қилиниши лозим бўлган учинчи томоннинг ҳуқуқларини ҳисобга олиб, сўралаётган давлатда барча аниқланган, жиноят натижасида сотиб олинган, шахсни қайтаришга сабаб бўлган ёки жиноий иш бўйича далил сифатида талаб қилиниши мумкин бўлган мол-мулк, агар бериш рухсат этилган сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг илтимосномалари бўлганда, берилади.
2. Юқорида эслатилган мол-мулк, агар бу ҳақда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган бўлса, ҳатто қандайдир сабаблар бўйича шартлашишга эришилган бўлса ҳам, шахсни беришни амалга ошириш мумкин бўлмаса ҳам, шу Аҳдлашувчи Томонга берилади.
3. Агар айтиб ўтилган мулк жиноий иш бўйича далил сифатида сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга зарур бўлса, унда уни бериш иш бўйича ишлар тугагунга қадар муддати узайтирилиши мумкин.
4. Агар айтиб ўтилган мулк сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида хатланиши ва ёки мусодара этилиши керак бўлса, унда бу Аҳдлашувчи Томон мулкни ушлаб ёки вақтинчага бериб туриши мумкин.
5. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги ёки учинчи томоннинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш манфаатлари шуни талаб қилса, бундай тартибда берилган ҳар қандай мулк, агар буни ушбу Аҳдлашувчи Томон талаб қилса, суд муҳокамаси тамом бўлиши билан сўраётган Аҳдлашувчи Томонга текинга қайтарилади.
73-модда
Транзит ташиш
1. Агар шахс учинчи давлатдан бир Аҳдлашувчи Томонга бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди орқали берилиши керак бўлса, унда бу шахсни олувчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан бу шахсни унинг ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун рухсатнома сўрайди. Ушбу қоида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига қўниш режалаштирилмаганда, ҳаво транспортидан фойдаланган ҳолларда қўлланилмайди.
2. Тегишли ахборотдан иборат бўлган илтимоснома олингандан сўнг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигида назарда тутилган тадбирларга мувофиқ ушбу илтимосномани кўриб чиқади ва агар у ўзининг асосий манфаатларига зарар етказмаса, ушбу илтимосномани тезлик билан қондиради. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари ҳар бири алоҳида ҳолда транзит усуллари, йўналишлари ва бошқа шартларини келишиб оладилар.
3. Транзит ташишлар вақтида транзит қилаётган давлат қамоқдаги шахсни сақлашнинг юридик имкониятларини таъминлайди ва олиб кетилаётган шахсни кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларига зарур ёрдам кўрсатади.
4. Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан учиб ўтаётган ҳаво кемаси бу ерда режадан ташқари қўнган ҳолларда у олиб кетилаётган шахсни кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг вакилларининг илтимосномасига кўра ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ олиб кетилаётган шахсни транзит ташиш тўғрисида илтимоснома олгунга қадар 48 соат давомида қамоқда сақлаши мумкин. Бундай илтимос матнни беришнинг техник воситалари, шунингдек телеграф, телекс, телефакс, электрон почта ёрдамида берилиши мумкин.
5. Транзит ташиш билан боғлиқ харажатлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳисобига бўлади.
74-модда
Жиноий иш бўйича иш юритиш натижалари тўғрисида хабар бериш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларига берилган шахсларга қарши жиноий иш бўйича иш юритиш натижалари тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар. Илтимосномага кўра қатъий қарорнинг нусхаси ҳам жўнатилади.
II-қисм
Жиноий таъқибни амалга ошириш
75-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш мумкинлиги
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томондан ушбу шахсни бериш учун шартлар бўлмаганда ёки буни одил судлов манфаатлари талаб этса, сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ жиноятни содир этишда шубҳа қилинаётган шахсга қарши жиноий таъқибни амалга оширишни сўраши мумкин.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра ўз фуқаросига ёки ўз ҳудудида доимий яшовчи шахсларга қарши, агар бу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқбузарликни содир этишда шубҳа қилинаётган бўлсалар, агар шахсларни беришга имкон берувчи шартлар бўлмаса, жиноий таъқибни амалга ошириши мумкин.
76-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида илтимоснома ва зарур бўлган ҳужжатлар
1. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома ёзма ҳолда юборилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
а) терговни ёки суд муҳокамасини ваколатли ўтказувчи сўровчи адлия муассасасининг ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
б) жиноий судлов ишларини бериш тўғрисида юборилаётган илтимоснома муносабати билан қилмишнинг баён-тасвири, шунингдек жиноят содир этилган жой ва вақт ҳақидаги кўрсатма;
в) жиноятни содир этишдаги шубҳани асословчи тергов натижалари баёни;
г) шубҳа қилинаётган шахснинг шахсияти, фуқаролиги ва яшаш жойи ҳақида етарли бўлган аниқ маълумот;
д) жиноят натижасида келтирилган зиённинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномага қуйидагилар илова қилиниши керак:
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун-қоидалари матни, шу асосида қилмиш жиноят деб эътироф этилади, шунингдек зарур бўлганда терговни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган қонунчилик нормаларининг бошқа матнлари;
б) тергов материаллари, жабрланувчининг шикоятига кўра қўзғатиладиган жиноий ишлар бўйича жабрланувчиларнинг аризалари ва зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза;
в) шубҳа қилинаётган шахснинг шахсиятини белгилаш имконини берувчи ҳар қандай ахборот, шунингдек унинг ташқи кўриниши баён-тасвири, фотосурати ва бошқа тасвирлар.
3. Ишда мавжуд бўлган ҳужжатлардан ҳар бири сураётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасаси томонида гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
4. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 17-моддаси қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
77-модда
Ҳақиқийликни гувоҳлантириш ва тасдиқлаш
Миллий қонунчиликда ва ушбу Шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар Аҳдлашувчи Томонлар бошқача ҳоллар тўғрисида келишиб олмаган бўлсалар, жиноий таъқибни амалга ошириш учун илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек илтимосномага жавоб тариқасида берилган ҳужжатлар ва бошқа хил материаллар ҳақиқийликни гувоҳлашни ва тасдиқлашни талаб қилмайди.
78-модда
Илтимоснома тўғрисидаги маълумотнома
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг сураётган Аҳдлашувчи Томонни қатъий қарори тўғрисида маълумотномани бериши керак. Сураётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра қатъий қарорнинг нусхаси берилади.
79-модда
Илтимосни ижро этиш учун асослар
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома қуйидаги ҳолларда, агар жўнатилаётган илтимоснома муносабати билан қилмиш жиноят деб ҳисобланса, агар у сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида содир этилган бўлса, қондирилиши мумкин.
80-модда
Рад этиш учун асос
1. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимосномани рад этса, у сўраётган Аҳдлашувчи Томонни рад этиш сабаблари ҳақида хабардор қилади.
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги қабул қилинган илтимоснома, агар:
а) шубҳа қилинаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон фуқароси ҳисобланмаса, ёки ушбу Аҳдлашувчи Томон ушбу шахс доимий яшайдиган давлат бўлиб ҳисобланмаса;
б) илтимоснома юборилиши билан боғлиқ жиноят жиноятчини беришга сабаб бўлувчи жиноят ҳисобланмаса, рад этилиши мумкин.
81-модда
Жиноий таъқибни амалга оширишнинг мумкин эмаслиги
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома, агар таъқиб қилиш талаб қилинаётган шахсга нисбатан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида қонуний кучга кирувчи ҳукм ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томон хабардор қилинадиган иш бўйича қатъий қарор чиқарилган бўлса, бажарилмайди. Бундай ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари томонидан жиноий иш қўзғатилиши мумкин эмас, улар томонидан қўзғатилган иш эса тўхтатилиши керак.
82-модда
Шубҳа қилинаётган шахснинг ҳолати
Шубҳа қилинаётган шахс, шубҳа қилинаётган шахснинг юридик вакилли ёки яқин қариндошлари, жиноий суд ишини беришда ўз манфаатдорлиги тўғрисида ҳар қандай Аҳдлашувчи Томонга билдириши мумкин, шубҳа қилинаётган шахснинг одил судловдан бекиниб юрган ёки қандайдир йўл билан унинг жўнатилишига тўсқинлик қилиши ҳоллари бундан мустаснодир.
83-модда
Жабрланувчининг ҳуқуқи
Суд ишини беришда сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар жиноятдан жабр кўрган шахснинг ҳуқуқи, айниқса, келтирилган зарарни қоплашдаги унинг ҳуқуқи бериш натижасида бузилмаслиги керак. Агар фуқаролик даъвоси суд ишлари берилгунга қадар қондирилмаган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон берилган суд ишида даъвони тақдим этиш учун рухсат беради. Жабрланувчи вафот этган ҳолларда ушбу қоида унинг қарамоғида бўлганларга қўлланилади.
84-модда
Сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар учун судлов ишларини беришнинг оқибатлари
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон томонидан шубҳа қилинаётган шахсни жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш тўғрисида илтимоснома қабул қилингандан сўнг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни тўхтатади, зарур тергов олиб бориш, шунингдек сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга сўралаётган Аҳдлашувчи Томон иш бўйича қатъий қарор киритиш тўғрисида хабар бермагунча юридик ёрдам бериш бундан мустаснодир. Шу пайтдан бошлаб сўралаётган Аҳдлашувчи Томон худди шу жиноят билан боғлиқ бўлган жиноий таъқиб тўхтатади.
85-модда
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар учун судлов ишларини беришнинг оқибатлари
1. Битимга кўра берилган судлов ишлари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан тартибга солинади. Шубҳа қилинаётган шахсга айб қўйилганда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ўз қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқ бузарликлар ва унинг оқибатларини жиноят таркибини қилувчи аниқ элементларга тааллуқли бўлган зарур тузатишлар киритади. Бу давлатда эълон қилинган жазо чораси сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилганидан қаттиқроқ бўлмаслиги керак.
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида ўз қонунчилигига мувофиқ содир этилган суд муҳокамаси ёки тадбирлар талаби билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан бундай ҳаракат қанчалик мос келса, қандай ҳаракат бўлмасин, агар ушбу давлатда ёки ушбу давлат адлия муассасалари томонидан содир этилган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида шундай юридик кучга эга бўлади.
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимоснома бўйича суд муҳокамаси натижасида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади. Шу мақсадда унинг илтимосномасига кўра ҳар қандай қатъий қарорнинг нусхаси берилади.
86-модда
Масъулиятни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолат
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири жиноий таъқибни амалга оширишда, жумладан, суд муҳокамасида, Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган масъулиятни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатни, улар қайси Аҳдлашувчи Томон ҳудудида пайдо бўлишидан қатъи назар, ҳисобга олади.
87-модда
Вақтинчалик чора-тадбирлар
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани юбориш ҳақида ўз ниятини билдирса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу мақсадда юборилган махсус илтимосини олгандан сўнг барча вақтинчалик чораларни қўллаши мумкин, шунингдек дастлабки ушлаш каби қандай чоралар кўриш мумкин бўлса, агар жиноят, жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги илтимоснома юборилган, унинг ҳудудида содир этилган бўлса сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ қўлланилиши мумкин.
III-қисм
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида махсус қоидалар
88-модда
Тергов ишларини олиб боришда кўрсатмалар бериш ёки ёрдам кўрсатиш учун қамоқда сақланаётган шахсларни бериш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз қонунчиликларига мувофиқ ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг розилиги билан тегишли илтимослар бўлганда тергов ишларини ўтказишда кўрсатмалар бериш ёки ёрдам кўрсатиш мақсадида уларни бир-бирларига вақтинчалик беришлари мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган шахсларни бериш Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда келишиб олган муддатда, лекин бир ойдан ошмаган муддатда, алоҳида ҳолларда эса икки ойдан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.
3. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ бериладиган шахс қамоқда сақланиши керак бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу шахсни қамоқда сақлайди ва уни сўраган Аҳдлашувчи Томонга суд муҳокамаси тугагандан сўнг қайтаради, бунда ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган муддатларни ёки бундан буён сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлишининг зарурати йўқлигини ҳисобга олиб уни бериш тўғрисида илтимоснома берилиши керак.
89-модда
Берилиши талаб этилаётган шахсни вақтинча бериш муддатлари
1. Ушбу Шартноманинг 68-моддасига мувофиқ берилиши талаб этилаётган шахсни бериш муддати Аҳдлашувчи Томон билан бирга, одил судловни амалга ошириш манфаатларидан келиб чиқиб ва Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги билан рухсат этилган қамоқда сақлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланади.
2. Ушбу Шартноманинг 68-моддасида ва ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда вақтинча бериладиган шахсни қамоқда сақлаш муддатлари сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли қонунчилигига кўра ҳар бир жиноий иш бўйича алоҳида ҳисобга олиниши керак.
90-модда
Тинтиш ва олиб қўйиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунчилиги йўл қўядиган доираларда сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Шартноманинг 72-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда жиноий иш бўйича исбот сифатида фойдаланиш учун буюмлар ва ҳужжатларни тинтиш, олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги илтимосини бажаради.
91-модда
Жиноятдан олинадиган даромадлар
Аҳдлашувчи Томонлар жиноятдан олинган даромадларни аниқлашда, олиб қўйишда ва мусодара қилишда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Ушбу Шартноманинг мақсадлари учун «жиноятдан олинган даромадлар» тушунчаси ҳуқуқни бузиш оқибатида тўғридан-тўғри ёки билвосита олинган ёки сотилган исталган шубҳа қилинган ёки суд томонидан аниқланган мулкни ёки ўзида мулк қийматини ифодаловчи мулкни, ёхуд ҳуқуқни бузиш натижасида олинган бошқа фойдани ифодалайди.
92-модда
Жиноятдан олинган даромадларга тегишли бўлган ёрдамни кўрсатиш
1. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга жиноятдан олинган даромадларга тегишли бўлган ёрдам тўғрисидаги илтимосни юборар экан, ўзи бундай даромадлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикцияси доирасида бўлиши мумкин деб ҳисоблайдиган сабаблар тўғрисида маълум қилади.
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 1-моддасига мувофиқ йўлланган илтимосни олиб, жиноятдан олинган бирон-бир даромад унинг юрисдикцияси доирасида бор ёки йўқлигини аниқлаш учун зарур чоралар кўради ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни текшириш натижаларидан хабардор қилади.
3. Агар жиноятдан олинган бирон-бир даромад сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикцияси доирасида бўлса, у активларни аниқлаш, молиявий операцияларни текшириш ва жиноятдан олинган даромадларни олиб қўйишни таъминлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ахборот ёки далилларни олиш учун зарур чоралар кўради.
4. Жиноятдан олинган мўлжалланаётган даромадлар аниқланган тақдирда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, тегишли илтимос мавжуд бўлган тақдирда, ушбу даромадларга нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томон суди томонидан узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар гумон қилинаётган ҳуқуқни бузишдан олинган ушбу даромадлар билан бирон-бир операциялар ўтказишга, уларни беришга ёки улардан фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида ўзининг қонунчилиги билан рухсат берилган чораларни кўради.
5. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида белгиланган даражада, у сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг жиноятдан олинган даромадларни олиб қўйиш ёки мусодара қилиш тўғрисидаги узил-кесил қарорини ижро этади ёки ижро этишга санкция беради, ёки сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига мувофиқ ушбу даромадларни олиш учун бошқа зарур чоралар кўради.
6. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддани қўллашда ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайдилар, жиноятдан олинган даромадларни бериш эса ушбу Шартноманинг 72-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
93-модда
Назорат қилинадиган етказиб беришлар
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро мақбул келишувлар, шу жумладан, исталган учинчи томон билан тузилган келишувлар ва аҳдлашувлар асосида муомалада тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг ноқонуний айланишида қатнашувчи шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб қилиш мақсадида айланиши тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларни назоратли етказиб бериш усулидан етарли даражада фойдаланишни назарда тутувчи зарур чора-тадбирларни ўз қонунчилиги доирасида ва ўз имкониятларидан келиб чиқиб кўрадилар.
2. Назоратли етказиб бериш усулидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бири алоҳида ҳолатда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳит учун хавфлилиги даражасини, ҳуқуқларни ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларни зарур даражада ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади ва зарурат бўлганда Томонлар эришган юрисдикцияга нисбатан молиявий аҳдлашувлар ва ўзаро тушунишларни ҳисобга олиши мумкин.
3. Назоратли етказиб беришлар эришилган аҳдлашувларга, шу жумладан, исталган учинчи томон иштирокидаги аҳдлашувларга мувофиқ амалга ошириладиган айланиши тақиқланган буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг ғайриқонуний партиялари сақланган ёки олиб қўйилган ҳолда бундан буёнги ташиш, ёхуд бундай буюмлар, воситалар ёки моддаларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф-муҳит учун эҳтимол тутилган хавфлилиги даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни тўлиқ ёки қисман алмаштириш учун фойдаланилиши мумкин.
94-модда
Сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар судларига тегишли бўлган ишларни кўриб чиқиш тартиби
Улар тўғрисидаги ишлар сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг судларига тегишли бўлган шахслар ёки шахслар гуруҳи бир қанча жиноятни содир этишда айбланганда бундай ишлар унинг ҳудудида дастлабки текшириш тугалланган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судида кўриб чиқилади. Бундай ҳолда иш ушбу Аҳдлашуви Томоннинг суд ишларини олиб бориш қоидаларига кўра кўриб чиқилади.
95-модда
Айблов ҳукмлари ва судланганлик тўғрисидаги маълумотлар ҳақида маълум қилиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ҳар йили бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига нисбатан уларнинг судлари томондан чиқарилган айблов ҳукмлари қонуний кучга кирганлиги тўғрисида бир-бирларига маълум қиладилар, айни вақтда ҳукм қилинганларнинг мавжуд фотосуратлари ва бармоқ изларини юборадилар.
2. Аҳдлашувчи Томонлар, агар ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилсалар, илгари уларнинг судлари томондан ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги тўғрисидаги маълумотларни илтимосга кўра бир-бирларига маълум қиладилар.
96-модда
Махфийликка риоя қилиш
Тегишли илтимос мавжуд бўлган тақдирда:
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос, илтимоснинг мазмуни ва тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек бундай ёрдам кўрсатганлик сир сақланиши учун зарур чора-тадбирларни кўради. Агар ушбу илтимосни махфийликни бузмаган ҳолда қондиришнинг имкони бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади, у кейинчалик шунга қарамай ушбу илтимосни қондириш тўғрисида илтимос қилиш кераклиги ёки йўқлигини аниқлайди;
б) сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга берилган далиллар ва ахборотларни сир сақлайди, ушбу далиллар ва ахборотлар илтимосда кўрсатилган терговни ва суд текширишини ўтказиш учун талаб қилинган ҳоллар бундан мустаснодир.
97-модда
Фойдаланишга оид чеклаш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон томонидан берилган ахборот ёки далилларни ёки судлов текшириш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз фойдаланмайди ёки бермайди, ёрдам тўғрисидаги илтимосда кўрсатилганлар бундан мустаснодир. Бироқ айблов ўзгарган тақдирда тақдим этилган материалдан қўйилган айбга мувофиқ жиноят унга нисбатан ушбу Шартномага мувофиқ ўзаро ёрдам кўрсатилиши мумкин бўлган жиноятни ифодаласа, ўша даражада фойдаланиш мумкин.
98-модда
Гувоҳлар, жабрланганлар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини ҳимоя қилиш
Аҳдлашувчи Томонлар зарурат бўлганда улар биргаликда тергов ўтказаётган ишлар бўйича жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек одил судловни амалга ошириш манфаатлари талаб қилган ҳолларда бундай ишларни судда кўриб чиқишда гувоҳлар, жабрланганлар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини ҳимоя қилиш юзасидан ўзларининг қонунчиликларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрадилар.
99-модда
Ташиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳибсдаги шахсларни ушбу Шартноманинг 88-моддасида назарда тутилган кўрсатма бериш ёки терговни ўтказишга ёрдам бериш учун вақтинча бериш чоғида олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар, ушбу шахсларни учинчи давлатларнинг ҳудудлари орқали транзит олиб ўтиш харажатлари ҳам шу жумлага киради, сўраётган Аҳдлашувчи Томон томонидан қопланади.
100-модда
Бедарак йўқолган шахсларни қидириш
1. Аҳдлашувчи Томонлар илтимосномага кўра, бундай шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлиши мумкин деб ҳисоблаш учун асос мавжуд бўлган тақдирда, бедарак йўқолган шахсларни қидиришни амалга оширадилар.
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Шартноманинг 7- ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ҳамда у қидирилаётган шахс турган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ахборот билан биргаликда қидирилаётган шахснинг имкони борича тўлиқроқ тавсифини ўз ичига олиши керак.
3. Бедарак йўқолган шахсни қидириш тўғрисидаги илтимосномага қидирилаётган шахснинг, улар мавжуд бўлганда, фотосурати ёки бошқа график тасвири, тиш картаси, қўл бармоқлари изи, шунингдек талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари илова қилинади.
101-модда
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонлар вакилларининг иштирок этиши
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг вакиллари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан ушбу Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари томонидан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномасини бажаришда қатнашишлари мумкин.
102-модда
Вақтинча берилган шахсларни қуролли кузатиб бориш
1. Аҳдлашувчи Томонлар топшириш ёки бериш рухсат этилган шахсларни, ва тергов ишларини ўтказишга ёрдам бериш учун берилаётган шахсларни, уларнинг ҳудудидан чиқаришда хавфсизликни таъминлаш мақсадида бундай шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаларининг қуролли вакиллари кузатуви остида кузатиб борилиши мумкинлигини келишиб олдилар. Бу ҳақда сўралаётган Аҳдлашувчи Томонни иккинчи Аҳдлашувчи Томон олдиндан хабардор қилиб қўяди.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари вакилларига улар ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқни муҳофаза Қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий мақоми жорий этилади. Шунга мувофиқ равишда улар ўзлари бўлган давлат ва ўз давлатларининг ҳуқуқий ҳимоясидан фойдаланадилар, шахсий дахлсизликка, қуролни сақлаш ва олиб юриш, ва шунингдек Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги асосида ҳисобда турадиган ўқ отар қуролни ва махсус воситаларни ишлатиш ҳуқуқига эгадирлар ва ўз функцияларини ўзлари бўлган давлатнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ бажарадилар.
3. Ушбу модданинг 2-бандида эслатиб ўтилган адлия муассасалари вакиллари томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни тергов қилишда улар фуқаролари ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга зарур ёрдам ва кўмак беради. Бундай ҳолларда жиноятчиларни жиноий таъқиб қилиш илтимоснома бўйича Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига биноан улар фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга берилиши мумкин.
4. Адлия муассасалари вакилларининг ҳисобда турадиган ўқ отар қуроли, унга ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига махсус рўйхатлар (рухсатномалар) бўйича қўйилади, уларнинг шакли ва мазмуни ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон томонидан келишилиши керак ва албатта яна олиб чиқиб кетилиши керак. Қурол-яроғ, ўқ-дори, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини олиб чиқиб кетиш эслатиб ўтилган рўйхатлар (рухсатномалар) асосида амалга оширилади ҳамда адлия муассасалари вакиллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига киришларида божхона органлари томонидан тасдиқланади.
5. Ушбу модда қоидалари Аҳдлашувчи Томонларга учинчи давлатлар томонидан берилган шахсларни Аҳдлашувчи Томонлар ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ҳолларига ҳам жорий этилади. Ушбу Шартноманинг 73-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонларнинг олиб ўтилаётган шахсларни кузатиб бораётган вакилларида ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари мавжуд эканлиги тўғрисида ушбу Шартноманинг 73-моддаси 1- ва 4-бандларига мувофиқ тақдим этиладиган транзит олиб ўтиш тўғрисидаги илтимосномада маълум қилинади. Бундай илтимоснома олингунга қадар қурол-яроғ, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари сақлаш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларига топширилиши керак, бунда уларнинг сақлаш тартиблари гаплашиб олинади.
103-модда
Жиноий ишлар бўйича ёрдам кўрсатиш масалаларига оид алоқалар тартиби
Топшириш ва жиноий таъқиб қилиш масалалари бўйича алоқалар Аҳдлашувчи Томонларнинг бош прокурорлари (прокурорлари) томонидан амалга оширилади.
Прокурор (суд)нинг санкциясини талаб қилувчи процессуал ва бошқа ҳаракатлар бўйича алоқалар Аҳдлашувчи Томонларнинг бош прокурорлари (прокурорлари) томонидан ўрнатилган тартиб асосида прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
V-бўлим
Якунловчи қоидалар
104-модда
Ушбу Шартномани қўллаш масалалари
1. Ушбу Шартномани қўллашда пайдо бўладиган масалалар ўзаро келишувга кўра адлия органларининг ваколатли муассасалари томонидан ҳал этилади. Зарурият бўлганда келиб чиққан англашилмовчиликларни тартибга солиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли давлат органлари вакилларидан иборат қўшма комиссия тузилиши мумкин.
2. Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари томонидан ушбу Шартнома қоидаларини амалда ошириш масалалари бўйича идоралараро шартномалар (битимлар) тузилиши мумкин.
105-модда
Бошқа халқаро Шартномаларга муносабат
Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонлар қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномаларининг қоидаларига дахл қилмайди.
106-модда
Қўшимчалар ва ўзгартиришларни киритиш
Ушбу Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ушбу Шартноманинг 107-моддасида назарда тутилган шартларга биноан кучга кирадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
107-модда
Шартномани кучга киритиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши керак ва ратификация ёрлиқлари айирбошланган санадан бошлаб ўттизинчи куни кучга киради.
108-модда
Шартноманинг амал қилиш муддати
Ушбу Шартнома кучга кириш санасидан бошлаб беш йил давомида амал қилади ҳамда унинг амал қилиш муддати, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш ўз истаги тўғрисида ёзма хабарномани юбормаса, кейинги беш йиллик даврга ўз-ўзидан узайтирилади. Шартнома бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарнома олган санадан бошлаб олти ой ўтиши билан ўз кучини йўқотади.
109-модда
Вақтга кўра амал қилиш
Ушбу Шартноманинг амал қилиши у кучга киргунга қадар пайдо бўлган ҳуқуқий муносабатларга ҳам жорий этилади.
Алмати шаҳрида 1997 йил 2 июнда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Ушбу Шартномани талқин этиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)