Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорини бажариш юзасидан, малакали кадрларнинг ўрнашиб қолиши ва улар қўнимсизлигининг олдини олиш, шунингдек айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва иқтисодчиларининг моддий манфаатдорлигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва иқтисодчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бюджет ташкилотлари раҳбарларига бухгалтерлар ва иқтисодчиларга ушбу лавозимларда ишлашнинг узлуксиз стажидан, шунингдек юкланган функционал вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бюджет ташкилотларига бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га устамалар белгилаш бўйича тавсияларни етказсин.
3. Белгилансинки, бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги лавозим разрядлари ва лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорда устама жорий этиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2013 йилда тегишли бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича умумий тежам ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 февраль,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги 33-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва иқтисодчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р‎

Мутахассислар ва хизматчиларнинг лавозимлари номи‎

ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди‎
1.‎ Бухгалтер, иқтисодчи 6
2.‎ 2-тоифали бухгалтер, 2-тоифали иқтисодчи‎ 7
3.‎ 1-тоифали бухгалтер, 1-тоифали иқтисодчи 8
4.‎ Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи 9
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Изоҳ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган муассасаларнинг бош бухгалтерларига (бош бухгалтер ҳуқуқи билан ишловчи бухгалтерларга) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қўшма қарори билан белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жадвалда кўрсатилган лавозимларга ходимнинг лавозим функцияларини аниқлаштирадиган ҳосила номлар (масалан: «Бухгалтер-тафтишчи», «Бухгалтер-иқтисодчи» ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу лавозим разрядлари улар учун тариф разрядлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қарорлари ёки уларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қабул қилинган қўшма қарорлари билан белгиланган мутахассисларга — бухгалтерлар, иқтисодчиларга татбиқ этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 71-модда; 2017 й., 18-сон, 323-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)