Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботи тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сон Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 февраль,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ,2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «газ» сўзи «табиий газ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 09/19/765/3739-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда):
а) қарорнинг номидаги, муқаддимасидаги ва 1-бандидаги «хорижий инвесторлар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иловада:
номидаги ва 1-банддаги «хорижий инвесторлар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «хорижий инвестор ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи – ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги «(хорижий инвестор томонидан ариза берилганда – ариза берувчи ёки унинг ишончли шахси томонидан тасдиқланган)» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
26-банднинг биринчи хатбошидаги «хорижий инвесторлар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Низомнинг 1—7-иловаларидаги кўрсаткичлардан ҳамда 1 ва 7-иловалари матнларидан «хорижий инвесторлар ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 70-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон; 13.09.2019 й., 09/19/765/3739-сон)