Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012—2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда кўрсатиладиган сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси) тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
«Ўздавтехназорат» инспекцияси марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Давтехназорат» инспекцияларининг ташкилий тузилмаси, шунингдек «Ўздавтехназорат» инспекцияси ходимларининг сони 2—7-иловаларга мувофиқ;
«Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар ставкалари 8-иловага мувофиқ;
тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларининг давлат рақами белгилари намуналари 9-иловага мувофиқ;
тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар техник паспортининг, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонининг намуналари 10—12-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавтехназорат» инспекцияси корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг техник ҳолатини назорат қилади.
3. Қуйидагиларга:
«Ўздавтехназорат» инспекциясига — тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг республика давлат стандартларига жавоб берувчи давлат рақами белгиларини ва техник паспортини, шунингдек тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини, қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини тайёрлаш учун буюртмаларни жойлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган монтаж қилиш бошқармаси ҳузуридаги «Uzavtomotobelgi» ШКга — тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг белгиланган намунадаги давлат рақами белгиларини тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига — тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортини, қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини, шунингдек тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини махсус ҳимояланган қоғозда тайёрлаш вазифаси юклансин.
4. «Ўздавтехназорат» инспекцияси:
2013 йил 1 апрелгача — тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг марказлаштирилган ҳисобини (электрон маълумотлар базасини) шакллантириш учун мажбурий маълумотлар рўйхатини тузсин;
2013 йил 1 июлгача — тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг давлат рақами белгиларини рўйхатдан ўтказиш ва излашнинг компьютер дастурини жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2013 йил 1 июлдан 2017 йил 31 декабргача давлат рақами белгилари, техник паспорт, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонининг янги намуналари амалга киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўздавтехназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таъминоти харажатлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг «Ўздавтехназорат» инспекцияси ҳузурида Инспекциянинг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, 2013 йил 1 январдан бошлаб «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар суммасининг 40 фоизи «Ўздавтехназорат» инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ўздавтехназорат» инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби;
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби;
тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин;
икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 1-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 декабрь,
345-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Асосий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавтехназорат» инспекцияси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. «Ўздавтехназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
3. «Ўздавтехназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибига киради.
4. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг ташкилий тузилмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг (кейинги ўринларда «Давтехназорат» инспекциялари деб аталади) ҳудудий бўлинмалари киради.
«Давтехназорат» инспекциялари таркибига қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспекторлари киради.
5. «Ўздавтехназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
II. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг вазифалари
6. Қуйидагилар «Ўздавтехназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари ҳисобини юритиш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно).
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
б) 1-иловага мувофиқ:
2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техника ҳолати, шунингдек уларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя қилиниши;
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш сифати;
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилишнинг кафолат муддати мобайнида аниқланган камчиликлар бартараф этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
III. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг функциялари
7. «Ўздавтехназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:
а) тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказади, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини беради;
б) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказади;
в) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этилишини текширади;
г) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техник тайёрлигини ошириш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашни яхшилаш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда илғор тажрибани ёйишга кўмаклашади;
д) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатиш қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўрган ҳолда кўрсатмалар тузади;
е) тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун имтиҳонлар олинишини амалга оширади;
ё) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш ва тиклашнинг имкони йўқлиги, шу жумладан авариялар ёки табиий офатлар оқибатида амортизация муддатлари тугагунга қадар яроқсиз ҳолатга келган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар тўғрисида хулосаларни тақдим этади;
ж) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
IV. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг ҳуқуқлари
8. «Ўздавтехназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини ва уларни эксплуатация қилиш, сақлаш, таъмирлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига амал қилинишини баҳолаш учун ишлаб чиқариш объектлари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларини текшириш;
б) истеъмолчиларнинг буюртманомасига кўра юклаб жўнатишдан олдин қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш;
в) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарнинг эгаларидан «Ўздавтехназорат» инспекциясининг ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
г) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар эгаларига аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
д) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
е) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жазоларни қўллаш.
V. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг жавобгарлиги
9. «Ўздавтехназорат» инспекцияси:
а) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавжудлиги ҳисобини юритишнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги;
б) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарининг техник кўрикдан ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши;
в) қоидаларни бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жазоларни қўллашнинг тўғрилиги;
г) бюджет маблағларидан ва «Ўздавтехназорат» инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасининг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавоб беради.
10. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур тарзда бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
VI. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг фаолиятини ташкил қилиш
11. «Ўздавтехназорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
12. «Давтехназорат» инспекцияларига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Ўздавтехназорат» инспекциясининг бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспекторларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Давтехназорат» инспекцияларининг бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
13. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат бош назоратчиси ҳисобланади.
«Давтехназорат» инспекцияларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат бош инспекторлари ҳисобланади.
Туман ва шаҳар инспекторлари тегишли туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторларига ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни текшириш учун рухсат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. «Ўздавтехназорат» инспекцияси марказий аппаратининг фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, «Давтехназорат» инспекцияларининг фаолиятини молиялаштириш эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
15. «Ўздавтехназорат» инспекцияси ҳузурида Инспекциянинг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
16. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан:
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарининг ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказилганлиги;
трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага давлат рақами белгиси, техник паспорт, қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси берилганлиги;
имтиҳонлар олинганлиги, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги;
трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси, шунингдек асбоб-ускуналарнинг ҳисобдан чиқарилганлиги ва қайта рўйхатга олинганлиги;
рақам белгиси, эгасининг яшаш жойи ўзгарган ҳолатларда трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортида, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасида ёзув амалга оширилганлиги учун йиғимлар ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ундириладиган йиғимлар «Ўздавтехназорат» инспекциясининг махсус ҳисоб рақамида тўпланади, шундан: йиғимларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади, қолган 40 фоизи эса Инспекциянинг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Жамғарма маблағлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантиришга, шунингдек «Ўздавтехназорат» инспекциясига юкланган бошқа вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган хизмат хоналари, шунингдек «Ўздавтехназорат» инспекциясининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан махсус транспорт воситалари, мосламалар, асбоб-анжомлар билан таъминланади.
18. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
«Ўздавтехназорат» инспекцияси томонидан машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш механизми
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
«Ўздавтехназорат» инспекцияси томонидан назорат қилиниши керак бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналар турлари
рўйхати*
I. Қишлоқ хўжалиги техникаси
1. Тракторлар
2. Трактор тиркамалари
3. Ўзиюрар машиналар:
дон ўриш комбайнлари;
шоли ўриш комбайнлари;
маккажўхори ўриш комбайнлари;
пахта териш комбайнлари;
ем-хашак ўриш комбайнлари;
силос ўриш комбайнлари.
4. Қишлоқ хўжалиги машиналари (тракторлар билан ишлатиладиган машиналарнинг жами):
плуг;
чизель;
культиватор;
текислагичлар;
борона;
мола;
сеялкалар;
пуркагичлар;
илдиз суғурадиган машиналар;
йиғгич-пресслагичлар;
скреперлар ва бошқалар.
II. Мелиоратив техника
1. Экскаваторлар
2. Бульдозерлар
III. Асбоб-ускуналар
1. Ўлчов асбоблари
2. Қишлоқ хўжалиги техникасининг техник сервиси ва уларни таъмирлаш учун асбоблар ва мосламалар:
металлга ишлов берувчи станоклар;
пайвандлаш қурилмалари;
темирчилик пресслаш асбоб-ускуналари;
электр асбоблар, гидротизимлар, ёқилғи насослари ва форсункалар, двигателлар, бошқарув механизмлари диагностикаси учун қурилмалар.
Изоҳ. Назорат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, сув хўжалиги қурилиши ва ўрмон хўжалиги ташкилотларининг техникасига нисбатан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўздавтехназорат» инспекциясининг ташкилий тузилмаси
Жами ходимлар – 292 нафар,
шундан: бошқарув ходимлари – 64 нафар;
қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар – 200 нафар;
ёрдамчи ходимлар – 28 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўздавтехназорат» инспекцияси марказий аппаратининг тузилмаси
Жами ходимлар – 11 нафар,
шундан: бошқарув ходимлари – 9 нафар;
ёрдамчи ходимлар – 2 нафар.
* Мутахассисларни сақлаб туриш харажатлари ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси «Давтехназорат» инспекцияси аппаратининг тузилмаси
Жами ходимлар – 22 нафар,
шундан: бошқарув ходимлари – 5 нафар;
туманлар ва шаҳарларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар – 15 нафар;
ёрдамчи ходимлар – 2 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
5-ИЛОВА
Вилоят «Давтехназорат» инспекцияси аппаратининг тузилмаси
Ҳар бир вилоятда «Давтехназорат» инспекциясининг бошқарув ходимлари 4 нафардан, ёрдамчи ходимлари – 2 нафардан иборат бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
6-ИЛОВА
Тошкент шаҳар «Давтехназорат» инспекцияси аппаратининг тузилмаси
Жами ходимлар – 3 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
7-ИЛОВА
«Ўздавтехназорат» инспекцияси ходимларининг сони
Т/р‎

Номи‎

Сони, жами‏‎ Шу жумладан:
бошқарув ходимлари‎

қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспекторлар ‎

ёрдамчи ходимлар‎
1. «Ўздавтехназорат» инспекциясининг марказий аппарати 11 9 2
2. Қорақалпоғистон Республикаси «Давтехназорат» инспекцияси‎ 22 5 15 2
3. Андижон вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 21 4 15 2
4. Бухоро вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 23 4 17 2‎
5. Жиззах вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 22 4‎ 16 2‎
6. Қашқадарё вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 25 4‎ 19 2‎
7. Навоий вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 15 4‎ 9 2‎
8. Наманган вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 20‎ 4‎ 14 2‎
9. Самарқанд вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 22 4‎ 16 2‎
10. Сурхондарё вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 26 4‎ 20 2‎
11. Сирдарё вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 14 4‎ 8 2‎
12. Тошкент вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 20 4‎ 14 2‎
13. Фарғона вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 24 4‎ 18 2‎
14. Хоразм вилояти «Давтехназорат» инспекцияси‎ 24 4‎ 18 2‎
15. Тошкент шаҳри «Давтехназорат» инспекцияси‎ 3 2 1

Жами‎

292

64‎

200‎

28‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
8-ИЛОВА
«Ўздавтехназорат» инспекцияси қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари
Т/р

Йиғимнинг номи

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан йиғим миқдори‎
1.‏ Ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун:‎
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар‎ 0,18
қишлоқ хўжалиги машиналари ‎ 0,10
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари ‎ 0,37
2. Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага рақам белгиси берилганлиги учун‎ 0,9
3. Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага техник паспорт берилганлиги учун ‎ 0,17
4. Қишлоқ хўжалиги машинасига гувоҳнома берилганлиги учун 0,17
Изоҳ: йўқолган рақам белгиси, техник паспорт ва гувоҳнома ўрнига янгиси берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.
5.
Имтиҳонлар олиш, тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги учун ‎
йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун ‎ 0,04
техникани эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун 0,23
ҳайдаш кўникмалари қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун 0,23
гувоҳнома берилганлиги учун ‎ 0,17
огоҳлантириш талони берилганлиги учун 0,08
Изоҳ: ҳар бир такрорий имтиҳон учун кўрсатилган сумма 2 баробар миқдорда ундирилади; йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари ўрнига янгилари берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.
6. Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси, шунингдек асбоб-ускуналар ҳисобдан чиқарилганлиги учун 0,18‎
7. Трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси қайта рўйхатга олинганлиги учун 0,18
8. Ёзув амалга оширилганлиги учун:
рақам белгиси, эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда трактор, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортида‎ 0,17
рақам белгиси ўзгарган ҳолларда трактор тиркамасининг техник паспортида, шунингдек эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасида‎ 0,08
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
9-ИЛОВА
Тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларининг давлат рақами белгилари намуналари
I тип — юридик шахсларнинг тракторлари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар машиналарига бериладиган давлат рақами белгилари кабинанинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап қисмида рўйхатга олиш сонлари билан баравар қилиб тракторнинг шартли расми, қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
II тип — жисмоний шахсларнинг тракторлари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар машиналарига бериладиган давлат рақами белгилари кабинанинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап қисмида рўйхатга олиш сонлари билан баравар қилиб тракторнинг шартли расми, қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
III тип — юридик шахсларнинг трактор тиркамаларига бериладиган давлат рақами белгилари тиркаманинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
IV тип — жисмоний шахсларнинг трактор тиркамаларига бериладиган давлат рақами белгилари тиркаманинг орқа қисмига маҳкамланади.
Давлат рақами белгисининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Қуйида чап томонда фарқловчи ҳарфлар гуруҳлари ва ўнг томонда ҳудуднинг коди*, Ўзбекистон Республикасининг байроғи ва UZ ҳарфлари тасвирланган.
*Тракторлар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар, трактор тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари, шунингдек рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида қўлланадиган рақамлар ва лотин алифбоси ҳарфларининг намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига 1 ва 3-иловаларга мувофиқ белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
10-ИЛОВА
Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналар техник паспортининг намунаси
Олд томони
Орқа томони
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
11-ИЛОВА
Тракторчи-машинист гувоҳномасининг
НАМУНАСИ
Олд томони
Орқа томони
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарорига
12-ИЛОВА
тракторчи-машинистни огоҳлантириш талонининг намунаси

Олд томони

Орқа томони

1

1

1

2

2

2

3

3

3

Familyasi ______________________

Ismi __________________________

Otasining ismi _______________ning

_______ seriyali __________ raqamli

Traktorchi-mashinist guvohnomasiga berilgan

TOT № 000000

OGOНLANTIRISН TALONI

______________________________

«Oʼzdavtexnazorat» inspektori

tomonidan berildi.

______ «____» _________________

M.Oʼ. _______________

imzo

Guvohnoma olib qoʼyilgan kundan boshlab 15 kun davomida boshqarish huquqini beradi.

Ogohlantirish taloni yoʼqotilganining oʼrniga yoʼl harakati va texnik ekspluatatsiya qoidalari boʼyicha bilimlar tekshirilgandan keyin beriladi.

A

B

C

D

E

F

4

4

4

5

5

5

OGOНLANTIRILGANLIK НAQIDA BELGI QO`YISН

BO`YICНA BUZILGAN QOIDALAR RO`YXATI

1. o`rnatilgan tartibda texnik ko`rikdan o`tmagan;

2. o`ziga tegishli bo`lmagan yoki qalbaki yoxud o`zgartirilgan yoki o`zboshimchalik bilan yechib olingan davlat raqami belgisisiz;

3. tormoz tizimida yoki boshqaruv qismida yoki ajratish muftasida nosozlik bilan yoxud ruxsatsiz qo`shimcha jihozlanganda yoki tashqi shovqini meʼyordan ortiq bo`lgan;

4. ekspluatatsiya bo`yicha ko`zda tutilmagan joyda saqlagan;

5*. yo`l harakati qoidalari buzilgan holatlarda traktor, mashina traktor agregati, yo`l-qurilish, melioratsiya va o`ziyurar mashinalardan foydalanish.

Guvohnoma olib qo`yildi ____________

__________________________________________

__________________________________________

buzilgan qoida ko`rsatiladi

________yil «___» __________________________

__________________________________

olib qo`yuvchining lavozimi va familyasi

_____________________________________ ishini

ko`rib chiqish uchun ____yil «___» _____________

__________________________________________

inspeksiya (yol harakati xavfsizligi xizmati) nomi ko`rsatiladi

_________________________ga kelinsin

* O`rnatilgan tartib bo`yicha O`zbekiston Respublikasi Yoʼl harakati xavfsizligi xizmati organlari nazorat qiladi.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)