Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.09.2019
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ИЖРО ЭТИШДА СУД ИЖРОЧИЛАРИНИНГ СУДЛАР, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ОРГАНЛАРИ, МОЛИЯ-КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1656-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 сентябрдаги 391-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1656-2, 09.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йил 5 февралдаги 21-мҳ-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1656, 2007 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4–6-сон, 56-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари З. Холмухамедов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 октябрь,
226-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 10 октябрдаги 226-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқнинг ўзбек тилидаги матни номида ва 1-банддаги «ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан» деган сўзлар «ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 22-банддаги «бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарздорликни» деган сўзлар «солиқ қарзини ҳамда юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатини солиқ органлари томонидан суд ижрочиларига тақдим этиш Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 1466, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 108-модда) назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Суд ижрочилари зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларидан ўз ваколатлари доирасида суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.»;
в) қуйидаги мазмундаги 241 ва 242-бандлар билан тўлдирилсин:
«241. Солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этиш юзасидан, суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари ва солиқ органлари қуйидаги шаклларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари ва солиқ органлари томонидан биргаликда тасдиқланган режа асосида ижро ҳужжатлари бўйича ундирилмаган солиқ қарзини қисқартириш бўйича қўшма тадбирлар ўтказадилар;
туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ва солиқ органлари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар тезкор маълумот алмашиб борилади;
ҳар чоракда мазкур Низомнинг 1 ва 2-сон иловаларига мувофиқ шаклларда таққослаш далолатномалари тузилиб, улар кейинги чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига тақдим этиб борилади.
242. Солиқ органлари томонидан солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) 27-моддаси биринчи қисми 1-бандида назарда тутилган муддат ичида тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига кузатув хати билан топширилади.
Кузатув хатида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
қарздор томонидан тўлаб берилган сумма;
ижро ҳужжати бўйича ундирилмай қолган қарз миқдори;
қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжати юзасидан бажарилмаган ва банкда мавжуд инкассо топшириқномаларининг рақами, санаси ва суммаси;
ундирилган солиқ қарзи ўтказилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари реквизитлари;
қарздорнинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);
қарздорнинг — солиқ тўловчининг идентификацион рақами;
қарздорнинг банк реквизитлари.
Тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун солиқ органлари жавоб беради.»;
г) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-сон иловаларига мувофиқ таҳрирда 1 ва 2-сон иловалар билан тўлдирилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси билан келишилган.
Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
2012 йил 10 октябрь
Олий хўжалик суди раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
2012 йил 10 октябрь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2012 йил 10 октябрь
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 10 октябрь
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2012 йил 10 октябрь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2012 йил 10 октябрь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2012 йил 10 октябрь,
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в. б. А. АБДУҲАКИМОВ
2012 йил 10 октябрь
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги
‎ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ____________ вилояти бўйича ______ йилнинг ___-чорак ҳолатига‎‎

‎‎

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ‎‎

‎‎

млн сўмда

Туман (шаҳар)
‎ номи

‎‏‎Олдинги ҳисобот давридан қолдиқ бўлиб ўтган ижро ҳужжатлари

‎‏‎Ҳисобот даврида солиқ органи томонидан фуқаролик ишлари бўйича суддан қабул қилиб олинган ижро ҳужжатлари

Суд ижрочилари бўлимига тақдим қилингунга қадар бажарилган ижро ҳужжати

Ҳисобот даврида солиқ органи томонидан суд ижрочилари бўлимига тақдим қилинган ижро ҳужжатлари

Шундан‎‎‎

‎‏‎Суд ижрочилари бўлими иш юритувида жами мавжуд ижро ҳужжатлари

‎Ижро ҳаракатлари тўхтатилган ёки кечиктирилган ижро ҳужжатлари

‎‎Қонуннинг* 24-моддасига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари

иш юритуви қўзғатилган ижро ҳужжатлари

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

17‎

‎1.

‎‎Жадвалнинг давоми

‎‎шундан

Жами ижроси тамомланган ижро ҳужжатлари ‎‎
‎‏

‎‎Шундан

Кейинги ҳисобот даврига қолдиқ бўлиб ўтган жами ижро ҳужжатлари‎‎

Кейинги ҳисобот даврига қолдиқ бўлиб ўтган ҳаракатдаги ижро ҳужжатлари (кечиктирилган ва тўхтатилган ижро ҳужжатларидан ташқари)

суд томонидан

суд ижрочиси томонидан

амалда ундирилиб ижроси тўлиқ таъминланган ижро ҳужжатлари

ҳисобот даврининг охирига
‎ тамомланмаган
‎ ижро ҳужжатлари
‎ бўйича қисман
‎ ундирилган миқдор‎

Қонуннинг* 37-моддасига асосан ижро иши юритиш тугатилган ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 40-моддасига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари‎

Қонуннинг* 64-моддасига асосан қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилган ижро ҳужжатлари

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

18‎

19‎

20‎

21‎

22‎

23‎

24‎

25‎

26‎

27‎

28‎

29‎

30‎

31‎

32‎

33‎

34‎

35‎

36‎

‎‎

‎‎* Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни

‎‎

‎‎_________Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи __________________________________
‎(Ф.И.О., имзо) _______йил
‎«__» ‎ _______________‎

Суд департаменти _______________ ҳудудий бошқармаси бошлиғи _________________________________ (Ф.И.О., имзо)
‎ _____йил «__» _______________».‎‎


«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Солиқ қарзини юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги
‎ ____________ вилояти бўйича ______ йилнинг ___-чорак ҳолатига

‎‎

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ‎‎

‎‎

млн сўмда

Туман (шаҳар) номи

Олдинги ҳисобот давридан қолдиқ бўлиб ўтган ижро ҳужжатлари Ҳисобот даврида солиқ органлари томонидан хўжалик судидан қабул қилиб олинган ижро ҳужжатлари Суд ижрочилари бўлимига тақдим қилингунга қадар бажарилган ижро ҳужжати Ҳисобот даврида солиқ органи томонидан суд ижрочилари бўлимига тақдим қилинган ижро ҳужжатлари

Шундан‎‎‎

Суд ижрочилари бўлими иш юритувида жами мавжуд ижро ҳужжатлари Ижро ҳаракатлари тўхтатилган ёки кечиктирилган ижро ҳужжатлари
Қонуннинг* 24-моддасига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари иш юритуви қўзғатилган ижро ҳужжатлари

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

17‎

‎1.

‎‎Жадвалнинг давоми

‎‎шундан

Жами ижроси тамомланган ижро ҳужжатлари ‎‎
‎‏

‎‎Шундан

Кейинги ҳисобот даврига қолдиқ бўлиб ўтган
‎жами ижро ҳужжатлари‎‎

Кейинги ҳисобот даврига қолдиқ бўлиб ўтган ҳаракатдаги ижро ҳужжатлари (кечиктирилган ва тўхтатилган ижро ҳужжатларидан ташқари)

суд томонидан

суд ижрочиси томонидан

амалда ундирилиб ижроси тўлиқ таъминланган ижро ҳужжатлари

ҳисобот даврининг охирига
‎ тамомланмаган
‎ ижро ҳужжатлари
‎ бўйича қисман
‎ ундирилган миқдор‎

Қонуннинг* 37-моддасига асосан ижро иши юритиш тугатилган ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 40-моддасига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари‎

Қонуннинг* 62-моддасига асосан тугатиш комиссиясига топширилган ижро ҳужжатлари

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

сони‎

суммаси‎

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

сони

суммаси‎

18‎

19‎

20‎

21‎

22‎

23‎

24‎

25‎

26‎

27‎

28‎

29‎

30‎

31‎

32‎

33‎

34‎

35‎

36‎

‎‎

‎‎* Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни

‎‎

‎‎_________Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи __________________________________
‎(Ф.И.О., имзо) _______йил
‎«__» ‎ _______________‎

Суд департаменти _______________ ҳудудий бошқармаси бошлиғи _________________________________ (Ф.И.О., имзо)
‎ _____йил «__» _______________».‎‎


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 488-модда)