Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.06.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 10 МАРТДАГИ 118-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2011 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-1615-СОН ҚАРОРИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари Комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
318-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 декабрдаги 318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбошидаги «такомиллаштириш» сўзидан кейин «шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;
еттинчи хатбошига «малакасини оширишни» сўзларидан кейин «шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича» сўзлари қўшилсин.
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ»;
учинчи хатбошидаги «4-иловага» сўзлари «3-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «31» ва «22» рақамлари тегишли равишда «35» ва «25» рақамлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «икки нафар ўринбосари» сўзлари «бир нафар ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 4-банддаги «5-иловага» сўзлари «4-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3—5-иловалар тегишли равишда 2 — 4-иловалар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбошидаги «такомиллаштириш» сўзидан кейин «шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш»;
еттинчи хатбошига «амалга оширишни» сўзларидан кейин «шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «ташишни ташкил этиш ва унинг» сўзлари «ташишни ташкил этиш ва автомобиль транспорти объектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «транспорти» сўзидан кейин «шу жумладан автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошидаги «ривожлантириш» сўзидан кейин «комплекс» сўзи қўшилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади»;
«е» кичик бандига «амалга оширишни» сўзларидан кейин «шу жумладан транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49-сон, 499-модда; 2016 й., 1-сон, 4-модда)