Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МИЛЛИЙ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 8 ИЮЛДАГИ ПҚ-1572-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарорини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Махфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 7 ноябрь,
296-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарорига мувофиқ ташкилотларга ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ахборотлаштириш объекти — турли даражадаги ва мақсадлардаги ахборот тизимлари, телекоммуникация тармоқлари, ахборотга ишлов беришнинг техник воситалари, ушбу воситалар ўрнатилган ва ишлатиладиган хоналар, шунингдек музокаралар, шу жумладан махфий музокаралар олиб бориш учун мўлжалланган алоҳида хоналар;
ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш — ахборотлаштириш объектлари ҳимояланганлиги ҳақиқий ҳолатининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга йўналтирилган ташкилий-техник тадбирлар комплекси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
аттестациядан ўтказувчи орган — ваколатли органнинг ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишга доир ишларнинг муайян турларини амалга ошириш учун рухсатномасига эга бўлган ташкилотлар.
3. Рухсатнома ваколатли орган томонидан берилади.
4. Рухсатнома рухсатнома олиш учун ариза берган ташкилотнинг (кейинги ўринларда ариза берган ташкилот деб аталади) имкониятлари қўйиладиган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ва уни баҳолаш натижалари асосида берилади.
5. Рухсатнома ташкилотнинг ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишга доир ишларнинг муайян турларини (кейинги ўринларда аттестациядан ўтказиш ишлари деб аталади) амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Рухсатномада унинг амал қилиш муддати кўрсатилади, бироқ ушбу муддат 5 йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
6. Рухсатнома, агар ташкилот:
мулкчилик ҳуқуқида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган мол-мулк ва асбоб-ускуналарга эга бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
штатида ахборот хавфсизлиги ва ахборотни муҳофаза қилиш соҳасида махсус тайёргарликдан ўтган мутахассислар бўлса, уларнинг айрим тоифаси давлат сирлари билан танишиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган рухсатномага эга бўлса;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишларнинг айрим турларини амалга оширишга ҳуқуқ берувчи лицензия (мавжуд бўлганда);
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа ҳужжатларга эга бўлса берилади.
II. Рухсатнома бериш ва олиш тартиби
7. Рухсатнома олиш учун ариза берган ташкилот ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли органга рухсатнома бериш тўғрисида ариза юборади.
8. Аризага қуйидагиларни ўз ичига олувчи маълумотнома илова қилинади:
ариза берган ташкилотнинг аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун улардан фойдаланиши режалаштирилаётган объектлари (асосий бинолар ва иншоотлар, синов лабораториялари, акс-садосиз камералар, технологик участкалар, сақлаш жойлари ва бошқалар)нинг рўйхати ва тавсифномаси;
ташкилот ходимларининг таркиби ва малакаси тўғрисидаги маълумотлар;
мавжуд асбоб-ускуналар, приборлар, аппаратларнинг ишлаб чиқарилган йили ва мувофиқлик сертификати мавжудлиги кўрсатилган ҳолдаги рўйхати ва тавсифномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мавжуд ўлчов техникасининг ишлаб чиқарилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда текширувдан ўтган йили кўрсатилган ҳолдаги рўйхати ва тавсифномаси;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
лицензияланган дастурий таъминот мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ариза берган ташкилотда хавфсизлик хизмати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ариза берган ташкилотда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан умумий ва махсус талабларни белгиловчи ҳужжатлар рўйхати;
ариза берган ташкилот тузилмасининг тавсифи;
ахборот хавфсизлиги бўйича давлат стандартлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжуд рўйхати.
Маълумотномага:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
аттестация бўйича ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган мол-мулк ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
аттестация бўйича ишларни бажариш учун жалб этиладиган ёки жалб этиш режалаштирилаётган ходимларнинг лавозим йўриқномалари.
Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(8-банднинг ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ариза берган ташкилот томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Ваколатли орган 30 календарь кун мобайнида аризани, маълумотномани ва унга илова қилинган материалларни кўриб чиқади ва ариза берган ташкилотга уларни кўриб чиқишни давом эттириш учун қабул қилинганлиги тўғрисида, йиғим суммасини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади. Ариза рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.
11. Қуйидаги ҳолларда:
тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 6, 8 ва 9-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаганда;
аризада кўрсатилган фаолият ташкилот уставига (низомига) мувофиқ бўлмаганда аризани кўриб чиқиш рад этилади.
12. Маълумотнома ва унга илова қилинган материаллар ариза берган ташкилотга ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб 2 ой мобайнида кўриб чиқилади.
13. Маълумотномани ва унга илова қилинган материалларни кўриб чиқиш жараёнида ваколатли орган аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун талаб қилинадиган шарт-шароитлар мавжудлигини текширади.
14. Қуйидагилар:
ташкилотда ушбу Низомнинг 6 ва 8-бандларида кўрсатилган шарт-шароитларнинг етарли эмаслиги ёки мавжуд эмаслиги;
аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
15. Рухсатнома бериш билан боғлиқ ишларга ҳақ тўлаш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади. Маълумотномани ва унга илова қилинган материалларни кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси ваколатли органнинг ушбу рухсатномани бериш билан боғлиқ харажатлари доирасида белгиланади ва мазкур харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Йиғим суммаси ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза қайтариб олинганда ёки ваколатли орган томонидан рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Рухсатнома билан бирга аттестациядан ўтказувчи органга иш ҳужжатлари пакети берилади, уларнинг қиймати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган йиғим суммасига киради.
17. Рухсатнома ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва тегишли ҳимояланганлик даражасига эга бўлган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус бланкада расмийлаштирилади.
Ваколатли орган аттестациядан ўтказувчи органлар ҳисобини олиб боради.
III. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш
18. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда:
аттестациядан ўтказувчи органнинг аризасига кўра;
аттестациядан ўтказувчи орган тугатилган тақдирда рухсатноманинг амал қилишини белгиланган муддатдан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эга.
19. Аттестациядан ўтказувчи орган томонидан ўзининг аттестациядан ўтказишга доир фаолиятини муддатидан олдин тўхтатганлиги тўғрисида ариза берилган тақдирда ваколатли орган рухсатномани қайтариб олади. Ариза фаолиятни тўхтатиш мўлжалланаётган санадан камида 30 календарь кун олдин берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Аттестациядан ўтказувчи орган томонидан унга қўйиладиган талаблар бузилган тақдирда ваколатли орган берилган рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ва/ёки тўхтатиб туриш юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Рухсатноманинг амал қилишини қонунчиликка мувофиқ тўхтатиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинганда ваколатли орган аттестациядан ўтказувчи органга расмий билдиришнома юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
IV. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
22. Аттестациядан ўтказувчи орган номи, жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, қайта ташкил этилганда бир ҳафта муддатда ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида кўрсатиб ўтилган ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.
23. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш аттестациядан ўтказувчи органнинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин берилиши керак.
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш билан боғлиқ ишларга ҳақ тўлаш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади. Йиғим суммаси ваколатли органнинг ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш билан боғлиқ харажатлари доирасида белгиланади ва мазкур харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
24. Йўқотиб қўйилган ёки амал қилиш муддати тугамаган, бироқ яроқсиз бўлиб қолган рухсатнома ўрнига аттестациядан ўтказувчи органнинг аризасига кўра дубликат берилади. Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Аризанинг шакли намунаси
(ариза берувчининг фирма бланкасида) ‎


‎Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат хавфсизлик хизмати‎


‎‎‎Ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик юзасидан
‎ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини
‎амалга ошириш учун рухсатнома бериш тўғрисида
‎АРИЗА


‎_________________________________________‎


‎20___ й. «____»________________ ‎

(ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи)‎

‎‎гача муддатга Ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик юзасидан ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсатнома беришни илтимос қилади.‎


‎Тўловни кафолатлаймиз.‎

‎Почта манзили:‎
Банк реквизитлари:‎
Телефон:‎
Факс:‎
E-mail:‎

‎Иловалар: ___________________________________________________________________________

‎‎(Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхати бўйича).‎


‎‎‎____________________________________________________________________________________‎

‎‎(ташкилотнинг раҳбари имзоси ва сана)‎

М.Ў.‎
‎‎
‎____________________________________________________________________________________‎

‎‎(ташкилотнинг бош бухгалтери имзоси ва сана)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик юзасидан ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома шакли намунаси‎


‎‎‎(Ваколатли органнинг махсус бланкасида бажарилади)‎


‎‎‎РУХСАТНОМА №

‎‎
‎20___ й. «____»__________да________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________га берилган.

‎‎(ташкилотнинг номи)‎

Ушбу рухсатнома билан _____________________________________________________________________ га

‎‎(ташкилотнинг номи)‎

‎‎ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик юзасидан ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.‎

‎‎
‎Қуйидаги ахборотлаштириш объектлари бундан мустасно: _________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.‎

‎‎‎Рухсатнома 20____ й. «_____» __________________________ даги ______ -сон ариза асосида берилган.

‎‎‎Ташкилотнинг почта манзили ________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________.‎
‎‎
‎Рухсатноманинг амал қилиш муддати: 20_____ й. «______»______________ дан
‎20___ й. «____»_____________ гача.

‎‎
‎Рухсат берилган фаолият амалга ошириладиган фаолиятга татбиқ этиладиган қонунчиликка, давлат стандартларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланган ушбу рухсатноманинг амал қилиш шартларига мувофиқ амалга оширилади.‎

‎‎Аттестация ўтказувчи орган томонидан қўйилган талаблар бузилган тақдирда ваколатли орган берилган рухсатноманинг амал қилишини қонунчиликка мувофиқ тўхтатиш ва/ёки тўхтатиб туриш чораларини қўллашга ҳақлидир.‎

‎‎Ариза берилган фаолият зарур тарзда бажарилишига таъсир кўрсатадиган янги омиллар пайдо бўлган тақдирда, ваколатли орган рухсатноманинг амал қилиш шартларига тузатиш киритиши мумкин.

‎‎Ташкилот тугатилган тақдирда рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилади.
‎Ваколатли орган рухсатноманинг амал қилиши шартлари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

‎Ваколатли органнинг масъул шахси


‎__________________________________‎

(имзо ва сана)‎

М.Ў.‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарорига
2-ИЛОВА
Махфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар
рўйхати
1. Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ахборотлар, худди шунингдек унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборотлар, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ахборот манбаи ёки тахаллус билан имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги ахборотлар, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, қонунчиликка мувофиқ ахборот олиш чекланган телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сири тўғрисидаги ахборотлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қонунчиликка мувофиқ ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қонунчиликка мувофиқ ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қонунчиликка мувофиқ ахборот олиш чекланган тижорат сири ҳисобланган маълумотлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қонунчиликка мувофиқ ахборот олиш чекланган банк сири, шахсни суғурталаш ва васият сири.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қонунчиликка мувофиқ ахборот олиш чекланган (врачлик сири, нотариал ҳаракатлар, адвокатлик сири ва бошқалар) касб фаолияти билан боғлиқ маълумотлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар, улар ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда эълон қилингунга қадар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Махфий ахборот — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот»;
б) 12.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12.2. Ахборот айирбошлаш воситалари таркибига ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг алоҳида қоидалари белгиланган давлат ахборот тизимлари, тармоқларини улаш ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади»;
в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Фойдаланиш чекланган ахборот мавжуд бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун мўлжалланган ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга қуйидаги мазмундаги 281-банд қўшилсин:
«281. Давлат органларининг давлат сирларига ёки махфий ахборотларга мансуб ахборот билан ишлаш учун мўлжалланган ахборот тизимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 472-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)