|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
ИЛОВА
|
Т/р |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари |
Масъул бажарувчилар |
Бажариш муддатлари |
| 1. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йиллар даврида Фарғона шаҳрининг 2030 йилгача бўлган бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ҳамда модернизациялашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
Р.С. Азимов, Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 28 октябрь |
| 2. |
Қайта ишлаш корхоналарини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини ошириш дастурини ишлаб чиқиш. |
Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 3. |
Хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унинг кўрсаткичларини ўртача республика кўрсаткичларигача етказиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш. |
Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 4. |
Иш билан бандлик масалаларини, айниқса қишлоқ минтақаларида тубдан ҳал қилувчи янги иш ўринлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш. |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Хаитов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 5. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини пухта таҳлил қилиш ҳамда қўшилган қийматни ўстириш мақсадида уларни чуқур қайта ишлаш дастурини ишлаб чиқиш ва пахта, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва шу кабиларнинг қайта ишланган маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш. |
Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 6. |
«Индорама-Қўқон-Текстиль» қўшма корхонаси билан Қўқон шаҳридаги соҳага оид коллежлар ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, коллеж ўқувчиларини ўқитишни ва корхоналарда тажриба орттиришини ташкил этиш, бевосита коллежларда корхонанинг техник ходимлари томонидан ўқув-семинарлари ўтказиш. |
А.Н. Арипов «Ўзбекенгилсаноат» (Ҳайдаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Исмоилов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов), «Индорама-Қўқон-Текстиль» ҚК | 2011 йил 15 ноябрь |
| 7. |
Қўқон шаҳридаги «Ўрда»нинг туташ майдонини ландшафт архитектураси қоидалари асосида ободонлаштириш, майдон ҳудудини суғориш тизимини ишлаб чиқиш. |
Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2012 йил 1 мартгача |
| 8. |
Қўқон шаҳридаги «Ўрда» майдони ҳудудида ландшафт архитектураси асосида янги «Эзгу ният» хиёбонини ташкил этиш ҳамда оила қурган ёшларнинг оилавий ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу хиёбонни «Янги ҳаёт» деб номлаш. |
Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 9. |
Қўқонлик ҳунармандларнинг ютуқлари ва энг яхши анъаналарини намойиш этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги «Ўрда» музейи экспозицияларини тубдан янгилаш ҳамда характерли бўлмаган экспонатларни (аравалар ва шу кабиларни) олиб ташлаш. |
А.Н. Арипов, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2012 йил 1 март |
| 10. |
Қўқон шаҳридаги «Жоме» комплексидан маънавият ва маърифат маркази сифатида фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш. |
А.Н. Арипов, «Республика маънавият ва тарғибот маркази» (Мирзаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2011 йил 1 ноябрь |
| 11. |
Президиум учун саҳна баландлигини пасайтириш ва залдаги ўриндиқларни янада оқилона жойлаштириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар зали дизайнини қайта ишлаш. |
Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) | 2012 йил 1 июль |