1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА УЛАРНИ ИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ходимлар малакаси ва кўникмаларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2012 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиладиган ходимларининг лавозимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат тест маркази 2012 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш тизимининг жорий этилиши ва келгусида ишлашини таъминлайдиган чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
3. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Арипов), давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари 2015 йил 1 январгача ушбу қарор билан тасдиқланган Лавозимлар рўйхатида лавозимлари назарда тутилган ходимларни аттестациядан ўтказилаётган ходимда компьютер саводхонлигининг минимал даражаси мавжудлигини тасдиқлайдиган тегишли сертификат олиш учун аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ва яратиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 октябрь,
289-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
I. Умумий қоидалар
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган ушбу давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 22 июлдаги 155-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) фойдаланиш бўйича малакаси ва кўникмаларига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.
Ушбу талаблар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 208-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/208/0289-сон)
2. Ушбу Давлат талаблари ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишни регламентлайдиган дастурлар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
II. Асосий тушунчалар
3. Ушбу Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш — ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича билимларини мунтазам янгилаб бориш ҳамда маҳорат ва кўникмаларини такомиллаштириш;
таълим муассасаси — ташкилот ходимларининг малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
ходим — ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириши керак бўлган ташкилот раҳбари, ходими.
III. Малака талаблари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
4. Ташкилот ходимларининг малака ва кўникмалари даражаси ушбу Давлат талабларига мувофиқ бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
5. Ташкилот ходими:
а) қуйидагиларни:
АКТ соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган ва лавозим вазифаларини бажаришга татбиқ этиладиган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
электрон ҳужжатлар айланиши тизимида ва электрон рақамли имзо билан ишлаш асосларини;
ахборот технологияларини билиши зарур;
б) қуйидагиларга:
шахсий компьютерда фойдаланувчи даражасида ишлаш;
идоравий дастурий иловалар билан ишлаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш;
электрон ҳужжатлар айланиши тизимидан фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
электрон почтадан ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш;
ташкилий техникадан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши зарур.
6. Ушбу Давлат талаблари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан, АКТ соҳасининг ҳолати ва ривожланишидан, ташкилот эҳтиёжларидан, ташкилот ходимларининг ишда АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш соҳасидаги жаҳон ютуқлари ва тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
IV. Ташкилотлар ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
7. Ташкилотлар ушбу Давлат талабларига мувофиқ ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир маҳаллий ҳужжатни ишлаб чиқади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ходимлар малакасини оширишни ўтказиш тартиби;
ходимларнинг малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда уларнинг малакасини оширишнинг даврийлиги ва давом этиш муддати;
ходимлар малакасини оширишнинг жами давом этиш муддати (асосий ишдан бўшаган ҳолда ўқишда — камида икки ҳафта);
тажриба орттириш ёки мустақил шаклда ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича ўз малакасини оширган ходимларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
8. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
а) қуйидагилар:
таълим муассасасида малака оширишга доир ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўқитиш;
ўқитувчиларни ташкилотга таклиф этган ҳолда ихтисослаштирилган дастурлар бўйича ўқитиш;
электрон манбалар бўйича ўқитиш;
б) масофадан ўқитиш;
в) АТК соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотда тажриба орттириш;
г) мустақил равишда ўқиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
9. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича ўқитиш шаклида малакасини ошириш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида амалга оширилади.
V. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш юзасидан таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар
10. Таълим муассасаларида ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малака ва кўникмасини ошириш бўйича курслар дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
11. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир фаолиятни амалга оширишда таълим муассасаси қуйидагиларни камида беш йил давомида сақлаши шарт:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази билан келишилган, таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволлари;
тингловчиларнинг ўқиш жараёнида қатнашиши журналлари, уларда машғулотларнинг ўтказилиш саналари, машғулотлар мавзулари, ўқув соатлари сони, ўқитувчиларнинг фамилиялари ва имзолари кўрсатилган бўлади;
сертификатлар бериш ҳисоби реестри, унда сертификатларнинг тартиб рақамлари, берилган саналари, ўқитиш вақти даври, сессиялар даражасининг номи, тингловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспорти маълумотлари, сертификатлар олингани тўғрисидаги имзолар бўлади.
VI. Ташкилот ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
12. Қуйидагилар ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир ўқув режалари ва дастурлари мазмунига қўйиладиган базавий талаблар ҳисобланади:
Давлат талабларига, Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим давлат таълим стандартлари бўйича изчиллик;
инновация технологияларига ва ўқитишнинг замонавий воситаларига асосланиш;
таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази билан келишилган ўқув режаларининг мавжудлиги.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
13. Ўқув дастурлари:
ташкилот ходимлари учун улар ишининг барча хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган;
ҳужжатлардан бошлаб компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланишнинг техник жиҳатларигача бўлган ишларнинг барча томонларини қамраб оладиган, тўла қимматли;
қисқа ва аниқ мазмунли, тушунарли ва ўқимишли бўлган;
АКТни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари тўғрисидаги ахборотларга эга бўлган;
мамлакатимиз ва халқаро тажриба асосидаги амалий мисолларга эга бўлган;
давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда (рус, инглиз ва бошқа тилларда) тайёрланган ўқув материалларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши керак.
14. Ўқув материалларида ўқувчиларнинг ўзлаштирган материални ўзлари текшириб кўриши учун тест саволлари мавжуд бўлиши керак.
15. Ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникаси ва АКТдан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга доир ўқув дастурларида билимлар ва кўникмаларни баҳолаш бўйича жумладан қуйидаги тадбирлар назарда тутилиши керак:
тест синовидан ўтказиш;
билимлар ва кўникмалар даражаси юзасидан амалий имтиҳон топшириш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ушбу Низом давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 208-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/208/0289-сон)
Идоравий мансуб ташкилотларнинг аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
1. Қуйидагилар ташкилотлар ходимларини ишда компьютер техникасидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
ташкилот ходимлари билимлари ва кўникмалари даражасининг ишда компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
компьютер техникасидан, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
2. Аттестация:
ташкилот ходимлари томонидан ишда компьютер техникаси ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга;
ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича билимлари ва кўникмалари даражасини баҳолашга йўналтирилган.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
3. Қуйидагилар аттестацияни ўтказишдаги асосий тамойиллар ҳисобланади:
аттестацияни ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;
аттестацияни ўтказишда очиқлик, холислик, адолат тамойилларига риоя этиш ва шарт-шароитларнинг тенглиги.
II. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Ташкилот ходимлари аттестацияси компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими билан таъминланади, у ташкилий ва методик таъминлашнинг ягона ахборот тизими асосида компьютер саводхонлиги даражасини белгилайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
5. 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан ташкилот ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш, тест саволлари базасини юритиш ва тижорат асосида уни бошқаришнинг ташкилий тадбирларини амалга ошириш учун компьютер саводхонлиги тизимининг ваколатли оператори (юридик шахс) белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
6. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими фаолияти компьютер технологияларига ўқитиш соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга ва ташкилот ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини оширишга кўмаклашиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
7. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими тестларини муваффақиятли топширган шахсларга сертификат берилади, у сертификат эгасида компьютер саводхонлигининг зарур минимал даражаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади. Компьютер саводхонлиги баҳолаш тизими сертификати электрон ва қоғоз манбада электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, шунингдек, зарурат бўлганда, сертификат эгасининг электрон рақамли имзоси билан таъминланади. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими сертификатининг амал қилиш муддати – беш йил.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
8. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимининг фаолият кўрсатиши интернет тармоғи воситаси билан аниқ вақт режимида берилган сертификатларнинг мавжудлиги ва ҳақиқийлигини текшириш имкониятини таъминлаши керак.
III. Аттестация комиссияларини тузиш ва ишларини ташкил этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
9. Тасдиқланган Лавозимлар рўйхатига мувофиқ аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимларнинг компьютер саводхонлиги даражасини аниқлаш учун учта — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун аттестация комиссиялари тузилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Аттестация комиссиялари Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Республика комиссияси аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат тест маркази ва бошқа ташкилотлар вакилларидан камида 9 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Аттестация комиссияларининг шахсий таркиблари Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аттестация комиссияларининг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади. Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
а) компьютер саводхонлиги тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;
б) ташкилотларда аттестацияни ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш;
в) тест саволларини тузиш ҳамда уларнинг мазмунини ва тематик йўналишини келишиш;
г) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш ҳамда бу тўғрида аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимларни хабардор қилиш;
д) ташкилот ходимларининг компьютер саводхонлиги бўйича йўл қўйиладиган минимал даража параметрларини белгилаш ва тасдиқлаш;
е) аттестациялар натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
ж) аттестациянинг тасдиқланган натижаларини ташкилотларга расмий тартибда юбориш;
з) ташкилотлар ходимлари томонидан ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
13. Ишчи орган аттестация бошланишидан камида икки ой олдин тегишли ташкилотларга:
аттестация комиссиялари таркибларига киритиш учун номзодларни тавсия этиш;
аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
14. Республика комиссияси ходимларнинг тақдим этилган рўйхатига мувофиқ аттестацияни ўтказиш жадвалини ва тест саволлари рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқлайди.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Аттестация комиссиялари аттестация бошланишидан камида бир ой олдин ташкилотни аттестациянинг ўтказилиш жойи ва муддатлари тўғрисида хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
15. Аттестация комиссиялари:
а) аттестацияни ўтказиш давомида:
ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходими тўғрисидаги қисқача ахборотни эшитади;
ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходимини компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимида тестдан ўтказади;
б) ташкилот ходимини аттестация натижаларига кўра баҳолайди;
в) ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;
г) ташкилот ходимининг аттестацияга келмаганлигининг узрлилиги (узрли эмаслиги) тўғрисида қарор қабул қилади;
е) аттестация ўтказилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
16. Аттестация комиссиялари аъзоларининг навбатдаги мажлислари ўтказилиши тўғрисида комиссияларнинг котиблари томонидан мажлис ўтказилишидан кечи билан 1 (бир) ҳафта олдин хабар қилинади.
IV. Аттестацияни ўтказиш муддатлари ва даврийлиги
17. Ишчи орган аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимларни доимий равишда аниқлаб бориш мақсадида ташкилот ходимларининг реестрини юритади, реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
ташкилотнинг номи;
ходимнинг паспорти маълумотлари ва яшаш жойи;
ходимга берилган, унинг компьютер саводхонлигининг зарур бўлган минимал даражасига эгалигини тасдиқловчи берилган сертификатнинг тартиб рақами ва унинг санаси;
ходимнинг малака ошириш курсидан ўтган даврлари тўғрисидаги маълумотлар;
ходимнинг олдинги аттестациядан ўтгани тўғрисидаги маълумотлар.
18. Аттестацияни тайёрлаш, ўтказиш, унинг натижаларини эълон қилиш ва аттестация натижалари бўйича сертификатлар бериш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
19. Иш стажига эга бўлган ва ташкилотдаги вакант лавозимга ишга кираётган шахслар олти ой мобайнида, лекин ишга қабул қилингандан кейин уч ой ўтгач мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
20. Олий, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатгандан кейин ташкилотдаги вакант лавозимга ишга кирадиган шахслар ишга қабул қилингандан кейин бир йил ўтгач мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.
21. Вакант лавозимга ишга кираётган ёки бошқа лавозимга ўтаётган шахсда компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими сертификати мавжуд бўлган тақдирда у сертификатнинг амал қилиш муддатини ҳисобга олган ҳолда аттестациядан ўтказилмасдан ишга қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
22. Ҳомиладор аёллар ва бола уч ёшга тўлгунгача уни парваришлаш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
23. Ташкилот ходимлари аттестация ўтказиш режаларида назарда тутилган муддатларда компьютер саводхонлиги даражаси бўйича ҳар беш йилда бир марта режали аттестациядан ўтиши шарт.
V. Аттестацияни ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
24. Аттестация комиссияларининг мажлислари аттестация ўтказиш режаларига мувофиқ ўтказилади. Аттестация комиссияларининг мажлислари уларда аттестация комиссияларининг тасдиқланган таркибларидан камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
аттестациядан ўтиш учун аттестация ўтказиладиган жойга ўз вақтида етиб келиши;
унда паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши керак.
26. Ташкилотнинг паспорти ёки шахсий гувоҳномаси бўлмаган ёки аттестацияга кечикиб келган ходимлари аттестацияга келмаган ҳисобланади ва аттестация комиссиялари қарорига биноан навбатдаги аттестацияга қўйилган ташкилот ходимлари рўйхатига киритилади.
27. Аттестация ташкилот ходими томонидан компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимида тест синовидан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
28. Ташкилот ходими томонидан аттестациядан ўтишда маълумотномалардан, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек бирон-бир ёзувдан, шу жумладан электрон ёзувлардан фойдаланиш тақиқланади. Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда ташкилот ходими аттестациядан чиқарилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
29. Тест синови компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимининг аккредитация қилинган таълим муассасалари базасида ёки бевосита ташкилотларда ташкил этиладиган ва белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ўқув синфларида ваколатли оператор томонидан ўтказилиши мумкин.
30. Ташкилотнинг ҳар бир ходими учун режали аттестацияни ўтказиш муддатларига мувофиқ тест синовини ўтказиш вақти ва жойи белгиланади, шу муносабат билан ташкилот раҳбарининг тегишли буйруғи чиқарилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
а) компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ;
б) компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ эмас.
33. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимидаги тест синови натижалари тегишли аттестация комиссиясининг протоколи билан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
34. Ташкилотнинг ҳар бир аттестациядан ўтказилаётган ходими учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси тузилади.
Ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими фаолиятини баҳолаш бўйича аттестация комиссияси қарори протокол билан расмийлаштирилади ва аттестация варақасига киритилади. Протокол қарори ва аттестация варақаси аттестация комиссиясининг раиси ва унинг аттестацияда қатнашган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация натижалари танишиш учун аттестация варақасига имзо қўйдирган ҳолда ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходимига берилади.
35. Ташкилотнинг компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими тест синовларини муваффақиятли топширган ходимларига уч кун муддатда электрон манба билан сертификат берилади, у ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича сертификат эгасининг компьютер саводхонлиги бўйича зарур минимал даражага эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
36. Ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими аттестация мажлисига узрли сабаб билан (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши ва шу кабилар) келмаган тақдирда ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими уни аттестацияга қўйиш мақсадида аттестация ўтказилган кундан бошлаб кечи билан бир ой муддатда аттестация комиссиясига келмаганликнинг узрли сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
37. Келмаганликнинг узрли сабаблари тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаганда, аттестацияга паспортсиз ёки шахсий гувоҳномасисиз ёхуд кечикиб келганда ташкилот ходими аттестация комиссияси қарорига биноан навбатдаги аттестацияга қўйилмаслиги, у компьютер саводхонлигининг минимал даражаси талабларига мувофиқлик бўйича аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланиши мумкин.
38. Ташкилотнинг ушбу Низомнинг 26-бандида, 32-банднинг «б» кичик бандида ва 36-бандида кўрсатилган ходимларини навбатдаги аттестациядан ўтказиш унинг учун дастлабки аттестация тайинланган санадан бошлаб икки ойдан кечикмай амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
39. Аттестация комиссиясининг қарорига кўра ташкилот ходими такрорий аттестациядан кейин компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ деб ҳисобланган тақдирда ишчи орган бу тўғрида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
Лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, тавсия этиш, келишиш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига кирадиган, шунингдек лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, сайлаш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишиладиган мансабдор шахслар компьютер саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ эмас деб ҳисобланган тақдирда Республика комиссияси раиси бу тўғрида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ёзма равишда хабардор қилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ходими компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга номувофиқ деб ҳисобланган ташкилот раҳбари кўрсатиб ўтилган билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида:
аттестация комиссиясининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси талаблари бўйича тавсияларига кўра ушбу ходим учун якка тартибдаги режа-жадвални тасдиқлаган ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўради;
ишчи органга ташкилот ходимига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача чоралар кўриш ҳақида қабул қилинган қарор нусхасини тақдим этади.
VI. Аттестация комиссиялари қарорлари юзасидан шикоят билдириш
40. Ташкилот ходими аттестация комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда Республика комиссиясига апелляция аризаси бериши мумкин.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
41. Ташкилотнинг аттестация натижаларидан норози бўлган ходимларининг апелляция аризаларини кўриб чиқиш учун Республика комиссияси қарори билан бир ҳафта муддатда апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Республика комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат тест маркази ва бошқа ташкилотлар вакилларидан шакллантирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
42. Апелляция комиссияси апелляция аризасини у тушган санадан бошлаб беш иш кун мобайнида кўриб чиқади ва апелляция комиссияси қарорини апелляция комиссияси мажлиси протоколидан апелляция комиссияси раиси имзолаган кўчирма тарзида ариза берувчига юборади.
Ариза берувчи апелляция комиссияси мажлисида қатнашиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
43. Апелляция комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагилар тўғрисидаги қарорлардан биттасини қабул қилиши мумкин:
ариза берувчининг даъволари ва далилларини асосланган деб ҳисоблаш ҳамда ташкилот ходимининг компьютер саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги тўғрисида янги қарор қабул қилиш;
аризачининг даъволари ва далилларини асоссиз деб ҳисоблаш ва аттестация комиссияси қарорини ўз кучида қолдириш.
44. Аттестацияни ўтказиш ва унинг натижалари билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Аттестация комиссияси хулосалари билан танишдим
_____________________________________
(сана ва имзо)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиладиган ходимлари лавозимларининг
рўйхати
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари лавозимларининг номи
1.
Вазир, давлат қўмитасининг раиси ва уларнинг ўринбосарлари
2.
Агентлик, марказ, қўмитанинг бош директори, директори, раиси ва уларнинг ўринбосарлари
3.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика муассасасининг раҳбари ва унинг ўринбосарлари
4.
Фанлар академиясининг президенти, вице-президентлари, бош илмий котиби
5.
Бадиий академиянинг раиси, раис ўринбосарлари, бош илмий котиби
6.
Республика давлат инспекциясининг раиси, бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
7.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ва уларнинг ўринбосарлари
8.
Қорақалпоғистон Республикаси вазири, давлат қўмитаси раиси, идораси раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари
9.
Департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шуъба, кичик бўлим, давлат бошқаруви органи, бошқа таркибий бўлинмаларининг бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари
10.
Вазирнинг, давлат қўмитаси раисининг, идора раҳбарининг ёрдамчиси
11.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари котибияти, бошқармаси, бўлими, бошқа таркибий бўлинмасининг бошлиғи (мудири), бошлиғининг (мудирининг) ўринбосарлари
12.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ва улар ўринбосарларининг ёрдамчиси
13.
Маҳаллий давлат бошқаруви органининг бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиғининг (мудирининг) ўринбосарлари
Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари (раиси, бош директори, директори, бошлиғи, бошқарувчиси ва шу кабилар), раҳбарининг ўринбосарлари
18.
Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органлари бошқармаси, бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмасининг бошлиғи (раҳбари), бошлиғи (раҳбари)нинг ўринбосари
19.
Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органлари раҳбарининг (унинг ўринбосарининг) ёрдамчиси
20.
Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман) бўлинмаси (бўлими, филиали ва шу кабиларнинг) раҳбари, раҳбарининг ўринбосари
21.
Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органлари бошқармаси, бўлими, шуъбаси, ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман) бўлинмасининг бошқа таркибий бўғини бошлиғи (мудири)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув ходимларининг барча даражалардаги мутахассислари лавозимларининг номи
22.
Бош ва етакчи мутахассислар, 1, 2, 3-тоифали ва тоифасиз мутахассислар
23.
Маъмурлар (савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, томоша муассасалари маъмурлари, навбатчи маъмурлари, зал маъмурлари ва шу кабилардан ташқари)
24.
Барча номлардаги бухгалтерлар
25.
Юридик маслаҳатчилар
26.
Ҳужжатшунослар
27.
Муҳандислар
28.
Инструкторлар
29.
Инспекторлар
30.
Картографлар, колористлар
31.
Контролёрлар
32.
Методистлар
33.
Нормаловчилар
34.
Тафтишчилар, муҳаррирлар
35.
Барча номлардаги иқтисодчилар
36.
Статистиклар, социологлар, меҳнатни ташкил этиш бўйича психологлар, меҳнат бўйича физиологлар
37.
Маслаҳатчилар, шу жумладан иқтисодиёт маслаҳатчилари, консультантлар, референтлар
38.
Бошқарув ходимларининг бошқа мутахассислари
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча даражалардаги техник ходимлари лавозимларининг номи