ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2196]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 27 сентябрдаги 03/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-4, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/2196-4/0814-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 10 февраль,
1-сон
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
(илова номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари (кейинги ўринларда қонунчилик ҳужжатлари деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 27 сентябрдаги 03/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-4, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/2196-4/0814-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
таҳлил — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб юритилади) ходимларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилиши юзасидан, молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ўрганиш ва/ёки кўрикдан ўтказишга қаратилган ҳаракатлар мажмуи;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 06/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-3, 31.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/2196-3/0312-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сўров — монополияга қарши орган раҳбари (ўринбосари) томонидан имзоланган, хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқаролар томонидан белгиланган муддатда тақдим этилиши лозим бўлган, таҳлил ўтказиш учун зарур маълумот (ҳужжат, материал)лар рўйхатини ўз ичига олган ёзма талабнома;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза — ҳуқуқ бузилиши ҳолатлари (белгилари) мавжудлигини кўрсатувчи ёзма равишда ёки монополияга қарши органнинг ишонч телефонига келиб тушган фуқаролар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрганиш — хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқаролардан, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан монополияга қарши орган сўровига асосан тақдим этилган ҳужжат ва материалларни йиғиш ва кўриб чиқиш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
кўрик ўтказиш — маълумотларни йиғиш, шунингдек жойига чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рекламани тарқатишга оид хатти-ҳаракатларини аудио ва визуал равишда кузатиш, зарур ҳолларда фото, аудио ва/ёки видео суръатга олиш ёки қонунда тақиқланмаган бошқа усулда қайд қилиш;
II. Таҳлил ўтказиш
2. Таҳлил ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
монополияга қарши органга келиб тушган аризалар;
монополияга қарши органнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан тегишли давр учун тасдиқланган иш режа;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бевосита монополияга қарши орган ходимлари томонидан кўрик ўтказиш давомида қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари (белгилари)ни аниқлаш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида топшириқлари.
3. Таҳлил ўрганиш ва/ёки кўрик ўтказиш орқали амалга оширилади.
4. Ўрганиш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олиш, улардан нусха кўчириш ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарур ҳолларда, ариза берувчи, шунингдек уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари билан суҳбат ўтказиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш;
зарур ҳолларда, аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив равишда кўриб чиқиш мақсадида бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларининг камситилиши бўйича ариза ва шикоятларни ўрганиш мобайнида, хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш зарур бўлган ҳолларда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда), текшириш ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил хабардор этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 12 февралдаги 562-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-6, 24.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 10/25/2196-6/0185-сон)
6. Мазкур Йўриқноманинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган сўровда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сўров жўнатилаётган хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият органи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тўлиқ номи ва почта манзили ҳамда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми (яшаш жойи);
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
жўнатиш учун асослар (иш режа, ҳуқуқ бузилиши ҳолати (белгиси) ёки ариза);
тақдим этилиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларини бузилиш ҳолати (белгиси) бўйича тушунтириш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган оқилона муддат;
маълумот тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумот тақдим этганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш;
монополияга қарши орган раҳбари (ўринбосари)нинг имзоси;
монополияга қарши орган масъул ижрочисининг фамилияси, исми, ва отасининг исми ҳамда алоқа маълумотлари.
7. Кўрик монополияга қарши орган раҳбарининг (ўринбосарининг) кўрик ўтказиш жойи, вақти ва кўрикни ўтказишга масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг асоси кўрсатилган буйруғига асосан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрик ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш талаб этилмайди. Кўрик ўтказиш даврида монополияга қарши орган ходимлари томонидан Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш талаб этилмайди.
(7-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 12 февралдаги 562-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-6, 24.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 10/25/2196-6/0185-сон)
Кўрик, уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қайд этилган давр мобайнида амалга оширилади. Кўрик ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда тарқатиладиган маълумотларнинг кўриги доимий равишда, монополияга қарши органнинг кўрик ўтказишни маълум бир ходимга юклатиш ҳақидаги буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
(7-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 12 февралдаги 562-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-6, 24.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 10/25/2196-6/0185-сон)
8. Ўтказилган кўрик натижасида икки нусхада маълумотнома тузилиб, унинг бир нусхаси реклама тарқатувчи раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсига) берилади. Маълумотномада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
монополияга қарши органнинг номи;
кўрик ўтказилган жой, вақт ва сана;
кўрик ўтказаётган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
кўрик ўтказиш учун қабул қилинган буйруқнинг рақами ва санаси;
реклама тарқатувчининг тўлиқ номи ва унинг масъул шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми;
аниқланган ҳуқуқбузилиш ҳолатлари (белгилари);
кўрик ўтказган ходимларнинг ҳамда реклама тарқатувчининг раҳбарини (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсининг) имзоси.
9. Монополияга қарши орган ходимлари, кўрик ўтказилаётган реклама тарқатувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзилига оид маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида реклама тарқатувчининг раҳбари (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахси) билан суҳбат ўтказиши мумкин.
Кўрик ўтказиш даврида реклама тарқатувчидан, ҳар қандай, шу жумладан унинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.
Маълумотномага реклама тарқатувчининг раҳбари (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахси) имзо қўйишдан бош тортган ҳолда, маълумотномага «имзодан бош тортди» деган қайд киритилади.
Кўрик ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ҳамда кўрик натижалари бўйича тузилган маълумотнома, уни олганлигини тасдиқловчи тилхат асосида реклама тарқатувчининг раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсига) берилади.
Буйруқ нусхаси ҳамда кўрик натижалари бўйича тузилган маълумотномани олганлигини тасдиқловчи тилхатга реклама тарқатувчининг раҳбари (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахси) имзо қўйишдан бош тортган ҳолда, маълумотномада «тилхатга имзо қўйишдан бош тортди» деган қайд киритилади.
10. Ўтказилган кўрик натижасида тузилган маълумотнома, монополияга қарши органда юритиладиган рақамланган, ип билан тикилган ва муҳрланган махсус журналда, кўрик ўтказилган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатга олиниши лозим.
Монополияга қарши орган, ўтказилган кўрик натижасида тузилган маълумотномада қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш учун мазкур Йўриқноманинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда сўровни амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўтказилаётган таҳлил давомида ҳуқуқбузарлик ҳолати (белги)ларини мавжудлигига етарлича асослар аниқланган тақдирда, монополияга қарши орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва/ёки реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ёки иш қўзғатмасдан кўрсатма бериш бўйича зарур чораларни кўради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 27 сентябрдаги 03/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 2196-4, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/2196-4/0814-сон)
III. Жавобгарлик
12. Мазкур Йўриқномага риоя этилиши юзасидан жавобгарлик, монополияга қарши орган раҳбари ҳамда таҳлил ўтказишга масъул ходимлар зиммасига юклатилади.
IV. Якунловчи қоида
13. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2011 йил 9 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 73-модда; 2013 й., 34-сон, 463-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2017 й., 10/17/2196-2/0470-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 01.06.2023 й., 10/23/2196-3/0312-сон; 14.10.2024 й., 10/24/2196-4/0814-сон; 14.11.2024 й., 10/24/2196-5/0919-сон; 26.02.2025 й., 10/25/2196-6/0185-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)