|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЗАЁМИ ДОИРАСИДА МОЛИЯ СЕКТОРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида Ўзбекистон Республикасининг молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,2 млн АҚШ доллари суммасида аванс ажратилганлиги, у Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш комиссияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.
3. Комиссияга қуйидаги вазифалар юклансин:
молия секторини ислоҳ қилиш учун заём беришнинг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан келишилган шартларини ишлаб чиқиш;
молия тизими ва молия институтларини ислоҳ қилиш Ҳукумат дастурига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг кўрсатиб ўтилган заёмини бериш шартлари доирасидаги тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
аванс ва заём маблағларидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
турли вазирликлар ва идораларнинг заём бериш шартларининг бажарилишига оид ишларини мувофиқлаштириш;
аванс ва заём маблағларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
4. Марказий банкка аванс маблағларидан фойдаланилиши устидан қатъий оператив назорат ўрнатиш ва аванс доирасида жалб қилинадиган халқаро ҳамда Маҳаллий консультантлар ишини мувофиқлаштиришни таъминлаш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 22 апрель,
205-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 апрелдаги 205-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш комиссиясининг
ТАРКИБИ
| 1. | Муллажонов Ф.М. | — | Марказий банк раиси, комиссия раиси |
| 2. | Абдуллаев Ш. Ю. | — | Молия вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
| 3. | Азимов Р. С. | — | «Ўзмиллийбанк» бошқаруви раиси |
| 4. | Абдуқодиров А. М. | — | Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 5. | Ғофуров Ш. Р. | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 6. | Каримов Р. К. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт бўлими мудири |
| 7. | Маннопбеков Н. Т. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бўлимининг бошлиғи |
| 8. | Муҳитдинов Н. Ф. | — | Халқ банки бошқаруви раиси |
| 9. | Ниғматов Ў. У. | — | «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси |
| 10. | Сайфиддинов Ж. Б. | — | «Пахта-банк» бошқаруви раиси |
| 11. | Ўринбоев Ш. Ў. | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари |
| 12. | Қўчқоров Ж. К. | — | Марказий банк раисининг ўринбосари, комиссиянинг масъул котиби |