|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Истеъмолчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни кучайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 август,
241-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 августдаги 141-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
1. 30-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 30-1-позиция қўшилсин.
|
30-1. |
Казеин, казеинатлар ва казеиннинг бошқа ҳосилалари; альбумин, альбуминат ва альбуминнинг бошқа ҳосилалари; желатин (елимшак) ва желатиннинг ҳосилалари; пептон ва унинг ҳосилалари; оқсил моддалар ва уларнинг бошқа ҳосилалари; декстрин ва бошқа модификацияланган крахмаллар; ферментлар; фермент препаратлари |
3501 10 900 0**; |
2. Изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«** фақат озиқ-овқат саноатида, фармацевтика маҳсулотлари ва моллар учун озуқа ишлаб чиқаришда қўлланиладиганлари».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 375-модда)