ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ БИЛАН РЕПО БИТИМЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1829-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сонли қарорига (2008 йил 18 июнь, рўйхат рақами 1829 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 24-25-сон, 247-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 27 декабрь,
30/1-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/1-сонли қарорига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасида «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
муқаддимада «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда — ДҚҚ) — Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан чиқарилган облигациялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) облигациялари»;
87-банднинг иккинчи хатбошисида «11» рақами «12» рақами билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 18-модда)