Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ
БУЙРУҒИ
ТЕАТР-КОНЦЕРТ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА ФОНОГРАММАДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 майда 1188-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 мартдаги 7-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3615, 29.03.2025 й.) асосан 2025 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Театр-концерт тадбирларини ўтказишда фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумотни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 2002 йил 29 октябрдаги 322-сон буйруғига (рўйхат рақами 1188, 2002 йил 16 ноябрь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 22-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель,
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 190-модда)