ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 апрелда 1782-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 16 майдаги 9/2-сон ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2025 йил 15 майдаги 2-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-5, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/1782-5/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 февраль,
299-В-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 февраль,
2008-05-сон
Марказий банк Бошқаруви ҳамда Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги
низом
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талабларни белгилайди.
Мазкур Низом давлат қимматли қоғозларига доир операцияларга татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган вақтдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Банклар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб таомилларидан ўтиш талаб этилмайди, бунда банклар профессионал фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолияти, агар ушбу Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қонунчилик ҳужжатларида ушбу фаолият турларига ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишда банк ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Банкда инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ банк операциялари бўйича жавобгарлик юклатилган таркибий бўлинма (кейинги ўринда — бўлинма) бўлиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
5. Бўлинманинг ходимлари ўрнатилган тартибда банк (филиал) раҳбарининг тегишли қарори (буйруғи) асосида тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Бўлинманинг ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан берилган қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатига эга бўлиши лозим. Бунда, мазкур бўлинма раҳбари бўлган ходим қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг I тоифали малака сертификатига эгалик қилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 16 майдаги 9/2-сон ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2025 йил 15 майдаги 2-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-5, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/1782-5/0492-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Банк томонидан инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар бўйича ҳужжатларни бўлинма ходимлари имзолашлари (виза қўйишлари) лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ишончли бошқарувдаги инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати миқдорини ҳисоблаш банк томонидан Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1322, 2004 йил 5 март) қоидаларига ўхшаш тартибда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Банклар қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишда биржадан ташқари битимларнинг рўйхатини юритиш талабларига риоя қилишлари ҳамда рўйхатга олинган битимлар юзасидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот тақдим этишлари лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банк томонидан ахборотни ошкор қилиш
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш банк томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Банклар инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш жараёнида банк сири тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилишлари лозим ҳамда хизматда фойдаланиладиган ахборотга эга бўлиб, бу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш ва ушбу ахборотни битимлар тузиш учун учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банкдан, улар томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар ва битимлар бўйича ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарорига (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банкларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банк томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги ҳақида ахборот келиб тушганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чоралар кўриш учун маълумотлар юбориш ҳуқуқига эга.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 13 июндаги 299-В-4-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-4, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Низом талаблари ижроси бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2, 2015-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-2, 22.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 38-сон, 503-модда)
19. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1741-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105-модда; 2014 й., 9-сон, 95-модда; 2015 й., 38-сон, 503-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2019 й., 10/19/1782-3/2845-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 03.07.2023 й., 10/23/1782-4/0436-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 04.06.2025 й., 10/25/1782-5/0492-сон)