1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.79.00 (Кучини йукотган) Нодавлат таълим муассасалари (хусусий, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа ташкилотларининг таълим муассасалари). Нодавлат ва диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СИНГАПУР МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Илғор халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёшлар, айниқса мамлакат минтақаларидан бўлган ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
1. Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институтини (бундан буён матнда — Институт деб юритилади) ташкил этиш тўғрисида Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) ҳамда Ўзбекистон Банклар уюшмасининг таклифи қабул қилинсин.
Белгилансинки, мазкур Институт Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси томонидан таъсис этиладиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Институтни ташкил этиш бўйича ташкилий комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Олий таълим сифатига нисбатан қўйиладиган умумэътироф этган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ, «Банк иши», «Бизнесни бошқариш», «Туризм» ва «Бизнесда замонавий ахборот технологиялари» йўналишлари бўйича бакалавриат (кейинчалик магистратура) тизими асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
мазкур Институтнинг фаолиятига ўқув-услубий раҳбарликни Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) бакалавриат ва магистратура тизими бўйича кадрлар тайёрлашнинг умумэътироф этган халқаро стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
абитуриентларни қабул қилиш ҳамда битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) томонидан ўрнатиладиган тартиб ва муддатларда амалга оширилади;
Институтда ўқиш Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (Сингапур Республикаси) қабул қилинган нормалар, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида олиб борилади.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.88.00 (Кучини йукотган) Тўлов-контракт асосида таълим олиш]
Институтда ўқиш тўлов-контракт асосида, шу жумладан, Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси), Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банклари таъсис этадиган махсус таълим грантлари бўйича, шунингдек ҳомийларнинг ёшларни, асосан мамлакат минтақаларидан бўлган ёшларни ўқитишга ажратиладиган маблағлари ҳисобидан олиб борилади;
Институтнинг жорий фаолиятини молиялаштириш Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) маблағлари, шунингдек талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар, хорижий ва миллий ҳомийларнинг, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Институт битирувчиларига, 2-иловага мувофиқ, тегишли таълим йўналишлари бўйича Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) нинг шерикларидан бўлган етакчи халқаро олий таълим муассасаларидан бирининг дипломи берилиши, бу диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Банклар уюшмаси Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда Институтни ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
белгиланган тартибда Институтнинг давлат рўйхатига олинишини таъминласин;
2008 йилнинг 1 январигача Институтнинг ташкилий тузилмаси ҳамда штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2008/2009 ўқув йили бошлангунга қадар Институтни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари учун мажбурий бўлган зарур ўқув-услубий ҳужжатлар билан таъминласин.
8. Ўзбекистон Банклар уюшмаси Институт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармаси билан биргаликда юқори малакали ва истеъдодли ёш олимлар, мутахассислар ҳамда педагогларни кейинчалик Институтга ишлашга жалб этиш учун уларнинг танловини ўтказсин ҳамда малака оширишларини ташкил қилсин.
ўқитувчилик ва илмий ишлар учун Институтга таклиф қилинган хорижий профессорлар ҳамда ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ўрнатилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлашга;
Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларни ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболларини ҳисобга олиб, таълимнинг янги истиқболли йўналишлари ва ихтисосликларини очишга рухсат берилсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
10. Институт, жумладан, Институтни жиҳозлаш ва унинг фаолият юритиши учун республикага олиб келинадиган ускуналар, мултимедиа маҳсулотлари, адабиётлар, анжомлар ва моддий-техника ресурсларини олиб киришда 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Институтнинг қўшма буюртманомалари бўйича таълим жараёнида қатнашувчи чет эл ўқитувчилари ва экспертларга, шунингдек Институтнинг хорижий абитуриентлари ва талабаларига консуллик йиғимлари ундирилмасдан кириш визалари берилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Институтнинг қўшма буюртманомалари бўйича таълим жараёнида қатнашувчи чет эл ўқитувчилари ва экспертлари учун, шунингдек Институтнинг хорижий абитуриентлари ва талабалари учун давлат божи тўланмасдан кўп марталик визалар узайтирилиши ва берилишини, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар, Халқлар дўстлиги проспекти, 28-уй манзилида жойлашган Фуқаролик ҳимояси институтининг бино ва иншоотларини баланс қиймати бўйича Ўзбекистон Банклар уюшмасига кейинчалик уларни белгиланган тартибда Институт балансига ўтказиш шарти билан сотсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур бандда кўрсатилган бинолар ва иншоотларга нисбатан мулкий ҳуқуқларини расмийлаштиришда Институтга ёрдам берсин.
14. Маълумот учун қабул қилинсинки, Институт балансига топшириладиган бинолар ҳамда иншоотларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, унинг моддий-техника ва ўқув-услубий базасини жиҳозлаш Ўзбекистон Банклар уюшмасининг улуш билан иштирокида Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси)нинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Банклар уюшмаси Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси), Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда зарур лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида тайёрланишини, Институтни жойлаштириш учун берилаётган бино ва иншоотлар реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирланишини, шунингдек ўқитувчилар ва талабалар яшаши учун ётоқхона тайёрланишини, уларнинг зарур ўқув ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозланишини, Институтнинг бутун комплекси 2008/2009 ўқув йили бошлангунгача ишга туширилишини таъминласин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Институтни белгиланган тартибда зарур турдаги телефон ва телекоммуникация алоқалари, шу жумладан ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 сентябрь,
ПҚ-691-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссиянинг
ТАРКИБИ
Р.С. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири, комиссия раиси
Р.С. Қосимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раиси ўринбосари
И.Т. Неъматов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
Э.М. Ғаниев
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
К.Р. Бердиев
—
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири
С.Х. Носиров
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси
А.Р. Тохтаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси
А.Х. Тўхтаев
—
Тошкент шаҳар ҳокими
Х.С. Маҳкамов
—
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими
Р. Дейвендран
—
Сингапур менежментни ривожлантириш институти бош котиби (Сингапур Республикаси)
С.П. Абдуллаев
—
Ўзбекистон Банклар уюшмаси бош директори, комиссия котиби
* Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига қайтадан тайинланган шахслар киритилади.
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорига 2-ИЛОВА