Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.02.2022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 июлда 773-24-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3336, 26.11.2021 й.) асосан 2022 йил 27 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»га (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари М.Ё. Эшматов зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 июнь,
18/4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 325-модда)