Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.11.2006
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 октябрдаги 218-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2006 йил 1 июлдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 10800 сўм миқдорида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарори 2006 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 июнь,
120-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 20 июндаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси

‎Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари‎
Тариф коэффициентлари
0‎ 1,000‎
1‎ 2,278‎
2‎ 2,507‎
3‎ 2,758‎
4‎ 3,033‎
5‎ 3,322‎
6‎ 3,625‎
7‎ 3,941‎
8‎ 4,268‎
9‎ 4,597‎
10‎ 4,933‎
11‎ 5,274‎
12‎ 5,625‎
13‎ 5,982‎
14‎ 6,341‎
15‎ 6,708‎
16‎ 7,080‎
17‎ 7,457‎
18‎ 7,839‎
19‎ 8,227‎
20‎ 8,620‎
21‎ 9,019‎
22‎ 9,420‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 233-модда)