Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3969]
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий суди билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга киради.
Вазир А. ТОШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 сентябрь,
502-сон
Келишилди:
Олий суд раиси Р. МАХМУДОВА
2026 йил 5 август
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
2026 йил 6 июль
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 4 сентябрдаги 502-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни (бундан буён матнда маъмурий ишлар деб юритилади) расмийлаштириш, кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий иш ҳужжатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Маъмурий амалиёт» модули — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти (бундан буён матнда ИИВ ЖХД деб юритилади) Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (бундан буён матнда ЙҲХХ деб юритилади) Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ЯАТ деб юритилади) таркибига кирувчи, Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш, ҳисобга олиш, кўриб чиқиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни шакллантирувчи ахборот тизими;
«ягона дарча» тамойили — ЙҲХХ ҳузуридаги Маъмурий амалиёт маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ва ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари маъмурий амалиёт марказлари (бундан буён матнда ҳудудий марказлар деб юритилади) томонидан жисмоний ва юридик шахсларга Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишлар бўйича мурожаатларини (бундан буён матнда мурожаатлар деб юритилади) кўриб чиқишга оид давлат хизматларини бир нуқтада кўрсатиш;
«экстерриториаллик» тамойили — жисмоний шахсларнинг яшаш ёки турган жойидан, юридик шахсларнинг жойлашган юридик манзилидан қатъи назар, исталган ҳудудий марказларга мурожаат қилиш усули;
«open space» тамойили — Марказ ва ҳудудий марказларга мурожаат қилиш мақсадида келган жисмоний ва юридик шахслар учун тўғридан-тўғри ва тўсиқсиз кириш имконини берувчи усул.
2. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) ҳамда мазкур Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишлар бўйича мурожаатлари «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «open space» тамойиллари асосида кўриб чиқилади.
4. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишлар, шу жумладан вазирлик ва идоралар ўртасида Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларга оид маълумотлар алмашинуви ЙҲХХ ЯАТнинг «Маъмурий амалиёт» модули орқали амалга оширилади.
«Маъмурий амалиёт» модули орқали маъмурий иш ҳужжатлари ва иш бўйича ашёвий (ашёвий далилнинг расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумот), ёзма ҳамда рақамли далиллар (бундан буён матнда далиллар деб юритилади) судларга электрон шаклда юборилади.
5. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишнинг вазифалари ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
6. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи ва қонунчиликда белгиланган бошқа тартиблар билан таъминланади.
7. Маъмурий иш ҳужжатларини расмийлаштирган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ушбу ҳужжатлардаги шахсга, транспорт воситасига ва содир этилган қоидабузарликка доир маълумотларнинг махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобил қурилмага (бундан буён матнда планшет деб юритилади) ёки қоғоз шаклдаги маъмурий иш ҳужжатларига тўғри киритилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.
8. Маъмурий ишнинг ҳужжатларини қоғоз шаклида юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар пдф форматда сканер (нусха) қилинган ҳолда «Маъмурий амалиёт» модулига планшет ёки компьютер орқали электрон шаклда киритилади.
9. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишлар ДЙҲХХнинг қуйидаги ходимлари томонидан «Маъмурий амалиёт» модули орқали электрон шаклда юритилади:
Қоидаларни бузган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомаларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ДЙҲХХ ходимлари;
Марказ ва ҳудудий марказларнинг ходимлари.
10. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишга ваколатли ходимлар ўзларига берилган ваколатлар доирасида ва фақат хизмат бурчларини бажариб турган пайтлардагина Кодексда назарда тутилган маъмурий жазоларни қўллашлари мумкин.
11. «Маъмурий амалиёт» модулидаги маълумотларни мазкур Йўриқноманинг 9-бандида назарда тутилган ваколатли ходимлар ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
12. «Маъмурий амалиёт» модули орқали юритиладиган маъмурий ишларнинг тўғри юритилишини текшириш ва назорат қилиш Марказ ҳамда ҳудудий марказларнинг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
2-боб. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш
13. Қоидаларни бузган шахсларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (бундан буён матнда электрон шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) ДЙҲХХ ходими томонидан планшет ёки компьютер ёрдамида «Маъмурий амалиёт» модули орқали расмийлаштирилади, бундан маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган ҳолатлар мустасно.
Расмийлаштирилган электрон шаклдаги маъмурий баённомани ҳуқуқбузар, гувоҳлар, холислар ҳамда жабрланувчиларга ўзларининг электрон график имзоси ёки бармоқ изи билан тасдиқлаш таклиф этилади.
Бунда электрон шаклдаги маъмурий баённома «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (бундан буён матнда идентификация тизимлари деб юритилади) орқали уларнинг шахсини аниқлаган ҳолда электрон рақамли имзо ёки электрон график имзо ҳамда ҚР-код (матрицали штрих код) билан тасдиқланади.
14. Маъмурий баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, маъмурий баённома ДЙҲХХ ходими томонидан яқин орадаги ички ишлар органларида, транспорт воситаларини тўхташ жойларида расмийлаштирилиши мумкин.
15. Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холис чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, шунингдек идентификация тизимлари ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, бироқ уларнинг ёнида маълумотлар базасига киритилмаган чет эл паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ДЙҲХХ ходими ушбу ҳужжатлардаги шахсга доир маълумотларни планшетга ёки компьютерга киритади.
16. Содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этганда, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган санкцияда жарима жазосидан бошқа турдаги маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилган бўлса (бундан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган санкцияда маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланиладиган ҳолатлар мустасно), шунингдек, алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклда расмийлаштиришни тақозо этадиган ҳолатларда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (бундан буён матнда қоғоз шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) расмийлаштирилиб, пдф форматда сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «Маъмурий амалиёт» модулига киритилади, бундан маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган ҳолатлар мустасно.
17. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённома бланкаси қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланади ва унга ёзувлар аниқ ҳолда кўк ёки қора рангли сиёҳ билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, (илгари қайд этилган ёзувларни) тузатишга ҳамда махсус воситалар ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.
18. Қоидаларни бузган ҳуқуқбузарлардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.
19. Электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённомани расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга қуйидагилар тушунтирилади:
маъмурий баённома электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги ёки маъмурий баённома қоғоз шаклида расмийлаштирилишининг сабаблари;
жаримани ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади)даги шахсий кабинети ёки бошқа ахборот тизимлари орқали тўлаши мумкинлиги;
ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши, шунингдек, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби Кодекснинг 3321-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қўлланилмаслиги;
маъмурий иш ҳужжатлари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида юридик ёрдамдан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақли эканлиги;
маъмурий иш қачон ва қаерда кўрилиши ҳақидаги мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги электрон хабарноманинг ЯИДХПдаги ёки ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловасидаги шахсий кабинети орқали олиниш мумкинлиги;
ҳуқуқбузарнинг Кодекс, мазкур Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
20. Электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённомани расмийлаштиришда ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузарлик фактини тасдиқлаш учун планшет ёки бошқа мобил қурилмалардаги аудио ва видеоёзувлардан ҳамда фотосуратлардан, шунингдек бошқа маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари ва бошқа махсус ҳужжатлар)дан фойдаланиши мумкин.
Ҳуқуқбузарлик фактини тасдиқлаш жараёнида бошқа мобил қурилмалардан фойдаланилганда, ДЙҲХХ ходими ушбу мобил қурилма тўғрисида маълумотни (қурилманинг тури, модели ва бошқа) ва ундан фойдаланиш зарурати тўғрисида тушунтириш бериши ва ҳуқуқбузарни огоҳлантириши лозим (махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари бундан мустасно).
21. Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдириб, маъмурий баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда қоғоз шаклдаги маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан унга илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек, мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли. Бунда ДЙҲХХ ходими томонидан гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида далолатнома тузилади ҳамда пдф форматда сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «Маъмурий амалиёт» модулига киритилади.
22. Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ҳамда бу ҳақда изоҳ бериш ёки тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда ушбу маъмурий баённома гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида расмийлаштирилади.
Бунда мазкур талабларга риоя қилинмасдан расмийлаштирилган маъмурий баённома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
23. ДЙҲХХ ходими томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённома, унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда иш бўйича далиллар ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан эътиборан уч суткадан кечиктирмаган ҳолда маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ДЙҲХХ ходимига (электрон шаклдаги маъмурий баённома «Маъмурий амалиёт» модули орқали электрон тарзда) юборилади.
24. Қоидабузарликни расмийлаштиришда Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 901-моддасида, 125-моддасининг учинчи , бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида (бундан 1251-модданинг иккинчи — тўртинч қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар автоматлаштирилган ўлчов воситалари орқали аниқланган ҳоллар мустасно), 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 12810, 131, 133-моддаларида, 134-моддасида (бундан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно), 135-моддасида (бундан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳоллар аниқланганда, транспорт воситалари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга ва ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга қадар тўхташ жойларида (жарима майдонларида) ушлаб турилиши мумкин.
25. Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузар томонидан ДЙҲХХ ходимига тақдим этилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага тегишли ёзув киритилади.
Олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаси маъмурий баённомага илова этилган ҳолда ҳудудий марказ ходимига топширилади.
26. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади ва ушбу далолатнома пдф форматда сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «Маъмурий амалиёт» модулига киритилади.
27. Ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш жараёнида транспорт воситасини бошқарган шахс маст ҳолатда деб ҳисоблашга асослар бўлганда, ДЙҲХХ ходими мазкур шахсни транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш чораларини кўриб, мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиши керак.
Шахснинг мастлик ҳолатини аниқлаш Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади.
28. Мастлик ҳолати белгиланган тартибда тасдиқланганда, ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани мазкур Йўриқноманинг 16 — 23-бандларида белгиланган тартибда расмийлаштириб, транспорт воситасини ушлаб туриш учун тўхташ жойларига (жарима майдонларига) жойлаштириш чораларини кўради.
29. Ҳуқуқбузар текширишдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда, ДЙҲХХ ходими икки гувоҳ ёки холис иштирокида (бундан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар мустасно) маъмурий баённома расмийлаштириб, ҳуқуқбузарни транспорт воситасини бошқаришдан четлаштиради ва транспорт воситасини ушлаб туриш учун тўхташ жойларига (жарима майдонларига) жойлаштириш чораларини кўради.
Бунда маъмурий баённомада мастлик белгилари ва ҳуқуқбузарнинг текширишдан бўйин товлаш ҳаракатлари батафсил кўрсатилади ҳамда ушбу маъмурий баённомага ҳуқуқбузарнинг бўйин товлаш сабаблари ҳақидаги тушунтириш хати ва икки гувоҳ ёки холис иштирокида тузилган далолатнома (бундан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар мустасно) илова қилинади.
ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилган текширув жараёни акс этган видеотасвир маъмурий баённомага илова қилиниши лозим.
30. Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда, ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги электрон далолатномани тузади, электрон далолатномани тузиш имкони бўлмаган ҳолларда (планшетда техник узилишлар юз берганда ёки маъмурий баённома қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳолатларда), ушбу далолатнома қоғоз шаклида тузилиши мумкин.
31. Электрон далолатнома планшет ёки компьютер орқали ИИВ ЖХД ЙҲХХ ЯАТнинг «Жарима майдончаси» ахборот тизимида (бундан буён матнда «Жарима майдони» модули деб юритилади) реал вақт режимида тузилади.
Электрон далолатноманинг нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсга «Жарима майдони» модули ва ҳуқуқбузарга ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловаси орқали юборилади ҳамда баённомага бириктирилади. Бунда ҳуқуқбузарга ДЙҲХХ ходими томонидан далолатномани ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловаси орқали олиш мумкинлиги тушунтирилади.
Далолатнома қоғоз шаклда расмийлаштирилган ҳолатларда уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага бириктирилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
32. Жарима майдонига қўйилаётган ҳамда чиқарилаётган транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар жарима майдонининг масъул шахси томонидан «Жарима майдони» модулига киритилиши шарт.
Бунда жарима майдонининг масъул шахси автомототранспорт воситасини жарима майдонига қўйишда «Жарима майдони» модули орқали ўз шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда унинг давлат рақами белгисини киритганда, транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда шакллантирилади, транспорт воситасининг ҳолати ва бошқа зарур бўлган маълумотлар эса қўшимча тарзда киритилади.
33. Транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилгандан кейин, уни ушлаб туриш сабаби бартараф этилгандан ёки маъмурий иш кўриб чиқилгандан сўнг, ДЙҲХХ ходимининг «Жарима майдони» модулидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги электрон рухсатномаси асосида чиқарилади.
Транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқишга транспорт воситасининг эгасига ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган ёки бошқарган шахсга рухсат этилади.
34. ДЙҲХХнинг ходимлари Кодекснинг 54, 123-моддалари, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 1253, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1288, 1289, 12810, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 139, 140, 147, 194, 196-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган тартибда электрон ёки қоғоз шаклда маъмурий баённома расмийлаштиради.
ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида Кодекснинг 123-моддаси, 125-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари, 127-моддаси биринчи қисми, 128, 1282-моддаси, 1284-моддаси, 1288, 1289, 1351, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан электрон маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарорни планшет орқали расмийлаштиради.
Бунда ушбу қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 62-бандига мувофиқ юборилади.
Ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилаётган жойда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни чоп этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қарор қоғозда чоп этилиб, ҳуқуқбузарга тақдим этилади.
35. Маъмурий огоҳлантириш маъмурий жазо чораси сифатида ҳуқуқбузарни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдан иборатдир.
Агар Кодекснинг 125-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 1281, 1282, 1286, 1351-моддаларида ҳамда 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек, содир этилган ҳуқуқбузарликда Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақда электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённомада кўрсатиб ўтилади.
36. Қоидаларни бузиш натижасида транспорт воситалари, юклар, йўл ва бошқа иншоотларга ёки ўзгалар мол-мулкига моддий зарар етказилса, маъмурий баённомага мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳодисанинг чизмаси, шунингдек ҳодиса иштирокчиларининг, гувоҳларининг тушунтиришлари илова қилинади.
Ҳодисанинг чизмасида транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги ҳолатини тиклаш имконини берувчи аниқ маълумотлар (уларнинг муқим объектларга нисбатан ҳолати) кўрсатилади. Чизма уни чизган ваколатли шахс, ҳайдовчилар, гувоҳлар ёки холислар томонидан имзоланади.
37. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида берилган хабар юзасидан ДЙҲХХ ходими ҳодиса содир бўлган жойга етиб келганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 201 ва 202-моддаларига мувофиқ тузилган бўлса, ДЙҲХХ ходими ушбу хабарнома нусхасини олиб билдирги асосида ички ишлар органлари навбатчилик қисмига топширади.
Бунда йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 201-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослардан исталган биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ДЙҲХХ ходими йўл-транспорт ҳодисасини умумий тартибда расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи ваколатли (мансабдор) шахсга тақдим этади.
38. Маъмурий иш ҳужжатлари Кодекснинг 282-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ ЯАТнинг «Маъмурий амалиёт» модули орқали тегишли судларга юборилади.
39. Ҳайдовчиларга тергов ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг ваколатли (мансабдор) шахси, суриштирувчи томонидан мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Транспорт воситаларининг шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.
40. Йўл-транспорт ҳодисасига доир маъмурий иш бўйича жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисида ариза бериши мумкин.
Бунда ушбу ариза маъмурий иш ДЙҲХХнинг ваколатли ходими томонидан кўриб чиқилаётган вақтда, шунингдек, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар берилиши мумкин.
Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек, ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
ДЙҲХХ ваколатли (мансабдор) шахси аризани қабул қилиш чоғида жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига, агар суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
41. Йўл-транспорт ҳодисасига доир маъмурий ишни кўриб чиқувчи ДЙҲХХ ваколатли (мансабдор) шахси тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини Кодекснинг 3133-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.
42. Ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш жараёнида ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжудлиги маълум бўлса, ДЙҲХХ ходими шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича прокурорга ёки тергов органларига юборади.
3-боб. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш
1-§ Электрон ёки қоғоз шаклда расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш
43. Ҳудудий марказ ходими ДЙҲХХ ходими томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда электрон шаклда расмийлаштирилган маъмурий баённоманинг белгиланган тартибда расмийлаштирилганлигини «Маъмурий амалиёт» модули орқали кўриб чиқади.
Кўриб чиқиш натижасига кўра, расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, ҳудудий марказ ходими ушбу баённома ва унга илова қилинган ҳужжатларни «Маъмурий амалиёт» модули орқали уни расмийлаштирган ДЙҲХХ ходимига қайтаради.
44. ДЙҲХХ ходими томонидан қоғоз шаклда расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унга илова қилинган бошқа ҳужжатлар ҳудудий марказга келиб тушган куни ушбу ҳудудий марказ ходими томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинади.
Агар қоғоз шаклида расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, ушбу ҳужжатлар ҳудудий марказ ходими томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун уларни расмийлаштирган ДЙҲХХ ходимига шу вақтнинг ўзида қайтарилади.
45. Электрон ёки қоғоз шаклида расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги камчиликлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка ичида бартараф этилиб, ҳудудий марказ ходимига қайта тақдим этилиши лозим.
46. Маъмурий иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади, бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий иш мустасно.
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга иш қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги электрон хабарнома «Маъмурий амалиёт» модули орқали унинг ЯИДХПдаги ёки ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловасидаги шахсий кабинетига юборилади, бундан мазкур Йўриқноманинг 34-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат мустасно.
Маъмурий ишни кўриб чиқишда Кодекснинг 295 — 300-моддаларида (жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон) назарда тутилган шахслар қатнашиши мумкин.
47. Ҳуқуқбузарни иш қачон ва қаерда кўриб чиқилишидан ўз вақтида хабардор этилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда, ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ҳақида илтимоснома тушмаган тақдирда иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
48. Маъмурий иш ҳужжатлари ҳуқуқбузар иштирокида кўриб чиқилаётганда, мазкур Йўриқноманинг 50-бандида назарда тутилган ваколатли шахслар ишни ўзини ҳуқуқбузарга таништиришдан бошлайди.
Ишни кўриб чиқувчи ваколатли шахс қандай иш кўриб чиқилаётганлиги, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий баённомани ўқиб эшиттиради. Ишни кўриб чиқишда қатнашаётган шахсларни тинглайди, далилларни ўрганади ва тушган илтимослар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади.
49. Маъмурий иш ҳужжатлари қабул қилиб олинган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида кўриб чиқилади.
50. Кодекснинг 54, 123, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1288, 1289, 129, 130, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139-моддаларида, 140-моддасининг биринчи қисмида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишга тааллуқли қоидабузарликлардан ташқари) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ЙҲХХ (бошқармасининг) бошлиғи, унинг ўринбосарлари, йўл-патрул хизмати бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ҳамда Марказ ва ҳудудий марказларнинг ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг (бўлинмасининг) бошлиғи, ДЙҲХХнинг катта инспектори ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
51. Кодекснинг 125-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 1282 ва 1351-моддаларида ҳамда 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, ДЙҲХХ ходими томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий огоҳлантириш қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган ҳамда Кодекснинг 1281 ва 1286-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ҳудудий марказ ходимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий огоҳлантириш қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
52. Маъмурий огоҳлантириш қўллаш тўғрисидаги қарор ҳақидаги маълумот ҳуқуқбузарга ЯИДХП ҳамда ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловасидаги шахсий кабинети орқали автоматик тарзда юборилади.
53. Маъмурий огоҳлантириш жазо чораси айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилишига йўл қўйилмайди.
54. Ҳудудий марказ ходимлари суд органлари томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлган, Кодекснинг 1253-моддаси, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 12810, 131, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 140-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 194, 196-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни мазкур Йўриқноманинг 70-бандига мувофиқ жиноят ишлари бўйича судларга юборади.
55. Маъмурий иш ҳужжатини кўриб чиқишда қуйидаги ҳолатлар аниқланиши лозим:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлиги;
ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жой;
шахс ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор-айбдор эмаслиги ва маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслиги;
жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлиги;
маъмурий ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар.
Бу ҳолатлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган далолатнома, аудио-, видеоёзувлардан ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.
Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий ишни кўриб чиқаётганда ҳуқуқбузарнинг аввалги ҳуқуқбузарликларининг такрорийлиги аниқланиши шарт.
56. Алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида транспорт воситасини бошқариш, мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш, светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш, темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун халақит бериш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига Қоидаларни бузган ҳолда чиқиш, авария ҳолатини юзага келтириш, одам ташиш қоидаларини бузиш, юк ташиш, шатакка олиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши, йўл безорилиги қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
57. Маъмурий иш ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
маъмурий жазони қўллаш тўғрисида;
ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
58. Маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиш давомида, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати вояга етмаганлар томонидан содир этилган бўлса, расмийлаштирилган иш ҳужжатлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига жўнатилади.
Агар маъмурий иш Кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ суд органлари томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлса ёки ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, иш ҳужжатлари суд органларига юборилади.
59. Мазкур Йўриқноманинг 50-бандида назарда тутилган ваколатли шахслар томонидан маъмурий иш кўриб чиқилиб, шу иш юзасидан «Маъмурий амалиёт» модули орқали ушбу Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда электрон маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилади.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
қарор чиқарган органнинг (ваколатли шахснинг) номи;
иш кўриб чиқилган сана;
иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар;
ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни;
Кодекснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси;
иш юзасидан қабул қилинган қарор.
60. Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган ва судга мурожаат қилган тақдирда, ваколатли шахс томонидан маъмурий иш ҳужжатлари «Маъмурий амалиёт» модули орқали тегишли судга юборилиши таъминланади.
61. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса;
шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;
амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
маъмурий ишни кўриб чиқиш пайтига келиб Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;
шахс иш юритила бошлаган пайтда вафот этган бўлса;
мазкур Йўриқноманинг 79-банди иккинчи хатбошиси ва 82-бандида назарда тутилган ҳолларда.
62. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар ҳуқуқбузарнинг ЯИДХП ҳамда ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловасидаги шахсий кабинетига ёки «СМС» хабар орқали телефон рақамига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади. Ҳуқуқбузар бу маълумотларни эжарима.уз веб-сайти орқали ҳам олиши мумкин.
63. Ҳуқуқбузар жарима тўловларини тўлаганидан сўнг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотларни ejarima.uz веб-сайти ёки ЯИДХП ҳамда ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловасидаги шахсий кабинети орқали олиши мумкин.
64. Кодекснинг 131, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
65. Қоидаларнинг темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш бандининг бузилиши билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳужжатлар бўйича жазо чоралари Кодекснинг 130-моддаси асосида қўлланилади.
Темир йўл кесишмаси олдида 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиси талабини бажармаслик ҳам Кодекснинг 130-моддаси бўйича маъмурий чораларининг қўлланилишига олиб келади.
66. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар Кодекснинг 36-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
67. Битта шахс икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик бўйича алоҳида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Агарда шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айнан бир ваколатли шахс томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
68. Маъмурий ишни кўриб чиқиш давомида ишда кўрсатилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжудлиги маълум бўлса, шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда тегишлилиги бўйича прокурорга ёки тергов органларига юборилади.
69. Маъмурий ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келинган тақдирда, маъмурий иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган тақдимнома билан судга юборилади.
70. Маъмурий ишни кўриб чиқиш давомида, ишда кўрсатилган ҳуқуқбузарлик суд органлари томонидан кўриб чиқилиши аниқланганда, суд органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу ишлар уч сутка ичида «Маъмурий амалиёт» модули орқали маъмурий ишни кўриб чиқиш учун тегишли суд органига юборилади.
71. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар Қоидаларни бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига жарима солиниши мумкин эмас.
72. Дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
73. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари Қоидаларни бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Иммунитетга эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан мазкур Йўриқноманинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
74. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарга расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари буюртма хат орқали ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудуддаги судга маъмурий жазо чорасини кўриш учун тақдим этилади.
Бунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида автосайёҳнинг эслатмасига, халқаро юклар (йўловчилар)ни ташиётган ҳайдовчининг бу сафарга асос бўлган рухсатномасининг «қўшимча маълумотлар» бандига ёзиб қўйилади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати тугагач, қайтариб олинмаган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар кузатув хати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Хатда ҳайдовчининг фуқаролиги, транспорт воситасининг рўйхат рақами, юки ташилаётган ташкилотнинг номи, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг олиб қўйиш вақти ва сабаби кўрсатилади.
75. Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган ваколатли (мансабдор) шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим.
2-§ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини кўриб чиқиш
76. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Юридик шахсга қонунчиликка мувофиқ тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
77. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган тақдирда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги инобатга олинмасдан жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади, бундан мазкур Йўриқноманинг 96-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳол мустасно.
78. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳудудий марказ ходимлари томонидан кўриб чиқилади.
79. Ҳудудий марказ ходими томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги маълумотларнинг қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилганлиги текширилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги маълумотлар қоидабузарлик қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида ҳудудий марказга келиб тушмаган тақдирда, ушбу маълумотлар кўриб чиқилмайди ва ҳудудий марказ ходими томонидан мазкур маъмурий иш тугатилади.
80. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали Кодекснинг 125-моддаси биринчи (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмасликка оид қисмида), бешинчи ва олтинчи қисмларида, 128 (бундан ушбу модданинг йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгиланган талабларга риоя этмасликка, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга, йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратишга оид қисмлари мустасно), 1281, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1289, 12810, 129 ва 130-моддаларида, 135-моддасининг иккинчи (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тааллуқли қисмида) ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади.
Бунда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали Кодекснинг 12810-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотлар электрон тарзда шакллантирилиб, кўриб чиқиш учун «Маъмурий амалиёт» модули орқали суд органларига юборилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали Кодекс 135-моддасининг иккинчи (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тааллуқли қисмида) ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини кўриб чиққан ҳудудий марказ ходими томонидан ҳуқуқбузарга транспорт воситасини бошқаришни топширган шахсни аниқлаш ишлари ташкил этилади.
Транспорт воситасини бошқаришни топширган шахс аниқланган тақдирда, унга нисбатан мазкур Йўриқноманинг 13 — 23-бандларига мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённома расмийлаштирилади ва расмийлаштирилган маъмурий иш ҳужжатлари мазкур йўриқноманинг 46 — 49-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.
81. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
82. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиш давомида транспорт воситасининг мулкдори тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаганда, ушбу маълумотлар юзасидан маъмурий иш ҳудудий марказ ходимлари томонидан тугатилади.
83. Кодекснинг 171-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.
84. Жарима солиш тўғрисидаги қарорга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда уни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида ҳуқуқбузарнинг ЯИДХП ҳамда ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг мобил иловасидаги шахсий кабинетига ҳам автоматик тарзда жўнатилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда ушбу қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар, Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари билан қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақами белгиси билан туширилган тасвири, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби кўрсатилган бўлиши керак.
85. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари, лог-файллар ва бошқа ҳужжатлар) электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «Маъмурий амалиёт» модулига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.
86. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарлик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда, ушбу ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумот ва жарима солиш тўғрисидаги қарор, уларнинг ижроси таъминланиши учун Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига «Маъмурий амалиёт» модули орқали реал вақт режимида юборилади.
3-§ Маъмурий ишларни кўриб чиқишда жарима баллари
87. Кодекснинг 125-моддаси учинчи ва бешинчи қисмларида, 126-моддасида, 127-моддаси биринчи қисмида, 1283-моддаларида, 1284-моддаси иккинчи қисмида, 1285, 1286, 1288, 1289, 129, 130-моддаларида, 137-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур моддаларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади.
Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима баллининг энг юқори миқдори икки баллдан ошмаслиги керак.
88. Жарима баллари мазкур Йўриқноманинг 87-банди биринчи хатбошида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади ва ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
89. Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда, қўшимча жазо қўллаш учун маъмурий иш ҳужжатлари автоматик тарзда электрон шаклда «Маъмурий амалиёт» модули орқали жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига юборилади.
Бунда ҳуқуқбузар бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Маъмурий амалиёт» модули орқали автоматик равишда маъмурий иш ҳужжатларига илова этилади.
4-боб. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш
90. Маъмурий иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкин.
91. Маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят берилиши мумкин.
Шикоят маъмурий иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Маъмурий иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, уни уч сутка ичида маъмурий иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборади.
92. Маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят шу қарорнинг нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун ичида берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан (касаллик, таътил, хизмат сафари ва шахсга боғлиқ бўлмаган бошқа объектив ҳолатлар) ўтказиб юборилган тақдирда тегишли тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, устидан қарор чиқарилган шахснинг аризасига мувофиқ шикоятни кўриб чиқишга ваколатли бўлган шахс томонидан қайта тикланиши мумкин.
Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, бундан маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши тўғрисидаги қарор мустасно.
93. Прокурор маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор устидан қарор чиқарган органга (ваколатли шахсга) ёки юқори турувчи органга (ваколатли шахсга) протест билдириши мумкин.
Прокурорнинг протест билдириши маъмурий иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
94. Шикоят ёки протестни кўриб чиқишга ваколати бўлган шахс шикоят ёки протестда кўрсатилган ҳолатларни 10 кун ичида ўрганиб чиқади ва зарурат бўлганда ҳолат юзасидан белгиланган тартибда хизмат текширувини ўтказади.
95. Маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоятни ёки протестни кўриб чиқиб, ваколатли шахс қуйидаги ҳал қилув қарорлардан бирини қабул қилади:
чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
чиқарилган қарорни бекор қилиш ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида;
чиқарилган қарорни бекор қилиш ва ишни юритишни тугатиш тўғрисида;
жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартириш тўғрисида.
96. Агар маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлиги инобатга олинган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилади.
97. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли шахс мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳал қилув қарорини қабул қилади.
98. Агар маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарор бунга ваколати бўлмаган ДЙҲХХ ходими томонидан чиқарилган бўлса, қарор бекор қилинади ва иш Марказга кўриб чиқиш учун юборилади.
99. Маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарорнинг бекор қилиниши олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб беришга асос бўлади.
100. Жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда ундирилган пул миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
101. ДЙҲХХ ходими томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор ушбу Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига номувофиқ расмийлаштирилган тақдирда ушбу ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилади. Бунда ДЙҲХХ ходимига нисбатан кўрилган тегишли чоралар ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
5-боб. Маъмурий иш юзасидан чиқарилган қарорни ижро этиш
102. Агарда Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.
Агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса, у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича ДЙҲХХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади ва унга нисбатан кўрилган тегишли чоралар ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
103. Қоидаларни бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши лозим.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан банк кассалари, электрон тўлов тизимлари ёки мобил иловалар орқали тўланади.
104. Қоидаларни бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади (бундан жарима учун тўлов электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали амалга ошириладиган ҳоллар мустасно).
105. Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида белгиланган жарима тўланмаган бўлса, ушбу қарорда кўрсатилган транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ ходимлари планшетлари ва бошқа ахборот тизимларида реал вақт режимида автоматик тарзда акс эттирилади. ДЙҲХХ ходимлари ушбу маълумотларга асосан маъмурий баённомани расмийлаштирмаган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 30 ва 31-бандларида белгиланган ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Бунда жарима солиш ҳақидаги қарорда белгиланган жарима электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали жойида тўлиқ тўланиб, тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот тегишли электрон ахборот тизимида автоматик равишда акс этганлиги тасдиқланган тақдирда транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилмайди.
106. Мазкур Йўриқноманинг 105-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ ушлаб турилган (жарима майдончасига жойлаштирилган) транспорт воситаларини ушлаб туриш сабаби бартараф этилганлиги (жарима солиш ҳақидаги қарорда белгиланган жарималар тўланганлиги) ҳудудий марказ ходимлари томонидан «Маъмурий амалиёт» модули орқали реал вақт режимида текширилади.
Текшириш натижасига кўра, транспорт воситасини ушлаб туриш сабаби бартараф этилганлиги тасдиқланганидан сўнг ҳудудий марказ ходими «Маъмурий амалиёт» модули орқали мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги электрон рухсатномани ИИВ ЖХД ЙҲХХ ЯАТнинг «Жарима майдони» модулига юборади.
Электрон рухсатноманинг нусхаси ҳуқуқбузарнинг талабига кўра қоғоз шаклда ҳам чоп этилиб, унга тақдим этилиши мумкин.
107. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Кодекснинг 131, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
108. Ҳуқуқбузар жаримани Кодексда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш мақсадида ижро ҳужжатлари «Маъмурий амалиёт» модули орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг юборилганлиги тўғрисидаги маълумот ижро ҳужжатига илова қилинади.
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ушбу қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
109. Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.
110. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг яшаш жойидаги ЙҲХБнинг сақлаш учун ваколатли бўлган бўлинмаларида сақланади.
6-боб. Мурожаатларни «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «open space» тамойиллари асосида кўриб чиқиш
111. Жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий ишлар бўйича мурожаатлари «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «open space» тамойиллари асосида Марказ ва ҳудудий марказларда кўриб чиқилади.
112. Қоидаларнинг бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали келиб тушган мурожаатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентига мувофиқ кўриб чиқилади.
113. Марказ ва ҳудудий марказларда мурожаатчиларни қабул қилиш учун белгиланган жойларда электрон навбат ташкил этилади, мурожаатларни электрон шаклда расмийлаштириш ҳамда уларни «open space», «ягона дарча» ва «экстерриториаллик» тамойиллари асосида кўриб чиқиш учун бошқа зарур шарт-шароитлар яратилади.
114. Мурожаатчилар Марказ ва ҳудудий марказларга келганда, махсус ахборот қурилмалари орқали навбат олиб, ушбу қурилмаларда шикоят ва мурожаат шаклини танлаб, зарур бўлган маълумотларни киритганидан сўнг Марказ ва ҳудудий марказ ходимлари томонидан қабул қилинадилар.
115. Марказ ва ҳудудий марказларнинг ишчи-хизматчилари мурожаатчиларга электрон навбат олиш ёки мурожаатларни шакллантиришда ҳамда махсус ахборот қурилмаларидан фойдаланишда ҳар томонлама кўмак кўрсатади.
116. Марказ ва ҳудудий марказларнинг ходимлари мурожаатчиларга қуйидагиларни тушунтириши шарт:
Марказ ва ҳудудий марказларда фақат маъмурий ишлар билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилишини;
ушбу мурожаатларни кўриб чиқилишининг батафсил тартибини;
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкинлигини;
маъмурий иш юзасидан жабрланувчи ва унинг қонуний вакили ҳамда адвокатлар белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлигини.
117. Мурожаатларни кўриб чиқишда Марказ ва ҳудудий марказларнинг ходимлари қуйидагиларни амалга оширади:
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида мурожаатчилардан ортиқча маълумот ва ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда, зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идоралардан «Маъмурий амалиёт» модули орқали олишни;
мурожаатларнинг таҳлили асосида муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишни ва мурожаатчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавоблар беришни;
Қоидаларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлмаган бошқа мурожаатлар келиб тушганда, мазкур мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, уларни ДЙҲХХнинг тегишлилиги бўйича бўлинмаларига юбориш ва мурожаатчиларга, ушбу бўлинмалар жойлашган жойлари ва бошқа зарур бўлган маълумотлар тўғрисида тушунтириш беришни.
Маъмурий иш юзасидан ёки чиқарилган қарор юзасидан келиб тушган мурожаатлар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқнома талаблари асосида кўриб чиқилади.
7-боб. Якунловчи қоида
118. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА
Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:
Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.
Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб (10) ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 3321-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
12-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 4 сентябрдаги 502-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 2015 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 40-сон, 521-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 26 июлдаги 159-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-2, 2017 йил 8 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 2017 й., 32-сон, 822-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 34-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-3, 2018 йил 1 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2240-3/0836-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 2020 йил 15 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 25 декабрдаги 338-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-5, 2021 йил 6 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2021 й., 10/21/2240-5/1702-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 2022 йил 13 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 июлдаги 361-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-7, 2023 йил 14 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 10/23/2240-7/0605-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 25 июндаги 186-сон «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 58-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2240-8, 2024 йил 12 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 10/24/2240-8/0503-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) илованинг 136-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2026 й., 10/26/3969/1107-сон)