Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-10]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-1128-сон «Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сон «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 26 майдаги ПФ-100-сон «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 октябрь,
2026-21-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 28 август
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026 йил 9 октябрдаги 2026-21-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. 8-илованинг Жорий солиқ даврининг 1 январь ҳолатига қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китоби ва унга 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2026 й., 10/26/3221-10/1100-сон)