Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3965]
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2027 йил 12 январдан кучга киради.
Вазир Э. АДИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 октябрь,
31-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 12 октябрдаги 31-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 29 апрелдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 3430, 2023 йил 4 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3430/0253-сон) билан тасдиқланган Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 359-сон «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатларига кирмайдиган дори воситалари;».
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 3604, 2025 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 10/25/3604/0089-сон) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«прекурсорлар — прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган, шунингдек, саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўлланадиган кимёвий моддалар.»;
б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 337-сон «Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 2 июлдаги 359-сон «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига асосан белгиланадиган юридик шахсларнинг эҳтиёжи доирасида амалга оширилади.».
д) 65-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига» деган сўзлар «давлат муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2026 й., 10/26/3965/1090-сон)