1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш ҳисобидан замонавий хизматлар орқали ихчам бошқарув тизимини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2026 йил октябрь — декабрь ойларида тажриба-синов тариқасида Пенсия жамғармасининг Андижон вилояти Андижон шаҳри ва Олтинкўл тумани, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, Хоразм вилояти Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Шовот ва Янгиариқ туманлари, шунингдек, Сирдарё вилояти туман (шаҳар) бўлимларининг (кейинги ўринларда — тажриба ҳудудлари) пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш (кейинги ўринларда — пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш) билан боғлиқ вазифалари ва функциялари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига ўтказилсин.
3. Белгилансинки:
2026 йил октябрь — декабрь ойларида тажриба ҳудудларининг ҳудудий бошқармаларида ҳар бир туман (шаҳар) учун пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича 3 кишидан иборат комиссия, шунингдек, туман (шаҳар) бўлимларида фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолияти ташкил этилади;
пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича 3 кишидан иборат комиссия таркибига тажриба ҳудудларида ишловчи раҳбарлар ва уларнинг ходимлари жалб қилинади;
тажриба ҳудудларида фуқароларга пенсия таъминотига оид хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади;
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Пенсия жамғармаси билан биргаликда:
2026 йил 25 октябрга қадар тажриба ҳудудларининг ҳудудий бошқармалари ва фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони, асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини тасдиқласин;
ушбу тажрибани таҳлил қилиб бориш, тажриба ҳудудларининг ҳудудий бошқармалари ва фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратида ишчи гуруҳни ташкил этсин ҳамда унинг вазифаларини белгиласин;
янги жорий этиладиган тизимнинг моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши бўйича ўқув-семинарлар ташкил этсин;
2026 йил 15 декабрга қадар тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижаларини ҳисобга олган ҳолда, 2027 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ҳудудида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларида ҳар бир туман ва шаҳарлардаги бизнес жараёнларни ва функцияларни қамраб олувчи ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этишни назарда тутувчи тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Пенсия жамғармаси «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиб турган пенсионерларнинг пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқлашда «MyID» ахборот тизими орқали шахсни тасдиқлаш жараёнидан ўтиб фойдаланиш имконини яратсин.
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2027 йил 1 январга «маҳалла еттилиги» билан биргаликда фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси маълумотларини туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали рақамлаштириш бўйича тарғибот ишларини янада жадаллаштирсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 октябрь,
576-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 576-сон қарорига 1-ИЛОВА
Туман (шаҳар) бўлимларида фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходим
1. Фуқаронинг аризаси ва унга илова қилинган рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатларни қабул қилади, шунингдек, «Face-ID» орқали электрон рўйхатга олади.
2. Фуқаронинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг қабул қилгани бўйича тилхат беради.
Ариза қабул қилинган вақтда
3. Фуқаролардан қабул қилган рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатларни (сканер қилиб) ахборот тизими орқали ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссияга юборади.
Ариза берилгандан кунда
4. Ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссиянинг тегишли қарорига мувофиқ ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асослангани ва ишончлилиги юзасидан ўрганиш ўтказади.
5. Фуқаролардан қабул қилган рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатлар ҳамда ўтказилган ўрганиш далолатномасининг асл нусхасини «Ўзбекистон почтаси» АЖ курьерлик хизмати орқали ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссияга юборади.
Ҳар ҳафта охирги иш кунида
3-босқич
Ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссия
1. Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни интерактив ва проактив шаклда амалга оширади.
1 — 10 иш кунида
2. Фуқаронинг аризаси бўйича рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда маълумотларни ахборот тизимига киритади.
Қабул қилинган кунда
3. Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослангани ва ишончлилиги юзасидан ўрганиш тўғрисида қарор қабул қилади.
5 — 10 иш кунида
4. Заруратга кўра танлов асосида жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказади.
Зарур ҳолларда
5. Фуқароларга қайтариш керак бўлган тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини почта орқали юборади.
Қарор қабул қилгандан сўнг 10 кунда
6. Пенсия, компенсация ва бошқа тўловлар учун тўлов қайдномаларини шакллантиради, ахборот тизими орқали тижорат банкларига юборади.
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар
4-босқич
Ҳудудий бошқарма
Ахборот тизимида автоматик равишда ҳисоблаш имкони бўлмаган ўтган давр учун қўшимча тўловларни киритади ва тасдиқлайди.
Зарур ҳолларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 576-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«яшаш жойи — шахс мулкдор сифатида, ижара (иккиламчи ижара), текин фойдаланиш шартномаси бўйича ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра доимий равишда (асосан) яшайдиган ҳамда ўзи яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган уй, квартира, хизмат турар жойи, махсус уй (ётоқхона, вақтинча уй-жой фонди уйи ёки ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, шунингдек, болалар уйи ёки бошқа махсус мақсадли уй) ёхуд бошқа турар жой»;
қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«турган жойи — шахс қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асосларда вақтинча яшайдиган жойлаштириш воситаси, даволаш муассасаси ёки шахснинг яшаш жойи ҳисобланмайдиган турар жой».
2. 4-банд «шартлар ва меъёрлар асосида» сўзларидан кейин «яшаш жойидаги, яшаш жойи мавжуд бўлмаганда эса турган жойидаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Шунингдек, қуйидаги хизматлар фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади:
ногиронлик пенсиясини олувчиларга ногиронлик гуруҳи қайта белгиланган ёки муддати узайтирилганда, пенсия тўловини давом эттириш;
I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда, пенсияни қайта ҳисоблаш;
«22. Ахборот тизимида рақамлаштирилмаган маълумотлар ёки ҳужжатлар пенсияни тайинлаш ва/ёки қайта ҳисоблаш учун ҳам асл нусхада, ҳам тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилиши мумкин, фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно».
«56. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда, иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек, маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади.
Иш стажини архив маълумотларини тақдим этмасдан аниқлашда:
2005 йилдан аввалги давр учун — «ЯММТ» ИДАКда мавжуд тасдиқланган маълумотлардан;
2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан, бунда иш берувчи юридик шахс томонидан фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига календарь йил учун камида бир маротаба мажбурий бадаллар ўтказилган тақдирда, меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчасида) мазкур иш берувчи юридик шахсда ушбу календарь йилда ишлаганлиги ҳақида мавжуд ёзувлар асосида инобатга олинади.
Мисол: фуқаронинг 2014 йил мартдан 2015 йил февралга қадар туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган даври меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчасида) мавжуд бўлиб, 2014 йил декабрь ойида ушбу ташкилотдан фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий бадаллар ўтказилган. Бунда фуқаронинг 2014 йил март — декабрь ойларида туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган даври иш стажида инобатга олинади.
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб фойдаланилади.
Фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри ёки иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрида маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида белгиланган тартибда иш стажи инобатга олинади».
«I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Агентлик томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юборилган электрон маълумотлар асосида аниқланади.
Агентлик автоматик тарзда фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.
Агентлик томонидан ахборот тизими орқали юборилган фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон кўринишдаги маълумотлар фуқарога пенсия ҳисоблашда иш стаж сифатида инобатга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Фуқаронинг 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган даврини пенсияни ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиш учун электрон тиббий хулоса асос ҳисобланади».
8. 77 ва 78-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. Иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.
Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.
Иш ҳақини архив маълумотларини тақдим этмасдан аниқлашда:
2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади.
Ушбу банднинг тўртинчи — олтинчи ва ушбу Низомнинг 56-банди олтинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар қисман мавжуд бўлганда ёки ноаниқ маълумотлар мавжуд бўлганда, Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.
Иш ҳақини аниқлаш учун қуйидаги ҳолларда минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонунчилик ҳужжатларида тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари қабул қилинади:
2005 йил 1 январга қадар бўлган давр учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман ёки умуман мавжуд бўлмаганда;
2005 йил 1 январдан кейинги давр учун иш стажи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли иш стажи суд тартибида белгиланганда.
78. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун ойлик иш ҳақи олинади.
Бунда фуқаронинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун иш ҳақининг энг юқори миқдори ахборот тизимидаги ёки фуқаро томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан автоматик равишда аниқланади».
«Меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврида ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган вақт мавжуд бўлган тақдирда, ушбу даврлар мазкур Низомнинг 27-банди «а» — «г» ва «к» кичик бандларида кўрсатилган даврларга алмаштирилиши керак».
«а) ушбу Низомнинг 101-банди «а» ёки «б» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «з» — «л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан энг юқори миқдордаги бири қўшиб ҳисобланади;
б) ушбу Низомнинг 101-банди «в», «г» ёки «д» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «е» — «л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан энг юқори миқдордаги бири қўшиб ҳисобланади».
11. 1051-банд қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд билан тўлдирилсин:
«л) Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотинлари) ҳалок бўлган ота-оналар (бевалар)».
12. 1052-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «в» — «к» кичик бандларида» сўзлари «в» — «л» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. 1053-банднинг биринчи хатбошисидаги «а» — «ж» ва «и» кичик бандларидаги» сўзлари «а» — «ж», «и» ва «л» кичик бандларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«108. Комиссия бошқа зарур ҳужжатлар билан биргаликда пенсия ва/ёки компенсация пул тўловини тайинлаш тўғрисидаги ариза тушгандан кейин ўн кун ичида тегишли қарор қабул қилади (пенсия ва/ёки компенсация пул тўловини тайинлаш, пенсия ва/ёки компенсация пул тўловини тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганини текшириш ва бошқалар тўғрисида).
Қуйидаги комиссия қарорлари ҳудудий бошқармаларнинг Ички назорат, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан уч кун муддатда ахборот тизимида келишилгандан сўнг қабул қилинади:
пенсия миқдорининг ошишига олиб келган ҳолларда пенсияни қайта ҳисоблаш ҳақидаги;
Назорат қилувчи органлар ҳамда Пенсия жамғармасининг ички аудит хизмати ходимлари томонидан аниқланган пенсиядан ортиқча тўловни ундириш учун қўлланилган чегирмалар ёпилиши ҳақидаги.
Ҳужжатлар ёки электрон маълумотларда, ҳисоб-китобларда хато ёки камчиликлар аниқланганда, қарор масъул ходим томонидан уларни бартараф этиш учун қайтарилади».
«119. Пенсия жамғармаси масъул ходими пенсия олувчининг сўровига асосан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида ушбу Низомга 23-иловага мувофиқ шаклда пенсия гувоҳномасини расмийлаштиради. Пенсия гувоҳномасини расмийлаштириш учун пенсия олувчининг тегишли фотосурати ахборот тизими орқали чоп этилади. Пенсия гувоҳномасининг электрон шакли фуқаронинг ЯИДХПдаги ёки Агентликнинг «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетида автоматик тарзда шаклланади. Пенсия гувоҳномасининг электрон нусхаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий қабул қилинади.
Пенсия гувоҳномаси бланки қатъий ҳисобда турувчи расмий ҳужжат ҳисобланади ва Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан тайинланган масъул ходимда сақланади.
Пенсия гувоҳномаси берилишининг ҳисоби ахборот тизими орқали масъул ходим томонидан юритилади».
«125. Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияни ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаш проактив шаклда ушбу Низомнинг 1251-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблаш ахборот тизимда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Бўлим бошлиғи электрон шаклда рўйхатдан ўтган пенсияни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги аризани илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда тегишли ҳудуд мутахассисига ижро учун юборади.
Ариза керакли ҳужжатлар билан бирга рўйхатга олинганидан сўнг масъул ходим пенсиянинг янги ҳисоб-китобини (қайта ҳисоблашни) амалга оширади ва комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилади».
17. 140-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги» сўзлари «яшаш ёки турган жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«1463. Қайднома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалининг бошқарувчиси (БХМ раҳбари), бош бухгалтери (штат бирлиги мавжуд бўлса) ва масъул бўлим бошлиғи томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.
Қайдномаларни расмийлаштиришда ҳар қандай тузатишларга йўл қўйилмайди.
Қайдномалар ва уларга илова қилинган электрон ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида сайёр кассаларга ахборот тизими орқали жўнатишдан аввал масъул бўлим бошлиғи қайдноманинг тасдиқланганини текшириши лозим.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда, пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ етказиб бериш (топшириш) амалга оширилади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ уларни етказиб бериш (топшириш) санасида масъул бўлим қайдномаларни ахборот тизимида расмийлаштириб, тегишли сайёр касса ходимига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш)да сайёр касса ходими ушбу Низомнинг 1401-бандида белгиланган тартибда пенсия тўловини амалга оширади.
Пенсия тўловини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали томонидан Пенсия жамғармаси тегишли бўлимига ахборот тизими орқали етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилган ҳолда жорий тўлов ойининг 27-санасидан кечиктирмасдан маълумот берилади.
Пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолларда сайёр касса ходими етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада пенсия олувчининг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, пенсия ва бошқа тўловлар қайси ой учун етказиб берилмагани (топширилмагани), шунингдек, етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилади».
«1465. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалида операция куни якунлангандан сўнг масъул бўлим ходими қайдномаларни кўриб чиқади ҳамда жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма масъул бўлим ходими томонидан касса ҳужжатларига киритилади. Қайдномалар тўғри расмийлаштирилгани, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса ҳужжатларидаги ёзувларга мос келиши масъул бўлим ходими томонидан кунлик текширилади.
Жорий тўлов ойи учун пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тугаганда, сайёр касса ходими қайдномаларни тўлдиришда қуйидагиларни амалга оширади:
қайдномадаги «Етказиб бериш санаси ёки етказиб берилмаганлик сабаби» устунида етказиб берилган (топширилган) сана (кун, ой) ёки етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди)ни рақамлар билан кўрсатади;
қайдномадаги пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмагани (топширилмагани) сабаби кўрсатилган (коди қўйилган) етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсия ва бошқа тўловларнинг сони ва уларнинг суммасини ҳисоблаб чиқади ҳамда ахборот тизимида тасдиқлайди.
Қайдномалар сайёр касса ходими томонидан масъул бўлим бошлиғига текшириш ва тасдиқлаш учун юборилади».
23. 1467-банднинг учинчи хатбошиси «имзоси ва банк муҳри изининг мавжудлиги» сўзлари «томонидан тасдиқланганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«147. Пенсия ва бошқа тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича тўланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостил қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенциянинг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) (кейинги ўринларда — Минск конвенцияси) иштирокчи давлатлари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.
Бунда ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига ишончнома орқали пенсия ва бошқа тўловни тўлаш бошланган ойдан бошлаб бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқиш ҳуқуқига эга.
Хорижий давлатда бўлган пенсия ва бошқа тўловларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахс Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига чиққан ёки пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ойдан бошлаб ҳар уч ойда бир марта «MyID» биометрик идентификация тизими орқали пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши лозим. Бунда пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиққан ойдан бошлаб бир йилда камида бир марта Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига келиб ёки ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган тартибда пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқласа, пенсия ва бошқа тўловни тўлаш кейинги 12 ойга давом эттирилади.
Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Минск конвенциясининг иштирокчи давлатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида шартномага эга давлатларда (кейинги ўринларда — ҳамкор давлатлар) бўлиб турган пенсионерларнинг хорижий давлат ҳудудида яшаш жойи мавжуд эмаслиги, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслиги Пенсия жамғармаси томонидан ҳамкор давлатларнинг ваколатли органига сўров юбориш орқали аниқланади. Сўровга ҳамкор давлатларнинг ваколатли органи томонидан берилган жавоб Пенсия жамғармасига келиб тушгунига қадар пенсия тўлови тўхтатиб турилади. Агар пенсионернинг хорижий давлат ҳудудида яшаш жойи мавжуд эмаслиги, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслиги аниқланса, жавоб келиб тушган кундан бошлаб Қонуннинг 59-моддасида белгиланган муддат асосида пенсия тўлови ариза талаб этмасдан проактив шаклда тикланади.
Ишончли вакил ҳамда хорижий давлатда бўлган нақд пулсиз шаклда пенсия олувчи шахс пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.
Ишончнома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади. Бунда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
Пенсия олувчиларга хизмат кўрсатувчи Пенсия жамғармаси бўлими ходими ва пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали ходимига ишончнома орқали пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) қатъий тақиқланади».
25. 153-банддаги «вақтинча турган жойи» сўзлари «турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. 155-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан» сўзлари «ўқув йилининг 1 сентябридан» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. 156-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бироқ пенсия ҳамда компенсация пул тўлови ушбу Низомда белгиланган асослар бўйича тўхтатилиб, фуқаро вафот этгунга қадар тикланмаган ҳолларда тўланмайди».
учинчи хатбошидаги «ёки хорижий давлатда бўлган нақд пулсиз шаклда» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳар ойнинг 25-санасида Пенсия жамғармаси бўлими Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганлиги учун пенсия тўлови тўхтатилган, бироқ бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб кирган пенсионерлар ҳақидаги электрон маълумотни Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади ҳамда уларнинг пенсия тўлови ариза талаб этмасдан проактив шаклда тикланади»;
«1591. Пенсионер пенсия тўлашни тўхтатиб туришни сўраб Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёхуд ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш ушбу Низомга 25-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Пенсионер Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келганида Давлат хизматлари маркази ходими пенсионернинг номидан, пенсионер ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда ушбу Низомга 27-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг мурожаатчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди».
«163. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия ёки 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия олувчиларга қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида бевосита келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берилган кундаги пенсия ёки қўшимча тўлов миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади».
ариза ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — Миграция бўлинмалари) томонидан автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан (кейинги ўринларда — манзил тизими) олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаросига;
ариза, хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда ва Миграция бўлинмалари томонидан манзил тизимидан олинган «Яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги» тўғрисидаги маълумотлар асосида хорижий фуқарога;
ариза, хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда ва Миграция бўлинмалари томонидан манзил тизимидан олинган маълумотлар асосида фуқаролиги бўлмаган шахсга тўланади».
«165. Олти ой аввал пенсия тўлаш нақд пул шаклида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали бир марталик тўлов қайдномаси асосида амалга оширилади».
«Бунда хорижий давлатнинг ваколатли органи (мансабдор шахси) томонидан берилган ҳужжат пенсионер доимий (асосан) яшайдиган давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилиниши керак, бундай муассаса бўлмаган тақдирда эса, пенсионер доимий (асосан) яшайдиган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонаси томонидан легализация қилиниши, кейинчалик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида тасдиқланиши керак».
«Пенсия жамғармаси бўлимида мазкур лавозимлар вакант бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозим бўйича тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходим киритилади».
«181. Масъул ходим Пенсия жамғармаси «Ишонч телефони»га келиб тушган ёки ёзма равишда пенсия ва бошқа тўловлар етказилиши бўйича қилинган мурожаатларга асосан ёхуд пенсия ва компенсация тўловлари қайдномаларга электрон имзо қўйиш орқали тўланган фуқаро яшаётган ҳудудга бориб, фуқаро билан учрашган ҳолда (кейинги ўринларда — ўрганиш) ўрганиш ўтказади. Мазкур мурожаат ҳамда пенсия ва компенсация тўловлари электрон имзо қўйиш орқали тўланган фуқаролар бўйича ўтказилган ўрганишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ушбу фуқаро яшаётган ҳудуд (кўча, уй ёки маҳалла фуқаролар йиғини) тўлиқ ўрганилади.
Бунда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳар ойда Пенсия жамғармаси ва тижорат банкининг ҳудудий филиаллари ўртасида икки томонлама солиштирма далолатнома имзоланади».
«187. Ахборот тизимида қуйидагилар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан логин ва пароль билан ҳимояланган шахсий кабинетда электрон тарзда расмийлаштирилади, юритилади ва сақланади:
Пенсияларни проактив шаклда тайинлаш, ногиронлик пенсиясини проактив шаклда қайта ҳисоблаш ва компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш ахборот тизимида автоматик тарзда рўйхатга олинади. Бунда шахснинг маълумотлари вазирлик ва идоралар томонидан ахборот тизими томонидан юборилган сўровга мувофиқ олинган маълумотлар асосида шаклланади.
Аризалар ахборот тизимида рўйхатга олишда, автоматик тарзда рақамланади.
Ахборот тизимида шахснинг аризасини расмийлаштиришда қуйидаги маълумотлар бўлим бошлиғи томонидан киритилади:
ариза берувчининг шахсга доир ва идентификация қилиш мумкин бўлган маълумотлари, шу жумладан, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
аризанинг мазмуни ва ариза тақдим қилинган сана;
аризачининг мобил телефон рақами.
Бўлим бошлиғи иш юритувидаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ва юритилиши тартибига риоя қилиниши учун жавобгардир.
Ахборот тизимида пенсияни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча жараёнлар ходимнинг шахсий кабинетида унинг юзини биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали амалга оширилади ҳамда ҳар бир тасдиқланган жараён учун жавобгар ҳисобланади».
«1871. Пенсия ёки компенсация пул тўловларини тайинлаш учун почта орқали юборилган ариза ва ҳужжатлар бўлим бошлиғи томонидан қабул қилинади ва ахборот тизимида расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилади.
Шахс пенсия ёки компенсация пул тўловини тайинлашни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита келиб мурожаат қилганда, бўлим бошлиғи у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва кўрсатмалар асосида ахборот тизимида шахс тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳолда ушбу Низомга 22 ва 24-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризани шакллантиради.
Аризада келтирилган маълумотлар пенсия ёки компенсация пул тўловини тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан текширилади. Аризадаги маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, бўлим бошлиғи мазкур хато ёки камчиликларни бартараф этган ҳолда аризани қайта шакллантиради.
Шахс аризадаги маълумотлар тўғри шакллантирилганини билдирганидан сўнг бўлим бошлиғи ариза шахс томонидан берилганини тасдиқлаш мақсадида шахснинг юзини биометрик идентификациядан (Face-ID ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан) ўтказган ҳолда электрон маълумотларни олади.
Олинган электрон маълумотларни солиштириш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимига электрон сўров юборади.
Миграция ва персоналлаштириш департаменти ахборот тизими орқали келиб тушган электрон сўровга асосан пенсия ёки компенсация пул тўлови тайинлаш учун мурожаат қилган шахс юзининг биометрик маълумотларини ахборот тизимидаги мавжуд шахс юзининг биометрик электрон маълумотлари билан солиштиради ҳамда электрон маълумотлар ўзаро мос келгани ёки мос келмагани тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборади.
Пенсия ёки компенсация пул тўловини тайинлаш учун мурожаат қилган шахс юзининг биометрик электрон маълумотлари Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидаги мавжуд ушбу шахс юзининг биометрик маълумотлари билан мос келганда, ариза берувчи юзининг биометрик электрон маълумотлари Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидаги маълумотлар билан тасдиқлангани тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланади.
Бўлим бошлиғи шахснинг аризасини ахборот тизимига юкланганидан сўнг ариза автоматик тарзда ахборот тизимида қайд этилади.
Ариза қуйидаги ҳолларда шахс томонидан имзо қўйиш, шу жумладан, факсимил имзо қўйиш орқали тасдиқланади:
ариза берувчи шахс юзининг биометрик электрон маълумотлари махсус қурилма орқали олиниб, Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидаги мавжуд пенсия олувчи юзининг биометрик электрон маълумотлари билан мос келмагани тўғрисида электрон маълумот келиб тушганда;
ариза берилаётган Пенсия жамғармаси бўлимида интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаганда;
ариза берилаётган Пенсия жамғармаси бўлимида интернет тармоғи тезлиги тизимдаги пенсия олувчи юзининг биометрик электрон маълумотларини электрон шаклда солиштириш учун талаб этиладиган тезликдан кам бўлганда;
ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни соғлиғининг ҳолатига кўра шахснинг юзини биометрик идентификациядан (Face-ID ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан) ўтказиш имкони бўлмаганда.
Шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи мавжуд бўлмаса, ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида комиссия тегишли қарорни қабул қилади ва пенсия тайинлаш учун тақдим қилинган ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисидаги қарор ҳамда хабарномани шахсга қайтаради ёки юборади.
Шахс томонидан пенсия ва компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар почта орқали юборилганда, бўлим бошлиғи шахснинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ахборот тизимига киритади ва расмийлаштиради.
Бунда юборилган ҳужжатларнинг асл нусхалари пенсия ва компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг қайтарилади.
Проактив шаклда тайинланган ёки электрон аризага мувофиқ электрон маълумотлар асосида шакллантирилган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари ахборот тизимида электрон шаклда сақланиб, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўрови ёки фуқаронинг аризаси асосида чоп этилади. Фуқаро томонидан қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар реестрда сақланади».
«190. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида пенсионернинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, пенсионер (қонуний вакил) яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш ҳақида ўзи учун энг қулай бўлган Давлат хизматлари маркази орқали ёхуд ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда, ушбу Низомга 38-иловада белгиланган схема бўйича ушбу Низомга 39-иловада белгиланган сўровномани тўлдириб мурожаат қилади.
Пенсионернинг мурожаатига асосан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан олинган маълумотлар асосида, фуқаронинг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш тўғрисида автоматик равишда электрон сўров юборилади.
Аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими келиб тушган электрон сўровга асосан электрон кўринишдаги пенсия ишини ахборот тизими орқали ўша куннинг ўзида янги яшаш жойидаги бўлимга юборади. Пенсия ҳужжатларининг қоғоз шаклидаги тикилган йиғмажилди мавжуд бўлган тақдирда, у уч иш куни ичида почта алоқаси орқали жўнатилади.
Аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими (аввал ҳисобни юритган бўлим) томонидан кўчиб кетаётган пенсионерга у ҳисобдан чиққунга қадар бир ой олдинги пенсия ва бошқа тўловларни тўлайди (тўлов тўхтатилган ҳамда пенсионер тўловни тиклаш масаласи бўйича мурожаат қилмаган ҳолатлар бундан мустасно).
Пенсия ва бошқа тўловлар тўланган муддат пенсионер ва бошқа тўловларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига киритилади.
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан расмийлаштирилади».
тайинланганига ва/ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланганига уч йил бўлмаган пенсия ишлари бўйича назорат тариқасида пенсия олувчининг аввалги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилинган комиссия қарори асосида ахборот тизимида ҳисоб-китобларни (пенсия миқдори, ўртача иш ҳақи, меҳнат стажи ҳисоб-китоби ва бошқалар) қайтадан амалга оширади;
тайинланганига ва/ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланганига уч йил ва ундан ортиқ бўлган пенсия ишлари бўйича қайтадан ҳисоб-китоблар амалга оширилмасдан, тўловлар амалдаги миқдорда давом эттирилади.
Пенсия ва бошқа тўловлар пенсионерга аввалги яшаш жойи бўйича тўлов тўхтатилган муддатдан бошлаб, лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилган санадан олдинги Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида тўланиши бошланади».
«194. Пенсия жамғармаси бўлимида сақланаётган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари уларни олиш ҳуқуқи бўлган ходимларга бўлим масъул ходим томонидан берилади. Бунда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари архивга қайтарилишини назорат қилиш масъул ходимга юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Пенсия жамғармаси ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган ҳамда вафот этган пенсионерлар рўйхати ҳар куни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. Масъул мутахассис ушбу рўйхатга асосан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган ҳамда вафот этган пенсионерларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини ахборот тизимида ёпиш ишларини амалга оширади».
«1965. Ижро ҳужжати бўйича ундирилиш тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси масъул ходими пенсионернинг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.
Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади».
«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 23-ИЛОВА
Пенсия гувоҳномаси (намуна)
».
52. Қуйидаги мазмундаги 38 ва 39-иловалар билан тўлдирилсин:
«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 38-ИЛОВА
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Мурожаат қилувчи
(шахс ёки унинг қонуний вакили)
1. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.
2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш бўйича сўровнома шаклини тўлдиради.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Давлат хизматлари марказлари
1. Сўровномани тўлдириб, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан пенсионернинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотни олади.
2. Сўровномани электрон шаклда фуқаронинг аввалги яшаш жойидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) бўлимига юборади.
1. Қонуний вакил шахснинг васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон шаклда сўров юборади.
2. Кўчиб кетаётган пенсионерга ҳисобдан чиққунга қадар бир ой олдинги пенсия ва бошқа тўловларни тўлайди (тўлов тўхтатилган ҳамда пенсионер тўловни тиклаш масаласи бўйича мурожаат қилмаган ҳолатлар бундан мустасно).
3. Ахборот тизимида электрон шаклдаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини пенсионернинг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юбориб, ҳисобдан чиқаришни расмийлаштиради.
4. Пенсионернинг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини почта орқали юборади.
Сўровнома келиб тушганидан сўнг 30 дақиқа ичида
3 иш кунида
0
4-босқич
Пенсия жамғармаси бўлими
1. Ахборот тизимида келиб тушган электрон шаклдаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қабул қилиб расмийлаштиради.
2. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди келиб тушганлиги ҳақидаги электрон шаклдаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.
3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатчининг мобил телефон рақамига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди келиб тушганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.
Электрон шаклдаги пенсияга оид ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа ичида
Автоматик тарзда
0
5-босқич
Давлат хизматлари марказлари
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди келиб тушганлиги тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 39-ИЛОВА
Пенсия ишини ҳисобдан чиқариш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилган санаси
5. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами