toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 166-бандида:
ҳудудларда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида илмий дастурни амалга ошириш учун илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари ҳисобидан 50,0 млрд сўм маблағ йўналтирилиши;
ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танлови талабларининг соддалаштирилган тизими ишлаб чиқилиши;
2021 йилдан бошлаб иқтидорли ёшлар ўртасида «Академик ҳаракатчанлик» дастури ва «Бўлажак олим» танлови ташкил қилиниши;
стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталари босқичма-босқич оширилиши;
иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкалари ташкил этилиши;
ёшларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмалардаги замонавий илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида республикадаги ёш олимлар ўртасида танловларни ташкил қилиш муддати ва тартиби, лойиҳаларга қўйилган талаблар, лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш, лойиҳаларни кўриб чиқиш, танлаб олиш ва амалга ошириш, шунингдек, уларни молиялаштириш ва мониторингини юритиш тартибини назарда тутувчи «Академик ҳаракатчанлик» дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни шакллантириш ва уларни кўриб чиқиб, танлаб олиш, танлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш, лойиҳаларни молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартибини назарда тутувчи «Бўлажак олим» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, номзодларга қўйиладиган талаблар, танловни ўтказиш учун махсус эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш, танлов ғолибларини стажировкага юбориш, стажировкаларни молиялаштириш, унинг якуни бўйича ҳисобот тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Ёш олимларни етакчи илмий ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировкалар ўташ тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида республика ҳудудидаги олий таълим, илмий ва инновацион инфратузилмага эга ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва лабораторияларга қисқа муддатли стажировкаларни амалга ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га илм-фан ва илмий фаолият соҳасини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида тегишли шартномага асосан молиялаштирилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик 2021 йилдан бошлаб «Бўлажак олим» танловини ташкил этиш ва молиялаштириш учун ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 50 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
иқтидорли ёшларни хорижий олий таълим муассасалар ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкаларини молиялаштириш тегишли молия йили учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларининг прогноз параметрларида назарда тутилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик томонидан «Академик ҳаракатчанлик» дастурини амалга ошириш бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига мувофиқ ғолибларга тақсимотга асосан илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмаларнинг замонавий асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қабул квотаси, қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади;
мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Белгилансинки, «Бўлажак олим» танлови доирасида танловни эълон қилиш, талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, техник, илмий ҳамда молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш, баҳолаш, қарорлар ва баённомаларни расмийлаштириш, натижаларни эълон қилиш, шартномалар тузиш, молиялаштириш ва лойиҳалар ижросини мониторинг қилиш жараёнлари Ягона платформа орқали амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Агентлик:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир маротаба республикадаги илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида «Бўлажак олим» ва «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида танловларни ташкил этсин;
иқтидорли ёшларни хорижий олий таълим муассасалар ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировка ўташга даврий равишда, танлов асосида, ҳар йили камида бир маротаба юборишни ташкил этсин;
ташкил этиладиган танловлар ғолиблари томонидан тақдим этилган лойиҳаларни бажариш жараёни, календарь иш режаси амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 апрель,
222-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Академик ҳаракатчанлик» дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, жумладан уларга вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимидаги илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг ноёб илмий объектлари, замонавий илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларидан текин фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича «Академик ҳаракатчанлик» дастурини (кейинги ўринларда — «Академик ҳаракатчанлик» дастури) шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Академик ҳаракатчанлик» дастури — ёш олимларнинг ўз иш ёки ўқиш жойидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш, шунингдек, илмий алмашинувни назарда тутувчи дастур;
ёш олим — илмий ва инновацион фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга бериладиган шахсий идентификация рақамига эга, илмий даражаси, унвони, лавозими ва иш жойидан қатъи назар, 40 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
ишчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик) тузиладиган «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида республикадаги ёш олимлар ўртасида танловларни ўтказиш, номзодлар тўғрисида хулоса олиш ҳамда ушбу жараённи мувофиқлаштириш ишларини ташкил этувчи гуруҳ;
махсус ахборот тизими — «Академик ҳаракатчанлик» дастури бўйича танловлар ўтказиш, сунъий интеллект технологиялари асосида лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва суҳбат жараёнлари ўтказилишини таъминлайдиган «Академик ҳаракатчанлик» дастурини мувофиқлаштирувчи электрон тизим»;
юборувчи ташкилот — номзоднинг асосий иш жойи бўлган ва Реестрга киритилган юридик шахс;
қабул қилувчи ташкилот — ноёб илмий объектлари, илмий асбоб-ускуналар, илмий лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларига эга бўлган, илмий ва инновацион фаолият юритувчи ташкилотларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр)га киритилган юридик шахс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2-боб. Танлов ташкил этиш тартиби
3. «Академик ҳаракатчанлик» дастурини бир ойдан кам (15 календарь кундан кам бўлмаган) бўлган муддатда амалга оширишга ишчи гуруҳнинг ижобий хулосаси асосида рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Агентлик «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида республикадаги ёш олимлар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов (кейинги ўринларда — танлов) ташкил қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
5. «Академик ҳаракатчанлик» дастури олти ойгача бўлган давр мобайнида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агентлик танлов бошланишидан камида бир ой олдин ўз расмий веб-сайтида танлов тўғрисида эълон беради. Унда аризаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ва топшириш тартиби, муддати ва талаблари кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Номзодлар танловда иштирок этиш учун лойиҳаларни махсус ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
8. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим:
илмий-тадқиқот ишининг мавзуси ва долзарблиги;
илмий-тадқиқот ишининг объекти, предмети, мақсад ва вазифалари, кутилаётган илмий натижалар;
нашр этган илмий ишлари рўйхати (мавжуд бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
қабул қилувчи ташкилот томонидан лойиҳанинг ташкилотда амалга оширилишига махсус ахборот тизими орқали тасдиқланган розилиги;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
илмий лаборатория ёки тажриба-конструкторлик бюроларида илмий-тадқиқот олиб боришнинг зарурати, муддати ва зарур ускуна, материал ва реактивлар.
9. Номзодларнинг лойиҳалари улар фаолият юритаётган муассасаларнинг илмий ёки илмий-техник кенгашлари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
12. Танловга лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш муддати тугагандан сўнг тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.
13. Лойиҳаларни шакллантириш ва уларни ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқиш ҳамда танлаб олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Агентлик томонидан ҳар йили танловлар ўтказилишидан камида бир ой олдин лойиҳаларни кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ишчи гуруҳ ўз йўналишида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий ва илмий тадқиқот муассасаларидан ҳам келишув асосида жалб этилиши мумкин) камида 7 нафар тоқ сонли аъзолардан иборат таркибда тузилади. Ишчи гуруҳга раислик қилиш вазифаси Агентлик директори ўринбосарига юклатилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Бунда ишчи гуруҳ раиси, зарур ҳолларда, тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш ташкилотлари мутахассисларини) лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнига жалб қилиши мумкин.
16. Ишчи гуруҳ йиғилиши, унда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, ишчи гуруҳнинг йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.
Ишчи гуруҳнинг аъзолари ўз йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
17. Ишчи гуруҳ йиғилишида қабул қилинган қарор йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома ишчи гуруҳ аъзолари орасидан танлаб олинган котиб томонидан имзоланади ҳамда йиғилишга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Баённома асосида ғолиб ва рад этилган номзодлар бўйича натижалар Агентлик веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда Агентлик директорининг буйруғи қабул қилингандан сўнг ғолиб номзодларнинг лойиҳалари амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
4-боб. Лойиҳаларни ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби
19. Танлов доирасида лойиҳалар қабул қилиниши якунлангандан сўнг 20 кун муддат ичида ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва танлаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда махсус ахборот тизими орқали лойиҳаларнинг аввал бажарилганлиги, белгиланган талаблар ҳамда мезонларга мувофиқлигини аниқлаш сунъий интеллект технологиялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ишчи гуруҳ томонидан номзодларнинг лойиҳалари махсус ахборот тизими орқали лойиҳалар ҳимояси (суҳбат кўринишида) ўтказилиб, натижалари ишчи гуруҳнинг йиғилишида кўриб чиқилади ва якуний хулосага келинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
21. Лойиҳа қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
лойиҳа мавзусининг мамлакат фан ва технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги — 15 баллгача;
лойиҳа мавзусининг янгилиги ва долзарблиги — 15 баллгача;
ноёб илмий объектлар, илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларида ўтказиладиган тажрибалардан кутилаётган натижаларнинг илмий самарадорлиги — 15 баллгача;
номзод томонидан тақдим этилган Лойиҳани амалга ошириш календарь иш режасининг пухта ишлаб чиқилганлиги — 25 баллгача;
Лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган харажатларнинг асосланганлиги — 15 баллгача;
номзоднинг илмий даражаси — 15 баллгача (фан докторига 15 балл, фалсафа докторига 10 балл ва изланувчига 5 балл).
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Танлов натижаларига кўра 50 баллдан юқори натижа кўрсатган номзодлар орасидан лойиҳалар тўпланган баллар кетма-кетлиги бўйича танлов шартларида белгиланган квота доирасида шакллантирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Танлов ғолибларига махсус ахборот тизими орқали сертификат берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
5-боб. Ғолиблар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Агентлик танлов натижаларига мувофиқ ғолибларга келишувга асосан қабул қилувчи ташкилотлар томонидан асоссиз равишда лойиҳанинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Агентлик лойиҳанинг амалга ошириш календарь режасининг қабул қилувчи ташкилот билан келишилган ҳолда махсус ахборот тизими орқали тасдиқланишини таъминлайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
26. Ғолиб ёш олим томонидан лойиҳани амалга ошириш жараёнида қабул қилувчи ташкилотга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
лойиҳани амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
ушбу жараёнга илмий раҳбар (маслаҳатчи) тайинлаш;
ноёб илмий объектлар, илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларининг илмий асбоб-ускуналаридан фойдаланиш учун мутахассис бириктириш;
лойиҳа доирасида дала ёки саноат тажрибаларини ўтказишга кўмаклашиш;
мавжуд ахборот-ресурс базалари, кутубхоналар ва илмий фонддан фойдаланиш имкониятини яратиш;
илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таҳлил қилиш ва ҳисоботлар тайёрлашда кўмаклашиш;
тегишли кафедраларда (бўлимларда) лойиҳанинг олиб борилиши юзасидан илмий ходим ҳисоботларни кўриб чиқиш ва зарур йўлланмалар бериб бориш.
27. Қабул қилувчи ташкилот томонидан тайинланган илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
ғолиб ёш олим билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш календарь иш режасини ишлаб чиқиш ва унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
ғолиб ёш олимга илмий-тадқиқот ишини олиб бориши учун зарур бўлган маслаҳатлар бериб бориш;
лойиҳани амалга ошириш жараёнлари қайд этилган журнални тасдиқлаб бориш.
28. Ғолиб ёш олимнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
қабул қилувчи ташкилотнинг ички меҳнат тартиби ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
қабул қилувчи ташкилотнинг моддий-техника базасидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
лойиҳани амалга ошириш жараёнларини қабул қилувчи ташкилот томонидан тасдиқланган ва муҳрланган журналда қайд этиб бориш;
илмий-тадқиқот натижалари асосида камида битта илмий мақолани нуфузли хорижий (имкон қадар импакт факторга эга бўлган) журналларда чоп этиш;
илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш ва кафедра (бўлим) йиғилишларида бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.
6-боб. Лойиҳаларни молиялаштириш ва унинг мониторинги
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ғолиб ёш олимларнинг «Академик ҳаракатчанлиги» дастури доирасида лойиҳани бажариш бўйича харажатларини қоплаш илмий фаолиятга оид давлат дастурларини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ишчи гуруҳ хулосасига мувофиқ Агентлик директорининг буйруғи ҳамда Агентлик, юборувчи ташкилот ва қабул қилувчи ташкилот, ёш олим ўртасида тузиладиган тўрт томонлама шартнома бўйича молиялаштириш амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
30. Лойиҳа харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
хизмат сафарлари харажатлари (транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари);
ноёб илмий объектлар, илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюролари моддий-техника базасидан фойдаланиш харажатлари (коммунал тўловлар, кимёвий реактивлардан фойдаланиш харажатлари ва бошқалар). Бунда ташкилий ускуналарни сотиб олиш (компьютер, принтер ва бошқалар) ҳисобга олинмайди;
қўшимча харажатлар (асослантирилган ҳолда умумий маблағнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда);
илмий раҳбар (маслаҳатчи)га ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи тўловлари (катта илмий ходим иш ҳақининг 0,5 бараваригача).
Талаб қилинадиган маблағларнинг умумий ҳажми базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўзда тутилган харажатлар Агентликка илмий фаолиятга оид давлат дастурларини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда, юборувчи ташкилотга танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган ёш олимнинг «Академик ҳаракатчанлик» дастурини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида молиялаштирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
32. Ғолиб ёш олим фаолият юритаётган муассасага «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида ажратилган ва молия йили давомида фойдаланилмай қолган қолдиқлари йил охирида бюджетга қайтарилади.
33. Ғолиб ёш олимнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ойлик иш ҳақи лойиҳани бажариш давомида сақланиб қолинади.
34. «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида бажариладиган лойиҳаларни мувофиқлаштириш, календарь иш режасининг бажарилишини мониторинг қилиш ғолиб ёш олим фаолият юритаётган ташкилотларнинг илм-фан ва инновацияга масъул бўлган раҳбар ўринбосари томонидан олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Лойиҳанинг амалга оширилиши мониторинг натижаларига кўра юборувчи ёки қабул қилувчи ташкилотлар ташаббуси билан лойиҳани молиялаштириш қуйидаги ҳолларда Агентлик томонидан тўхтатилиши мумкин:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
ғолиб ёш олим томонидан лойиҳа умуман ёки тегишли даражада (режадан ортда қолиш, режанинг бир нечта бандлари) бажарилмаётган бўлса;
илмий-тадқиқот ишлари жараёнида натижага эришиш мумкин эмаслиги маълум бўлса;
қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларини икки ва ундан ортиқ марта қўпол тарзда бузиш ҳолатлари кузатилса;
ғолиб ёш олимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тажриба-конструкторлик ва технология ишларини бажариш жараёнида ишни давом эттириш мумкин эмаслиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги маълум бўлса.
36. Лойиҳа бажарилиши якунланганидан сўнг қабул қилувчи ташкилот ва ғолиб ёш олим ўртасида лойиҳани амалга ошириш харажатлари кўрсатилган ҳолда бажарилган ишлар бўйича далолатнома тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ғолиб ёш олим томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг календарь режасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни махсус ахборот тизимида қайд этади ва ушбу маълумотлар қабул қилувчи ташкилот томонидан бириктирилган илмий раҳбар томонидан тасдиқланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ғолиб ёш олим «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида амалга оширилган лойиҳа натижалари ҳисоботини юборувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ҳолда илмий, илмий-техник кенгашда муҳокама қилингани ҳақидаги йиғилиш баённомаси кўчирмаси, бажарилган ишлар бўйича қабул қилувчи ташкилот, ёш олим билан тузилган далолатнома, ажратилган маблағларнинг сарфланганлиги бўйича ҳисобот Агентликка махсус ахборот тизим орқали тақдим этади.
Ғолиб ёш олим якуний ҳисоботни лойиҳа якунлангандан сўнг ўн беш иш кунида махсус ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этади.
Тақдим этилган ҳисоботлар Агентлик томонидан ўрганиб чиқилиб, ҳисобот бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, ғолиб ёш олим беш иш куни муддатда ҳисоботга тегишли тузатишлар киритгандан сўнг махсус ахборот тизими орқали ҳисоботни қайта юборади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
371. Лойиҳа бўйича ҳисоботни белгиланган муддатда тақдим этмаган ёки ҳисобот қониқарсиз деб топилган ҳолатларда:
юборувчи ташкилотга — «Академик ҳаракатчанлик» дастури бўйича ўтказиладиган танловларда бир йил муддат давомида номзодларни тавсия қилиш чекланади;
ёш олимга — «Академик ҳаракатчанлик» дастури бўйича ўтказиладиган кейинги танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
(371-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
7-боб. Якунловчи қоидалар
38. Илгари «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида ғолиб бўлган ёш олимларнинг кейинги танловларга айнан шу лойиҳа билан иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Танлов натижаларидан норози бўлган номзод натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш календарь кун ичида Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
Ишчи гуруҳ бир ҳафта муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва Агентлик белгилаган муддатда талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Академик ҳаракатчанлик» дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида ташкил этиладиган танлов учун илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни шакллантириш ва уларни ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқиш ҳамда танлаб олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

(Агентлик)

Расмий веб-сайтлар, махсус ахборот тизимида танлов бўйича эълон беради.

Танлов бошланишидан бир ой олдин

2-босқич

Агентлик

Танлов учун топширилган лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича Агентлик томонидан ишчи гуруҳ тузади.

Танлов бошланишидан камида бир ой олдин

3-босқич

Номзод

Махсус ахборот тизими орқали ариза топширади ва ҳужжатларни тақдим этади.

Танлов эълон қилинган санадан бошлаб

4-босқич

Ишчи гуруҳ

Махсус ахборот тизими орқали тақдим этилган аризаларнинг танлов шартларига мослигини кўриб чиқади. Танлов натижаларига кўра якуний хулосага келади.

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангандан сўнг 20 кун ичида

5-босқич

Агентлик

Ғолиб номзодларнинг лойиҳаларини амалга оширишлари учун Агентлик директорининг буйруғини қабул қилади.

Ишчи гуруҳ хулосаси якунлангандан сўнг 15 иш куни ичида

6-босқич

Агентлик

Танловнинг натижаларини Агентликнинг расмий веб-сайти ҳамда махсус ахборот тизимида эълон қилади.

Танлов якунларига кўра

7-босқич

Номзод

Лойиҳа якунланганидан сўнг, амалга оширган фаолияти ҳамда ажратилган маблағларнинг сарфланганлиги бўйича ҳисоботни Агентликка махсус ахборот тизими орқали тақдим этади.

Лойиҳа якунланган санадан бошлаб 15 иш куни ичида

8-босқич

Агентлик

Номзоднинг ҳисоботини кўриб чиқади.

15 иш куни ичида

Номзод

Махсус ахборот тизими орқали ҳисоботдаги камчиликларни тузатади.

5 иш куни ичида

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
«Академик ҳаракатчанлик» дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
‎‎‎‎

НАМУНА‎

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ ВА ИЛМ-ФАН ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ АГЕНТЛИГИ
‎

‎Ўзбекистон Республикасидаги ноёб илмий объектлар, илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларидан фойдаланиш учун
‎
‎СЕРТИФИКАТ
‎№ ___________

‎‎‎‎‎
‎‎

‎‎‎‎20__ йил «___» _________ гача амал қилади

‎‎‎‎‎

‎‎Ушбу сертификат «Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида Ўзбекистон Республикасидаги ноёб илмий объектлари, илмий асбоб-ускуналар, илмий лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради

‎‎‎‎‎

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (Танлов ғолиби фаолият кўрсатаётган ташкилот номи)

‎
‎Танлов ғолиби Ф.И.О._____________________________________________________________

‎‎‎‎‎
‎‎‎‎‎

‎‎_____________________________
‎раҳбар/у ваколат берган шахс

___________
‎имзо‎

‎‎____________________________
‎Ф.И.О.
‎

М.Ў. ‎‎‎

‎‎20__ йил «___» ____________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Бўлажак олим» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Бўлажак олим» танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш, ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш ҳамда илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш, мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур танловни ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) масъул ҳисобланади.
Танлов доирасида аризаларни қабул қилиш, техник, молиявий ва илмий экспертизалар, шунингдек, мониторинг қилиш Агентлик ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:.
«Бўлажак олим» танлови — илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантиришга ҳамда илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилган танлов;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов комиссияси — танлов доирасида келиб тушадиган илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳалар учун алоҳида тузиладиган, танловларни ўтказиш, ғолиблар тўғрисида хулоса олиш ҳамда ушбу жараённи мувофиқлаштирадиган Агентликда ташкил этиладиган комиссия;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёш олим — илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланаётган илмий даражаси, унвони, лавозими ва иш жойидан қатъи назар, 20 ёшдан ошган, бироқ 40 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
илмий ғоя — илмий далил, муаммо, фараз, назария каби воқеликни акс эттириш шаклларидан бири бўлиб, фан тараққиётнинг самараси, илмий кашфиётларнинг натижаси сифатида пайдо бўладиган, турли фан соҳаларининг асосий тамойиллари, устувор қоидалари асосида ишлаб чиқилган лойиҳа;
илмий лойиҳа — аниқ мақсадларга эришиш ва вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни қўллашга йўналтирилган амалий тадқиқотлар ва/ёки инновацияни яратиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион тадқиқотлар;
стартап лойиҳа — амалга ошиш хавфи юқори бўлган шароитда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратувчи инновацион ишланмаларнинг қўлланилиши, кўлами ва тез ўсиш суръати билан фарқланадиган янги бизнес лойиҳа;
илмий экспертиза — илмий лойиҳалар бўйича асослантирилган қарор қабул қилиш мақсадида уни ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва хулоса тайёрлашга қаратилган фаолият;
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник экспертиза — тақдим этилган илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳаларнинг ушбу Низом талабларга мувофиқлиги, шунингдек, илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳалар ҳужжатларига кўра тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилишда хатоларни аниқлаш;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
талабгор — илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳани ишлаб чиққан иқтидорли ёш олим ва/ёки унинг жамоаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коллегиал орган — Таълим ва илм-фан вазирлигининг Илм-фан ва инновациялар кенгаши (кейинги ўринларда — Коллегиал орган);
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стартаплар бўйича ягона платформа (кейинги ўринларда — Ягона платформа) — танловларни эълон қилиш, талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, техник, илмий ҳамда молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш, баҳолаш, қарорлар ва баённомаларни расмийлаштириш, натижаларни эълон қилиш, шартномалар тузиш, молиялаштириш ва лойиҳалар ижросини мониторинг қилиш жараёнларини электрон шаклда амалга оширишга мўлжалланган ахборот тизими.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Танлов ҳар йили камида бир маротаба Ягона платформа орқали ташкил этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2-боб. Илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни шакллантириш ва уларни кўриб чиқиб, танлаб олиш тартиби
1-§. Илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни шакллантиришга қўйиладиган умумий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Танловга иқтидорли ёшлар ва ёш олимларнинг илмий ва инновацион фаолиятини рағбатлантириш ҳамда уларнинг илмий ижодий ғоялари, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг муаммолари ечимига қаратилган илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳалар Ягона платформа орқали қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агентлик танлов бошланишидан камида бир ой олдин Ягона платформада ва ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши бўйича эълон жойлаштиради. Эълонда аризаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ва тақдим этиш тартиби, қабул қилиш муддатлари, талаблар, баҳолаш мезонлари ва танловнинг бошқа шартлари кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
7. Бир календарь йили давомида эълон қилинган танлов доирасида ғолиб деб топилган талабгорлар шу давр ичида навбатдаги танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
8. Танлов доирасида илмий ғоялар асосида макет ва (ёки) прототип яратишнинг ҳамда илмий ва стартап лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати бир йилгача бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Танловга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар Ягона платформада шакллантирилади, тақдим этилади, кўриб чиқилади ва сақланади. Ягона платформадан ташқарида тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар Танлов доирасида кўриб чиқилмайди, қонунчиликда назарда тутилган техник узилиш ҳолатлари бундан мустасно.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2-§. Танлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Танлов доирасида келиб тушадиган илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича Танлов комиссияси таркиби хар йил январь ойида Агентлик томонидан тасдиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Танлов комиссияси ўз йўналишида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар, хусусий сектор вакилларидан ҳам келишув асосида жалб этилиши мумкин) камида 7 нафар тоқ сонли аъзолардан иборат таркибда тузилади. Танлов комиссиясига раислик қилиш вазифаси Агентлик директори ўринбосари даражасидаги раҳбарга юклатилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Бунда Танлов комиссияси раиси, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлар мутахассисларини) қўшимча равишда илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнига жалб қилиши мумкин.
12. Танлов комиссияси мажлиси, унда Танлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар Ягона платформа орқали электрон шаклда тузиладиган баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Танлов комиссияси мажлислари очиқ муҳокама шаклида ташкил этилади.
13. Танлов комиссиясининг хар бир аъзосига йил якуни бўйича эришилган натижаларга мувофиқ танловни молиялаштириш учун ажратилган маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули (барча солиқ ва мажбурий тўловлар ушлаб қолинган ҳолда) берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мукофот пулини бериш (тайинлаш) Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
3-§. Илмий ғояларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Иқтидорли ёшларнинг аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган илмий ғоялари танлов эълон қилингандан сўнг, Ягона платформа орқали тақдим этилганда кўриб чиқилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Илмий ғоялар бўйича аризалар Агентлик томонидан белгиланган муддатлар, талаблар ва шаклларга мувофиқ Ягона платформа орқали тақдим этилади ҳамда камида икки ой муддатда икки босқичда қуйидаги тартибда талабгорларнинг саралаш танловларини ўтказади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-босқичда киритилган илмий ғоялар ушбу Низомнинг 14-бандига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлиги Марказ томонидан Ягона платформа орқали кўриб чиқилади. Марказ зарур ҳолатларда, тақдим этилган илмий ғоялар бўйича қўшимча маълумотлар, тақдимотлар талаб этиши ва илмий ғояларни ўрганишда тегишли мутахассисларни жалб қилиши мумкин;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
танлов доирасида талабгор томонидан тақдимот қилинган илмий ғояларда камчилик мавжуд бўлган тақдирда, талабгорга такомиллаштириш учун қайтарилади. Талабгор илмий ғояни бир ой муддат ичида такомиллаштирилган ҳолда Ягона платформа орқали қайта тақдим этади. Бир ойдан кеч тақдим этилган илмий ғоялар қабул қилинмайди.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-босқич натижалари бўйича танловнинг 2-босқичида иштирок этадиган талабгорлар тўғрисида йиғма рўйхат Ягона платформада шакллантирилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2-босқичда талабгорлар ўз илмий ғояларини Танлов комиссияси олдида тақдимот (презентация) кўринишида ҳимоясини ўтказадилар. 2-босқич танловлар даврида тақдимот ҳимоясида узрли сабабларсиз иштирок этмаган талабгорларнинг илмий ғояси Танлов комиссиясининг қарорига асосан рад этилиши мумкин.
Тақдимот ҳимоясида талабгорлар илмий ғояни қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда очиб бериши ҳамда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади.
Бунда Танлов комиссияси тақдимот натижаларига асосан якуний хулоса тайёрлашда қуйидаги баҳолаш мезонларига амал қилади:
илмий ғояни жамият ва иқтисодиётдаги маълум бир муаммонинг ечимига қаратилганлиги — 30 баллгача;
илмий ғоянинг амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг аниқ ва асосланган ҳисоб-китоб қилинганлиги — 30 баллгача;
илмий ғоянинг аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилганлиги — 40 баллгача.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Талабгорларни тақдимот ҳимояси натижалари ва ҳар бир мезон асосида баҳолаш ҳамда ғолиб деб топиш Ягона платформа орқали амалга оширилиб, Танлов комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Бунда камида 50 балл тўплаган илмий ғоялар Танлов комиссияси қарори билан ғолиб деб топилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
17. Илмий ғояларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4-§. Илмий лойиҳаларни шакллантириш ва уларни кўриб чиқиб, танлаб олиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Танлов доирасида эълон қилинадиган илмий лойиҳа мавзулари Агентлик томонидан Ягона платформа орқали келиб тушган давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий фаолият субъектларининг асосланган таклифлари, шунингдек, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари, тижоратлаштириш имконияти мавжуд якуний тайёр маҳсулот (технологиялар)га бўлган эҳтиёжлари асосида шакллантирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Шакллантирилган илмий лойиҳа мавзулари Танлов комиссияси томонидан Ягона платформа орқали кўриб чиқилганидан сўнг белгиланган тартибда Агентлик томонидан Ягона платформада ва расмий веб-сайтда эълон қилинади.
Эълон қилинган илмий мавзулар асосида талабгорлар томонидан киритилган илмий лойиҳалар Марказ томонидан Ягона платформа орқали қабул қилинади ва техник экспертизадан ўтказилади.
Агентлик танлов доирасида ёш олимларнинг Ягона платформа орқали тақдим этилган таклифларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари, тижоратлаштириш имконияти мавжуд якуний тайёр маҳсулот ёки технологияларга бўлган эҳтиёжлари бўйича мавзу эълон қилинмаган йўналишларда ташаббускор илмий лойиҳаларни қабул қилиши мумкин.
Ташаббускор илмий лойиҳалар бўйича аризалар Агентлик томонидан белгиланган талаблар, муддатлар, ташаббускор лойиҳаларнинг йўналишлари ва шаклларга мувофиқ Ягона платформа орқали тақдим этилади. Бунда илмий лойиҳаларни амалга ошириш механизми, муддатлари ва кутилаётган натижалар кўрсатилган бўлиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Танлов доирасида эълон қилинадиган илмий лойиҳа мавзулари ва ташаббускор илмий лойиҳалар бўйича аризалар Агентлик томонидан белгиланган муддатлар, талаблар ва шаклларга мувофиқ Ягона платформа орқали қабул қилинади ва сараланади.
Марказ томонидан шакллантириладиган ва мувофиқлаштириладиган тегишли фан йўналишлари бўйича экспертлар жамоаси техник экспертизадан ўтган илмий лойиҳаларни Ягона платформа орқали баҳолайди, илмий экспертизадан ўтказади ва хулосаларни Ягона платформага киритади.
Танловга ҳужжатлар топшириш муддатининг охирги санасигача танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб берадиган камида битта илмий лойиҳа аризаси келиб тушган бўлса, танлов ҳақиқий деб ҳисобланади.
Техник ва илмий экспертизада ижобий баҳоланган ва молиялаштиришга тавсия этилган илмий лойиҳаларининг якуний рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор Коллегиал орган томонидан қабул қилиниб, Ягона платформа орқали расмийлаштирилади.
Агар танловда эълон қилинган мавзу бўйича ҳеч ким қатнашмаган бўлса, у ҳолда танлов бўлмаган деб ҳисобланади. Бу ҳолда Агентлик ушбу лойиҳа бўйича бир хил шартлар ва талаблар асосида Ягона платформада қайта танлов эълон қилади.
Агар лойиҳаларнинг техник экспертизаси натижаларига кўра, Агентлик барча лойиҳаларни рад этса, танлов бўлмаган деб топилади ва қайта танлов эълон қилинади.
Танлов ҳужжатлари шартларини ўзгартирмасдан қайта танловда аризаларни қабул қилиш муддати камида ўн иш куни этиб белгиланади. Муқобил ариза келиб тушмаган тақдирда, ҳужжатлар Ягона платформа орқали Коллегиал органга киритилади. Коллегиал орган мазкур мавзу бўйича қайта танлов эълон қилиш ёки эълон қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Битта илмий лойиҳани амалга ошириш учун талаб қилинадиган маблағларнинг умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан ошмаслиги лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
21. Илмий лойиҳаларни шакллантириш ва уларни кўриб чиқиб, танлаб олиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5-§. Стартап лойиҳаларни шакллантириш ва уларни кўриб чиқиб, танлаб олиш тартиби
22. Стартап лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш Танлов эълон қилингандан сўнг, талабгорларнинг аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган стартап лойиҳалари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стартап лойиҳалар бўйича таклифлар Танлов эълон қилинганидан сўнг талабгорларнинг аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган стартап лойиҳалари асосида кўриб чиқилади. Танлов доирасида талабгорлар томонидан тайёрланган стартап лойиҳалари Марказ томонидан Ягона платформа орқали тақдим этилади ва қабул қилинади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Стартап лойиҳалар бўйича аризалар Агентлик томонидан белгиланган муддатлар, талаблар ва шаклларга мувофиқ Ягона платформа орқали қабул қилинади ва сараланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
1-босқич тақдим этилган аризаларнинг танлов шартларига мослиги, ҳаётга татбиқ этиш даражаси ва натижадорлиги юзасидан Танлов комиссияси мажлисларида стартап лойиҳа тақдимоти билан иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақдимот ва баҳолаш натижалари Ягона платформада қайд этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
24. Танлов комиссияси мажлисларида стартап лойиҳалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
стартап лойиҳанинг инновационлиги — аввал қўлланилмаган технологиялар ва (ёки) жараённи ташкил этиш тамойиллари ёки аввал ишлаб чиқарилмаган маҳсулотнинг янги қўлланилиш даражаси — 20 баллгача;
стартап лойиҳанинг инвестициявий жозибадорлиги — қўшимча даромад келтирадиган ҳамда уни амалга оширишда инвестициялар хавфини камайтирадиган қулай инвестицион ва инновацион шароитлар ва афзалликлар йиғиндиси — 20 баллгача;
стартап лойиҳани амалга ошириш самарадорлиги — 20 баллгача;
стартап лойиҳанинг ресурс билан таъминланганлиги — лойиҳани техник амалга ошириш имкониятлари (моддий-техник база, ходимлар, муҳофаза ҳужжатлари мавжудлиги ва бошқалар) — 10 баллгача;
стартап лойиҳа учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган илмий ҳажмдор маҳсулотларни олишни ташкил қилиш истиқболлари — 30 баллгача.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов комиссиясининг ҳар бир мезон бўйича қўйган баллари ва изоҳлари Ягона платформага киритилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Танлов комиссиясининг стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича мажлиси натижалари бўйича камида 50 балл тўплаган стартап лойиҳалар 1-босқичдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда Марказ томонидан 2-босқич — молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий экспертизадан муваффақиятли ўтган стартап лойиҳалар Агентлик томонидан Коллегиал органга кўриб чиқиш учун киритилади. Коллегиал орган стартап лойиҳа тўғри ва холис экспертизадан ўтказилганлигини текшириш мақсадида қўшимча экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Қўшимча экспертиза ўтказиш тартиби Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Коллегиал орган томонидан стартап лойиҳани молиялаштириш ёки молиялаштирмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва қарор Ягона платформада расмийлаштирилади ҳамда таълим ва илм-фан вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
27. Бир талабгорга стартап лойиҳани амалга ошириш учун талаб қилинадиган маблағларнинг умумий ҳажми базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 бараваридан ошмаслиги лозим.
Стартап лойиҳани амалга ошириш мақсадида 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пул ёки моддий қиймат кўринишида қўшимча молиялаштириш бўйича шерик мавжуд бўлган тақдирда, коллегиал органнинг тегишли қарори билан стартап лойиҳага молиялаштиришда устуворлик берилиши мумкин.
28. Стартап лойиҳани кўриб чиқиш ва танлаб олиш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш тартиби
29. Танловни ташкил этиш ва молиялаштириш ҳар йили Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Танлов комиссияси муваффақиятли деб топган ва тасдиқлаган илмий ғоялар Ягона платформада расмийлаштирилган натижалар асосида Агентлик директорининг буйруғи қабул қилингандан сўнг рағбатлантирилади.
Агентлик директорининг буйруғига асосан, муваффақиятли деб топилган илмий ғоя муаллифларига пул маблағлари уларнинг номига очилган банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Бунда тўлов тўғрисидаги маълумот Ягона платформа орқали қайд этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Коллегиал орган қарорига мувофиқ молиялаштиришга тавсия этилган илмий лойиҳалар Агентлик директорининг буйруғи қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий лойиҳаларни бажариш учун Агентлик билан ғолиб талабгор ва илмий лойиҳанинг ижрочи ташкилоти ўртасида уч томонлама шартнома тузилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий лойиҳаларни молиялаштиришда ҳисоб-китоблар ва молиявий режанинг шакллари, тартиби, харажатларнинг ҳажми ҳамда турларини аниқлаш тартиби Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Ягона платформада жойлаштирилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Ажратилган маблағлар илмий изланишлар олиб боришга, шунингдек, иш ҳақидан ташқари, умумий маблағнинг камида 40 фоизи илмий асбоб-ускуналар, хом ашёлар ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилиш ва натижада юқори қийматга эга, тижоратлаштириш имкони юқори бўлган янги маҳсулот (хизмат)ларни ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Коллегиал орган қарорига мувофиқ молиялаштиришга тавсия этилган стартап лойиҳалар таълим ва илм-фан вазирининг буйруғи қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Стартап лойиҳалар Агентлик, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган талабгор фаолият юритаётган (ёки у томонидан ташкил этиладиган) стартап лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ўртасида Ягона платформа орқали расмийлаштириладиган шартнома шартларига мувофиқ молиялаштирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Молиялаштирилаётган стартап лойиҳалар ижрочи ташкилотлари белгиланган тартибда Агентлик ҳузуридаги «Яшнобод» инновация технопарки ёки бошқа технопаркларнинг резиденти мақомини олиш ҳуқуқига эга.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
4-боб. Илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Танлов доирасида илмий ва стартап лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш Агентлик билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Мониторинг лойиҳа тасдиқланган режага мувофиқ бажарилиши, молиявий маблағларнинг мақсадга мувофиқ сарфланиши, белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ва олинган натижаларнинг самарадорлигини баҳолашни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ва стартап лойиҳаларнинг мониторинг натижалари бўйича жамланма ҳисоботни белгиланган тартибда қабул қилиш, шунингдек, уларни бажариш бўйича ахборот ва бошқа таҳлилий материалларни шакллантириш Марказ томонидан Ягона платформа орқали амалга оширилади.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Илмий ғояларни амалга ошириш жараёни Марказ томонидан Ягона платформа орқали мониторинг қилинади. Илмий ғоялар бўйича белгиланган ишларни ўз муддатида бажармаслик, шунингдек, ҳисоботларни топшириш муддатлари ва молиявий интизомни бузиш Агентликнинг ташаббуси билан талабгорнинг икки йилга Танловда қатнашишини чеклаш учун асос бўлади. Мазкур чеклов Ягона платформада қайд этилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Илмий ва стартап лойиҳаларнинг натижалари Марказ томонидан Ягона платформа орқали мониторинг қилинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Зарур ҳолларда, тегишли фан йўналишлари бўйича экспертлар жамоаси билан биргаликда мустақил эксперт ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, илмий ва стартап лойиҳаларнинг бажарилишини мониторинг қилади ва мониторинг жараёнида олинган ҳужжатлар, хулосалар ва натижалар Ягона платформага киритилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Мониторинг қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона платформа орқали тақдим этилган ҳисоботларни экспертлар томонидан кўриб чиқиш;
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
илмий лойиҳа раҳбарининг тақдимот шаклидаги ҳисоботлари билан танишиш;
зарур ҳолларда илмий лойиҳани бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш.
Илмий лойиҳани масофадан ёки бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишда қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратилиши лозим:
илмий лойиҳа бўйича имзоланган шартнома ва унинг календарь режасига асосан бажарилиш ҳолати;
ижрочи ташкилот томонидан илмий лойиҳанинг амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилганлиги;
ажратилган молиявий маблағнинг мақсадли сарфланаётганлиги;
илмий лойиҳалар натижалари бўйича етакчи хорижий журналларда мақолалар чоп этиш борасида эришилган натижалар ва уларнинг мавжуд салоҳиятга нисбатан қиёсий таҳлили;
ҳар бир лойиҳа доирасида қўлга киритиладиган якуний натижалар ва уларни тижоратлаштириш имкониятлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Илмий ва стартап лойиҳалар бўйича белгиланган ишларнинг алоҳида босқичларининг режалаштирилган ҳажмларини ўз муддатида бажармаслик, шунингдек, ҳисоботларни топшириш муддатларини ва молиявий интизомни бузиш Агентликнинг ташаббуси билан молиялаштириш тўхтатилишига ва шартнома бекор қилинишига асос бўлиши ва илмий лойиҳаларнинг ижрочи ташкилотларига нисбатан тегишли чоралар кўришга олиб келиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Илмий ва стартап лойиҳалар мониторинги натижалари бўйича Марказнинг Ягона платформада расмийлаштирган хулосаларига кўра Агентлик томонидан илмий йўналишларнинг истиқболини белгилаш, илмий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришни давом эттириш ёки тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиш учун Коллегиал органга киритишга асос ҳисобланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
41. Коллегиал орган тақдим этилган ҳужжатлар асосида (билдиришнома, тадқиқот лойиҳалари тўғрисидаги ҳисобот), аниқланган ўзгаришлар ёки олинган натижалар кутилганидан ўзгача бўлса, илмий ва стартап лойиҳаларни келгусида молиялаштириш ёки уларнинг мақсадли параметрларини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Коллегиал орган тақдим этилган ҳужжатлар (ариза-хабарнома, ҳисобот илмий ва стартап лойиҳалар) асосида кутилган натижалардан фарқли ўлароқ, натижалар илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлмаганлиги аниқланган бўлса, илмий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиш ижрочи ташкилот ва Агентлик ўртасидаги тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
42. Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган маблағлар навбатдаги танловларга йўналтирилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
43. Илмий ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бир ижрочиси фақат бир лойиҳада тўлиқ ставкада ёки икки лойиҳада ўриндош сифатида иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг умумий улуши икки тўлиқ ставкадан ошмаслиги лозим.
44. Илмий лойиҳалар бўйича ғолиб талабгорлар ижрочи ташкилотларнинг раҳбарлари билан бир қаторда бажариладиган тадқиқотларнинг илмий-техник савияси, ҳисоботларни белгиланган муддатларда топширилиши, шунингдек, молиявий маблағларнинг самарали ва мақсадли сарф қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
45. Илмий лойиҳанинг раҳбари бошқа жойга ишга ўтган ҳолларда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиш жойи (ижрочи ташкилот) ўзгартирилмайди.
46. Илмий лойиҳа бўйича ижрочи ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган фаолияти тўхтатилганда, мазкур ташкилотдаги илмий лойиҳалар йўналиши мос бошқа ташкилотга ўтказилади.
47. Ушбу низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Бўлажак олим» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Танлов доирасида илмий ғояларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва танлаб олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

(Агентлик)

«Бўлажак олим» танлови доирасида ёш олимлар учун Ягона платформада ва Агентликнинг расмий веб-сайтида танлов эълон қилади.

Бир йилда камида бир марта

2-босқич

Танлов иштирокчиси

Аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган илмий ғояларни Ягона платформа орқали тақдим этади.

Танлов эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда

3-босқич

Марказ

Низом талабларига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлигини Ягона платформа орқали кўриб чиқади ва муваффақиятли деб топилган илмий ғоялар бўйича йиғма рўйхатни шакллантиради ҳамда Танлов комиссиясига тақдим этади.

Танловга ҳужжатларни қабул қилиш якунланган санадан бошлаб, 30 кун ичида

4-босқич

Танлов комиссияси

Талабгорлар томонидан илмий ғояларининг тақдимот шаклида ҳимоя қилинишини ташкил этади, баҳолайди ва якуний хулосани Ягона платформада расмийлаштиради.

Танлов комиссиясига йиғма рўйхат тақдим этилгандан сўнг 30 кун ичида

5-босқич

Агентлик

Ғолиб талабгорларнинг илмий ғояларини амалга оширишлари учун Агентлик директорининг тегишли буйруғини қабул қилади ва буйруқ маълумотларини Ягона платформага киритади.

Танлов комиссияси хулосаси расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун ичида

6-босқич

Агентлик

Танлов ғолибларини Ягона платформада, Агентлик расмий веб-сайтида ва зарур ҳолларда интернет нашрларида эълон қилади.

Агентлик директорининг тегишли буйруғи қабул қилингандан сўнг 10 кун ичида

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Бўлажак олим» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Танлов доирасида илмий лойиҳаларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва танлаб олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Таълим ва илм фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

(Агентлик)

«Бўлажак олим» танлови доирасида ёш олимлар учун Ягона платформада ва Агентликнинг расмий веб-сайтида танлов эълон қилади.

Бир йилда камида бир марта

2-босқич

Агентлик

Танлов доирасида эълон қилинадиган илмий лойиҳа мавзуларини, шу жумладан, Ягона платформа орқали келиб тушган таклифлар асосида шакллантиради.

Йил давомида

3-босқич

Танлов комиссияси

Агентлик томонидан шакллантирилган илмий лойиҳа мавзуларини Ягона платформа орқали кўриб чиқади ва эълон учун танлаб олади.

Танлов эълон қилишдан 20 кун аввал

Агентлик

Танлаб олинган мавзулар рўйхатини Ягона платформада эълон қилади.

Танлов эълон қилинган кундан бошлаб

4-босқич

Марказ

Эълон қилинган илмий мавзулар асосида ёки ташаббускор илмий лойиҳаларни Ягона платформа орқали қабул қилади.

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангунча

5-босқич

Марказ

Танлов доирасида қабул қилинган илмий лойиҳаларни Ягона платформа орқали техник экспертизадан ўтказади ва натижаларни платформада расмийлаштиради.

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангандан сўнг 15 кун ичида

6-босқич

Тегишли фан йўналишлари бўйича экспертлар жамоаси

Техник экспертизадан ўтказилган илмий лойиҳаларни Ягона платформа орқали баҳолайди, илмий экспертизадан ўтказади ва хулосаларни платформага киритади.

Техник экспертиза якунлангандан сўнг 30 кун ичида

7-босқич

Коллегиал орган

Техник ва илмий экспертизада ижобий баҳоланган ҳамда молиялаштиришга тавсия этилган илмий лойиҳаларнинг якуний рўйхатини тасдиқлайди, қарорни Ягона платформада расмийлаштиради ва натижаларни эълон қилади.

Илмий экспертиза якунлангандан сўнг 10 кун ичида

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Бўлажак олим» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Танлов доирасида стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш Муддатлар

1-босқич

Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

(Агентлик)

«Бўлажак олим» танлови доирасида ёш олимлар учун Ягона платформада ва Агентликнинг расмий веб-сайтида танлов эълон қилади.

Бир йилда камида бир марта

2-босқич

Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар

Аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган стартап лойиҳалар бўйича ариза ва ҳужжатларни Ягона платформа орқали Агентликка тақдим этади.

Лойиҳаларни қабул қилиш якунлангунга қадар

3-босқич

Танлов комиссияси

Аризаларнинг танлов шартларига мувофиқлиги, лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этиш даражаси ва натижадорлиги бўйича тақдимотни ўтказади, баҳолаш натижаларини Ягона платформада расмийлаштиради.

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангандан сўнг 20 кун муддатда

4-босқич

Марказ

Танлов комиссиясидан муваффақиятли ўтган стартап лойиҳаларни Ягона платформа орқали молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказади ва хулосани платформага киритади.

3-босқич якунлангандан сўнг 20 кун муддатда

5-босқич

Коллегиал орган

Молиявий-иқтисодий экспертиза натижалари асосида стартап лойиҳани молиялаштириш ёки молиялаштирмаслик тўғрисида қарор қабул қилади, қарорни Ягона платформада расмийлаштиради ва натижани эълон қилади.

4-босқич якунлангандан сўнг 10 кун муддатда

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом олий таълим ва илмий ташкилотлар (кейинги ўринларда — буюртмачилар) томонидан тавсия этилган номзодларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар)га қисқа муддатли илмий стажировкаларга (кейинги ўринларда — стажировка) юбориш юзасидан танловларни ташкил этиш, ўтказиш, саралаш, молиялаштириш ва стажировка якуни бўйича ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — олий таълим ва илмий, шунингдек, инновацион соҳада фаолият юритадиган юридик шахс;
махсус эксперт гуруҳи — стажировка ўташга юбориш бўйича саралаш танловларни ўтказиш, ғолиб ва рад этилган номзодлар тўғрисида хулоса олиш ҳамда ушбу жараённи мувофиқлаштириш ҳуқуқига эга Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги;
мақсадли танловлар — Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббусига кўра илм-фан соҳасида етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тузилган англашув битимлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларини амалга ошириш мақсадида эълон қилинадиган танловлар;
маълумот (ҳужжат)лар — буюртмачилар томонидан стажировка ўташга юбориш мақсадида тавсия этилган номзодлар тўғрисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;
махсус ахборот тизими — танловлар ва стажировкаларни ташкил этишнинг барча жараёнларида ахборотларнинг электрон шаклда алмашинувини, сунъий интеллект технологиялари асосида номзодларни саралаш, баҳолаш ва суҳбат жараёнлари ўтказилишини таъминлайдиган комплекс — дастурий маҳсулот;
стажировка — номзодларнинг етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларда белгиланган муддат давомида илмий фаолиятни амалга ошириш, илғор тажриба ва замонавий тадқиқот усулларини ўзлаштириш, илмий салоҳиятини оширишга қаратилган илмий фаолият тури;
қабул қилувчи ташкилот — танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар стажировкага юбориладиган QS (Quacquarelli Symonds), THE (Times Higher Education) ёки ARWU (Academic Ranking of World Universities) халқаро рейтинглари бирида ТОП — 500 таликка кирган хорижий таълим ташкилотлари ёки AD Scientific Index (Alper-Döger Scientific Index) рейтингида ТОП — 1000 таликка кирган хорижий илмий ташкилот ёки марказлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21.Таълим ва илм-фан вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, қабул қилинган стратегиялари ҳамда устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Ташқи ишлар вазирлиги ва соҳа бўйича фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар орқали ҳамкорлик ўрнатиладиган қабул қилувчи ташкилотлар сонини кўпайтириш чораларини кўради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Стажировка ўташга юбориш мақсадида Агентлик даврий равишда, календарь йилида камида бир маротаба 1 июлга қадар танлов эълон қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Стажировка якка тартибда ёки жамоавий шаклда бир ойдан олти ойгача бўлган муддатда ташкил этилиши мумкин.
Бир ойдан кам (15 календарь кундан кам бўлмаган) бўлган муддатга стажировка ўташга махсус эксперт гуруҳи хулосаси асосида маъқулланган тақдирда юборилади.
Стажировканинг шакли танловнинг эълон матнида кўрсатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Жамоавий стажировка қабул қилувчи ташкилот билан эришилган дастлабки келишувга мувофиқ ўтказилади.
Дастлабки келишув Вазирлик, Агентлик ва Жамғарма томонидан қабул қилувчи ташкилот ўртасида стажировкани ташкил этишни назарда тутувчи икки ва кўп томонлама ҳужжатни имзолаш орқали амалга оширилади.
42. Якка тартибдаги стажировка буюртмачи ва қабул қилувчи ташкилот ўртасида эришилган дастлабки келишув асосида танлов натижаларига кўра ўтказилади.
43. Стажировканинг бошланиш вақти танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир календарь йилдан ошиб кетмаслиги лозим.
Белгиланган муддатда стажировка ўташ бошланмаган тақдирда, илмий стажировка бекор қилинган деб ҳисобланади.
(41 , 42 ва 43-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2-боб. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Номзодларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Стажировка ўташга мутахассислик фани ва хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада биладиган, ёши 20 дан ошган 40 ёшга тўлмаган номзодлар ариза топширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Номзодлар бир йил давомида икки маротаба стажировка ўташга ғолиб сифатида маъқулланиши мумкин эмас.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Навбатдаги календарь йилидаги эълон қилинган танловларда аввал илмий стажировкани ўтаб келган шахслар тегишли ҳисоботларни тақдим этганидан сўнг номзод сифатида иштирок этишлари мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Бир вақтнинг ўзида бир номзод фақат битта танловда иштирок этади. Аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлган номзодлар амалдаги аризасини бекор қилиш орқали навбатдаги танловга ариза топшириши мумкин.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
2-§. Танловни эълон қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Агентлик стажировкаларга юбориш бўйича танлов ҳақидаги эълонни танлов ўтказишдан камида бир ой олдин Агентликнинг расмий веб-сайти ва махсус ахборот тизимига жойлаштиради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Танлов ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам эълон берилиши мумкин.
10. Танловни ўтказиш ҳақидаги эълонда қуйидагилар акс этиши зарур:
тақдим этиладиган маълумот (ҳужжат)ларнинг аниқ рўйхати, уларни қабул қилиш тартиби, муддатлари ва жойи;
танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;
зарур маълумот (ҳужжат)лар рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
стажировка шакли ва йўналишлари.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
3-§. Маълумот (ҳужжат)ларни қабул қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Номзодлар танловларда иштирок этиш учун Агентликка махсус ахборот тизими орқали қуйидаги маълумот (ҳужжат)ларни тақдим этади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги стажировка режаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги стажировкалар бўйича эълон қилинган танловда иштирок этиш учун номзод томонидан қўшимча равишда қабул қилувчи ташкилотнинг розилик (таклифнома) хати ва стажировка даврида амалга ошириладиган ишлар дастури ҳамда стажировка учун талаб этиладиган харажатлар сметаси тақдим этилади;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
стажировканинг мақсадга мувофиқлиги, асосий вазифалари, кутилаётган натижалари ҳамда илмий фаолиятига таъсирини асословчи таҳлилий маълумотлар баён этилган асоснома;
хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса.
Номзодларнинг фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом маълумотлари ва фотосурати, хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий сертификати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мақсадли танловларни ташкил этишда қабул қилувчи томонидан стажировка ўташ учун таклифнома (розилик) хати Агентлик номига юборилиши мумкин.
Бунда стажировка давомида амалга ошириладиган ишлар дастури Агентлик томонидан қабул қилувчи ташкилот ўртасида марказлашган ҳолда келишилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Буюртмачи томонидан номзодлар тўғрисидаги буюртмачи коллегиал органи (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин) қароридан кўчирмани махсус ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
14. Буюртмачилар раҳбарлари номзодларни тавсия этиш жараёнининг холислиги ва тақдим этилаётган маълумот (ҳужжат)ларнинг ҳаққонийлиги шу билан бирга тавсия этилган номзодларни саралаш, танловларда иштирокини таъминлаш учун шахсан жавоб берадилар.
4-§. Махсус эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Номзодларни танлов асосида саралаш мақсадида Агентлик томонидан махсус эксперт гуруҳ(лар)и ташкил қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Махсус эксперт гуруҳи Агентлик директорининг буйруғи асосида ҳар йили тузилади. Махсус эксперт гуруҳи раҳбари, раҳбар ўринбосари, котиб ва камида беш нафар тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Махсус эксперт гуруҳи таркибига ўз йўналишида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, чет тилларини юқори даражада биладиган малакали (турли вазирлик, идоралар, олий таълим ва илмий ташкилотлар) мутахассислар киритилади. Махсус эксперт гуруҳига раҳбарлик қилиш вазифаси Агентлик директори ўринбосарига юклатилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда қўшимча мутахассисларни (вазирлик, идоралар, олий таълим ва илмий ташкилотлар, шу жумладан ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари мутахассисларини), қабул қилувчи ташкилот вакилини эксперт сифатида (овоз бериш ҳуқуқи билан) саралаш, танловларга жалб қилиши мумкин.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
18. Махсус эксперт гуруҳи йиғилишлари юзма-юз ёки сиртдан (сўров орқали), шу жумладан юзма-юз йиғилишлар онлайн режимда видеомулоқот шаклида ўтказилиши мумкин.
19. Махсус эксперт гуруҳи йиғилишини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг учдан икки қисмини ташкил этиши лозим.
Махсус эксперт гуруҳи баённомалари гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
20. Стажировкаларга юбориш орқали кадрлар тайёрлаш жараёнини жадал ривожлантириш ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш, олий таълим ва илмий ташкилотларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида махсус эксперт гуруҳи қуйидагиларга ҳақлидир:
1-босқич саралаш танловларда маълумот (ҳужжат)ларни тақдим этилмаган қисмини тўлдириш учун эълон қилинган танловлар муддатини узайтириш;
2-босқич саралаш танловларда стажировка дастурларини қайта тақдимот ҳимоясини ўтказишга рухсат бериш.
21. Махсус эксперт гуруҳининг барча аъзоларига йил якуни бўйича эришилган натижаларга мувофиқ Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули (барча солиқ ва мажбурий тўловларни ушлаб қолган ҳолда) берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мукофот пулини бериш (тайинлаш) Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
22. Махсус эксперт гуруҳининг фаолиятини унинг масъул котиби ташкил этади.
23. Махсус эксперт гуруҳи қабул қилган қарорларининг холислиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
3-боб. Саралаш танловларни ўтказиш ва стажировкага юбориш тартиби
24. Стажировкаларга юбориш бўйича келиб тушган маълумот (ҳужжат)ларни умумлаштириш, номзодларни саралаш танловини ташкил этиш ва ўтказиш тегишли бўлим томонидан амалга оширилади.
25. Жамғарманинг Кузатув кенгаши буюртмачиларнинг юқори турувчи вазирлик ва идораларининг асослантирилган таклифлари бўйича саралаш танлов ўтказмаган ҳолда қарор чиқаришга ҳақли.
Бунда тавсия этилган номзодларнинг малакаси ва унга қўйиладиган талаблар ижроси юзасидан бевосита вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
26. Номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар 10 иш куни муддатида тегишли бўлим томонидан умумлаштирилиб, махсус эксперт гуруҳига хулоса олиш учун киритилади.
27. Саралаш танловлар икки босқичда ўтказилади. Махсус эксперт гуруҳининг қарори унинг аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Махсус эксперт гуруҳи раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
28. Махсус эксперт гуруҳи киритилган маълумот (ҳужжат)ларга асосан камида бир ойлик муддатда икки босқичда қуйидаги тартибда номзодларнинг саралаш танловларини ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саралаш танловининг 1-босқичи номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 11 ва 13-бандларига мувофиқ тўлиқлиги ва расмийлаштирилганлигини, мақсад ва вазифалари, кутилаётган натижалари танлов йўналишлари ҳамда қабул қилувчи ташкилот фаолиятига ва дастурига мослиги баҳоланади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда баҳолаш махсус ахборот тизими орқали сунъий интеллект технологиялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саралаш танловининг 1-босқичи якунлари бўйича маълумот (ҳужжат)лари тақдим этилган номзодлар бўйича 2-босқичда иштирок этишга ўтказилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар махсус ахборот тизими орқали шакллантирилади.
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус эксперт гуруҳининг саралаш танловларнинг 1-босқичи натижалари бўйича қабул қилинган қарори Агентлик веб-сайти ва махсус ахборот тизимига жойлаштирилади.
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов шартларига мувофиқ номзодлар камида 3 кун олдин махсус ахборот тизими орқали танловнинг кейинги босқичига ўтганлиги, суҳбат ўтказилиш вақти ва манзили ҳақида хабардор қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Саралаш танловларнинг 2-босқичида номзодлар ўз стажировка дастурларини чет тилида тақдимот (презентация) кўринишида ҳимоясини ўтказадилар.
Саралаш танловлар даврида тақдимот ҳимоясида иштирок этмаган (келмаган) номзодларнинг ҳужжатлари махсус эксперт гуруҳининг қарорига асосан рад этилиши мумкин.
Тақдимот ҳимоясида номзодлар танланган тадқиқот ишини қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда очиб бериши ҳамда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади.
Бунда Махсус эксперт гуруҳи тақдимот натижаларига асосан якуний хулоса тайёрлашда қуйидаги мезонларга амал қилади:
хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олиши — 30 баллгача;
стажировка мақсад ва вазифаларининг долзарблиги ҳамда илмий ёки иқтисодий самарадорлиги — 40 баллгача;
стажировканинг олий таълим ва/ёки илмий ташкилотнинг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослиги — 30 баллгача.
Тақдимот натижаларига асосан камида 60 балл тўплаган номзодлар Махсус эксперт гуруҳи қарори билан ғолиб деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ғолиблар танлов шартларида белгиланган квота доирасида Махсус эксперт гуруҳи томонидан энг юқори балл кетма-кетлиги бўйича аниқланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ғолиб номзодларнинг стажировка учун талаб этиладиган маблағлари (транспорт, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатлар) Агентлик томонидан кўриб чиқилгандан сўнг махсус эксперт гуруҳининг якуний хулосаси расмийлаштирилади.
Бунда стажировкага юбориш харажатлари бўйича тегишли асословчи ҳужжатлар номзодлар томонидан Агентликга тақдим этилиши лозим.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Иккинчи босқич танлов ғолиблари тўғрисида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган якуний хулоса Агентлик томонидан Кузатув кенгашида тасдиқлаш учун Жамғармага киритилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Саралаш танловларнинг 2-босқичи натижалари Агентликнинг расмий веб-сайти ва махсус ахборот тизимига жойлаштириш орқали эълон қилинади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ғолиб номзодларни стажировка ўташга юбориш Жамғарма томонидан танлов якунига мувофиқ Жамғарма Кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Агентлик стажировка бўйича саралаш танловларнинг ҳаққонийлигига ва белгиланган муддатларда амалга оширилишига жавобгардир.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
4-боб. Стажировкаларни молиялаштириш тартиби
33. Стажировкаларга юбориш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
34. Стажировкаларни молиялаштириш тегишли молия йили учун Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларининг прогноз параметрларида назарда тутилади.
35. Махсус эксперт гуруҳининг якуний хулосасига мувофиқ саралаб олинган номзодларнинг стажировкаси билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг тегишли молия йилида ушбу мақсадлар учун режалаштирилган маблағлари доирасида бўлиши зарур.
36. Вазирлик ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли ишлатилишини йўлга қўйиш мақсадида стажировка билан боғлиқ харажатларни қисқартириш ва оптималлаштириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Стажировкалар бўйича харажатлар Агентлик, Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, Буюртмачи ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома билан тартибга солинадиган стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
38. Стажировкаларга юбориш билан боғлиқ талаблар ва харажатлар ўрнатилган тартибда тузиладиган шартнома, жўнаб кетиш (келиш) санаси ва бошқаларга асосан ўзгариши мумкин.
Бунда номзодлар томонидан режалаштирилган стажировканинг давомийлик муддати Махсус эксперт гуруҳида тасдиқланган стажировка муддатидан ошмаслиги шарт.
39. Стажировка ўташ даврида Жамғарма ажратилган маблағларда оқилона ва мақсадли фойдаланиш ҳамда харажатлар сметасига қатъий риоя этган ҳолда сарфланиши учун Буюртмачи ва номзодлар жавобгар ҳисобланади.
5-боб. Стажировка якуни бўйича ҳисобот тақдим этиш тартиби
40. Стажировка якуни бўйича молиявий ва илмий ҳисоботлар тақдим этилади.
41. Стажировка ўташ учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш юзасидан молиявий ҳисобот буюртмачилар томонидан тасдиқланган ва тегишли ҳужжатлар, шу жумладан, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ғолиб номзодлар стажировка ўтаб келган кундан бошлаб 10 иш кунида қоғоз ва электрон шаклда Жамғармага тақдим этилади.
Бунда ҳисобот маълумотларига асосан белгиланган тартибда ишлатилмаган (иқтисод қилинган ва мақсадсиз сарфланган) маблағлар стажировка якунланган кундан бошлаб 25 иш кунида Жамғармага қайтарилиши шарт.
42. Стажировка харажатлари шартномада кўзда тутилган маблағ миқдоридан ошиб кетган ҳолларда, ҳақиқий харажатлар Буюртмачи томонидан қопланади.
43. Стажировка якуни бўйича ғолиб номзодлар томонидан стажировка ўтаб келган кундан бошлаб 10 иш кунида илмий ҳисобот тайёрланади.
44. Илмий ҳисобот буюртмачиларнинг коллегиал органига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.
45. Илмий ҳисобот тасдиқланмаган тақдирда ёш олимнинг стажировка даврида ишлатилган маблағлари унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниб, Буюртмачи томонидан Жамғармага ўтказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Тасдиқланган илмий ҳисобот ва коллегиал орган қарори нусхаси буюртмачилар расмий кузатув хатига илова қилинган ҳолда коллегиал орган қарори чиққан кундан бошлаб 10 иш кунида махсус ахборот тизими орқали Махсус эксперт гуруҳига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.
Махсус эксперт гуруҳи томонидан номзод аризасида белгиланган мақсад ва вазифалари тўлиқ бажарилганлик ҳолати кўриб чиқилади ва ижобий баҳоланган тақдирда, стажировка муваффақиятли якунланган деб ҳисобланади.
Илмий ҳисобот Махсус эксперт гуруҳи томонидан қабул қилинмаган тақдирда, ёш олимнинг стажировка даврида ишлатилган маблағлари унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниб, Буюртмачи томонидан Жамғармага ўтказиб берилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Ғолиб номзодлар стажировка ўтаб келган илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича хорижий илмий анжуманларда маъруза билан иштирок этиши ва халқаро тан олинган маълумотлар базасидаги етакчи илмий журналларда нашр қилиши, шу билан бирга, камида бир йил давомида Агентлик томонидан ташкил этиладиган ва бошқа тадбирларда стажировка даврида тўпланган тажрибалар ва олган билим ва кўникмалари борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
48. Ҳисобот ва маълумотлар ҳаққонийлиги юзасидан буюртмачилар раҳбарлари жавоб берадилар.
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Агентлик ва Жамғарма буюртмачилардан стажировкага юбориш ва якуний ҳисоботлар юзасидан киритилган маълумот (ҳужжат)лар бўйича қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Стажировка ўташ мобайнида танлов ғолибларининг белгиланган тартибда иш жойи ва лавозими шу жумладан, стипендия ёки ўртача иш ҳақи сақланиши лозим.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
51. Махсус эксперт гуруҳининг саралаш танловларни ўтказиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорлари бўйича манфаатдор шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
52. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
53. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш
РЕЖАСИ

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Иш жойи ва лавозими

(олий таълим ёки илмий ташкилот номи)

Стажировка мақсад ва вазифалари

Стажировка ўтказиладиган давлат, қабул қилувчи ташкилотлар

Стажировка давомийлиги

Стажировка учун талаб этиладиган маблағлар

(транспорт, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатлар ҳар бири алоҳида кўрсатилиши зарур)

Фан йўналиши

Кутилаётган натижалар

1.

2...

Изоҳ. Стажировка учун талаб этиладиган маблағлар устуни маълумотлари олий таълим ёки илмий ташкилотлар бухгалтерия ҳисоби ходимлари томонидан тўлдирилади.

Олий таълим муассасаси ёки илмий ташкилот

раҳбари (ўринбосари)

(Имзо)

Ф.И.О

М.Ў.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танловларни ташкил этиш, ўтказиш, саралаш, молиялаштириш ва стажировка якуни бўйича ҳисобот тақдим этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

(Агентлик)

Республикадаги ёш олимларни стажировкаларга юбориш бўйича Агентлик веб-сайти ва махсус ахборот тизимида танлов тўғрисида эълон жойлаштиради.

Танлов бошланишидан камида бир ой олдин

2-босқич

Буюртмачи ташкилотлар

1. Тавсия этилган номзодларнинг маълумотларини ва зарур ҳужжатларни махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

2. Илмий кенгаш баённомасини махсус ахборот тизими орқали киритади ҳамда номзодларнинг аризаларини тасдиқлайди.

Танловда белгиланган муддатда

3-босқич

Агентлик

Номзодларни саралаб олиш учун Агентлик ҳузурида Махсус эксперт гуруҳини тузади.

Ҳар йили январь ойида

4-босқич

Махсус эксперт гуруҳи

Номзодларнинг саралаш танлов босқичларини ўтказиб, якуний хулосани Агентликка тақдим этади.

Камида бир ой муддатда

5-босқич

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгаши

Ғолиб номзодлар стажировкасини молиялаштириш мақсадида Жамғарма Кузатув кенгашининг тегишли қарорини қабул қилади.

Агентлик йўлланма хати киритилгандан сўнг камида бир ой муддатда

6-босқич

Агентлик

Танлов ғолибларини расмий веб-сайт ва махсус ахборот тизимида эълон қилади.

5-босқич якунлангандан сўнг камида 10 кун муддатда

7-босқич

Буюртмачи ташкилотлар

Стажировка якуни бўйича молиявий ва илмий ҳисоботлар тақдим этади.

Молиявий ҳисобот: стажировка ўтаб келган кундан 10 иш кунида;

Илмий ҳисобот: коллегиал орган қарори чиққан кундан 10 иш кунида

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й., 09/21/222/0344-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 03.11.2026 й., 09/26/604/1093-сон)