toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғИ
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3954]
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 августдаги ЎРҚ-1162-сон «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 октябрь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 8 октябрдаги 13-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 23 декабрдаги 20-сон буйруғи (рўйхат рақами 2545, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 710-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомнинг 14-банди тўртинчи хатбошисидаги «катта ҳажмли ва оғир вазнли» деган сўзлар «йирик габаритли ва (ёки) оғир вазнли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сон буйруғи (рўйхат рақами 2582, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисидаги «катта ҳажмли ва оғир вазнли» деган сўзлар «йирик габаритли ва (ёки) оғир вазнли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2026 й., 10/26/3954/1046-сон)