toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-19]
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПФ-84-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирнинг биринчи ўринбосари А. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 23 сентябрь,
296-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 23 сентябрдаги 296-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 101-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» деган сўзлар «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг «б» кичик бандидаги «гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги «гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг еттинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» деган сўзлар «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ва прекурсорлар — таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ва прекурсорлар бўлган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун намуналар сифатида юборилганда. Бунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2026 й., 10/26/2219-19/1044-сон)