ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НАШРЛАРНИ ЧОП ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 апрелда 1561-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3506, 20.03.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.Н. Арипов томонидан тасдиқланган 2005 йил 4 апрелдаги 8/1-155-сонли «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 2005 йилда меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича иш режаси»нинг 13-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 52-сонли «Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида»ги, 2002 йил 27 декабрдаги 454-сонли «Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари ижросини амалга ошириш, республикада матбаа ва ноширлик соҳасида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, муаллифларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида буюраман:
1. «Нашрларни чоп этиш қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Б. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 март,
29-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 130-модда; 2013 й., 3-сон, 38-модда, 30-сон, 402-модда)