Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017 17.03.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1554
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қарори, 17.03.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1554
Дата вступления в силу
27.03.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТАРКИБИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ЕТИШТИРУВЧИ БЎЛИНМАЛАР БЎЛГАН ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРГА КРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 17 мартда 1554-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 274-В-1-сонли ва 176-сонли «Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1554-1, 06.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ қарор қиламиз:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Илова қилинаётган «Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида низом» тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 11 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
274-В-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 11 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банки Бошқаруви
ва Молия вазирлигининг 2006 йил
11 мартдаги 274-В, 30-сон
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитасининг таркибида хўжалик ҳисобидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинмалари мавжуд ҳарбий қисмларига имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом асосида имтиёзли кредитлар (кейинги ўринларда — кредитлар) таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинмалар ташкил этилган ҳарбий қисмларга қишлоқ хўжалиги техникаси, йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олиш ва молхоналар қуриш учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу кредитлар мазкур Низомда белгиланган шартлар асосида таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинма мавжуд бўлган ҳарбий қисм (кейинги ўринларда — ҳарбий қисм) номига 20203-сонли «Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» очилган тижорат банки филиали томонидан 5 йилгача муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳарбий қисмлар фақат бир тижорат банкида (филиалида) бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очиш ҳуқуқига эга. Улар томонидан бошқа банкларда бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитаси томонидан тегишли ҳарбий қисмлар командирларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бўлинманинг ишлаб чиқариш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун тижорат банклари билан кредит шартномаси тузишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ишончномада ҳарбий қисм командирига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун кредит олиш мақсадида тижорат банклари билан кредит шартномалари тузиш, кредитни қайтариш таъминоти сифатида бўлғуси ҳосил, чорвачилик маҳсулотларини ва кредит ҳисобидан сотиб олинган чорва моллари ҳамда қишлоқ хўжалик техникасини банкка гаровга қўйиш ваколатлари берилганлиги белгилаб қўйилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тижорат банклари томонидан ҳарбий қисмларга бизнес-режа, техник-иқтисодий асослашларни ва кредит олиш учун лозим бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур кредитларнинг қайтарилиш таъминоти сифатида бўлғуси ҳосил, етиштириладиган чорвачилик маҳсулотлари ва кредит ҳисобига сотиб олинган чорва моллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси гарови хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Кредит беришни расмийлаштириш ва кредит бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кредит олиш учун ҳарбий қисм унинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига (20203-сонли ҳисобвараққа) хизмат кўрсатаётган тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит олиш учун буюртма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул оқими таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитни қайтариш таъминоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бўлғуси ҳосил, чорва моллари ва қишлоқ хўжалик техникасининг банк-бенефициар фойдасига суғурталанганлиги ҳақидаги суғурта полиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларнинг тўлаб берилмаган қисмини тўлаб берилиши ҳақидаги Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитасининг ёзма мажбуриятлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Олинадиган кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида қарз олувчи ҳарбий қисм банк филиалига кредитдан фойдаланиш муддати давомида олинадиган бўлғуси ҳосил ва ишлаб чиқариладиган чорвачилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган барча маблағларни ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинган чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги техникасини таъминот сифатида тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда банк ва ҳарбий қисм ўртасида бўлажак ҳосилни ва ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган барча пул маблағларини ҳамда кредит ҳисобидан сотиб олинадиган чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги техникасини гарови шартномаси имзоланиши ва ушбу шартнома нотариал шаҳодатланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров шартномасида ҳарбий қисм етиштирилган ҳосил ва ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини сотишдан тушган барча пул маблағларини тўлалигича ҳарбий қисмнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши бўйича мажбуриятни олиши белгилаб қўйилади. Шунингдек, ушбу шартномада банкка ҳарбий қисмнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан, унга муддатли мажбуриятномалар илова қилинган ҳолда, биринчи навбатда, эътирозсиз (акцептсиз) тартибда, ҳисобланган фоизларни ва кредитни ундириш жадвалига мувофиқ, ҳисобланган фоизларни ундиришга ва кредитни қайтаришга йўналтириш ҳуқуқи бериладиган шартлар ҳам белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, гаров шартномасига ҳарбий қисм томонидан бўлғуси ҳосилни, кредит ҳисобидан сотиб олинган чорва моллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини кредит берган банк-бенефициар фойдасига табиий офатлардан, ўғирланишидан, йўл-транспорт ҳодисаларидан, режалаштирилган ҳосилни олинмаслигидан ихтиёрий суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси илова этилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кредит беришни сўраб, мазкур Тартибнинг 8-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, берилган буюртманинг банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан кредит бериш ёки рад қилиш ҳақида хулоса берилиши муддати 10 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ҳарбий қисмларнинг бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча ҳисоб варақлардаги маблағлар ҳисобидан кредит шартномасида белгиланган муддатда қопланмай қолган қисми Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитаси томонидан уларга ҳар йили ушбу мақсадларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Кредитларни бериш, ҳисобини юритиш ва кредитни қайтариш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Банк ва ҳарбий қисм ўртасида кредит шартномаси имзоланиб, у амалга киритилганидан кейин, банк ҳарбий қисм учун алоҳида ссуда ҳисоб варағини очади ва ундан қарз олувчи ҳарбий қисмнинг тўлов топшириқномалари асосида фақат нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитлар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Берилган кредитлар 15100 «Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Алоҳида ссуда ҳисобрақамларидан берилган кредитлар бўйича ҳарбий қисмларнинг муддатли мажбуриятномалари расмийлаштирилади ва улар банкнинг тегишли ходимининг фармойишига асосан кредит тўла қайтарилганига қадар 91905- «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» номли, кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва унинг жараёнида қарздор томонидан олинган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилиши текширилади. Банклар томонидан мониторинг амалга оширилиш тартиби, берилган кредитлар бошқа мақсадларда ишлатилган тақдирда, қарздорга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари кредит шартномасида белгилаб олинган бўлиши керак. Мониторинг вақтида берилган кредитлар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган тақдирда, кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисми муддатидан олдин қайтариб олинади ва ҳарбий қисмга кредит шартномасида белгиланган жарима чоралари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, уларни ундириш ойда бир марта, кредит шартномасида келишилган санада амалга оширилади. Кредит бўйича ҳисобланган фоизлар тўлови ва асосий қарзнинг қайтарилиши қарздорнинг 20203-сонли «Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи»даги маблағлар ҳисобидан муддатли мажбуриятномалар асосида мемориал ордер билан биринчи навбатда, акцептсиз тартибда амалга оширилади. Бунда ҳисобланган фоизлар кредит бўйича асосий қарздан олдин ундириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий қисмлар кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эгалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қарздорнинг 20203-сонли ҳисоб варағидаги маблағлар олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлмаган тақдирда, фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) табиий офатлар ёки бошқа сабаблар натижасида ҳосил кам етиштирилгани ёки умуман етиштирилмагани ёки чорва молларининг нобуд бўлганлиги сабабли ҳарбий қисмнинг бюджетдан ташқари талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағидаги маблағлар кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга етарли бўлмаган тақдирда, ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғи суғурта полиси асосида суғурта ташкилоти томонидан банкнинг биринчи талаби асосида қоплаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) етарли даражада ҳосил ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирилган, аммо уни сотишдан тушган маблағлар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлмаган тақдирда, кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларнинг қолдиқ суммаси кредитни қайтариш муддати етиб келганда Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Чегараларни қўриқлаш давлат қўмитаси томонидан, уларнинг банкка тақдим этилган ёзма мажбуриятлари асосида, ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) юқорида келтирилган барча манбалар ҳисобидан берилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар тўлиқ қопланмай қолган тақдирда, банк томонидан кредитнинг ва ҳисобланган фоизларнинг қопланмай қолган қисмини гаровга олинган чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги техникасини қонунчиликда белгиланган тартибда уларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЕЛИШИЛГАН:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудофаа вазири Р. МИРЗАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 11 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 11 март,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 97-модда)