LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» фонди ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан 2005 йилда ташкил этилган «Келажак овози» танлови мамлакатимизнинг барча минтақаларида яшайдиган талантли ва иқтидорли ёшларни аниқлашга, улар учун илм-фан, санъат, замонавий технологиялар соҳасидаги салоҳиятни намоён қилишда янги имкониятлар яратишга йўналтирилган эди.
Ўтказиладиган «Келажак овози» танловини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон маданияти ва санъати анжумани» жамғармаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг «Келажак овози» танловини ҳар йили ўтказиш ҳамда унга республика мақомини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Танлов ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон ёшларининг «Келажак овози» республика танловини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда жамоатчилик кенгаши ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ёшларнинг кенг иштирок этиши учун тегишли шарт-шароитларни, номзодларни сифатли ва холисона танлашга кўмаклашишни таъминласинлар, шунингдек Ўзбекистон ёшларининг «Келажак овози» республика танловини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда аниқ ёрдам кўрсатсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда танловни ўтказишда, қатнашчиларни танлашда, финалистларнинг финал босқичига боришини ташкил этишда, шунингдек танлов бўйича саралаб олишни ҳамда мукофотлаш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
5. Жамоатчилик бирлашмалари, вазирликлар ва идораларнинг танлов қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, танлов ғолиблари лойиҳаларини жорий этиш бўйича келгусидаги ишлар учун 2-иловага мувофиқ оталиқ ташкилотлари рўйхати юзасидан таклифи қўллаб-қувватлансин.
6. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг танловни ташкилий-молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати маблағлари ҳисобига штатлари сони беш нафардан иборат бўлган танлов ижро этувчи дирекциясини шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига — танловни ўтказишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига — Ўзбекистон ёшларининг «Келажак овози» республика танловини ўтказишни кенг ёритиш тавсия қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Г. И. Каримова | — | «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» фонди ҳомийлик кенгаши раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси |
Н. Абдуллаева | — | Ўзбекистон халқ артисти |
Акмал Нур | — | Ўзбекистон халқ рассоми, академик |
Р. Ахлиддинов | — | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
Ш. Ғуломов | — | Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси |
Ў. Жўраев | — | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари |
Р. С. Қосимов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
С. Қосимов | — | Тошкент ахборот технологиялари университети ректори |
Т. Қўзиев | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
К. Қуронбоев | — | «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
М. Қуронов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари |
М. Мирзо | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари |
Д. Муродова | — | Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори |
Ф. Рўзиев | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари |
Б. Убайдуллаев | — | «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси |
М. Фозилов | — | Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси аъзоси, Халқаро дизайнерлар уюшмаси раиси |
Б. Шарофов | — | «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» фонди ижро этувчи директори |
(техник дастурларни такомиллаштириш бўйича таклифлар, рационализаторлик таклифлар, талабаларнинг илмий ишлари)
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
(ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар, бизнес-режалар, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича лойиҳалар, ёшларни бирлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар)
(архитектура иншоотларини лойиҳалаш, шаҳарсозлик, меъморий безаш, кийимлар ва бинолар дизайни, интерьер дизайни, ободонлаштириш)