Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 23.01.2006 йилдаги ПҚ-266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҲОМИЙЛАР ВА ШИФОКОРЛАР ЙИЛИ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йилнинг юртимизда «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда халқимизнинг маънавий қадрияти сифатида ҳомийликнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, ҳомийлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ушбу жараёнда аҳоли кенг қатламлари, барча мулкчилик шаклидаги ташкилотлар ва корхоналарнинг иштирокини кенгайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, уларнинг аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳиссасини ошириш, шунингдек, тиббиёт ходимлари касбининг обрў-эътиборини кўтариш ва меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидаги масалалар «Ҳомийлар ва шифокорлар йили»нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат бўйича, минтақалар, шаҳарлар, туманлар ва аҳоли пунктлари миқёсида аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари, биринчи навбатда ногиронлар, ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилалар ва етим-есирларга аниқ моддий ёрдам кўрсатиш ва маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш, кексалар ва ногиронлар интернат-уйларида, «Меҳрибонлик» уйларида, жисмоний ва ақлий ривожланишда орқада қолган болалар мактаб-интернатларининг шарт-шароитларини яхшилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳомийликнинг мустаҳкам кафолатланиши ва ижтимоий нуқтаи назардан кенг эътироф этилишини таъминлайдиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, ўз даромадларининг бир қисмини қалб амри билан ҳомийлик мақсадларига йўналтиришга тайёр олийжаноб инсонларнинг холисона интилишларини қўллаб-қувватлаш, халқимиз, айниқса ёшларнинг онгида меҳр-мурувват, саховат ва ҳиммат каби эзгу инсоний фазилатларни юксалтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамият ҳаётида тиббиёт ходими касбининг нуфузи ва унинг мақомини ошириш, моҳир шифокорлар, тажрибали ҳамширалар ва меҳнатсевар санитарларнинг машаққатли ва масъулиятли ишларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий хизматлар сифатини ошириш, аҳолининг барча табақалари қамраб олиниши ва эркин фойдаланишини таъминлайдиган соғлиқни сақлаш тизимининг замонавий моддий-техника базасини, жумладан, хайрия ташкилотлари ва ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига, янада мустаҳкамлаш ва ундан самарали фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда хайрия жамғармалари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда ҳомийлик тушунчаси ва унинг мазмун-моҳиятини аниқ белгилайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, давлат томонидан тегишли имтиёзлар ва қўшимча имкониятлар беришнинг яхлит тизимини яратишни назарда тутадиган «Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда «Тиббиёт ходимлари куни» касб байрамини таъсис этиш бўйича таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси (Мирзиёев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат ташкилотлари, биринчи навбатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, бизнес, фирмалар, компаниялар, халқаро хайрия тузилмаларининг вакилларини ҳомийлик ишларига кенг жалб этиш ва шу асосда ҳомийликни оммавий ижтимоий ҳаракатга айлантириш, мазкур ҳаракат нафақат ушбу Дастур доирасида чекланиб қолмасдан, мамлакат ижтимоий муносабатлар тизимида ўзининг доимий ўрнига эга бўлишини таъминлашга қаратилган барча зарур шарт-шароитларни яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан ҳар бир аҳоли пункти, туман, шаҳар ва идоралар бўйича «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви республика ва ҳудудий органлари ҳамда жамоат ташкилотлари даражасида ушбу Дастур бўлимлари ҳамда бандларини тўлиқ ва сўзсиз бажариш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил қилсин ҳамда Дастурга киритилган тадбирларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, оммавий ахборот воситалари «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» дастурининг мақсади ва аҳамиятини очиб бериш юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини, унда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши, шу жумладан, аҳоли ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам ва ҳомийлик ғоялари мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, савобли ишларни амалга ошираётган фуқаролар, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар жамоаларининг қўшаётган ҳиссалари мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 23 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-266-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 25-модда)