Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январда 1538-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 775-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 4 сентябрдаги 171-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 08/513-сонли «Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларни турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3560, 14.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
06-3/439-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
11/5112-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
108-сон
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/439, 11/5112, 108-сон қарори
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/439, 11/5112, 108-сон қарори
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига хақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатга хақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини тўплами, 2005й., 51-сон, 380-модда) қарорига мувофиқ тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича соғлиқни сақлаш муссасалари турига тегишли деб ҳисоблаш тартибини ҳамда разряд ва тариф коэффициентларини аниқлайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатга хақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомнинг 1–иловасида кўрсатилган тиббий муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош тиббий хамшираларга (бундан буён матнда — раҳбар ходимлар деб юритилади) тадбиқ этилади.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон «Cоғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига тадбиқ этилмайди.
II. Муассасалар турларини аниқлаш тартиби
3. Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббий муассасалар турлари улар бевосита бўйсунадиган бошқарув органлари томонидан стационар муассасалар учун тўлиқ даволанган беморлар сонидан, амбулатория-поликлиник хизмати ва соғлиқни сақлашнинг бошқа муссасалари учун хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқадиган кўрсаткичлар бўйича аниқланади.
4. Таркибида амбулатория-поликлиника бўлинмалари, ёки стационарлари бўлган диспансерлари мавжуд бўлган даволаш-профилактика муссасалари раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш бир тур юқори муссасалар турига тегишли бўлади.
5. Соғлиқни сақлаш бошқарув органи функциялари юкланган марказий, туман (шахар) касалхоналари бир тур юқори муассасалар турига тегишли бўлади.
6. Бўйсунишида соғлиқни сақлаш муассасалари бўлган бошқарув органлари аҳолининг асосланган шикоятлари, муассаса ишини ташкил этиш ва унинг иш сифатида камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раҳбарлар мехнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган турини бир турга пасайтириш ҳуқуқига эга.
III. Раҳбар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разряд ва тариф коэффициентлари
7. Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимлари учун, муассасаларнинг типидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
|
Муассасалар типи |
Разряди |
Тариф коэффициенти |
|
IV — тип |
8 |
5,453 |
|
III — тип |
9 |
6,053 |
|
II — тип |
10 |
6,719 |
|
I — тип |
11 |
7,390 |
8. Соғлиқни сақлаш муассасалари даволаш ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари учун, муассасаларнинг типидан келиб чиқиб, мехнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
|
Муассасалар типи |
Разряди |
Тариф коэффициенти |
|
IV — тип |
7 |
4,913 |
|
III — тип |
8 |
5,453 |
|
II — тип |
9 |
6,053 |
|
I — тип |
10 |
6,719 |
9. Соғлиқни сақлаш муассасалари бош хамширалари учун, муассасаларнинг типидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги разряд ва тариф коэффициентлари ўрнатилади:
|
Муассасалар типи |
Разряди |
Тариф коэффициенти |
|
IV — тип |
5 |
4,060 |
|
III — тип |
6 |
4,466 |
|
II — тип |
7 |
4,913 |
|
I — тип |
8 |
5,453 |
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацефтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, раҳбар ходимларга тариф стафкалари миқдорини белгилаш вақтида муассасалар гуруҳига қараб тузатиш коэффициентлари қўлланилади.
IV. Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича муассасалар типлари
11. Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбар ходимларга иш ҳақи тўлашда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ типларга бўлинади.
12. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг мазкур тартибда назарда тутилмаган раҳбарларига фаолият ихтисосига кўра муассасаларининг IV типи раҳбари сифатида тариф белгиланади.
Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига хақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 16-модда)