Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ УЧУН ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1536]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар тўғрисида низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
06-3/440-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
11/5132-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
109-сон
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/440 11/5132, 109-сон қарори
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/440 11/5132, 109-сон қарори
Тиббиёт муссасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасалари хузуридаги махсус комиссиялар тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) мувофиқ тиббий ташкилотларнинг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссияларининг иш фаолияти тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Тиббий ташкилотларнинг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда «Комиссия» деб юритилади) юридик шаҳс мақомига эга ҳар бир бюджет тиббий муассасада ташкил этилади.
2. Қарорлар қабул қилинишда холислик, ошкоралик ва шаффофлик комиссия ишининг асосий принциплари ҳисобланади.
II. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
3. Комиссиянинг асосий вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг таккомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги» қарорини Комиссия ташкил этилган тиббий муассасада бажариш юзасидан ишларни ташкил этиш;
Қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси (бундан буён матнда «Жамғарма» деб юритилади) маблағларини тасарруф этиш.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
4. Комиссиянинг қуйидаги функцияларни амалга оширади:
тиббиёт ходимларининг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдамини юқори сифати учун устамалар белгилаш ва рағбатлантириш мақсадида тиббиёт ходимларининг даволаш-профилатика жараёнига қўшган шахсий улушини қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган тиббий ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини асосида аниқлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Жамғарма ҳисобидан алоҳида тиббиёт ҳодимларини базавий тариф ставкаларига аниқ миқдордаги хар ойлик устама белгилаш йўли билан моддий мукофотлаш; ушбу устамалар миқдорини қайта кўриб чиқиш ва уларни бекор қилиш масалаларини кўриб чиқиш;
тиббиёт ходимларига устамлар белгилашда ва бошқа турдаги моддий рағбатлантиришда асосланганлик ва объективликни таьминлаш;
Жамғарма ҳисобидан тиббиёт муссасасининг ходимларига моддий ёрдам тўлашнинг ва рағбатлантирувчи тўловларини аниқ турлари ва миқдорларини аниқлаш;
рағбатлантирувчи тўловлар ва устама миқдорини объектив равишда белгилаш, тиббиёт ходимларини даволаш — профилактика жараёнига қўшган шахсий улушини, ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдам сифатини баҳолаш учун хар бир тиббиёт ходими фаолияти натижалари мониторингини ташкил этиш ва уни олиб бориш;
Жамғарма маблағларини тиббиёт муассасининг моддий техник базасини ривожлантириш, модеринизация қилиш ва тиббиёт муссасини таьмирлаш ишларига сарф қилиш масалаларини ҳал қилиш;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан Тиббиёт муссасаси коллективининг даволаш кенгашида маълумот бериш.
III. Комиссия таркиби
5. Камида беш кишидан иборат Комиссия таркиби тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғи билан (қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ участка касалхоналари учун — камида уч кишидан иборат) тасдиқланади ва қуйидаги вакиллардан шакиллантирилади:
тиббиёт муассасаси раҳбари — Комиссия раиси;
раҳбарнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — Комиссиянинг котиби;
тиббиёт муссасаси касаба уюшмаси ташкилоти раиси;
бош тиббиёт ҳамшираси;
тиббиёт муссасаси даволаш кенгашининг қарори билан ваколатланган бир нафардан кам бўлмаган тиббиёт ходими;
Қишлоқ врачлик пунктлари ва Қишлоқ участка касалхонаси учун:
тиббиёт муссасаси раҳбари — Комиссия раиси;
бош тиббиёт хамшираси (фельдшер) — Комиссиянинг котиби;
жамоада обрў ва ҳурматга сазовор бир нафардан кам бўлмаган тиббиёт ходими.
IV. Комиссия ишини ташкил қилиш
6. Комиссия мажлиси комиссия раисининг фармойишига кўра чақирилади ва камида ҳар чоракда бир маротаба ўтказилади.
Зарур ҳолларда Комиссия раисининг фармойишига ёки Комиссиянинг икки ва ундан ортиқ аьзоларининг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин.
7. Комиссия мажлисида уни аьзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этса, у ваколатли хисобланади. Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашаётган комиссия аьзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссия аьзоларининг овозлари тенг бўлиб қолган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
8. Комиссия аьзосини мукофотлаш ёки устама белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётган тақдирда, комиссиянинг мазкур аьзоси овоз беришда қатнашмайди, ушбу ҳақда Комиссия мажлисининг баённомасида махсус ёзув қайд этилади.
9. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, Комиссия раиси ва мажлисда ҳозир бўлган комиссия аьзолари томонидан имзоланади ва муссаса мухри билан тасдиқланади.
10. Комиссия ўз баённомаларини икки нусхада расмийлаштиради. Қарорнинг бир нусхаси муассаса раҳбарида, иккинчи нусхаси юқори турувчи соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдим этилади.
11. Комиссия раиси қуйидагиларни таъминлайди:
Комиссия фаолиятида холисликни ва ошкораликни;
Комиссияга юклатилган вазифалар ва функцияларни тўлиқ ижросини;
Жамғарма маблағларини тақсимлашда Комиссия томонидан амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини.
12. Комиссия котиби:
комиссия йиғилишини ўтказиш учун тиббиёт муассасининг таркибий бўлинмалари рахбарларидан керакли ҳужжатлар ва материалларни олади;
комиссия мажлисини ўтказиш учун зарур маълумотларни тайёрлайди ва мажлисдан камида уч кун олдин Комиссия раиси ва унинг аьзоларига тақдим этади;
комиссия йиғилишида баённомаларини расмийлаштиришни юритилишини ва сақланишини таьминлайди;
Комиссия раисининг топшириғига кўра тиббиёт ходимларининг профессионал фаолиятининг натижалари мониторингини ташкил этади ва олиб боради.
13. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг тиббий муассасалар ҳузуридаги Комиссиялар фаолиятига ва Жамғарма маблағлари хисобидан тиббиёт ходимларининг базавий тариф ставкаларига устамалар белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.
V. Комиссияга тақдим қилинадиган ҳужжатлар
14. Ҳар бир тиббиёт ходимига устамалар белгилаш мақсадида номзодлар рўйхатига киритиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
ходимнинг малака даражаси ва стажи кўрсатилган маьлумотнома;
амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган баҳолаш мезонларига асосан тиббиёт ходими фаолиятини ўрнатилган тавсифловчи аналитик маьлумотнома.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Устамалар миқдорини ўзгартириш ва бекор қилиш масалаларини кўриб чиқилиши учун ҳам юқорида кўрсатилган ҳужжатлар Комиссияга тақдим қилинади.
15. Алоҳида тиббиёт ходимларининг бир марталик рағбатлантириш тиббиёт муссасаси раҳбарияти томонидан берилган муассаса ривожланишига қўшган шахсий хиссаси ва фаолиятининг юқори кўрсатгичларига эришганлиги тўғрисидаги маьлумотнома асосида амалга оширилади.
16. Тиббиёт муассасаларининг ходимларига моддий ёрдам истисно тариқсида уларнинг ёзма мурожаатлари ёки ушбу ташкилотнинг тегишли касааба уюшмасининг тавсияси орқали кўрсатилади (яқин қариндошларининг вафоти, оғир тан жарохати, касалликлар, табиий офат асорати ва бошқалар).
17. Жамғарма маблағларини тиббиёт муссасасининг моддий техник базасини ривожлантириш, модеринизация қилиш ва таъмирлашга сарфлаш учун Комиссияга зарур бўлган ускуналар ёки эҳтиёт қисмлар рўйхати, уларнинг нархи ва таъмир бўйича дефект актлари, иш ҳажми кўрсатилган ҳолда тақдим қилинади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 14-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)