Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2000-2001 ЙИЛЛАРДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштиришни янада чуқурлаштириш, ушбу жараёнларга хорижий инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг 2 — 4 хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 мартдаги 2001 йил 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
3. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясига, айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестициялар жалб қилинганда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
корхона (акциялар улуши) сотилишигача бюджет ва давлат корхоналари олдида тўпланиб қолган қарзлар таркибини ўзгартириш, шу жумладан улар бўйича тўловларни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида хорижий инвесторнинг сўровига кўра табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни ошириш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-илова*га мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* 4 - илова рус тилидаги матнда берилган.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 26 ноябрь,
511-сон