Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳАЙЪАТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

МУАЙЯН ҲУДУДДА (НОТАРИАЛ ОКРУГДА) НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВАКОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 12 ноябрда 1521-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 302-мҳ-сонли «Нотариат соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1521-4, 20.12.2010 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказишга доир масалаларни янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳайъати, қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича ўтказиладиган танловларни тўғри ташкил этилиши ва мазкур Низом талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака комиссиялари томонидан танловга оид қабул қилинган қарорларни ва бошқа маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган муддатларда қатъий юборилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ҳамда жойлардаги малака комиссиялари раислари ва аъзолари муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларнинг одилона ва қонуний ўтказилишига шахсан жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Апелляция комиссияси (Е. Каньязов) малака комиссиялари томонидан муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларни ўтказилишида йўл қўйилган ҳар бир қонунбузилишни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини ҳамда бундай қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Адлия вазирига аниқ таклифлар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (П. Саматов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йилнинг декабрь ойида мазкур Низом қоидаларини қўллаш бўйича ўқув семинари ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш учун танловлар ўтказиш бўйича малака комиссияларининг фаолиятини мунтазам равишда умумлаштириб борсин ва бу ҳақда ҳар ярим йилда Адлия вазирига ахборот бериб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Н. Бурхонов) ушбу ҳайъат қарорини давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33-сонли қарори билан тасдиқланган «Нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш ҳамда нотариус ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъат раиси, вазир Б. МУСТАФОЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 12 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-сон

Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ нотариусга муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танловнинг асосий мақсади нотариуслик лавозимига чуқур касбий билимга эга бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб мутахассисларни танлаб олишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг топшириғига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан танлов асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Танлов Адлия вазирлигида вазирлик қошидаги апелляция комиссияси, адлия бошқармаларида эса — тегишли адлия бошқармаси қошидаги малака комиссияси томонидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссияси ва малака комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган мазкур комиссиялар тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Танлов ўтказишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тегишли адлия бошқармаси нотариус лавозими бўшаган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай марказий ва маҳаллий рўзномаларда танлов ўтказиш тўғрисида эълон бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказадиган адлия органининг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказилаётган нотариус ваколатлари амал қиладиган нотариал округ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати бир ой этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказиш жойи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидениеда, радио ҳамда интернет орқали берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тегишли адлия бошқармаси танлов эълон қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хабар бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Танловда нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиб, лекин уч йил мобайнида нотариус лавозимида иш бошламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейингина танловда иштирок этишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиб, Адлия вазирлиги ёки адлия бошқармасида нотариат ишига бевосита раҳбарлик қилиш билан боғлиқ вазифаларда ёки нотариал идораларда нотариус ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганлар, лицензия олган вақтидан қатъи назар, танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабгорлар — қайта малака имтиҳонини топширганлиги ҳақида малака комиссиясининг қароридан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) Адлия вазирлиги ёки адлия бошқармасида нотариат ишига бевосита раҳбарлик қилиш билан боғлиқ вазифаларда ишлаб келаётган талабгорлар — тегишлича Адлия вазирлиги раҳбарияти ёки адлия бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланган ҳамда ушбу талабгорнинг ишлаб келаётган лавозими ва ўз лавозимига мувофиқ унга юклатилган вазифалар аниқ кўрсатилган маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор ўзининг касбий тайёргарлигини таърифловчи бошқа ҳужжатларни ёхуд уларнинг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор яшаш жойидан ёки лицензияни бошқа малака комиссиясидан олганлигидан қатъи назар танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар комиссиянинг масъул котиби томонидан қабул қилинади. Масъул котиб ҳужжатларни қабул қилиб олганлиги ҳақида талабгорга қабул қилиб олинган ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган маълумотнома беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиянинг масъул котиби талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санасидан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Комиссия танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси тугагандан сўнг беш кун ичида мажлис ўтказади. Мажлис комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажлисда ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади ва мазкур Низомнинг 14-банди талаблари асосида талабгорларни танловда иштирок этишга қўйиш ёки рад этиш масаласи ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажлис якунларига кўра, шу куннинг ўзида комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия мажлисида баённома юритилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажлис ўтказиш жойи ва санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этган талабгорлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижалари, шу жумладан танловда иштирок этишга қўйилган ва танловда иштирок этиш рад этилган талабгорларнинг фамилияси, исми, ота исми, талабгорга танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари ва асослари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия томонидан қабул қилинган қарор, шу жумладан, агар комиссия томонидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи, танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда эса — қайта эълон беришга асос.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажлис баённомаси комиссия раиси, масъул котиби ҳамда мажлисда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) танловда иштирок этиш учун фақатгина битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мутасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра фақатгина битта талабгор танловда иштирок этишга қўйилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мутасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳолларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агар қайта эълон берилгандан кейин ҳам танловда иштирок этиш учун фақат битта талабгор ҳужжат тақдим этган бўлса, у муқобил номзодсиз танловда иштирок этишга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаган ва танловда иштирок этиш учун 9-банднинг «а» — «з» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаган талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, мазкур Низомнинг 35 ва 37-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа сабабларга кўра танловда иштирок этишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Комиссия танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, танловда иштирок этишга қўйилган ёки танловда иштирок этиш рад этилган ҳар бир талабгорга қарор қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 1 ёки 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор тегишли ёзма хабарнома олгандан сўнг ўн кун ичида малака комиссияси қарори устидан апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Агар танлов куни талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов кунини бир ҳафтагача бўлган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда танловда иштирок этишга қўйилган барча талабгорларга танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ёзма хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар кейинги танлов куни ҳам талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишларига рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва комиссиянинг ҳар бир аъзосига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан танлов куни ҳозир бўлган ва танлов куни келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танлов ўтказиш тартибини, шу жумладан мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган талабларни батафсил тушунтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси, комиссия аъзоларига эса мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенлари тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолаш бюллетенлари комиссия аъзоларига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхат асосида тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган ва адлия органининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоб ёзиш ва улар бўйича оғзаки жавобга тайёрланиш учун икки соат вақт ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Танлов 5 та саволдан иборат билет асосида ўтказилади. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Танлов билетидаги саволларга жавоб тайёрлаб бўлган талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш ҳамда талабгорнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида саволлар бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг касбий тайёргарлиги у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда талабгор бўйича тайёрланган маълумот асосида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга жавобини ва унинг касбий тайёргарлигини алоҳида беш баллик тизимда баҳолайдилар. Бу асосда якуний балл чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз танлов варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун комиссия аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус қутида йиғилган баҳолаш бюллетенлари ҳисоблаш гуруҳи томонидан очилади ва улардаги баллар ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш натижаси комиссия аъзоларига эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгор танловда олиш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тақдирдагина танловда ғолиб деб топилади. Агар ушбу талабгор танловда олиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси, масъул котиби ва танловда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур йиғилиш баённомасида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга берган жавоблари мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан ҳар бир талабгор томонидан тўпланган баллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса — овоз бериш натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан танловда ғолиб деб топилган талабгор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари ва мазкур Низомнинг 23-бандига мувофиқ тузилган комиссия аъзолари рўйхати мажлис баённомасига илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Комиссиянинг баённомаси уч нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённоманинг бир нусхаси нотариусни тайинлаш тўғрисида буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига, иккинчи нусхаси маълумот учун Адлия вазирлигига юборилади. Комиссия баённомасининг учинчи нусхаси танлов бўйича йиғмажилдга тикилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия баённомасидан кўчирма унда иштирок этган барча талабгорларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Нотариус лавозимига тайинлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори адлия бошқармаси томонидан танловда ғолиб деб топилган талабгорни нотариус лавозимига тайинлаш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар танлов аппеляция комиссияси томонидан ўтказилган бўлса, танлов ғолибини нотариуслик лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи баённома жўнатилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ғолибини нотариуслик лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи нусхаси уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунинг учун талабгор тегишли адлия органига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ танлов куни келмаганлиги сабабли танловда иштирок этмаган талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабабини узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Танлов бўйича ҳужжатларни юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар тегишли адлия бошқармаларида (танлов апелляция комиссияси томонидан ўтказилган бўлса — Адлия вазирлигининг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармасида) алоҳида йиғма жилдларда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, ҳар бир танлов бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда тегишли адлия органида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қарори ва баённомасидан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Комиссия қарорлари устидан шикоят қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Талабгор малака комиссиясининг қарорлари устидан тегишли қарорни олгандан сўнг ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссиясига шикоят қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоят тегишли танлов ўтказилган адлия бошқармаси орқали берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия бошқармаси шикоят қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай шикоят билан биргаликда шикоят қилинган танловга доир барча ҳужжатларни апелляция комиссиясига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Агар шикоят бериш муддати давомида Адлия вазирлиги томонидан танлов ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланса, мазкур масала, талабгорлар томонидан шикоят берилган ёки берилмаганлигидан қатъи назар, апелляция комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳолда, апелляция комиссияси танловга доир барча ҳужжатларни тегишли адлия бошқармасидан кўриб чиқиш учун талаб қилиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Адлия бошқармаси танловга доир ҳужжатлар апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилгунга қадар нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқармайди, агар шикоят танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисидаги қарор устидан берилган бўлса ва (ёки) апелляция комиссияси шундай қарорнинг қонунийлигини кўриб чиқаётган бўлса, мазкур эълонни бериш тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Аппеляция комиссияси тегишли шикоятни кўриб чиқиш жараёнида шикоятда кўрсатилмаган, лекин тўғри қарор қабул қилиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни ўрганиб чиқиши ва инобатга олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака комиссияси томонидан такроран танлов ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва апелляция комиссияси томонидан такроран танлов ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) малака комиссияси қарорини бекор қилиш ҳамда танлов ўтказишга қайта эълон бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) шикоят талабгор томонидан берилмаса ёки танловга тааллуқли бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса ёки улар танлов ғолибини аниқлашга таъсир қилмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака комиссияси томонидан такроран танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мазкур Низом талабларига кўра, танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш лозим бўлган ҳолларда, малака комиссияси томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) танловда иштирок этиш асоссиз равишда рад этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) талабгорлар ёки улардан бири танловда иштирок этишга асоссиз равишда қўйилган деб топилса ва бу танлов ғолибини аниқлашга таъсир қилиши мумкин деган хулосага келинса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) танловни ўтказиш жараёнида мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган қоидалар бузилган деб топилса ва бу танлов ғолибини аниқлашга таъсир қилиши мумкин деган хулосага келинса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) танлов ўтказиш жараёнида талабгорларнинг жавоблари ва (ёки) уларнинг касбий тайёргарлиги нохолис баҳоланганлиги тўғрисида асослантирилган хулосага келинса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича бошқа қонунбузилишлар ва ҳолатлар танлов ғолибини аниқлашга таъсир қилиши мумкин деган хулосага келинса, мазкур Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран танлов ўтказиш тўғрисидаги апелляция комиссиясининг қарорининг нусхаси кейинги кундан кечиктирмай тегишли адлия бошқармасига юборилади. Адлия бошқармаси қарор нусхасини олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай такроран танловга қўйилган талабгорларга бу ҳақда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран танлов тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран танлов малака комиссиясининг янги таркиби томонидан ўтказилади. Малака комиссиясининг янги таркиби Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва такроран танлов ўтказиш кунига камида икки кун қолганда тегишли адлия бошқармасига юборилади. Янги таркибдаги малака комиссияси фақат ушбу нотариуслик лавозими учун танлов ўтказиш ваколатига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва апелляция комиссияси томонидан такроран танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 45-банди «а» — «е» кичик бандларида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, бироқ малака комиссияси томонидан такроран танлов ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилса, қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссиясининг мазкур қарорида малака комиссиясининг бекор қилинаётган қарори, такроран танловда иштирок этадиган талабгорлар рўйхати, такроран танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран танловга қўйилган талабгорларга бу ҳақда қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади. Ёзма хабарнома тегишли адлия бошқармаси орқали юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран танлов апелляция комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Малака комиссияси қарорини бекор қилиш ҳамда танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мазкур Низом талабларига кўра, танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилиш лозим бўлган ҳолларда, малака комиссияси томонидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) апелляция комиссия танлов ғолибини фақатгина танлов ўтказишга қайта эълон бериш орқали одилона аниқлаш мумкин деган хулосага келса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ҳолда танлов малака комиссиясининг янги таркиби томонидан ўтказилади. Малака комиссиясининг янги таркиби Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва танлов ўтказиш кунига камида икки кун қолганда тегишли адлия бошқармасига юборилади. Янги таркибдаги малака комиссияси фақат ушбу нотариуслик лавозими учун танлов ўтказиш ваколатига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Апелляция комиссияси шикоятларни кўриб чиқиш билан бир вақтда мазкур Низом талабларини бузилишига айбдор бўлган адлия идоралари ходимларининг айбдорлик даражасини аниқлайди ва айбдор шахсларни жавобгарлиги масаласини ҳал этиш бўйича тегишли адлия бошқамаси бошлиғи ёки Адлия вазирига аниқ таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Апелляция комиссиясига шикоят берган талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида ўз шикоятини ёзма мурожаати асосида қайтариб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
ва нотариус лавозими (хусусий ёки давлат нотариуси)
танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сизни танловда иштирок этишга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Танлов 20____ йил __________________ куни соат ______ да _______________________ биносида _____- хонада ўтказилади.
Танлов куни келмасангиз, Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 37-бандига мувофиқ кейинги танловларга бир йил давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 14-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.
Мазкур хабарномани олган кундан бошлаб 10 кун ичида вилоят адлия бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссиясига шикоят қилишга ҳақли эканлигингиз маълум қилинади.
___________________________________________________________________________________________ сабабли ҳамда
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ____-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.
Мазкур қарор устидан хабарномани олган кундан бошлаб 10 кун ичида вилоят адлия бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссиясига шикоят қилишга ҳақли эканлигингиз маълум қилинади.
Малака комиссиясининг масъул котиби
имзо
(Ф.И.О.)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хат боши ёзилмайди.