Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳАЙЪАТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МУАЙЯН ҲУДУДДА (НОТАРИАЛ ОКРУГДА) НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВАКОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 12 ноябрда 1521-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 302-мҳ-сонли «Нотариат соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1521-4, 20.12.2010 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказишга доир масалаларни янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳайъати, қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича ўтказиладиган танловларни тўғри ташкил этилиши ва мазкур Низом талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака комиссиялари томонидан танловга оид қабул қилинган қарорларни ва бошқа маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган муддатларда қатъий юборилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ҳамда жойлардаги малака комиссиялари раислари ва аъзолари муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларнинг одилона ва қонуний ўтказилишига шахсан жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Апелляция комиссияси (Е. Каньязов) малака комиссиялари томонидан муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларни ўтказилишида йўл қўйилган ҳар бир қонунбузилишни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини ҳамда бундай қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Адлия вазирига аниқ таклифлар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (П. Саматов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йилнинг декабрь ойида мазкур Низом қоидаларини қўллаш бўйича ўқув семинари ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш учун танловлар ўтказиш бўйича малака комиссияларининг фаолиятини мунтазам равишда умумлаштириб борсин ва бу ҳақда ҳар ярим йилда Адлия вазирига ахборот бериб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Н. Бурхонов) ушбу ҳайъат қарорини давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33-сонли қарори билан тасдиқланган «Нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш ҳамда нотариус ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъат раиси, вазир Б. МУСТАФОЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 12 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ нотариусга муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танловнинг асосий мақсади нотариуслик лавозимига чуқур касбий билимга эга бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб мутахассисларни танлаб олишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан танлов асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Танлов Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия фаолиятини ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция комиссияси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиянинг ишчи органи бўлиб Адлия вазирлигининг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (бундан кейинги ўринларда ишчи органи деб юритилади) ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда ҳам танлов ўтказилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёнига (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини фақат мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилган танлов натижаларига кўра берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бошқа тартибда бериш ёки танлов ўтказмасдан беришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Комиссия мажлисининг баённомалари ҳар бир нотариус лавозими учун алоҳида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи органи томонидан марказий рўзномаларда ҳамда адлия бошқармалари орқали маҳаллий рўзномаларда танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказилаётган нотариус ваколатлари амал қиладиган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида бир ой этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказиш жойи ва айрим ҳолларда танлов ўтказиш санаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилаётган бўлса, эълонда бу ҳақда кўрсатиб ўтилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидение, радио ҳамда интернет тармоғи орқали берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.
(6 ва 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Танловда нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиб, лекин уч йил мобайнида нотариус лавозимида иш бошламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейингина танловда иштирок этишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиб, Адлия вазирлиги ёки адлия бошқармасида нотариат ишига бевосита раҳбарлик қилиш билан боғлиқ вазифаларда ёки нотариал идораларда нотариус ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганлар, лицензия олган вақтидан қатъи назар, танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талабгорлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда тегишлича малака имтиҳони қайта топширганлиги ҳақида малака комиссиясининг қароридан кўчирма ҳамда Адлия вазирлиги раҳбарияти ёки адлия бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланган маълумотномани тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор ўзининг касбий тайёргарлигини акс эттирувчи бошқа ҳужжатларни ёхуд уларнинг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ишчи органи томонидан қабул қилинади ва талабгорга қабул қилиб олинган ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган тилхат берилади. Ҳужжатлар Адлия вазирлигининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи органи талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санасидан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ишчи органи томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади ва талабгорларни танловда иштирок этишга қўйиш ёки рад этиш тўғрисида хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи органи томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатиб ўтилиши лозим, агар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда танлов ўтказиладиган сана кўрсатилмаган бўлса.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидаги ҳолларда ишчи органи томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) танловда иштирок этиш учун фақатгина битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мутасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра фақатгина битта талабгор танловда иштирок этишга қўйилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мутасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агар қайта эълон берилгандан кейин ҳам танловда иштирок этиш учун фақат битта талабгор ҳужжат тақдим этган бўлса, у муқобил номзодсиз танловда иштирок этишга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаган ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 9-банди иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаган талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг 35 ва 37-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Танловда иштирок этишга қўйилган ёки танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кун муддат ичида ишчи органи томонидан мазкур Низомнинг 1 ёки 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тасдиқланган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхати танлов ўтказилишидан беш кун олдин Адлия вазирлигининг фуқароларни қабул қилиш хонасида осиб қўйилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Танлов ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Танлов комиссия томонидан талабгорларнинг касбий тайёргарлиги ва билимини аниқлаш мақсадида ёзма-оғзаки равишда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Танлов комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ҳақиқий ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Агар танлов куни талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов кунини бир ҳафтагача бўлган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда танловда иштирок этишга қўйилган барча талабгорларга танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ёзма хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар кейинги танлов куни ҳам талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишларига рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва комиссиянинг ҳар бир аъзосига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан танлов куни ҳозир бўлган ва танлов куни келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танлов ўтказиш тартибини, шу жумладан мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган талабларни батафсил тушунтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси, комиссия аъзоларига эса мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенлари тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолаш бюллетенлари комиссия аъзоларига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхат асосида тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган ва Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
(23-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир баҳолаш бюллетени комиссия раиси томонидан имзоланган ва Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(23-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоб ёзиш ва улар бўйича оғзаки жавобга тайёрланиш учун икки соат вақт ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Танлов 5 та саволдан иборат билет асосида ўтказилади. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) қонунчилик ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Танлов билетидаги саволларга жавоб тайёрлаб бўлган талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида саволлар бериши мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг касбий тайёргарлиги у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда талабгор бўйича тайёрланган маълумот асосида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга жавобини ва унинг касбий тайёргарлигини алоҳида беш баллик тизимда баҳолайдилар. Бу асосда якуний балл чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ғолиб деб топилган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энг кўп балл тўплаган талабгорнинг ёки мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Баллар тенг бўлиб қолганда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
(30-банд биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси, масъул котиби ва танловда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан билетдаги саволларга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
(31-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга берган жавоблари мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан ҳар бир талабгор томонидан тўпланган баллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса — овоз бериш натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан танловда ғолиб деб топилган талабгор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари ва мазкур Низомнинг 23-бандига мувофиқ тузилган комиссия аъзолари рўйхати мажлис баённомасига илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Комиссиянинг баённомаси бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённомадан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига юборилади. Баённома танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.
(32-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия баённомасидан кўчирма унда иштирок этган барча талабгорларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори адлия бошқармаси томонидан танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни адлия бошқармаси томонидан нотариус лавозимига тайинлаш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилган бўлса, танлов ғолиби билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва адлия бошқармаси томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ғолибини нотариуслик лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи нусхаси уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунинг учун талабгор тегишли адлия бошқармасига ариза билан мурожаат этиши лозим. Ариза келиб тушган тегишли адлия бошқармаси бу ҳақда шу куннинг ўзида Адлия вазирлигини хабардор қилади. Бундай талабгор бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
(35-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ танлов куни келмаганлиги сабабли танловда иштирок этмаган талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабабини узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар ишчи органининг алоҳида йиғма жилдида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, ҳар бир танлов бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда Адлия вазирлигида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қарори ва баённомасидан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 20___ йил «___» __________ да _____________________________________________ нотариус
(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)
лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишга қўйилдингиз. Танлов 20__ йил ____________ куни соат ____ да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносининг _____-хонасида ўтказилади.
Танлов куни келмасангиз, Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига мувофиқ кейинги танловларга бир йил давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.
Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари ___ _____________
____________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
____________________________________________________________ сабабли Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.
Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари _____________
______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан __________________ ______________________________________________ нотариус лавозимига
(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)
ўтказиладиган танлов бўйича ________________________________________ ______________________________________________________сабабли ҳамда
(танлов ўтказишга қайта эълон бериш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим)
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ___-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулосага келинди.
Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.
Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари _____________
_____________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хатбоши ёзилмайди.
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)