Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2006 28.10.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1455-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг қарори, 28.10.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1455-2
Дата вступления в силу
07.11.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2006
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ, БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ, БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИ ҲАМДА КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ИЖРО ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 октябрда 1455-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1641-сон 14.11.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига асосан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга (2005 йил 10 март, рўйхат рақами 1455-сон) ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 7 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21/5-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 7 октябрдаги 21/5-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Низомнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги матнларда «касбга мувофиқликни аниқлаш» деб юритилади) — банк иши ва амалиётини, шунингдек кредит уюшмаларининг фаолиятини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга ҳамда бенуқсон ишбилармонлик ва жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир.»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорида овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. Банк ёки филиал раҳбарлари бир банк таркибида бошқа филиалга ёки умуман бошқа банкка тенг лавозимларга, бир кредит уюшмаси ижро органи раҳбари бошқа кредит уюшмаси ижро органи раҳбарлигига ўтказилганида уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Низомнинг 7-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тижорат банклари ва кредит уюшмалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма 3 иш куни муддат ичида Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари тижорат банклари томонидан 1-иловага, кредит уюшмалари томонидан 2-иловага мувофиқ 15 кун муддат ичида Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Низомнинг 11-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Тижорат банклари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк тизимида етарли иш тажрибасига ва охирги иш жойидан тавсияга, кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар эса олий маълумотга, банк ёки молия соҳасида етарли иш тажрибасига, ишбилармонликдаги бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«18. Тижорат банклари ва кредит уюшмаларидаги Марказий банк номенклатурасига кирадиган лавозимларга тавсия этилаётган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари дастлаб тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан кўриб чиқилиб, сўнг Комиссияга тақдим этилади. Комиссия тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади.»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Низомнинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«19. Тавсия этилаётган номзоднинг лавозимга мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарордан кўчирма тижорат банклари ва кредит уюшмаларига юборилади.»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Низомнинг 22-бандини «в»-кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Низомнинг 1-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатининг тўртинчи хатбошисидан «ёки техникумда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Низомнинг 2-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатининг тўртинчи хатбошисидан «ёки техникумда» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 335-модда)