Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2007 20.04.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 136
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тартиби, 20.04.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 136
Дата вступления в силу
20.04.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2007
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазири
Р. ХУСАНОВ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Давлат мулкини бошқариш
ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш қўмитаси
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазири
А. МАРДИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРВА МОЛЛАРИ, БИНОЛАР ВА АСБОБ-АНЖОМЛАРНИ ТАНЛОВ— КИМОШДИ САВДОСИ АСОСИДА СОТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тартиби

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 апрелда 136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги , Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат Қўмитасининг 2007 йил 22 майдаги 2/8-сон, 20-26-01-сон, 55-сон ва 01/23-18/13-сонли «Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов — кимошди савдоси асосида сотиш тартиби»ни бекор қилиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 136-1, 24.05.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 96-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.2. Тартиб танлов-кимошди савдосига тайёргарлик, уни ўтказиш, савдода қатнашиш, ғолиб чиққан харидорга мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш, харидорлар билан ҳисоб-китоб қилиш шартларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.3. Танлов — кимошди савдоси ушбу тартиб билан чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни очиқ савдоларда эркин баҳолар асосида сотилиши тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.4. Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов-ким ошди савдосида сотиш, жамоа хўжалиги умумий йиғилишининг қарори тасдиқлангандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.5. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилмаган ҳар бир хўжаликда бу ишларни амалга ошириш учун туман Ҳокимлиги, хўжалик, «Агрохизмат» уюшмаси, давлат ветеринария хизмати Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.6. Комиссия қорамолчилик фермерларининг мол-мулкларини, жумладан қорамоллар, молхоналар, бинолар, омборхоналар, хўжаликларнинг балансида турган сув иншоотлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари, қишлоқ хўжалик машиналари, от-улов жиҳозлари, инвентарлар, ем-хашаклар, концентрат озуқалар ва ҳоказоларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади (давлат ветобъектларидан ташқари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.7. Кимошди савдосига қўйиладиган ферма мол-мулкининг дастлабки (старт) баҳоси қуйидагича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1). Асосий воситалар ва тез эскирадиган буюмлар — 1995 йил 1 январга қайта баҳоланган баланс қийматидан эскириш суммаси чегириб ташланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2). Қорамоллар — насли, ёши ва маҳсулдорлигига қараб ферма жойлашган ҳудуддаги бозор баҳоларидан 10 фоиздан 20 фоизгача кам миқдорда баҳоланади, бу баҳолар амалдаги шартномавий нархлардан кам бўлмаслиги керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3). Омихта ем, концентрат озуқа, силос, сенаж, лавлаги, хашаклар (сомон, беда, тиббий пичан) — баланс баҳосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Асосий воситалар, чорва моллар, ем-хашак ва бошқа моддий қийматликларни саноқдан ўтказиш далолатномасининг нусхаси 1-2 иловаларда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.8. Юқоридаги тартибда аниқланган ва мулк эгалигига бериладиган ферманинг моддий бойликлари расмийлаштирилган ҳужжатлар хўжаликларнинг умумий йиғилиш қарори билан тасдиқлангандан кейин танлов — кимошди савдоси орқали сотиш учун хўжаликда тузилган комиссияга топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ТАНЛОВ — КИМОШДИ САВДОСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Хусусийлаштирилаётган чорвачилик фермаларининг моддий бойликлари юридик ва жисмоний шахсларга танлов— кимошди савдоси асосида сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов — кимошди савдосига юқумли касалликлардан холи бўлган чорвачилик фермалари қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Танлов — кимошди савдосини туман Ҳокимлиги, хўжалик, «Агрокимё» уюшмаси, давлат ветеринария хизмати, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3. Комиссия қайси ферма танлов — кимошди савдоси орқали сотилиши, қачон, қаерда савдонинг ўтказилиши ҳақида тўлиқ ахборотларни белгиланган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали бир ой муддатда кам бўлмаган вақтда эълон қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.4. Ахборотномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдога қўйилган қорамолларни сони, зоти, жинси, ёши ва наслининг қисқача характеристикаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик фермасининг жойи, эгалланган майдони, озуқа етиштиришга ажратилган ер майдони, ферма ҳудудидаги молхоналар, бинолар, омборхоналар, хўжалик балансида бўлган сув иншоотлари, маҳсулотни қайта ишлаш цехлари, қишлоқ хўжалик машиналари, инвентарлар ва бошқа маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моддий бойликларни бошланғич баҳолари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдони ўтказиш шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдога қўйилган ферма билан таништириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдога қатнашиш учун тақдим қилинадиган ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қатнашувга тўлов миқдори ва ўтказиш лозим бўлган ҳисоб рақамининг номери;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдонинг ўтказилиш жойи, куни, вақти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдони ўтказувчи комиссиянинг манзилгоҳи ва телефон номери.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. ТАНЛОВ-КИМ ОШДИ САВДОСИДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.1. Танлов — кимошди савдосига қатнашиш ҳуқуқи биринчи навбатда шу хўжаликнинг аъзосига берилади. Харидорлар шу ферманинг маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йўналишини беш йил мобайнида ўзгартирмаслиги, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирмаслиги ҳақида ёзма равишда кафолат беради, Ушбу тартибга риоя қилган ҳолда талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.2. Танлов кимошди савдосида қатнашиш учун комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидорнинг савдода қатнашиши учун аризаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдога қўйилган ферма моддий бойликлари дастлабки қийматининг 10 фоиз бадал пулини тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.3. Харидор деб тан олинган шахсларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тартиб рақамли ёзилган тахтача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдога қўйилган ферма моддий бойликлари тўғрисида қисқача маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов — кимошди савдосининг шартлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.4. Танлов — кимошди савдосида қатнашишга аризалар қабул қилиш савдо ўтадиган санадан уч кун аввал тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.5. Харидор деб тан олинган шахс тўғрисидаги маълумот сир сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.6. Танлов-ким ошди савдоси тартиб-қоидалари талабларига риоя қилмаган, қонунчилик асосида харидор деб тан олинмаган, қатнашишга ўз вақтида ариза бермаган шахслар савдода қатнашмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. ТАНЛОВ — КИМОШДИ САВДОСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.1. Танлов — кимошди савдосини комиссия томонидан берилган ёки ёлланган шахс — «аукционист» ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
У харидорларга савдога қўйилган ферма моддий бойликларини қисқача таърифлаб, уларнинг дастлабки баҳосини ва баҳони ошириш миқдорини эълон қилади. Баҳони ошириш миқдори дастлабки баҳонинг 1—10 фоизини ташкил қилиши керак. Савдонинг боришига қараб аукционист баҳони ошириш миқдорини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.2. Кимошди савдосини аукционист томонидан ферма моддий бойликларини дастлабки баҳосига бирламчи баҳони ошириш миқдорини қўшган холда эълон қилиши билан бошланади. Ушбу баҳорга рози бўлиб рақамли тахтачани кўтарган харидорни аукционист эълон қилади ва ушбу баҳони уч мартабагача қайтаради. Агар ушбу баҳодан ошувчи харидор бўлса аукционист баҳони ошириш миқдорини қўшиб эълон қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.3. Кимошди савдосини навбатдаги баҳога розилик билдириб рақамли тахтачани кўтармагунча давом эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Охирги баҳога рози бўлган харидорнинг рақамли тахтачаси ва кўтарилган баҳо уч мартаба қайта эълон қилингандан сўнг харидор ғолиб деб топилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.4. Ким ошди савдоси ғолиби шу куннинг ўзида савдо ўтказилган баённомага имзо чекиши шарт — Баённома ғолиб-харидор, ким ошди савдоси ўтказувчи комиссия томонидан икки нусхада тузиб имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу баённома расмийлаштирилганидан сўнг фермани сотган хўжалик ва ғолиб-харидорнинг манзили, сотилган мулкнинг баҳоси ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши тўғрисида шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.5. Агар ғолиб-харидор 10 кунлик муддатда мулкнинг қабул қилинганлиги шартномага имзо чекмаса, мулк хўжаликка қайтарилади ёки қайта ким ошди савдосига қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Харидор томонидан тўланган бадал пули қайтариб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.6. Ким ошди савдоси якуни 30 кун мобайнида матбуотда ва махсус ахборотномада комиссия томонидан эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. КИМОШДИ САВДОСИДА ҒОЛИБ ЧИҚҚАН ХАРИДОРГА МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ҚОЛГАН ХАРИДОРЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.1. Кимошди савдоси якунлангандан сўнг 10 кун мобайнида хўжалик билан ғолиб-харидор орасида қонунчиликда белгиланган тартибда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ўзаро шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.2. Кимошди савдосида қатнашган бошқа харидорларнинг савдодан олдин тўлаган бадал пуллари 30 кун мобайнида қайтариб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.3. Ферма моддий бойликларига (объектга) эгалик қилиш ҳуқуқи хўжаликдан янги мулкдорга бу ҳақдаги ҳужжат (ордер) берилган вақтдан бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.4. Янги мулкдорнинг ферма моддий бойликларига (объектга) эгалик қилиш ҳуқуқи хўжаликдан унга бу ҳақдаги ҳужжат (ордер) берилган вақтдан бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ТАНЛОВ — КИМОШДИ САВДОСИ АСОСИДА СОТИЛГАН ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА БОШҚА МУЛКЛАР ҚИЙМАТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов — кимошди савдоларида ферма чорва моллари ва бошқа мулклар баҳоси (объект баҳоси) Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда белгиланиб, жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган объектлар учун тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1. Объектнинг пировард қиймати танлов — кимошди савдоси ўтказилган кундаги белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баробаригача бўлган тақдирда танлов-ким ошди савдосининг ғолиби бадал пули тўлангандан кейин қолган суммани хўжаликнинг тегишли ҳисоб рақамига олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб бир ой мобайнида тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.2. Объектнинг пировард қиймати танлов-ким ошди савдоси ўтказилган кундаги белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баробаридан 10000 баробаригача бўлган тақдирда танлов-ким ошди савдосининг ғолиби бадал пули тўлангандан кейин қолган суммани:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пировард қийматнинг 20 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир ой мобайнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пировард қийматининг 30 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объект қийматининг бадал пули ҳамда биринчи йилда тўлангандан кейин қолган суммасини иккинчи йил мобайнида тўлиқ тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.3. Объектнинг пировард қиймати танлов — кимошди савдоси ўтказилган кундаги энг кам иш ҳақининг 10000 баробаридан ортиқ бўлган тақдирда танлов-ким ошди савдосининг ғолиби бадал пули тўлангандан кейин қолган суммани:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пировард қийматининг 20 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир ой мобайнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пировард қийматнинг 30 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пировард қийматнинг 30 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб иккинчи йил мобайнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объект қийматининг бадал пули ва дастлабки икки йили тўлангандан кейин қолган суммасини шартнома имзоланган кундан бошлаб учинчи йил мобайнида тўлиқ тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.4. Танлов — кимошди савдосида сотиб олинган объектнинг янги эгаси тегишли суммани муддатидан олдин тўлиқ тўлаш ҳуқуқига эгадир. Бунда тўлов муддатларига кўра объектнинг пировард нархидан 10 фоизгачаси чегирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.5. Сотиб олиш суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда танлов-ким ошди савдоси ғолиби бадалдан ташқари тўланган сумманинг ярмини тўлаган ҳолда объектга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.6 Тўлашга қодир эмаслиги туфайли танлов-ким ошди савдоси ғолиби томонидан сотиб олинмаган объект танлов-ким ошди савдосига такроран қўйилади ёки комиссиянинг қарорига биноан олдинги мулкдорга қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.7. Танлов — кимошди ошди савдоси ғолиби шу хўжаликнинг аъзоси бўлса хўжаликнинг умумий мажлис қарори билан тўлов муддати юқорида белгиланган муддатларга нисбатан икки баробаригача узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.8. Танлов — кимошди ошди савдоларида сотиладиган мулкчиликнинг давлатга тегишли бўлмаган шаклидаги объектларни сотиб олиш шартлари ва муддатларини мулкдор томонидан объектни сотиш талабномаси берилганда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни
танлов-ким ошди савдоси асосида сотиш
Тартибига
1-ИЛОВА

‎‎
‎‎‎
Чорвачилик фермаларидаги молларни саноқдан ўтказиш‎

‎‎далолатномаси

199__ йил «___»______
‎(куни) (ойи)

____________вилояти‎‎‎ ______________тумани‎‎‎ _________хўжалигининг‎‎‎
____________фермасида моллар саноқдан ўтказилди:‎‎

Мол тури‎

Бирка номери‎

туси‎

зоти‎

лақаби‎

семизлик
‎даражаси‎

оғирлиги‎

баланс
‎қиймати‎

белгиланган
‎баҳоси‎

‎Комиссия аъзолари:

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни
танлов-ким ошди савдоси асосида сотиш
Тартибига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
‎‎
‎‎
Чорвачилик фермасининг асосий воситалари
‎ва моддий қийматликларини саноқдан ўтказиш‎‎

далолатномаси‎

199___
‎йил «_______»‎
(куни)‎

‎__________‎
‎(ойи) ‎ ‎‎

____________вилояти‎ _____________тумани‎
____________хўжалиги‎ _____________‎‎фермасининг асосий‎
‎‎воситалари ва моддий-қийматликлари саноқдан ўтказилди.

Асосий воситалар,
‎(моддий қийматлар)‎

Сони‎

Баланс қиймати
‎(минг сўм)‎

Эскириш
‎қиймати
‎(минг сўм)‎

Қолдиқ қиймати
‎(белгиланган
‎баҳоси) минг сўм‎

Комиссия аъзолари:‎
‎‎