Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Буйруғи
АУДИТОРНИНГ МАЛАКАвий СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 19 апрелда 977-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) асосан 2019 йил 23 мартдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 25 сентябрда 68-сон билан тасдиқланган Аудиторлик малакавий сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низомга (2000 йил 13 октябрдаги 977-сон рўйхат, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси» 2000 йил, 19-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири М.НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 февраль,
34-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 190-модда)