06.11.2026 йилдаги 610-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.11.2026 йилдаги 610-сон
Дата вступления в силу
06.11.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорти ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт ва импорт қилишда маҳсулотларга нисбатан миқдорий чекловларни жорий этиш шартлари ва уларни қўллаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт ва экспорт квоталари ҳажмларини тақсимлаш механизми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги миқдорий чекловлар ҳақида билдиришнома юбориш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Жаҳон савдо ташкилотига расман аъзо бўлган санадан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 6 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
610-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 ноябрдаги 610-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом экспорт ва импорт қилишда айрим маҳсулот турларига нисбатан миқдорий чекловларни жорий этиш, қўллаш, маъмурий бошқариш, квоталар ҳажмини тақсимлаш ҳамда улар тўғрисида билдиришнома юбориш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом тариф квоталарини қўллашга ҳамда муҳофаза чоралари сифатида қўлланадиган миқдорий чекловларга нисбатан татбиқ этилмайди. Тариф квоталари ва муҳофаза чоралари сифатида қўлланадиган миқдорий чекловлар алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
анъанавий импорт қилувчилар — олдинги давр маълумотлари асосида аниқланадиган ҳамда импорт квотаси қўлланадиган маҳсулот импортининг жами ҳажмида камида 5 фоиз улушга эга бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
анъанавий экспорт қилувчилар — олдинги давр маълумотлари асосида аниқланадиган ҳамда экспорт квотаси қўлланадиган маҳсулот экспортининг жами ҳажмида камида 5 фоиз улушга эга бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«аралаш тақсимот» усули — квота умумий ҳажмининг бир қисмини анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар ўртасида олдинги даврдаги тегишли импорт ёки экспорт улушларига мутаносиб равишда, қолган қисмини эса «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«биринчи келган — биринчи олади» усули — божхона юк декларациялари Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯААТ) томонидан қабул қилинган календарь кунлар хронологик кетма-кетлиги асосида квота ажратиш усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларацияси — маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш (ИМ-40) ёки божхона ҳудудидан олиб чиқиш (ЭК-10) бўйича тегишли божхона режимида расмийлаштириладиган ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Жаҳон савдо ташкилоти (кейинги ўринларда — ЖСТ) билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий резерв — божхона юк декларацияси ЯААТ томонидан қабул қилинган пайтдан бошлаб ушбу декларация бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар квота доирасида вақтинча ҳисобга олинадиган, бироқ квота ҳажмининг якуний ажратилишини англатмайдиган ҳажм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квоталар — маҳсулотлар экспорти ва (ёки) импорти ҳажмига нисбатан муайян давр учун қўлланадиган миқдорий чеклов чораси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квоталар ҳажми — экспорт ва (ёки) импорт квоталари доирасида муайян давр учун экспорт ёки импорт қилиниши мумкин бўлган маҳсулотнинг физик ёки қиймат жиҳатидан миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миқдорий чекловлар — маҳсулотлар экспорти ва (ёки) импортига нисбатан қўлланадиган тақиқлар, квоталар, шунингдек, уларни амалга ошириш учун жорий этиладиган лицензиялаш ёки бошқа маъмурий чоралар шаклидаги чекловлар (божхона божлари, солиқлар ва бошқа йиғимлар бундан мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдинги давр — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, истеъмол, экспорт ва (ёки) импорт ҳажмларини таҳлил қилиш ва квота ҳажмларини тақсимлаш учун асос сифатида олинадиган, қоида тариқасида, сўнгги 3 йиллик давр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — квота қўлланадиган маҳсулотни экспорт ва (ёки) импорт қилиш мақсадида божхона юк декларациясини тақдим этувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Миқдорий чекловларни жорий этиш шартлари ва ҳолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳсулотларни экспорт ва импорт қилишда миқдорий чекловлар қуйидаги ҳолларда жорий этилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) озиқ-овқат маҳсулотлари ёки Ўзбекистон Республикаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа маҳсулотларнинг кескин етишмовчилигининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш мақсадида (фақат экспорт учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) халқаро савдода маҳсулотларни таснифлаш, навларга ажратиш ёки сотишга доир қоидалар, стандартлар ва техник талабларни қўллаш зарур бўлган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) қуйидаги давлат чораларининг ижросини таъминлаш учун зарур бўлган тақдирда, қишлоқ хўжалигини ёки балиқчилик маҳсулотларини ҳар қандай шаклда импорт қилишга доир тақиқ ёки чекловлар жорий этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўхшаш маҳаллий маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки сотишга рухсат этилган миқдорларни чеклашга қаратилган чоралар, ёхуд (ўхшаш маҳсулотнинг маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли бўлмаган тақдирда) импорт қилинадиган маҳсулот билан бевосита ўрни алмаштирилиши мумкин бўлган маҳаллий маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки сотишга рухсат этилган миқдорларни чеклашга қаратилган чоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўхшаш маҳаллий маҳсулотнинг вақтинчалик ортиқча захираларини, ёхуд (ўхшаш маҳсулотнинг маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли бўлмаган тақдирда) импорт қилинадиган маҳсулот билан бевосита ўрни алмаштирилиши мумкин бўлган маҳаллий маҳсулотнинг вақтинчалик ортиқча захираларини айрим маҳаллий истеъмолчилар гуруҳларига бепул ёки жорий бозор нархларидан арзонроқ нархларда тақдим этиш орқали бартараф қилишга қаратилган чоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилиши тўлиқ ёки асосан импорт қилинадиган товарга бевосита боғлиқ бўлган ҳайвонот маҳсулотларини ишлаб чиқаришга рухсат этилган миқдорларини чеклашга қаратилган чоралар, (агар мазкур импорт қилинадиган товарнинг маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан аҳамиятсиз бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг 3-кичик бандига мувофиқ балиқчилик маҳсулотлари импортига нисбатан қўлланадиган тақиқ ёки чекловлар умумий импорт ҳажмининг умумий ички ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан улуши камайишига олиб келмаслиги лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) ЖСТ битимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини мувозанатлаштириш мақсадида (фақат импорт учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) миллий хавфсизликни таъминлашда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) ижтимоий ахлоқ-одоб қоидаларини сақлаш ҳамда ноқонуний фаолиятларнинг олдини олишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) инсон ҳаёти ва соғлиғини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эпидемияларнинг олдини олишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) олтин ва кумуш импорти ҳамда экспортини мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш тамойилларига мувофиқ равишда бошқаришда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) қамоқхона меҳнати ёки мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига импорт қилишни тақиқлаш ёки чеклашда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) Ўзбекистон халқининг маданий бойликларини сақлаш, уларнинг ноқонуний экспорти ва импортининг олдини олиш, шунингдек, мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) тикланмайдиган табиий ресурсларни сақлаш билан боғлиқ чораларни қўллашда, агар бундай чоралар ички ишлаб чиқариш ёки ички истеъмолга нисбатан чекловлар билан биргаликда амалга оширилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) давлат томонидан амалга ошириладиган барқарорлаштириш чоралари доирасида маҳаллий хомашё маҳсулотининг ички нархи жаҳон нархидан паст даражада ушлаб турилган даврда маҳаллий қайта ишлаш саноати эҳтиёжлари учун ушбу хомашёнинг зарур миқдорини таъминлаш мақсадида, шу билан бирга, маҳаллий қайта ишлаш саноати экспортининг ўсишига ёки унга нисбатан қўлланадиган ҳимоя даражасининг ошишига олиб келмайдиган ҳамда камситмаслик тамойилига зид бўлмаган чекловларни қўллаш (фақат экспорт учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13) умумий ёки маҳаллий миқёсда етишмовчилик кузатилаётган маҳсулотларни харид қилиш ёки тақсимлашни таъминлаш зарурати туғилганда, ЖСТ аъзоларининг ушбу маҳсулотларнинг халқаро таклифидан адолатли улушда фойдаланишига тўсқинлик қилмайдиган ҳамда уларни жорий этишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг бекор қилинадиган чекловларни қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14) ЖСТ битимларига зид бўлмаган қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, шу жумладан, божхона назорати, монополиялар фаолиятини тартибга солиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алдовчи ёки чалғитувчи амалиётларнинг олдини олиш ҳамда шу каби аниқ белгиланган қонуний талаблар бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15) ЖСТ битимларига мувофиқ бўлган ҳукуматлараро маҳсулот битимлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16) халқаро талабларга жавоб бермайдиган, шу жумладан, ноқонуний йўл билан қазиб олинган ва расмий сертификатлашдан ўтмаган «хом» олмосларнинг импорти ва экспортини тақиқлашда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17) ЖСТ битимларида ёки ЖСТнинг ваколатли органлари қарорларида бевосита рухсат этилган ёхуд ЖСТ қоидаларига мувофиқ халқаро шартнома мажбуриятини бажариш учун зарур бўлган ҳолларда, бундай чора Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ доирасидаги мажбуриятларига зид бўлмаган тақдирда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миқдорий чекловлар зарур, мутаносиб, камситмайдиган, шаффоф ва имкон қадар вақтинчалик бўлиши, савдони яширин чеклаш воситаси сифатида қўлланмаслиги ҳамда уларни жорий этишга сабаб бўлган ҳоллар тугагач, бекор қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Миқдорий чекловларни жорий этиш ва қўллаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Миқдорий чекловлар қуйидагиларга нисбатан қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилишда — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган (ЭК-10 режимида) маҳсулотларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт қилишда — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган (ИМ-40 режимида) маҳсулотларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Миқдорий чекловларни жорий этиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларга нисбатан миқдорий чекловларни жорий этиш зарурати юзага келганда, масъул орган бундай чекловларни жорий этиш тўғрисида таклиф тайёрлаш мақсадида Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига маълумот тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўров олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида қуйидаги маълумотлар масъул органга тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан — республикадаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва улардан фойдаланиш даражаси ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона қўмитаси томонидан — мазкур маҳсулотларнинг экспорт ва импорт ҳажмлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан — ички бозорнинг тўйинганлик даражаси ҳамда мавсумийлик омиллари бўйича хулоса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда масъул орган миқдорий чекловларни жорий этиш тўғрисидаги таклифни ҳар томонлама асослантириш учун бир иш куни ичида бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга ҳам тегишли маълумотлар, таҳлилий материаллар ва хулосаларни тақдим этиш бўйича сўров юборади. Бунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан беш иш куни ичида зарурий маълумотлар масъул органга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул орган барча сўралган маълумотларнинг охиргиси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида уларни таҳлил қилади ҳамда тегишли ҳисоб-китоблар ва асослантирувчи материалларни тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул орган таҳлил якунланган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли органга қуйидагиларни киритади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миқдорий чеклов турини белгилаш бўйича асослантирилган таклифни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миқдорий чеклов қўлланадиган маҳсулотлар номи, ТИФ ТН коди, тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квоталар жорий этилганда, квоталарнинг ҳажми ва амал қилиш муддатига оид таклифларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг дастлабки лойиҳасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳлил натижаларига асосланган ҳисоб-китоблар ва бошқа асослантирувчи материалларни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар масъул орган томонидан киритилган таклиф қарор қабул қилиш учун етарлича асослантирилмаган бўлса, ваколатли орган бир иш куни ичида таклифларни қайта ишлаш учун масъул органга юборади. Ушбу ҳолатда қайта ишланган таклифлар уч иш куни ичида ваколатли органга киритилиши лозим. Ваколатли орган масъул органнинг таклифини олган кундан эътиборан ўн иш куни ичида миқдорий чекловларни жорий этиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар таклиф этилаётган миқдорий чеклов чорасини жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш учун ваколатли орган қарори етарли бўлмаса ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ёки қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилса, ваколатли орган ушбу масала юзасидан ўз хулосасини тақдим этади ва тегишли вазирлик ёки идорага зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ беради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миқдорий чекловларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан масъул орган ҳамда Божхона қўмитаси ушбу қарор тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни ичида ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миқдорий чекловларнинг амал қилиш муддати уларни жорий этишга асос бўлган ҳолатларнинг давомийлиги билан чекланади. Масъул орган чеклов амал қилиш даврида унинг зарурлиги ва мутаносиблигини зарур ҳолларда қайта кўриб чиқади. Чекловни узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ушбу Низомда чекловларни жорий этиш учун белгиланган тартибда ва тегишли асослантирувчи материаллар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Низомни амалга ошириш доирасида масъул орган, ваколатли орган ҳамда маълумот тақдим этувчи тегишли вазирлик ва идоралар ўзларига тақдим этилган тижорат, солиқ ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай маълумотлардан фақат миқдорий чекловларни жорий этиш, ўзгартириш, узайтириш, бекор қилиш, квоталар ҳажмини тақсимлаш ҳамда тегишли билдиришномаларни тайёрлаш мақсадларида фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик ҳужжатларига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига мувофиқ ошкор этилиши лозим бўлган ҳоллардан ташқари, мазкур маълумотлар учинчи шахсларга берилмайди ҳамда очиқ манбаларда эълон қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Квоталарни тақсимлаш қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Квоталар ҳажмлари талабгорлар ўртасида, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, импорт квоталари бўйича маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакатидан ва экспорт квоталари бўйича маҳсулот юбориладиган давлатдан қатъи назар, тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квоталарни талабгорлар ўртасида тақсимлаш уларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва мулкчилик шакли ҳамда рўйхатдан ўтган жойи бўйича камситилмаслик тамойилларига асосланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квоталарнинг амал қилиш муддати давомида маҳсулот етказиб беришда ажратилган квота ҳажмидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи шартлар, чекловлар, ортиқча талаблар ёки ушбу Низомда назарда тутилмаган қўшимча расмийлаштириш талаблари белгиланишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тугатиш ёки банкротлик жараёнлари бошланган талабгорларга квоталар ажратилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Квоталарни тақсимлаш усуллари ва механизми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Тақсимлаш усулини аниқлаш мезонлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Квоталарни тақсимлашда қуйидаги икки усулдан бири қўлланилади «аралаш тақсимот» усули ёки «биринчи келган — биринчи олади» усули.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квоталарни тақсимлаш усули ваколатли орган қарорига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квоталар, қоида тариқасида, олдинги давр маълумотлари анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчиларнинг улушини аниқлаш ҳамда уларга ажратиладиган квота ҳажмини ойлар кесимида тақсимлаш имконини берадиган даражада етарли ва репрезентатив деб топилган ҳолларда, «аралаш тақсимот» усули асосида тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги давр маълумотларининг етарлилиги ва репрезентативлиги ваколатли орган томонидан баҳоланади. Ваколатли орган олдинги давр маълумотларининг етарлилиги ва репрезентативлигини баҳолашда қуйидаги мезонларни инобатга олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт ёки экспорт ҳажмларининг ойлар ва йиллар бўйича барқарорлиги, шу жумладан, уларда кескин ва бир марталик ўзгаришларнинг мавжуд эмаслиги, савдо ҳажмларининг одатий динамикаси ҳамда олдинги давр маълумотларининг амалдаги савдо оқимларини холис акс эттириш даражаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотга бўлган талаб ёки уни етказиб беришнинг мавсумий хусусияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдинги даврларда амалга оширилган бир марталик йирик етказиб беришлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериш занжиридаги узилишлар, вақтинча чекловлар ёки фавқулодда ҳолатлар таъсири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТИФ ТНдаги ўзгаришлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ваколатли орган олдинги давр маълумотлари бозорнинг одатдаги ҳолатини, тегишли маҳсулотнинг импорт ёки экспорт таркибини ҳамда талаб ёки таклиф динамикасини етарли даражада акс эттирмайди деб топса, муайян давр учун белгиланган квотанинг умумий ҳажми фақат «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. «Аралаш тақсимот» усули
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Аралаш тақсимот» усулида импорт ёки экспорт квотасининг муайян давр учун белгиланган умумий ҳажмининг 50 фоизи «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида, қолган 50 фоизи эса олдинги даврдаги импорт ёки экспорт кўрсаткичлари асосида аниқланган анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар ўртасида тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт квотаси жорий этилган тақдирда, унинг умумий ҳажми қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kium — муайян давр учун белгиланган импорт квотасининг умумий ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kif — импорт квотасининг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kia — анъанавий импорт қилувчилар ўртасида тақсимланадиган импорт квотаси қисми.

Импорт квотасининг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kif = 0,5 × Kium
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анъанавий импорт қилувчилар ўртасида тақсимланадиган импорт квотаси қисми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kia = 0,5 × Kium
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт квотаси жорий этилган тақдирда, унинг умумий ҳажми қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keum — муайян давр учун белгиланган экспорт квотасининг умумий ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kef — экспорт квотасининг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kea — анъанавий экспорт қилувчилар ўртасида тақсимланадиган экспорт квотаси қисми.

Экспорт квотасининг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kef = 0,5 × Keum
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анъанавий экспорт қилувчилар ўртасида тақсимланадиган экспорт квотаси қисми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kea = 0,5 × Keum
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисми квотанинг бутун амал қилиш даври учун ягона ҳажм сифатида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар ўртасида квота ҳажми олдинги даврдаги импорт ёки экспорт ҳажмларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт квотаси бўйича:

I — маҳсулотнинг тегишли олдинги даврдаги барча анъанавий импорт қилувчилар томонидан амалга оширилган жами импорт ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ii — «i» анъанавий импорт қилувчининг тегишли олдинги даврдаги импорт ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ui — «i» анъанавий импорт қилувчининг импорт улуши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«i» анъанавий импорт қилувчининг импорт улуши қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ui = Ii / I
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«i» анъанавий импорт қилувчига ажратиладиган импорт квотаси ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ki = Kia × Ui
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ki — «i» анъанавий импорт қилувчига квотанинг амал қилиш даври учун ажратиладиган импорт квотаси ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kia — анъанавий импорт қилувчилар ўртасида тақсимланадиган импорт квотаси қисми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт квотаси бўйича:

E — маҳсулотнинг тегишли олдинги даврда барча анъанавий экспорт қилувчилар томонидан амалга оширилган жами экспорт ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ej — «j» анъанавий экспорт қилувчининг тегишли олдинги даврдаги экспорт ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Uj — «j» анъанавий экспорт қилувчининг экспорт улуши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«j» анъанавий экспорт қилувчининг экспорт улуши қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Uj = Ej / E
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«j» анъанавий экспорт қилувчига ажратиладиган экспорт квотаси ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kj = Kea × Uj
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kj — «j» анъанавий экспорт қилувчига квотанинг амал қилиш даври учун ажратиладиган экспорт квотаси ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kea — анъанавий экспорт қилувчилар ўртасида тақсимланадиган экспорт квотаси қисми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квотанинг амал қилиш муддати бир ойдан ортиқ бўлганда, анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчига ажратилган квота ҳажми квота амал қиладиган ойлар ўртасида тенг улушларда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт квотаси бўйича тегишли ой учун ажратилган ҳажм қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioy = Ki / M
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт квотаси бўйича тегишли ой учун ажратилган ҳажм қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoy = Kj / M
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
M — квотанинг амал қилиш давридаги ойлар сони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioy — «i» анъанавий импорт қилувчи учун тегишли ой бўйича ажратилган импорт квотаси ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoy — «j» анъанавий экспорт қилувчи учун тегишли ой бўйича ажратилган экспорт квотаси ҳажми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ойлар бўйича ажратилган ҳажмларни ҳисоблашда юзага келадиган каср кўрсаткичлари белгиланган ўлчов бирлигининг энг кичик қийматигача яхлитланади. Яхлитлаш натижасидаги фарқ квотанинг амал қилиш даврининг охирги ойида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар учун ойлар кесимидаги ажратилган ҳажмлар квотани жорий этиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчи квотанинг амал қилиш даври учун ўзига ажратилган умумий ҳажм доирасида маҳсулотни тегишли ой учун белгиланган ҳажмдан ортиқ миқдорда олиб киришга ёки олиб чиқишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт квотаси бўйича «i» анъанавий импорт қилувчи учун тегишли ой бошида фойдаланиш мумкин бўлган қолдиқ ҳажм қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Aioy = Ki — Kifaktcum — Kioqcum
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Aioy — «i» анъанавий импорт қилувчи учун тегишли ой бошида фойдаланиш мумкин бўлган импорт квотаси қолдиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kifaktcum — тегишли ой бошига қадар «i» анъанавий импорт қилувчи томонидан амалда фойдаланилган импорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioqcum — тегишли ой бошига қадар «i» анъанавий импорт қилувчининг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказилган импорт квотасининг жами ҳажми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт квотаси бўйича «j» анъанавий экспорт қилувчи учун тегишли ой бошида фойдаланиш мумкин бўлган қолдиқ ҳажм қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Aeoy = Kj — Kefaktcum — Keoqcum
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Aeoy — «j» анъанавий экспорт қилувчи учун тегишли ой бошида фойдаланиш мумкин бўлган экспорт квотаси қолдиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kefaktcum — тегишли ой бошига қадар «j» анъанавий экспорт қилувчи томонидан амалда фойдаланилган экспорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoqcum — тегишли ой бошига қадар «j» анъанавий экспорт қилувчининг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказилган экспорт квотасининг жами ҳажми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчи квотанинг амал қилиш даври учун ўзига ажратилган умумий ҳажмдан тўлиқ фойдалангандан сўнг, квотанинг «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисми доирасида бошқа талабгорлар билан тенг асосларда ушбу Низомнинг 14 — 17-бандларида белгиланган тартибда иштирок этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агар анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчи томонидан муайян ой якунига қадар квотанинг ушбу ойга тўғри келадиган жамғарма ҳажми тўлиқ фойдаланилмаса, фойдаланилмаган ҳажм «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт квотаси бўйича «i» анъанавий импорт қилувчининг муайян ой якунига кўра ўтказилиши лозим бўлган фойдаланилмаган ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioq = Kioycum — Kifaktcum — Kioqcum,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Kioycum ≤ Kifaktcum + Kioqcum бўлса, Kioq = 0.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioq — «i» анъанавий импорт қилувчининг тегишли ой якунига кўра автоматик тарзда «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказиладиган импорт квотасининг фойдаланилмаган ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioycum — «i» анъанавий импорт қилувчига квотанинг амал қилиш даври бошидан тегишли ой якунига қадар ойлар кесимида ажратилган импорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kifaktcum — «i» анъанавий импорт қилувчи томонидан квотанинг амал қилиш даври бошидан тегишли ой якунига қадар амалда фойдаланилган импорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioqcum — «i» анъанавий импорт қилувчининг тегишли ой бошига қадар «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказилган импорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioycum = Kioy1 + Kioy2 + ... + Kioym
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kioy1, Kioy2, ... Kioym — «i» анъанавий импорт қилувчи учун квотанинг амал қилиш даврининг биринчи ойидан тегишли «m» ойига қадар ажратилган импорт квотаси ҳажмлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт квотаси бўйича «j» анъанавий экспорт қилувчининг муайян ой якунига кўра ўтказилиши лозим бўлган фойдаланилмаган ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoq = Keoycum — Kefaktcum — Keoqcum,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Keoycum ≤ Kefaktcum + Keoqcum бўлса, Keoq = 0.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoq — «j» анъанавий экспорт қилувчининг тегишли ой якунига кўра автоматик тарзда «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказиладиган экспорт квотасининг фойдаланилмаган ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoycum — «j» анъанавий экспорт қилувчига квотанинг амал қилиш даври бошидан тегишли ой якунига қадар ойлар кесимида ажратилган экспорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kefaktcum — «j» анъанавий экспорт қилувчи томонидан квотанинг амал қилиш даври бошидан тегишли ой якунига қадар амалда фойдаланилган экспорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoqcum — «j» анъанавий экспорт қилувчининг тегишли ой бошига қадар «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажм таркибига ўтказилган экспорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoycum = Keoy1 + Keoy2 + ... + Keoym
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keoy1, Keoy2, ... Keoym — «j» анъанавий экспорт қилувчи учун квотанинг амал қилиш даврининг биринчи ойидан тегишли «m» ойига қадар ажратилган экспорт квотаси ҳажмлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ой якунига кўра барча анъанавий импорт қилувчилар бўйича «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажмга ўтказиладиган умумий қўшимча импорт ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kiqf = ΣKioq
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ой якунига кўра барча анъанавий экспорт қилувчилар бўйича «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажмга ўтказиладиган умумий қўшимча экспорт ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keqf = ΣKeoq
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kiqf ва Keqf тегишли ой якунларига кўра «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган ҳажмга автоматик тарзда қўшиладиган умумий қўшимча ҳажмлар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда назарда тутилган автоматик тарзда аниқланган фойдаланилмаган ҳажм тегишли ой якунлари бўйича «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисмнинг умумий ҳажмига қўшилади ва талабгорлар ўртасида ушбу Низомнинг 14 — 17-бандларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчи ўзига ажратилган квота ҳажмидан умуман фойдаланишни режалаштирмаган тақдирда, квотани жорий этиш тўғрисидаги эълон расмий эълон қилинганидан сўнг имкон қадар тезроқ, бироқ квотанинг амал қилиш муддати бошланишидан камида уч календарь кун олдин Божхона қўмитасини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона қўмитаси мазкур хабарномани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида тегишли анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчига ажратилган квотанинг тўлиқ ҳажмини «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисми таркибига ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳажм анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчи учун ойлар кесимида ажратилган квота ҳажмларидан чиқарилади, ушбу бандда назарда тутилган фойдаланилмаган ҳажмларни ҳисоблашда қайтадан инобатга олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ўзгаришлар Божхона қўмитасининг тегишли ахборот тизимларида акс эттирилади ҳамда ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган тартибда эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. «Биринчи келган — биринчи олади» усули
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. ЯААТ квоталар ҳажмларини божхона юк декларациялари қабул қилинган саналарнинг хронологик кетма-кетлигига мувофиқ «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Талабгор тўғридан-тўғри декларант сифатида ёки божхона брокери воситасида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали божхона юк декларациясини тақдим этади. Квота қўлланадиган маҳсулотга нисбатан божхона юк декларациясини тақдим этиш квотадан фойдаланиш бўйича сўровни юбориш деб ҳисобланади. Импорт квотаси бўйича маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш, экспорт квотаси бўйича эса маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун расмийлаштириладиган божхона юк декларацияси тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квота қўлланадиган маҳсулотга оид божхона юк декларацияси ЯААТ томонидан ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дастлабки автоматлаштирилган текширувдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ деб топилса, божхона юк декларацияси ЯААТ томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади. Бунда божхона юк декларацияси қабул қилинган сана, вақт ҳамда унда кўрсатилган ҳажм қайд этилади ва квота тақсимотидаги навбат шу сана ва вақт асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯААТ томонидан қабул қилинган божхона юк декларациялари улар қабул қилинган календарь кун якунлари бўйича кўриб чиқилади. Бунда мазкур кун давомида соат 00:00 дан 23:59 гача қабул қилинган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган барча божхона юк декларациялари айнан шу кун якуни бўйича инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агар бир хил календарь кунда ЯААТ томонидан қабул қилинган божхона юк декларацияларида кўрсатилган жами ҳажм тегишли квотанинг мазкур кун бошига қолган ҳажмидан ошиб кетса, қолган квота ҳажми ушбу кун доирасида божхона юк декларациясини тақдим этган талабгорлар ўртасида декларацияларда кўрсатилган ҳажмга мутаносиб равишда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир талабгорга ажратиладиган квота ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qi = Q × Si / S
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Q — тегишли календарь кун бошига қолган квота ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Si — i-талабгорнинг божхона юк декларациясида кўрсатилган ва ҳисоб-китобда инобатга олинадиган ҳажм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
S — мазкур календарь кунда ЯААТ томонидан қабул қилинган барча божхона юк декларацияларида кўрсатилган жами ҳажм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qi — i-талабгорга ажратиладиган квота ҳажми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китоб натижасида юзага келадиган каср кўрсаткичлари белгиланган ўлчов бирлигининг энг кичик қийматигача ЯААТ томонидан яхлитланади. Яхлитлаш натижасида умумий ажратилган ҳажм тегишли квота қисмининг қолган ҳажмидан ошиб кетмаслиги шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда, календарь кун якунлари бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилгандан сўнг талабгорнинг жорий резерв қилинган ҳажми унга ажратиладиган Qi ҳажмига мувофиқлаштирилади. Божхона юк декларациясида кўрсатилган ҳажмнинг Qi ҳажмидан ортиқ қисми автоматик равишда жорий резервдан чиқарилади ва эркин қолдиқ ҳажми таркибига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. ЯААТ томонидан қабул қилинган божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар Божхона қўмитаси томонидан кейинги босқичда текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мазкур текширув натижасида камчиликлар аниқланса, талабгорга уларни бартараф этиш учун имконият берилади ҳамда камчиликлар ва уларнинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддати бир иш кунини ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯААТ томонидан божхона юк декларацияси қабул қилинганидан кейин Божхона қўмитаси томонидан амалга ошириладиган кейинги текширув календарь кун якунидан сўнг ҳам давом эттирилиши мумкин. Божхона қўмитаси ЯААТ томонидан қабул қилинган божхона юк декларацияси бўйича, камчиликлар аниқланмаган тақдирда, якуний қарорни имкон қадар тезроқ, бироқ кейинги иш кунидан кечиктирмай қабул қилади. Камчиликлар аниқланган тақдирда, якуний қарор уларни бартараф этиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейинги иш кунидан кечиктирмай қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар аниқланган камчиликлар ушбу Низомнинг 21-банди «а» кичик бандида назарда тутилган аҳамиятсиз бузилишлар жумласига кирса ва улар белгиланган муддатда бартараф этилса, божхона юк декларацияси ЯААТ томонидан қайд этилган дастлабки қабул қилинган сана ва вақтга мувофиқ квота тақсимотидаги ўз навбатини сақлаб қолади, ажратилган ёки жорий резервга қўйилган квота ҳажми сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса ёки улар ушбу Низомнинг 21-банди «б» кичик бандида назарда тутилган қўпол бузилишлар ҳисобланса ҳамда божхона юк декларацияси рад этилса, мазкур декларация квота тақсимотидаги устуворлигини йўқотади. Бундай ҳолларда ажратилган ёки жорий резервга қўйилган квота ҳажми автоматик равишда бекор қилинади ва тегишли ҳажм эркин қолдиққа қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Квоталар бўйича эълон, резерв ва ахборотни янгилаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Квотани жорий этиш бўйича эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квота қўлланадиган маҳсулотларнинг номи, ТИФ ТН коди, тавсифи ҳамда зарур ҳолларда айрим маҳсулотларга оид идентификация қилувчи техник-параметрик кўрсаткичлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квотанинг импорт ёки экспортга нисбатан қўлланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квотанинг умумий ҳажми ва амал қилиш даври;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квотани тақсимлаш усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларацияларини ЯААТ орқали қабул қилиш бошланадиган сана ва вақт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларациясини тақдим этиш тартиби ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аралаш тақсимот» усули қўлланганда, квотани жорий этиш тўғрисидаги эълонда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар рўйхати, улар кесимида ажратилган умумий ҳамда ойлар бўйича тақсимланган квота ҳажмлари, шунингдек, «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисмнинг дастлабки умумий ҳажми кўрсатилади. Зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчиларга ажратилган квота ҳажмларида ўзгариш юз берганда, юқорида қайд этилган маълумотлар янгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисмига оид маълумотлар ЯААТда шакллантирилади ва Божхона қўмитасининг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали очиқ фойдаланиш учун реал вақт режимида янгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квотанинг умумий ҳажми фақат «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланганда, квотани жорий этиш тўғрисидаги эълонда ушбу усул асосида тақсимланадиган квотанинг дастлабки умумий ҳажми кўрсатилади ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маълумотлар ЯААТда шакллантирилиб, Божхона қўмитасининг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали очиқ фойдаланиш учун реал вақт режимида янгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Жорий резерв фақат «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисмидан фойдаланиш учун божхона юк декларациясини тақдим этган талабгорларга нисбатан юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда квота қўлланадиган маҳсулотга оид божхона юк декларацияси ЯААТ томонидан қабул қилинган пайтдан бошлаб, декларацияда кўрсатилган ҳажм «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган тегишли квота қисми доирасида жорий резерв сифатида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчиларга ажратилган квота ҳажмларидан фойдаланиш учун алоҳида сўров юбориш талаб этилмайди ва уларга нисбатан жорий резерв юритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жорий резерв ахборот ва навбатни юритиш мақсадида амалга оширилади ҳамда у талабгорга квотанинг тегишли ҳажми якуний равишда ажратилганлигини англатмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисми бўйича ЯААТда қуйидаги маълумотлар реал вақт режимида шакллантирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисмининг ҳисоб-китоб вақтидаги умумий ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) фойдаланилган ҳажм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) жорий резерв қилинган (кўриб чиқилаётган) ҳажм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) эркин қолдиқ ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) божхона юк декларациялари навбати тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот (декларация қабул қилинган сана, вақт ва ҳажм), тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эркин қолдиқ ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qe = Qu — Qf — Qj
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qe — эркин қолдиқ ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qu — «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган квота қисмининг ҳисоб-китоб вақтидаги умумий ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qf — фойдаланилган ҳажм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qj — жорий резерв қилинган ҳажм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qe манфий қийматга эга бўлишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт квотаси бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qu = Kif + Kix + Kiqfcum
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт квотаси бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Qu = Kef + Kex + Keqfcum
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Квотанинг умумий ҳажми фақат «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланган ҳолларда, импорт квотаси бўйича Kif = Kium, экспорт квотаси бўйича Kef = Keum деб қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kix — анъанавий импорт қилувчилар томонидан квота ҳажмидан умуман фойдаланмаслик тўғрисидаги хабарномалар асосида квота амал қилиш муддати бошлангунига қадар «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисмга ўтказилган импорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kex — анъанавий экспорт қилувчилар томонидан квота ҳажмидан умуман фойдаланмаслик тўғрисидаги хабарномалар асосида квота амал қилиш муддати бошлангунига қадар «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисмга ўтказилган экспорт квотасининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kiqfcum — квотанинг амал қилиш даври бошидан ҳисоб-китоб вақтига қадар тегишли ойлар якунлари бўйича аниқланган Kiqf кўрсаткичларининг жами ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Kiqfcum = Kiqf1 + Kiqf2 + ... + Kiqfm
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keqfcum — квотанинг амал қилиш даври бошидан ҳисоб-китоб вақтига қадар тегишли ойлар якунлари бўйича аниқланган Keqf кўрсаткичларининг жами ҳажми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Keqfcum = Keqf1 + Keqf2 + ... + Keqfm
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний қарор қабул қилинган божхона юк декларацияси бўйича тегишли ҳажм жорий резервдан чиқарилиб, фойдаланилган ҳажм таркибига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рад этилган божхона юк декларацияси бўйича жорий резерв автоматик равишда бекор қилинади ва тегишли ҳажм эркин қолдиққа қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш ва қоидабузарлик ҳолатларида чоралар қўллаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Талабгор томонидан божхона юк декларациясига мажбурий тарзда қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ташқи савдо шартномаси (контракт);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳисоб-фактура (инвойс) ва (ёки) юк ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) божхона юк декларациясида кўрсатилган маҳсулотлар номи, уларнинг ТИФ ТН коди ва тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) зарур ҳолларда, квота маҳсулотнинг муайян турига ёки субкатегориясига нисбатан қўлланган ҳолларда, ушбу субкатегорияни тасдиқловчи техник-параметрик кўрсаткичлар, жумладан, маркаси, таркиби, ўлчами, қалинлиги, стандарти ва бошқалар (квоталарни жорий этиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, божхона юк декларацияси рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. ЯААТ томонидан рўйхатга олинган ва кўриб чиқишга қабул қилинган божхона юк декларациялари бўйича талабларни бузган талабгорларга нисбатан қуйидаги чоралар қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) талабгор томонидан талаблар аҳамиятсиз даражада бузилган тақдирда, ёзма огоҳлантириш берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабларнинг аҳамиятсиз бузилишларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларациясига илова қилинган ҳужжатларда ёки божхона юк декларациясида техник хатолар (имзо, реквизитлар, формат, ўлчов бирлиги) мавжуд бўлиб, бироқ маҳсулотнинг ТИФ ТН коди ва тавсифи тўғри кўрсатилган, мазкур хатолар маҳсулотни идентификация қилишга ва квота қўлланишига бевосита таъсир кўрсатмаган ҳамда улар қисқа муддатда талабгор томонидан бартараф этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) ҳужжатларнинг нотўғри форматда ёки сифатсиз сканерланган нусха кўринишида юкланиши, бироқ мазкур ҳужжатларнинг мазмуни ўзгармаган ҳолда қайта тақдим этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларациясида аниқланган камчиликлар талабгорга (ёки брокерга) маълум қилинганидан сўнг, уларни белгиланган муддатда бартараф этиш бўйича бир марталик кечикиш, бироқ бу ҳолат квотани асоссиз банд қилиш ёки атайлаб нотўғри маълумот тақдим этиш аломатларини ўз ичига олмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) талабгор томонидан талаблар қўпол равишда бузилган тақдирда, ваколатли орган бундай талабгорни 12 ойгача бўлган муддатга кейинги квоталар тақсимотларида иштирок этишдан чеклаш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабларнинг қўпол бузилишларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кетма-кет икки марта ёки турли вақтларда икки мартадан ортиқ ҳолларда нотўғри маълумот тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни сохталаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квота доирасида ажратилган ҳажм бўйича маҳсулотни асосли сабабларсиз белгиланган муддатларда олиб кирмаслик ёки олиб чиқмаслик, шунингдек, квотадан фойдаланиш мақсади ёки имкони мавжуд эмаслиги ҳақида белгиланган муддатда Божхона қўмитасини хабардор қилмаслик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чеклов муддати талаблар бузилишининг хусусияти ва оғирлик даражасидан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Божхона қўмитаси квота қўлланадиган маҳсулотга оид божхона юк декларациялари бўйича хавф таҳлилини ўтказади. Квота ҳажмидан фойдаланиш жараёнида асоссиз резерв қилиш, такроран бажарилмайдиган ёки рад этиладиган божхона юк декларацияларини тақдим этиш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзаро боғлиқ шахслар томонидан квотани эгаллашга уриниш, шунингдек, айрим ТИФ ТН кодлари бўйича қисқа муддат ичида ноодатий талаб юзага келиши аломатларини аниқлайди ва ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган чораларни қўллаш бўйича ваколатли органга таклиф киритади ёки ваколатли органни хабардор қилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Чекловлар ҳақида билдиришнома юбориш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлган санадан бошлаб масъул орган ЖСТнинг Бозорга кириш бўйича қўмитасига ЖСТ Котибияти орқали экспорт ва импортга нисбатан амалда қўлланаётган миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миқдорий чекловлар бўйича билдиришномалар ЖСТ Котибиятига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ҳамда ЖСТнинг «Миқдорий чекловлар бўйича билдиришномалар тақдим этиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қарори» (G/L/59/Rev.1) ҳужжатида назарда тутилган формат асосида тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалдаги барча миқдорий чекловлар бўйича тўлиқ билдиришнома ЖСТнинг «Миқдорий чекловлар бўйича билдиришномалар тақдим этиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қарори» (G/L/59/Rev.1) ҳужжатида белгиланган икки йиллик даврийликда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Билдиришномада қайд этилган миқдорий чекловларга ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, бу ҳақда имкон қадар тезроқ, бироқ тегишли ўзгартириш кучга кирган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай ЖСТ Котибияти хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Исталган вақтда билдиришномага қўшимчалар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо манфаатларига таъсир этувчи бошқа ЖСТ аъзоларининг миқдорий чекловлари тўғрисидаги маълумотлар, заруратга кўра, ЖСТ Котибиятига қарши билдиришнома тарзида тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Агар чора импортни лицензиялаш орқали амалга оширилса, масъул орган юқоридаги тартиб бўйича билдиришнома юбориш билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига билдиришнома юбориш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳам тегишли билдиришномани тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига нисбатан чеклов жорий этилганда, бу ҳақдаги ёзма билдиришнома, имкон қадар, чорани жорий этишдан олдин юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Масъул орган

Маҳсулотларга нисбатан миқдорий чекловларни жорий этиш зарурати юзага келганда, бундай чекловларни жорий этиш тўғрисида таклиф тайёрлаш мақсадида тегишли ташкилотларга маълумот тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.

Заруратга кўра

2-босқич

Миллий статистика қўмитаси ҳамда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва улардан фойдаланиш даражаси ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни масъул органга тақдим этади

5 иш кунида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Маҳсулотларнинг экспорт ва импорт ҳажмлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни масъул органга тақдим этади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Ички бозорнинг тўйинганлик даражаси ҳамда мавсумийлик омиллари бўйича хулосани масъул органга тақдим этади.

3.1-босқич

Масъул орган

Зарур ҳолларда миқдорий чекловларни жорий этиш тўғрисидаги таклифни ҳар томонлама асослантириш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга ҳам тегишли маълумотлар, таҳлилий материаллар ва хулосаларни тақдим этиш бўйича сўров юборади.

1 иш кунида

3.2-босқич

Тегишли вазирлик ва идоралар

Масъул органга сўралган қўшимча маълумотларни тақдим этади.

5 иш кунида

3.3-босқич

Масъул орган

Барча сўралган маълумотларнинг охиргиси келиб тушган кундан эътиборан уларни таҳлил қилади ҳамда тегишли ҳисоб-китоблар ва асослантирувчи материалларни тайёрлайди.

5 иш кунида

4-босқич

Масъул орган

Таҳлил якунланган кундан эътиборан ваколатли органга якуний таклифларни киритади.

5 иш кунида

5.1-босқич

Ваколатли орган

Агар масъул орган томонидан киритилган таклиф қарор қабул қилиш учун етарлича асослантирилмаган бўлса, таклифларни қайта ишлаш учун масъул органга юборади.

1 иш кунида

5.2-босқич

Масъул орган

Қайта ишланган таклифларни ваколатли органга киритади.

3 иш кунида

5.3-босқич

Ваколатли орган

Миқдорий чекловларни жорий этиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли қарорни қабул қилади.

10 иш кунида

6-босқич

Ваколатли орган

Агар таклиф қилинаётган миқдорий чеклов чораларини қўллаш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши зарур бўлса, ушбу масала юзасидан хулоса тақдим этади ҳамда тегишли вазирлик ёки идорага норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ беради.

Зарур ҳолларда

7-босқич

Тегишли вазирлик ёки идора

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда

8-босқич

Масъул орган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Миқдорий чекловларни жорий этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.

3 иш кунида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

«Аралаш тақсимот» усули қўлланганда анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар рўйхати, умумий ҳажмлари ва ойлар бўйича ажратилган ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ташқи савдо фаолияти иштирокчисининг номи

Маҳсулот номи ва ТИФ ТН коди

Квота тури

(импорт/экспорт)

Ажратилган умумий квота ҳажми**

Ойлар бўйича тақсимланган квота ҳажмлари*

1.

……

……

……

1-ой — ……, 2-ой — ……, 3-ой — ……, 4-ой — ……, 5-ой — ……, 6-ой — ……, 7-ой — ……, 8-ой — ……, 9-ой — ……, 10-ой — …, 11-ой — ……, 12-ой — …

2.

3.

4.

……

……

……

1-ой — ……, 2-ой — ……, 3-ой — ……, 4-ой — ……, 5-ой — ……, 6-ой — ……, 7-ой — ……, 8-ой — ……, 9-ой — ……, 10-ой — …, 11-ой — ……, 12-ой — …

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.

* Квотанинг амал қилиш муддатига қараб тегишли ойлар бўйича устунлар тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Анъанавий импорт қилувчи ёки анъанавий экспорт қилувчи квотанинг амал қилиш даври учун ўзига ажратилган умумий ҳажм доирасида маҳсулотни тегишли ой учун кўрсатилган ҳажмдан ортиқ миқдорда олиб киришга ёки олиб чиқишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

«Биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисм бўйича умумий ҳажм ва фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Маҳсулот номи ва ТИФ ТН коди

Квота тури

(импорт/экспорт)

Ҳисоб-китоб вақтидаги умумий ҳажм*

Фойдаланилган ҳажм

Жорий резерв қилинган ҳажм

Эркин қолдиқ ҳажми

…

……

……

……

……

……

……

…

……

……

……

……

……

……

…

……

……

……

……

……

……

…

……

……

……

……

……

……

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* «Аралаш тақсимот» усули қўлланганда, ушбу ҳажмга анъанавий импорт қилувчилар ёки анъанавий экспорт қилувчилар томонидан фойдаланилмаганлиги сабабли «биринчи келган — биринчи олади» усули асосида тақсимланадиган қисмга ўтказилган қўшимча ҳажмлар ҳам киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий фаолиятда маҳсулотларнинг экспорт ва импортини миқдорий чекловлар орқали тартибга солиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалдаги миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома шакли
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

А. Билдирувчи аъзо давлат:

Б. Билдиришнома санаси:

В. Биринчи марта билдирилмоқда:

  • Ҳа
  • Йўқ, охирги билдиришнома қуйидаги рақамли ҳужжат билан тақдим этилган (ҳужжат рақами):

Г. Билдиришнома тури:

1. Тўлиқ (яъни амалдаги барча миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома)

2. Илгари берилган билдиришномага ўзгартиришлар (ҳужжат белгиси) қуйидагиларни ўз ичига олади:

2.1. Янги миқдорий чекловлар киритилиши, 1-бўлимда кўрсатилган.

2.2. Миқдорий чекловларнинг бекор қилиниши, Ж-бандда келтирилган.

2.3. Илгари билдирилган миқдорий чекловнинг ўзгартирилиши 1-бўлимда баён қилинган.

3. Бошқа аъзо давлатлар киритган миқдорий чекловлар бўйича қарши билдиришнома:

Д. Билдиришнома қуйидаги икки йиллик даврга тегишли (масалан, 2023 — 2025 йиллар):

ва (санадан бошлаб) амал қилаётган чекловларга тааллуқли:

Е. Ушбу билдиришнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

1-бўлим: Амалдаги миқдорий чекловлар рўйхати.

2-бўлим: ЖСТнинг бошқа билдиришномаларида келтирилган амалдаги миқдорий чекловларга оид маълумотлар ва қўшимча маълумотлар.

Ж. Умумий изоҳлар, шу жумладан, Г.2.2-бандига мувофиқ илгари билдирилган миқдорий чекловларни бекор қилиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш санаси тўғрисидаги маълумотлар.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-бўлим: Амалдаги миқдорий чекловлар рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чекловнинг умумий тавсифи

Чеклов тури

(ЖСТнинг G/L/59/Rev.1 қарорига 2-иловадаги белгиси)

ТИФ ТН коди

Маҳсулотнинг батафсил тавсифи

ЖСТ асоси (масалан, ГАТТнинг ХХ(g) моддасига мувофиқ) ва чеклов сабаблари

(масалан, бошқа халқаро мажбуриятлар, Монреал протоколи, CITES ва бошқалар)

Миллий ҳуқуқий асос ва кучга кириш санаси (қонун ёки қарор)

Илгари билдирилган миқдорий чекловларнинг бошқарилиши, ўзгартирилиши ва бошқа изоҳлар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-бўлим: ЖСТнинг бошқа билдиришномаларида амалдаги миқдорий чекловлар тўғрисидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалиги бўйича битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А. Миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома берилганми? Ҳа/Йўқ.

Б. Агар жавоб «ҳа» бўлса, қуйида тегишли ҳужжат белгисини келтиринг ва билдиришномадаги етишмаётган маълумотларни киритинг:

Ҳужжат белгиси

Умумий тавсиф

Чеклов тури

ТИФ ТН коди

Маҳсулотнинг батафсил тавсифи

ЖСТ асослари ва чеклов сабаблари

Миллий ҳуқуқий асос ва кучга кириш санаси

Илгари билдирилган миқдорий чекловлар бошқарилиши ва бошқа изоҳлар

2. Тўлов баланси бўйича битим

3. Ҳимоя чоралари бўйича битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А. Миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома берилганми? Ҳа/Йўқ

4. Импортни лицензиялаш бўйича тартиблар (автоматик бўлмаган лицензиялар)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А. Миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома берилганми? Ҳа/Йўқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Б. Агар жавоб «ҳа» бўлса, қуйида тегишли ҳужжат белгисини келтиринг ва билдиришномадаги етишмаётган маълумотларни киритинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ҳужжат белгиси

Умумий тавсиф

Чеклов тури

ТИФ ТН коди

Маҳсулотнинг батафсил тавсифи

ЖСТ асослари ва чеклов сабаблари

Миллий ҳуқуқий асос ва кучга кириш санаси

Илгари билдирилган миқдорий чекловлар бошқарилиши ва бошқа изоҳлар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бошқа билдиришномалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А. Бошқа билдиришномаларда миқдорий чекловлар тўғрисида билдиришнома берилганми? Ҳа/Йўқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Б. Агар жавоб «ҳа» бўлса, қуйида тегишли ҳужжат белгисини келтиринг ва билдиришномадаги етишмаётган маълумотларни киритинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ҳужжат белгиси

Умумий тавсиф

Чеклов тури

ТИФ ТН коди

Маҳсулотнинг батафсил тавсифи

ЖСТ асослари ва чеклов сабаблари

Миллий ҳуқуқий асос ва кучга кириш санаси

Илгари билдирилган миқдорий чекловлар бошқарилиши ва бошқа изоҳлар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2026 й., 09/26/610/1112-сон)