1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш соҳасини рақамли трансформация қилиш, қурилиш ишлари қийматини шакллантиришда иқтисодий жиҳатдан асосланган ва шаффоф механизмларни жорий этиш, пудрат ташкилотларининг ҳақиқий бошқа харажатларини ҳисоблашнинг ягона тартибини белгилаш, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида тегишли жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш, инсон омили ва коррупция хавфларини қисқартириш ҳамда бюджет маблағларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонида бюджет маблағлари ҳисобидан Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилаётган капитал қурилишда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини тартибга солиш белгилангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сон қарорида лойиҳаларнинг (объектларнинг) дастлабки қийматини ҳисоблашда қўлланадиган ишчи-ходимларнинг бир соат иш ҳажми учун меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорларини ҳудудлар ва соҳалар кесимида белгилаш юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда объектларнинг бошланғич қийматини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қурилиш соҳасидаги ишчи-ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори республика бўйича 1 киши/соат учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 5 фоизида (ижтимоий солиқ тўловларини ҳисобга олган ҳолда) белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари объектнинг жойлашуви, транспорт-логистика шароити, муҳандислик инфратузилмаси билан таъминланганлик даражаси ҳамда ҳудуднинг табиий иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тўғридан-тўғри харажатлар суммасининг 2,5 фоизи, тоғли, чўл, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардаги объектларда 5 фоизи миқдорида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу бандга мувофиқ тоғли, чўл, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлар рўйхатини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари смета қийматининг (тўғридан-тўғри харажатлар) 20 фоизи ҳамда зарур фойда 7 фоизи миқдорида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини ҳисоблаш, текшириш ва тасдиқлаш жараёнлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилоти ташкил топганига бир календарь йилдан ошмаган ва баланс кўрсаткичлари, молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот кўрсаткичлари топширилмаган ҳолларда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари смета қийматининг (тўғридан-тўғри харажатлар) 10 фоизи ҳамда зарур фойда 7 фоизи миқдорида қабул қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари мазкур қарорнинг 3-банди «б» кичик бандида назарда тутилган миқдорда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми ва қийматидан келиб чиққан ҳолда молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда пудрат ташкилоти томонидан қайта ишлатилган асбоб-ускуна, материаллар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган амортизация қиймати тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартибини такомиллаштириш доирасида 2026-2027 йилларда қайта ишлаб чиқилиши назарда тутилган шаҳарсозлик соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини хатловдан ўтказиб, ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича техник имконият яратиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида инсон омилисиз пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини автоматик тарзда аниқлаш мақсадида ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга иловаларда кўрсатилган зарур маълумотларни пудрат ташкилотлари кесимида олишга қаратилган ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ушбу қарор билан белгиланган миқдорлар ҳар йил якуни билан қайта кўриб чиқилиши ҳамда уларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорларини харажатлар моддалари кесимида шакллантириш ва қўллаш амалиёти юзасидан мунтазам мониторинг ўтказсин ҳамда унинг натижалари бўйича йил якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 21 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
583-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 октябрдаги 583-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорини шакллантириш ва аниқлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Шаффоф қурилиш» МАТ) бошқа ахборот тизимлари маълумотларидан фойдаланган ҳолда автоматик равишда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар пудрат ташкилотлари кесимида «Шаффоф қурилиш» МАТда эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ҳисобга олинадиган харажатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари — қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) маълумотлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланадиган, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган, бироқ тўғридан-тўғри харажатлар (материаллар, ускуналар ва асосий ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) таркибига кирмайдиган харажатлар, тўғридан-тўғри харажатлар таркибида ҳисобга олинмаган харажатлар (вақтинча бино ва иншоотлар қуриш харажатлари, қишки мавсумда қурилиш-монтаж ишларини бажариш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, вахта усулини қўллаш харажатлари ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» МАТда ҳисобланган кўрсаткич — вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, белгиланган тартиб асосида автоматик ҳисоблаб чиқиладиган ҳамда қурилиш объектининг шартномавий қийматини шакллантиришда қўлланадиган ҳисобий миқдор.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини ҳисоблаш учун фойдаланиладиган харажатлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ уларга бериладиган энг юқори қиймат ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Моддалар бўйича харажатлар «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали автоматик равишда, уларнинг миқдор қисмида аниқ белгиланган харажатларга асосан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари даражасида ҳар бир харажат моддаси бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва умумлаштирилган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пп=∑ Мх+P
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда:

Пп — пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мх — пудрат ташкилотларининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳар бир харажатлар учун аниқланган харажатлар миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
P — ўзгармас миқдор (константа) сифатида қабул қилинадиган 7 фоиз миқдоридаги зарур фойда кўрсаткичи.

Бунда пудрат ташкилоти харажат моддалари миқдорини аниқлашда ташкилотнинг аниқ баланс кўрсаткичлари, молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот кўрсаткичлари (ўтган 12 ой натижалари ҳақидаги) таҳлили инсон омилисиз амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қурилишнинг бошланғич баҳосини аниқлашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари смета қийматидаги тўғридан-тўғри харажатлар суммасининг 27 фоизида белгиланади ва қуйидаги формула орқали аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пп = (См + Сзп + Сэм) х У
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пп — пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари қиймати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
См — объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш ва созлашда, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларга сарфланган харажатлар (ташиш ва сақлаш харажатлари билан бирга);

Сзп — объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш ва созлашда асосий иш ҳақи харажатлари (ижтимоий суғурта тўловларини ҳисобга олган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сэм — объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш ва созлашда машина ва механизмларга сарфланган харажатлар;

У — смета қийматидаги тўғридан-тўғри харажатларнинг 20 фоизи ҳамда тўғридан-тўғри харажатларнинг 7 фоизи миқдорида зарур фойда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Барча соҳалар учун тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 7 фоизлик зарур фойда ўзгармас миқдори (константа) белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қурилишнинг шартномавий жорий нархини аниқлашда пудрат ташкилоти ташкил топганига бир календарь йилдан ошмаган ва баланс кўрсаткичлари, молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот кўрсаткичлари топширилмаган ҳолларда, ушбу ташкилотга тўғридан-тўғри харажатларнинг 10 фоизи миқдорида, бошқа харажатлар ҳамда зарур фойда миқдори 7 фоизда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Пудрат ташкилотларини тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан танлашда ва қурилишнинг шартномавий жорий нархини аниқлашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари тўғридан-тўғри харажатлар суммасининг «Шаффоф қурилиш» МАТда пудрат ташкилотларига ҳисобланган пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдоридан келиб чиққан улушда белгиланади ва қуйидаги формула орқали аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пп = (См + Сзп + Сэм) х α+Р
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пп — пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлар қиймати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
См — объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш ва созлашда, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларга сарфланган харажатлар (ташиш ва сақлаш харажатлари билан бирга);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сзп — объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш ва созлашда асосий иш ҳақи харажатлари ижтимоий суғурта тўловларини ҳисобга олган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сэм — объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш ва созлашда машина ва механизмларга сарфланган харажатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
P — ўзгармас миқдор (константа) сифатида қабул қилинадиган 7 фоиз миқдоридаги зарур фойда кўрсаткичи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тендер (танлов) ўтказилмасдан пудрат ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган объектлар учун пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори фақат «Шаффоф қурилиш» МАТда ҳисобланган кўрсаткичлар орқали аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорига шартнома даврида (тендер (танлов) асосида расмийлаштириладиган шартномаларда) ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Пудрат ташкилоти (субпудрат ташкилоти) томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажариш жараёнида объект қурилиши учун буюртмачининг (бош пудрат ташкилотининг) материалларидан фойдаланилган ҳолларда, ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида топширилган ушбу материаллар пудрат (субпудрат) ташкилотининг омбор ва бухгалтерия ҳисобига кирим қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини ҳисоблашда буюртмачи (бош пудрат ташкилотининг) материаллари ёки қайта ишлашга берилган (давал) хомашё нархи ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бажарилган ишлар ҳажми тўловга тақдим қилинганда, буюртмачи (бош пудрат ташкилотининг) материаллари ёки қайта ишлашга берилган (давал) хомашё қиймати чегириб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларида ҳисобга олиш тавсия этиладиган харажат моддалари рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бошқарув ходимлари, жумладан, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга (қурилиш ишчи ходимларидан ташқари) тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув девони ишчилари (раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларга кирувчи бошқа ишчилар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
катта ишлаб чиқарувчилар (участка бошлиқлари, муҳандис-техник ходимлар), ишлаб чиқарувчилар, қурилиш участкалари усталари, участка механиклари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бошқарув ходимлари, жумладан, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга (қурилиш ишчи-ходимларидан ташқари) ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов миқдори йиғиндиси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўланадиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модда бўйича қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, шунингдек, соф фойда ҳисобидан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар ҳисобга олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ташкилотнинг хизмат автотранспорт воситалари амортизация қийматлари кўрсаткичи харажатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Рақамлаштириш тизимлари, шу жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектга кириш учун ходимларни автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш объектига юк ташувчи автомобиллар ёрдамида ҳар бир олиб кирилган қурилиш материалларини рўйхатга олиш тизими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва тузатиш, шунингдек, эскириш (амортизация) харажатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгиланган меъёрлар чегарасида бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш ёки маъмурий харажатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиғини суғурта қилиш харажатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Табиатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилиши ва экологик сертификатлар билан боғлиқ жорий харажатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Чет давлатдан мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ташкилот фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун тўловлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Касблар бўйича кадрларни хўжалик юритувчи субъект соҳасига тегишли кадрларни мутахассислиги бўйича мослаб тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Банк ва депозитарий хизматларига тўловлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Касаба уюшмаси, йўналиш уюшмаларига аъзолик (касаба уюшмасига аъзолик, қурувчи ва бошқа уюшмаларга аъзолик) бадаллари харажатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу харажатлар «Шаффоф қурилиш» МАТда ахборот тизимларидан келган маълумотлар асосида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари даражаларини харажатлар моддалари бўйича аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ

Бошқарув ходимлари, жумладан, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга (қурилиш ишчи-ходимларидан ташқари) тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
Ходимларга сарфланган маблағлар «Ягона миллий меҳнат тизими»да расмийлаштирилган лавозимидан келиб чиқиб аниқланади
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг умумий харажатларга нисбати
9,9
2.
Бошқарув ходимлари, жумладан, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга (қурилиш ишчи-ходимларидан ташқари) ҳисобланган ягона ижтимоий солиқ харажатлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
Ходимларга сарфланган маблағлар «Ягона миллий меҳнат тизими»да расмийлаштирилган лавозимидан келиб чиқиб аниқланади
Ҳисобланган ягона ижтимоий солиқ харажатларининг умумий харажатларга нисбати
1,18
3.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар.
Ушбу модда бўйича қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, шунингдек, соф фойда ҳисобидан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар ҳисобга олинмайди
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
Ўтган молиявий йил давомида ҳисобланган солиқлар қўшиб чиқилади
Мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар харажатларининг умумий харажатларга нисбати
2,27
4.
Ташкилотнинг хизмат автотранспорт воситалари амортизация қийматлари кўрсаткичи харажатлари ҳамда маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш ҳамда маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек, эскириш (амортизация) харажатлари
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
Ташкилотнинг хизмат автотранспорт воситалари амортизация харажатлари ҳамда маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун харажатлар ҳисоблаб чиқилади
Корхонанинг реализация қилган соф тушумига нисбатан ҳисобланган амортизация харажатлари миқдори
2,8
5.
Белгиланган меъёрлар чегарасида бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш ёки маъмурий харажатлар
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида
Хизмат сафарлари харажатлари қўшиб чиқилади
Корхонанинг реализация қилган соф тушумига нисбатан харажатлари миқдори
0,3
6.
Ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиғини суғурта қилиш харажатлари
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги,
Суғурта ташкилотлари маълумотлари асосида
Ходимларнинг суғурта полислари билан аниқланади
Корхонанинг реализация қилган соф тушумига нисбатан харажатлари миқдори
1,0
7.
Табиатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилиши ва экологик сертификатлар билан боғлиқ жорий харажатлар
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълумотлари асосида
Табиатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилиши ва экологик сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар
Корхонанинг реализация қилган соф тушумига нисбатан харажатлари миқдори
0,4
8.
Чет давлатдан мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотлари асосида
Жалб этилган мутахассислар тўғрисида маълумотлар
Чет давлатдан мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг умумий харажатларга нисбати
0,3
9.
Ташкилот фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун тўловлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
аудиторлик ташкилотлари маълумотлари асосида
Аудиторлик ўтказилгани тўғрисида маълумотлар
Корхонанинг реализация қилган соф тушумига нисбатан харажатлари миқдори
0,05
10.
Касблари бўйича кадрларни хўжалик юритувчи субъект соҳасига тегишли кадрларни мутахассислиги бўйича мослаб тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари
Компетенцияни ривожлантириш институти маълумотлари асосида
Кадрларни мутахассислиги бўйича мослаб тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисида маълумотлар
Харажатларнинг умумий харажатларга нисбати
1,3
11.
Касаба уюшмаси, йўналиш уюшмаларига аъзолик (касаба уюшмасига аъзолик, қурувчи ва бошқа уюшмаларга аъзолик) бадаллари харажатлари
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси,
Ўзбекистон Қурувчилар уюшмаси,
Ўзбекистон архитекторлар уюшмаси маълумотлари асосида
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, йўналиш уюшмаларига аъзолик бадаллари тўғрисида маълумот
Корхонанинг реализация қилган соф тушумига нисбатан харажатлари миқдори
0,5
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(*)

Пудрат ташкилотининг бошқа харажатларини ҳисоблашда инобатга олинадиган харажат турлари ва улар бўйича ҳисобга олинадиган энг юқори миқдорлар ҳақиқатда сарфланган маблағ миқдоридан қатъи назар, ўзгармас миқдор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур кўрсаткичларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 октябрдаги 583-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 10-банднинг «д» кичик банди ўн биринчи хатбошисидаги «95» рақами «90» рақами билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 23-банднинг «б» кичик банди ўн учинчи хатбошисидаги «95» рақами «90» рақами билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 20 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни — (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,90) ифодаси ҳисобланмайди»;