14.10.2026 йилдаги ПҚ-374-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Яйлов ерларидан самарали фойдаланишнинг замонавий моделларини жорий этиш, чўл-яйлов ўсимликлари қопламини тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш, яйловларни диверсификация қилиш ва деградацияга учрашининг олдини олиш, шунингдек, соҳага аҳоли ва хусусий секторни кенг жалб этиш ҳамда чорвачилик соҳасини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир устувор йўналишлар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) деградацияга учраган яйлов ерлари майдонини 2026 йил якунига қадар 10 фоизга, 2027 йил якунига қадар камида 20 фоизга қисқартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) яйлов ерларидан фойдаланишда аҳоли ва бизнес учун манфаатли шаффоф механизмларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) чорва молларини суғориш инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2026 — 2028 йилларда 323 та янги қудуқ қазиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) халқаро тажрибалар ҳамда рақамли технологияларни жорий қилиш орқали яйлов ерларидан самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) яйлов ерларида илғор технологияларни синовдан ўтказиш, маҳаллий аҳолига чорвачилик билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) яйлов ерлари ҳолатини баҳолаш ва бошқаришнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) яйлов суғуртаси тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(и) яйловлардаги қудуқлардан жамоавий фойдаланишни ташкил қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Яйлов ерларидан фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) мазкур қарорда белгиланган суғориш иншоотларини (қудуқларни) барпо этиш мақсадлари учун 2027-2028 йилларда Давлат бюджетидан 50 миллиард сўмдан маблағ ажратилади ва ушбу қудуқлар ҳудудий яйлов хўжаликлари балансига берилади. Бунда ҳудудий яйлов хўжаликлари қудуқларни балансига қабул қилгандан сўнг чорвачилик субъектларига жамоавий фойдаланиш шарти билан беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага бериши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қудуқни ижарага олувчи қудуқдан оқилона фойдаланиш, тўғри эксплуатация қилиш, ўз муддатида таъмирлаш ва соз ҳолатда сақлаш, коммунал тўловларни вақтида тўлаш учун масъул ва жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 — 2028 йилларда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан уруғчилик майдонларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 — 2028 йилларда ҳудудларда чорва молларини сув билан таъминлаш учун суғориш иншоотларини барпо этишнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Чорва озуқа базасини муҳофаза қилиш, табиий офат ва қурғоқчилик натижасида яйлов хўжаликларининг иқтисодий зарарларини камайтириш мақсадида 2028 йил 1 январдан бошлаб яйловларни суғурталаш тизими жорий қилинсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ёнғин ва бошқа табиий хавфлар натижасида яйлов маҳсулдорлигининг пасайиши билан боғлиқ хатарлар суғурталанади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) суғурта мукофотининг 50 фоизи яйловдан фойдаланувчилар томонидан ва қолган 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) суғурта мукофоти ва товонининг миқдори «E-yaylov» электрон платформаси ва «Қишлоқ хўжалиги суғуртаси» ахборот тизимларининг маълумотларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) яйлов хўжаликларига доимий фойдаланишга берилган ерларга 2026 йил 1 октябрдан бошлаб ҳисобланган ижара тўловлари, ижара ҳуқуқини олиш учун тўланадиган маблағлар оператор харажатлари чегириб ташланган ҳолда тўлиғича ҳудудий яйлов хўжаликларига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳудудий яйлов хўжаликларига келиб тушган маблағлар тегишли ҳудуддаги халқ депутатлари кенгашлари ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Чорвачилик агентлиги) билан келишилган ҳолда деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, озуқабоп экинлар экиш, уруғчиликни ташкил этиш, сув чиқариш қудуқларини таъмирлаш ва янгидан қазиш, ҳудудий яйлов хўжаликларининг моддий-техника базани мустаҳкамлаш тадбирларига йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Яйлов ерлари ҳисобини юритиш, яйлов деградациясининг олдини олиш ва уларни қайта тиклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ва Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) яйловларда деградация жараёнларининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш бўйича янги механизмларни жорий этиш тўғрисидаги қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳар бир яйлов участкасининг чегараси, умумий майдони, рельефи, ҳосилдорлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, деградация даражаси, норма ва нормативлари ва бошқа зарурий маълумотларни ўз ичига олган электрон яйлов паспортини «E-yaylov» электрон платформасида шакллантириш ва уни доимий янгилаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) замонавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда яйлов нормаси ва нормативига амал қилинишини назорат қилиш тизимини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ҳудудий яйлов хўжаликлари ва яйлов ерларидан фойдаланувчиларнинг яйловлар деградациясининг олдини олиш тадбирлари ва яйловлардан самарали фойдаланиш ҳолатини муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) бир бош йирик шохли ва бир бош майда шохли мол учун тўғри келадиган майдон меъёрлари (яйлов нормаси) геоботаник таҳлил, кутиладиган ёғингарчилик ва деградация даражаси асосида ҳудудлар кесимида беш гектардан ошмаган миқдорда Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) яйлов майдонларининг деградация даражаси ва яйлов ерларидан самарали фойдаланишнинг мониторинги «Ўзбеккосмос» агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан олинган маълумотлар ва «E-yaylov» электрон платформасида инсон омилисиз сунъий интеллект маълумотлари базаси ёрдамида баҳолаб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) чорва сони мувофиқ бўлмаган ва ўтлатиш қоидаларини қўпол равишда бузган ижарага олувчилар билан ижара шартномаларини бекор қилиш бўйича ижарага берувчи томонидан судларга даъво аризалари ва ҳужжатлар «E-yaylov» электрон платформаси ва Олий суднинг ахборот тизимлари комплексини тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали автоматик тарзда юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) давлат дастурлари, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига қурилиб фойдаланишга топшириладиган сув қудуқларидан жамоавий фойдаланиш тизими жорий қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) яйловларда ўтказилган геоботаник тадқиқотлар натижаларига кўра яйловлар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) «яшил» ҳудудларда ўтлатиш нормаларига риоя қилинган ҳолда ўтлатишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) «сариқ» ҳудудларда мажбурий тартибда алмашлаб ўтлатиш жорий қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) «қизил» ҳудудларда чорва молларини ўтлатишга камида 3 йил муддатга мораторий эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) яйлов хўжаликларида сунъий йўлдош кузатув тизими жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Чорвачилик агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти билан биргаликда ҳар йили яйловлар алмашинишининг тақвим режасини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси билан биргаликда яйловлардаги қудуқлар тасдиқланган энг мақбул жойлашув ҳудудида барпо этилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2027 йил 1 январга қадар тендер асосида катта тўртлик консалтинг компанияларидан бирини жалб этган ҳолда 2027 — 2031 йилларда яйлов ерларидан самарали фойдаланишга доир стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2027 йил 1 мартга қадар тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятининг Нишон ва Ғузор туманларидаги мавжуд барча яйловларда сунъий йўлдош кузатув тизимини жорий қилсин. Бунда сунъий йўлдош кузатув тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланишига рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлигининг маҳаллий аҳоли томонидан уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш учун бўш турган яйлов ерларида жамоат яйловларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) жамоат яйловлари халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қарорига асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари томонидан 49 йил муддатга маҳалла фуқаролар йиғинларига бепул ижарага берилади. Ижарага берилган яйлов ер майдонларига солиқ солишнинг ноль ставкаси қўлланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) жамоат яйловларидан фуқаролар бепул фойдаланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) жамоат яйловларидан фойдаланиш ва уларни сақлашда чорвачилик хўжаликлари яйловлари учун белгиланган қоидалар, норма ва нормативларга амал қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) жамоат яйловларидан фақат мазкур ҳудудда доимий яшовчи маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари учун уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш мақсадида фойдаланилади ҳамда ушбу ерларни тўлиқ ёки қисман муайян шахсларга бириктириб бериш, иккиламчи ижарага бериш, фойдаланувчилар ўртасида ер участкаларини чегаралаш ва бўлиб олиш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) ҳудудий яйлов хўжаликлари жамоат яйловлари учун ажратиладиган ер майдонлари чегарасини белгилайди ҳамда ушбу яйловлардан оқилона фойдаланишни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) ҳудудий яйлов хўжаликлари бўлмаган ёки уларга тегишли яйловлар етарли бўлмаган жойларда жамоат яйловлари мазкур бандда назарда тутилган тартибда маҳаллий ҳокимликлар ва ўрмон хўжаликлари тасарруфида бўлган яйловларда ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) жамоат яйловларидан фойдаланишда ҳар бир хонадонга тўғри келадиган чорва моли сонининг чекланган миқдори маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан мустақил белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 2026 йилда маҳаллий аҳоли томонидан уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш учун бўш турган ерларда жамоат яйловларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда Чорвачилик агентлиги халқ депутатлари туман кенгашлари қарорларига асосан 2026 йил 10 ноябрга қадар мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ жамоат яйловларини ташкил қилиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ер ижараси шартномаларини расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Яйлов ерларини белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олган ҳолда йирик чорва мажмуалари ва озуқа захираси омборлари қуриладиган яйлов ер участкалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда Чорвачилик агентлиги икки ой муддатда рўйхатга мувофиқ яйлов ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Белгилансинки, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) яйловларда тик қудуқларни «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси томонидан бериладиган гидрогеологик хулосаларга кўра Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланадиган қудуқларнинг энг мақбул жойлашув харитаси асосида қазишга рухсат этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳудудий яйлов хўжаликлари учун уруғчилик майдонларини ташкил этиш мақсадида яйлов ерлари Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказига тўғридан-тўғри 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Генетика ва уруғшунослик лабораториясини таъмирлаш, лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларини харид қилиш ишларини Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Чорвачилик агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) яйловларда мавжуд тик қудуқларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва яйловларда қудуқлардан жамоавий фойдаланишни, яроқсиз ҳолдаги яйловларни қайта фойдаланишга киритишни назарда тутувчи қудуқларнинг энг мақбул жойлашув харитасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) хатлов натижаларига кўра суғориш иншоотлари, жумладан, мавжуд қудуқлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қашқадарё вилоятида чорва озуқасини кўпайтириш, яйловлар деградациясининг олдини олиш мақсадида «Қашқадарё агростар» МЧЖ томонидан Нишон тумани «Нишон» МФЙ ҳудудида 1 332 гектар ер майдонида замонавий пивот суғориш тизими жорий этилаётганлиги, туманнинг яйлов майдонларида чорва озуқа экинларининг янги валда, изен, қандим, чўғон ва бошқа турлари экилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Қашқадарё агростар» МЧЖ билан биргаликда мазкур майдонлардан самарали фойдаланиш, ушбу тажрибани дастлабки босқичда Нишон туманининг бошқа ҳудудларида ҳамда Муборак ва Деҳқонобод туманларида илғор агротехнологиялар асосида кенгайтириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджетининг 2026 йил II чорак якунлари билан даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан «Uzagrostar xolding» компаниясига «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ устав фондида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини ошириш ҳисобига қўшимча 15 миллиард сўм маблағлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Чорвачилик агентлиги, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти, Кадастр агентлиги ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда «E-yaylov» электрон платформасида очиқ, шаффоф ва бепул фойдаланиладиган қуйидаги маълумотлар базасини шакллантириб, расмий веб-саҳифасида эълон қилиб борсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) инфратузилмаларнинг жойлашуви, чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) яйловларда чорва молларини ўтлатиш нормалари, қоидалари ва яйловлардан алмашиб фойдаланишга доир хариталар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) геоботаник тадқиқотларнинг натижаларига кўра тоифаланган ва мораторий эълон қилинган ҳудудлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг (Ж. Ходжаев) (кейинги ўринларда — Республика комиссия):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-15-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги «Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-225-сон қарорнинг 8-бандига мувофиқ ҳудудий яйлов хўжаликларига тегишли яйловларни тўғридан-тўғри ижарага бериш ваколати 2026 йил якунига қадар узайтирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Чорвачилик агентлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 18-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида яйлов ерларини тўғридан-тўғри ижарага бериш бўйича қарор лойиҳасини Республика комиссиясига (Ж. Ходжаев) киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Бухоро вилояти ҳокимлиги Чорвачилик агентлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани «Навбаҳор» МФЙ ҳудудида жойлашган Жарқоқ чўлидан 100 гектар ер участкасини уруғликларни апробациядан ўтказиш майдони ташкил қилиш мақсадида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтига белгиланган тартибда ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Чорвачилик агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда деградацияга учраган яйлов ерлари майдонларининг 2026 йил 10 фоиз, 2027 йил 20 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Бош прокуратура мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. 2026 — 2028 йилларда яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этишга доир вазифалар бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун 2027-2028 йилларда Давлат бюджети параметрларида тегишли маблағларни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ яйлов суғуртасини жорий қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори О.А. Бутаев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 14 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-374-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2028 йилларда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан уруғчилик майдонларини ташкил этишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(гектар)

Т/р

Ҳудудлар номи

Янгидан ташкил этиладиган уруғчилик майдони

Шундан:

2026 йил

2027 йил

2028 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

750

200

250

300

2.

Бухоро вилояти

1 150

300

400

450

3.

Жиззах вилояти

1 150

250

400

500

4.

Қашқадарё вилояти

1 900

500

600

800

5.

Навоий вилояти

2 700

500

1 000

1 200

6.

Самарқанд вилояти

800

100

300

400

7.

Сурхондарё вилояти

950

200

300

450

Жами:

9 400

2 050

3 250

4 100

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2028 йилларда ҳудудларда чорва молларини сув билан таъминлаш учун суғориш иншоотларини барпо этишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(дона)

Т/р

Ҳудудлар номи

Янги қудуқлар сони

Шундан:

2026 йил

2027 йил

2028 йил

сони

гектар

сони

гектар

сони

гектар

сони

гектар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

56

168 000

32

96 000

12

36 000

12

36 000

2.

Бухоро вилояти

51

153 000

31

93 000

11

33 000

9

27 000

3.

Жиззах вилояти

21

63 000

10

30 000

11

33 000

4.

Қашқадарё вилояти

52

156 000

28

84 000

12

36 000

12

36 000

5.

Навоий вилояти

103

309 000

70

210 000

17

51 000

16

48 000

6.

Самарқанд вилояти

21

63 000

10

30 000

11

33 000

7.

Сурхондарё вилояти

19

57 000

9

27 000

10

30 000

Жами

323

969 000

161

483 000

81

243 000

81

243 000

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йилда маҳаллий аҳоли томонидан уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш учун бўш турган ерларда жамоат яйловларини ташкил этишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудуд номи

Жамоат яйловлари ташкил қилинадиган маҳаллалар сони

Ер майдони, минг гектар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

21

44,3

2.

Бухоро вилояти

6

90,8

3.

Жиззах вилояти

90

38,6

4.

Қашқадарё вилояти

104

99

5.

Навоий вилояти

77

219,5

6.

Самарқанд вилояти

56

43

7.

Сурхондарё вилояти

116

92,1

Жами

470

627,3

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олган ҳолда йирик чорва мажмуалари ва озуқа захираси омборлари қуриладиган яйлов ер участкалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудуд номи

Туман

Маҳалла номи

Лойиҳа амалга ошириладиган майдон

(гектар)

Боқиладиган чорва сони

Чорва мажмуаси қуриладиган ер участкаси контури

1.

Навоий вилояти

Кармана тумани

«Малик» МФЙ

50

5 000

1 129қ

2.

Кармана тумани

«Малик» МФЙ

10

1 000

1 131

3.

Конимех тумани

«Маданият» ОФЙ

5

2 250

3 192

4.

Конимех тумани

«Саржал» ОФЙ

5

6 000

4 343

5.

Томди тумани

«Аяққудуқ» ОФЙ

5

2 000

2 882

6.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон тумани

«Себистон» МФЙ

5

400

110қ

7.

Каттақўрғон тумани

«Мойбулоқ» МФЙ

5

2 000

117қ

8.

Нуробод тумани

«Чорвадор» МФЙ

5

450

8 556қ

9.

Нуробод тумани

«Олға» МФЙ

5

1 300

8 575қ

10.

Пахтачи тумани

«Қарнаб» МФЙ

5

400

7 041қ

11.

Пахтачи тумани

«Қарнаб» МФЙ

5

4 600

6 916қ

12.

Қўшработ тумани

«Озод» МФЙ

5

250

2 271қ

13.

Сурхондарё вилояти

Қумқўрғон тумани

«Саховат» МФЙ

10

20 000

9 919қ

14.

Қумқўрғон тумани

«Тебат» МФЙ

5

5 000

10 041қ

15.

Термиз тумани

«Гулбаҳор» МФЙ

5

5 000

9қ

Жами

130

55 650

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур иловада назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда туман ҳокимлиги ёки яйлов хўжалиги ўртасида тузилган амалдаги ер ижараси шартномаси асосида ижарага берилган суғорилмайдиган ер участкалари туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган ер сифатида ҳисобга олинмасдан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қоплангандан сўнг уларда амалдаги ижарачи томонидан чорвачилик мажмуаси ва озуқа омборини жойлаштириш мумкин бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур иловада назарда тутилган захирадаги, туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган ҳамда яйлов хўжаликларига доимий фойдаланишга берилган ер участкалари уларнинг бошланғич нархини ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизига тенг миқдорда белгилаган ҳолда чорвачилик мажмуаси ва озуқа омборини жойлаштириш шарти билан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида тегишли турдаги ер участкалари учун белгиланган тартибларда бир ой муддатда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу изоҳнинг 1-2-бандларида назарда тутилган ҳолларда туман ҳокимлиги ёки яйлов хўжалиги билан тузилган ер ижараси шартномаси қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун мурожаат қилишда ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2028 йилларда яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этишга доир вазифалар бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий ва методологик базани шакллантириш ва такомиллаштириш

1.

Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ҳар йилги геоботаник таҳлиллар, шунингдек, ёғингарчилик, деградация даражасидан келиб чиқиб, яйловларда чорва молларига тўғри келадиган майдоннинг меъёри Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Маблағ талаб қилинмайди

2026 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси,

Чорвачилик агентлиги

2.

Яйловларда деградация жараёнларининг олдини олиш ва яйловлардан янада самарали фойдаланишни мониторинг қилишнинг янги механизмларини жорий этиш.

Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги тартибларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

яйловларнинг паспортини шакллантириш;

яйлов учун ўтлатишнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

чорва моллари учун тўғри келадиган майдон нормасини аниқлаш;

яйловлар деградациясининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланишни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб бориш.

Маблағ талаб қилинмайди

2026 йил ноябрь

Чорвачилик агентлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Кадастр агентлиги,

«Ўзгидромет»,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

3.

Жамоат яйловларини ташкил қилиш бўйича ташаббускорлар билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Жамоат яйловлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

2. Жамоат яйловларида деградациянинг олдини олиш бўйича вазифаларни амалга ошириш.

3. Жамоат яйловларида алмашлаб ўтлатиш қоидаларини белгилаш.

Маблағ талаб қилинмайди

2026 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

4.

Қудуқлардан жамоавий фойдаланиш тартиби ва уларни бошқаришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб қилинмайди

2026 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Кадастр агентлиги

5.

«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Яйловларни суғурталаш бўйича АҚШ ва Австралия тажрибасини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиш.

Маблағ талаб қилинмайди

2026 йил 1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси

Яйловларни суғурталаш амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 декабрь

«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил 1 январь

II. Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва деградациянинг олдини олиш чоралари

6.

Яйловларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш.

1. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан яйловларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

2026-2027 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ,

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти,

заруратга кўра бошқа давлат ташкилот ва идоралари

2. Геоботаник тадқиқотлар натижаларига кўра яйловларнинг деградацияга учраганлик даражасини аниқлаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш.

2026-2027 йиллар

3. Яйловлардан фойдаланишда яйловларнинг ўсимлик билан қопланганлик даражаси ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларига кўра уларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш. Бунда ҳар бир тоифанинг алоҳида белгилари ва хусусиятларига қараб таснифлаш.

2027 йил март

4. Яйловларда ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар натижалари ва ундаги барча маълумотлар Чорвачилик агентлигининг «E-yaylov» электрон платформасига интеграция қилиб борилишини таъминлаш.

2026-2027 йиллар

7.

Яйловлардан самарали фойдаланишда яйловдан фойдаланувчилар ва мавжуд инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш.

1. Яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолиятини белгилаш. Бунда чорвачилик, яйлов уруғчилиги, доривор ўсимликлар билан шуғулланувчи ва бошқа мақсадларда фаолият олиб бораётган субъектларнинг рўйхатини шакллантириш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Яйловларда мавжуд инфратузилма объектлари, жумладан, қўра-қўтонлар, чўпон уйлари, сув иншоотлари, омборхоналар ва бошқаларни инвентаризациядан ўтказиш.

Доимий

8.

Яйловлардан самарали фойдаланишда қатъий чораларни белгилаш.

1. Яйловлардан фойдаланишда «қизил» тоифага мансуб ҳудудларда чорва молларини ўтлатишга камида 3 йил муддатга мораторий эълон қилиш. Бунда мораторий эълон қилинган ҳудудларда чорва молларини ўтлатган субъектларга тегишли чораларни кўриш.

Маблағ талаб этилмайди

Зарур ҳолларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ,

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

2. Мораторий эълон қилинган ҳудудларда яйловларни қайта тиклаш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириб бориш.

Доимий

9.

Хатловдан ўтказилган яйлов ер майдонларини ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаларининг ер балансига мувофиқлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январь ПФ-15-сонли Фармонига 1-иловага мувофиқ ҳамда хатлов натижалари бўйича аниқланган яйлов ер майдонларини ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармаларининг ер ҳисобига ўтказиб бериш чорасини кўриш.

Маблағ талаб этилмайди

2027 йил январь

Чорвачилик агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

10.

Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш чораларини кўриш.

1. Деградацияга учраган яйловларни аниқлаш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

2026 — 2027 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ,

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти,

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

2. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш мақсадида яйловдан фойдаланувчилар томонидан яйловлардан алмашлаб фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш.

Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Доимий

3. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

4. Яйловдан фойдаланувчи субъектлар томонидан ҳар йили яйлов ер майдонининг камида 10 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш чораларини кўриб бориш.

Доимий

11.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Чорвачилик агентлиги билан биргаликда яйлов ер майдонларининг 2026 йил 10 фоиз, 2027 йил 20 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

Республикадаги 2,5 млн гектар яйловларнинг:

1 105 минг гектарида полосали яйлов иҳотазорлари ташкил қилиш;

 785 минг гектарида дрон орқали уруғ сепиш;

70 минг гектарида чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини ташкил қилиш;

540 минг гектарида ярим ой шаклидаги чуқурчалар ташкил қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари

2026 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Чорвачилик агентлиги

III. Чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш

12.

Яйловларни қайта тиклаш, ҳосилдорлигини ошириш мақсадида чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини кенгайтириб бориш.

1. Мавжуд уруғчилик майдонларини хатловдан ўтказиш.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

2026 йил декабрь

Чорвачилик агентлиги,

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази,

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

2. Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ҳар йили чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини кенгайтириб бориш.

Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

ҳамда тегишли яйлов ижарачиларининг маблағлари

2026 — 2028 йиллар

3. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти томонидан чўл-яйлов ўсимликларининг истиқболли навлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

Доимий

4. Яйловдан фойдаланувчилар томонидан чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини ташкил этиб бориш.

Доимий

13.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш.

Институтнинг Генетика ва уруғшунослик лаборатория-сини таъмирлаш ва жиҳозлаш.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2027 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Чорвачилик агентлиги,

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

14.

Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.

1. Яйлов хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий мамлакатларга амалий ташриф уюштириш ва келишув шартномаларини имзолаш.

2. Яйлов хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон шароитида яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институти маблағлари

2026-2027 йиллар

Чорвачилик агентлиги,

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти,

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

15.

Об-ҳаво ва иқлимга оид маълумотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида сифатли тақдим этиб бориш.

Об-ҳаво ва иқлимга оид ойлик ва чораклик маълумотларни яйловдан фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиш тизимини йўлга қўйиш.

Яйловдан фойдаланувчилар маблағлари

Доимий

Ўзгидромет агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 07/26/374/1036-сон)