1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | Пенсия ёшига бир йил қолган фуқароларнинг биометрик паспорти (идентификация ID-карта) маълумотларини Рақамли технологиялар вазирлигига ва Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК) электрон шаклда юбориш тизимини жорий этиш. | Техник йўриқнома | 2026 йил | Ички ишлар вазирлиги, |
2. | Ҳисобланган ижтимоий солиқ (солиқ коди — 36), имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар (солиқ коди — 40), шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсиялар (солиқ коди — 42) ҳамда муддатидан олдин тайинланган пенсиялар (солиқ коди — 41) учун тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш бўйича корхона ва ташкилотларнинг қарздорлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасига юбориш тизимини жорий этиш. | Техник йўриқнома | 2027 йил | Солиқ қўмитаси, |
3. | Пенсия жамғармаси ва Олий суднинг ахборот тизимлари ўртасида тўғридан-тўғри электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш. Корхона ва ташкилотларнинг Пенсия жамғармаси олдидаги имтиёзли пенсиялар, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар бўйича қарздорлигини ҳамда ортиқча тўланган пенсия маблағларини ундириш бўйича судларга даъво аризаларини электрон шаклда юбориш тизимини жорий этиш. | Техник йўриқнома | 2027 йил | Олий суд, |
4. | Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан «ЯММТ» ИДАК орқали фуқароларнинг 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш ҳақи ва иш стажи маълумотларини олиш бўйича сўровларни «Ўзархив» агентлигига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда юбориш тизимини жорий этиш. Бунда электрон сўровга асосан «Ўзархив» агентлиги фуқароларнинг 2005 йилдан аввалги давр учун иш ҳақи ва иш стажи маълумотномасини «ЯММТ» ИДАКга электрон шаклда тақдим этади. | Техник йўриқнома | 2026 йил 1 декабрь | Камбағалликни қисқартириш |
5.
| Фуқароларнинг тугатилган корхона ва ташкилотлардаги имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажлари даври тўғрисида ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар «ЯММТ» ИДАКга фуқароларнинг мурожаатларига асосан туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан киритилишини йўлга қўйиш. | Техник | 2026 йил | Камбағалликни қисқартириш |
6. | Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи органларнинг пенсионерлари тўғрисидаги маълумотлари юритиладиган ахборот тизимларини яратиш. Пенсия ёшига тўлган фуқарога бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи органлар томонидан пенсия тайинлангани ёки тайинланмаганини тасдиқлаш («ҳа» ёки «йўқ») бўйича веб-сервис ишлаб чиқиш. | Техник йўриқнома | 2026 йил | Конституциявий суд, |
7. | Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси билан ўзаро электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. | Техник йўриқнома | 2027 йил | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия ишчи органи |
8. | Юридик шахсларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар, шунингдек, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ҳамда ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномаларини электрон юбориш тартибини жорий этиш. | Техник | 2027 йил | Солиқ қўмитаси, |
9. | Жисмоний ва юридик шахсларнинг Пенсия жамғармаси олдидаги ижтимоий солиқ бўйича қарздорлиги вужудга келиши хавфининг (риски) олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш. | Амалий | 2026 йил | Солиқ қўмитаси |
10. | Сунъий интеллект ёрдамида «Пенсия-2» дастурий мажмуасида қуйидаги механизмларни жорий этиш: фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақи маълумотлари асосида келгусида тайинланиши кутилаётган пенсия миқдори ҳамда пенсия миқдорини ошириш бўйича «Менинг пенсиям» онлайн хизмати орқали турли сценарийлар ва тавсиялар тақдим этиш; Пенсия жамғармаси ахборот тизимидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини таҳлил қилиш; ташқи ахборот тизимларидан олинган маълумотларни солиштириш ва улардаги мантиқий номувофиқликларни аниқлаш; пенсия миқдори, иш стажи ва иш ҳақига оид кескин ўзгариш ҳолатларини аниқлаш ва Пенсия жамғармаси ички аудит хизматининг риск таҳлилида автоматик тарзда акс эттириш. | Амалий | 2027 йил | Пенсия жамғармаси, |
2-ИЛОВА
| Субъектлар |
| Тадбирлар |
| Бажариш муддатлари | |
|
|
| ||||
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
| Адлия вазирлиги |
| Вафот этган шахснинг ЖШШИР маълумотларини «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади. |
| Ўлим ҳақидаги далолатнома қайд этилган вақтда автоматик тарзда |
|
|
| ||||
| ||||||
2-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси | «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали: 1. Вафот этган шахснинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун тегишлилиги бўйича Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасига электрон сўров юборади. 2. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади: (а) вафот этган шахснинг турмуш ўртоғи тирик бўлган тақдирда, турмуш ўртоғи номига расмийлаштирилади; (б) вафот этган шахснинг турмуш ўртоғи вафот этган тақдирда, 18 ёшга тўлган фарзанди номига расмийлаштирилади. 3. Вафот этган шахснинг иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига, Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ахборот тизимига электрон сўров юборади. 4. Вафот этган шахснинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Солиқ қўмитасининг ахборот тизими, АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига электрон сўров юборади. 5. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни олиш учун Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига электрон сўров юборади. | Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда | |||
| ||||||
3-босқич | Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, АТ «Халқ банки» | «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вафот этган шахснинг оила аъзолари (яқин қариндошлари), иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия бадали ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади. | Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда | |||
| ||||||
4-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси | «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органларга вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги маълумотларни олиш учун электрон сўров юборади. | Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда | |||
| ||||||
5-босқич | Пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органлар | «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади. | Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда | |||
| ||||||
6-босқич | Иқтисодиёт | 1. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинлангани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда, пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. | 1 иш кунида | |||
2. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинланмагани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда, «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд вафот этган боқувчининг иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида дастлаб меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларининг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди, пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди. | 1 иш кунида | |||||
Рақамли технологиялар вазирлиги | 3. Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг ЖШШИР маълумотлари ва пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабар матнини юборади. | Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда | ||||
4. Ахборот тизими орқали: боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида СМС-хабарнома юборади; боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади. | Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда | |||||
| ||||||
7-босқич |
| Иқтисодиёт жамғармаси |
| Боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида хабарни етказиш учун яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади. |
| Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда |
| ||||||
8-босқич | «Ўзбекистон почтаси» АЖ | Пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабарномани боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади. | Маълумотлар келиб тушгандан сўнг |