14.05.2026 йилдаги 0365-19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари, 14.05.2026 йилдаги 0365-19-сон
Дата вступления в силу
14.05.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария қоидалари ва меъёрлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Атамалар ва таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касалхона ичи инфекцияси — беморнинг диагностика ва даволаш мақсадида даволаш-профилактика муассасасига ётқизилиши ёки мурожаат қилиши натижасида келиб чиқадиган микроб этиологияли ҳар қандай клиник ифодаланган касалликдир. Ходимларнинг касбий фаолияти натижасида юқтирган касалликлари ҳам шифохона ичи инфекциясига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаво стерилизатори — тиббий асбоб-анжомларни иссиқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишга мўлжалланган махсус ускуна.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мукаммал тозалаш — хоналарни (барча юзалар, мебель ва ускуналар) дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида артиш ва/ёки ювиш ва ҳавони зарарсизлантириш билан ўтказиладиган намли тозалаш усулидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўлларга гигиеник ишлов бериш — ювувчи ёки антисептик воситани қўллаш билан тиббиёт ходимлари қўллари кафтлари терисидан транзитор микрофлора ва бошқа ифлосланишларни йўқотиш бўйича услублар йиғиндисидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дезинфекция — юқумли ва паразитар касалликлар қўзғатувчиларини йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқори даражали дезинфекция — бактериялар, вируслар ва спораларни йўқотадиган дезинфекция туридир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта даражали дезинфекция — споралардан ташқари, бактериялар, вируслар, замбуруғлар, сил микобактерияларини йўқотадиган, лекин спораларга таъсир қилмайдиган дезинфекция туридир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паст даражали дезинфекция — бактериялар, баъзи бир замбуруғлар, вирусларни йўқотишга, лекин сил микобактериялари каби қўзғатувчиларга чидамли бактериялар таъсир қилмайдиган дезинфекция қилиш туридир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дезинфекция воситалари — юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш ва улар билан курашиш учун қўлланиладиган уларни ташувчилари ва қўзғатувчиларини нобуд бўлишига олиб келувчи дезинфекция, стерилизация дезинсекция, дератизация воситалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деконтаминация — юқумли, органик агентлардан билан ифлосланишдан тозалаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кварцлаш — ультрабинафша нурлари билан таъсир қилиш йўли билан ҳавони зарарсизлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Колонизация — юқумли касалликлар клиник белгилари ва тўқималарни зарарланиши кузатилмаган ҳолда хўжайин организми юзаси ва бўшлиқларида микроорганизмларнинг кўпайиши ва тарқалиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Контаминация — меъёрда стерил (тоза) тўқима ва бўшлиқларга юқумли, органик ва кимёвий агентларни ёки материалларни тушиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий ёритиш коэффициенти — иш жойидаги табиий ёритиш даражасининг шу пайтда ташқаридаги очиқ жойда ўлчанган ёритилганликка фоизли нисбати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаво алмашинуви курси — берилаётган (чиқариб юборилаётган) ҳавонинг ушбу хона ҳажмига вақт бирлигидаги нисбати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Критик асбоблар — тананинг қон оқими ва стерил тўқималарига киритиладиган асбоблар бўлиб, ушбу жарроҳлик асбоблари, юрак ички катетерлари, сунъий қон айланиши аппарати ва диализаторлар қисмларидир. Ушбу буюмларнинг ҳаммаси стерил бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тери антисептиклари — қўзғатувчиларнинг терига кириши ва кўпайишини бартараф этувчи микробларга қарши воситалардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий буюмлар — даволаш муассасаларида диагностика ва даволаш муолажаларини ўтказиш учун ишлатишга мўлжалланган металл, шиша, резина, латекс, полимер ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манометр — суюқлик ва газ босимини ўлчаш учун асбоби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буғли стерилизатор (автоклав) — тиббий буюмларни стерилизация қилиш учун махсус ускуна бўлиб, унда стерилловчи агент юқори босим остидаги сув буғи бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ярим критик асбоблар — тери ва шиллиқ қаватларни зарарламайдиган, лекин, уларга бевосита тегадиган асбоблар ва мосламалар бўлиб, буларга эгилувчан ва қаттиқ эндоскоплар, эндотрахеал трубкалар, нафас олиш контурлари киради. Ушбу тоифадаги асбоблар ювилгандан ва чуқур дезинфекция қилингандан кейин бемор учун хавфсиз бўлади. Улар юқори хавф тоифасига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерилизация олди тозалов ишлари — тиббий буюмларни стерилизация қилишдан олдин улардаги оқсил ёғ ва механик ифлосланишларни бартараф этиш учун тозалаш усули.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профилактик дезинфекция (дезинсекция, дератизация) — турли объектларнинг микроблар билан контаминациясини, бўғимоёқлилар ва кемирувчилар сонини камайтириш учун дезинфекцияловчи тадбирлар комплекси бўлиб, бу тадбирлар юқумли ва паразитар касалликлар бўлмаса ҳам уларнинг юзага келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Питтинг (нуқтали) коррозия — фақат пассив металлар ва қотишмаларда юз берадиган коррозив емирилиш тури. Питтинг коррозия никелли, цирконийли, хром-никелли, хромли, алюминийли қотишмалар ва бошқаларда кузатилади. Питтинг коррозияда юзадаги фақат алоҳида участкалар емирилади, уларда чуқур зарарланиш — питтинглар ҳосил бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилиш — тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар устидаги (ичидаги) барча турдаги, шу жумладан спора ҳосил қилувчи микроорганизмларни йўқ қилиш (ўлдириш).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерилизацияловчи восита — стерилизацияловчи агент ёки таъсир қилувчи моддаси бўлган физикавий ёки кимёвий восита.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерилизация маркази — тиббий асбоб-анжомлар ёки тиббий мақсадларда ишлатиладиган буюмларни (жарроҳлик асбоблари, чойшаблар, боғловчи материаллари ва бошқалар) марказлаштирилган тарзда стерилизация қилиш амалга оширувчи, шунингдек мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, даволаш-профилактика муассасаларининг барча бўлинмаларини стерил материаллар ва буюмлар билан таъминлайдиган муассаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерилизация контейнери (бикси) — тиббий мақсадлардаги материаллар ва асбоб-ускуналарни буғли стерилизаторлар (автоклавлар)да стерилизация қилиш ҳамда уларни операция ва боғлаш хоналарида сақлаш учун мўлжалланган металл қути.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини ташкил қилишга бўлган умумий талаблар
I. Қўллаш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.1. Санитария қоидалари ва меъёрлари (кейинги ўринларда санитария қоидалари) тиббий асбоб-анжомлар, буюмларни стерилизация қилиш марказларини (кейинги ўринларда стерилизация марказлари) жойлаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва шунингдек уларда эпидемияга қарши чора-тадбирларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.2. Ушбу санитария қоидалари мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча қурилаётган, қайта қурилаётган стерилизация марказлари (кейинги ўринларда стерилизация марказлари) учун мўлжалланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.3. Стерилизация марказларини лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш ушбу санитария қоидалардан ташқари амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари ҳам инобатга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.4. Санитария қоидалари, ўз ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, стерилизация марказлари шунингдек тиббий фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариш учун мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.5. Ушбу санитария қоидаларининг бажарилиш назорати Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.6. Ушбу санитария қоидалари фаолияти лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш билан боғлиқ бўлган барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ижро этиш учун мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Стерилизация маркази, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, даволаш-профилактика муассасаларида ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни ўз вақтида ва сифатли дезинфекция қилиш, стерилизация олди тозалов, стерилизация ва ташишни таъминловчи техник комплекс бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Стерилизация марказида тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни сифатли стерилизация қилиш учун барча шароитлар, яъни тиббий асбобларни самарали тозалаш, талабга жавоб берадиган ўраш материаллари ва стерилизация ускуналаридан фойдаланиш, уларни тўғри қадоқлаш, стерилизаторнинг тўғри тўлдирилиши, ҳар бир стерилизация циклига мос параметрларни қўллаш ва уларни назорат қилиш, стерилизация қилинган тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни тўғри сақлаш, фойдаланиш ва транспортировка қилинишига риоя қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3. Стерилизация маркази қуйидаги воситалар билан таъминланган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомларни ювувчи машиналар учун воситалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асбоб-анжомларни ультратовуш тозалаш учун
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асбоб-анжомларни ва уларни юзалари учун воситалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизация олди тозалов ишлари ўтказиш учун воситалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.4. Стерилизация маркази таркиби ва майдонлари зарарсизлантириш учун тушадиган тиббий асбоб-анжомлар сони ва ҳажмига боғлиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.5. Тиббий буюмларнинг кетма-кетлик қоидалари асосида ҳаракатини таъминлаш учун технологик ускуналар, шлюзлар ва санитария тозалов хоналаридан иборат қуйидаги зоналардан ташкил топган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотоза (грязная) зона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тоза зона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерил зона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёрдамчи хоналар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.6. Нотоза, тоза ва стерил зоналарни ажратиш ҳамда уларни қайта ифлосланиш эҳтимолини истисно этиш учун стерилизация маркази тўсиқ турдаги ювувчи-дезинфекцияловчи машиналар ҳамда стерилизаторлар ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.7. Ҳар бир зона ўз хоналар йиғиндиси ва жиҳозлар тўпламига эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотоза зона:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотоза зона хоналарига тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар қабул қилиш, дезинфекция, стерилизация олди тозалов хоналари киради. Нотоза зона қуйидаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контейнерлар солинган аравачаларни ювиш учун сув ва дозаторлар ўрнатилган герметик кабина (деворга ўрнатилган душли панель);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2 та раковинали ўрнатилган ювиш столи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар учун иш столи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар учун аравача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тозалаш инвентарлари учун аравачалар;

ультратовушли ювиш ускунаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаво пистолети билан таъминланган ювиш раковиналари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш учун жавон;

заруратга қараб бошқа асбоб-ускуналар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тоза зона:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тоза зонада тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация олди тозалов ишлари сифатини текшириш, саралаш, ва шунингдек уларни тўпламларга ажратиш, ўраш ва стерилизацияга тайёрлаш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу зона учун қуйидаги асбоб-ускуналар талаб этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сиғимли сув иситгичлар (вертикал);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асбобларни пуфлаш учун ҳаво пуркагичи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компьютер техникаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомларни дезинфекция қилиш, ювиш, синовдан ўтказиш ва қуритиш учун тўсиқ турдаги ювувчи-дезинфекцияловчи машина (вошер)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жарроҳлик асбоб-анжомларни қадоқлаш учун аппарат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стеллажлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барьер типдаги газ формальдегидли стерилизатор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барьер типдаги В классга оид форвакуумли буғли стерилизатор (автоклав) комплектлари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар учун намли тозалаш ва дезинфекцияга молик иш столи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намли тозалаш ва дезинфекция қилишга молик стуллар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуритиш шкафи (зарурат бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар учун аравачалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тозалаш инвентарлари учун аравачалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қадоқловчи қоғозлар учун аравачалар (зарурат бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тоза хирургик чойшабларни ташиш учун мўлжалланган аравачалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилазация лотоклари учун аравача-стеллажлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контейнерлар учун аравача-стеллажлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомларни ўраш учун столлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлардан яширин қон ва бошқа оқсилли қолдиқларини текшириш учун ёритувчи ускуна ўрнатилган лупа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чойшабларни ўраш пастки токчали марказий иш столлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш учун жавон;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа асбоб-ускуналар.

Стерил зона:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерил зона — бу асосан стерилизация қилинган материалларни сақлаш хоналаридир. Стерил зона тоза зонадан тўсиқ типидаги стерилизаторлар билан ажратилган бўлиши керак. Ушбу зонага санитария-тозалов хонаси орқали стерил кийим ва маскада кирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерил зонада қуйидаги ускуналардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чанг ўтказмайдиган транспорт контейнерли аравачалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баландлиги бўйича токчаларга ўрнатиладиган ажралувчи стеллажлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ювиш инвентари учун аравача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилланган хирургик чойшабларини ташиш учун пўлатдан ишланган ва хромланган аравачалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилланган контейнерларни жойлаштириш учун аравача-стеллаж;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш учун жавон;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа асбоб-ускуналар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.8. Ҳар бир зонага ўтиш бактерицид тўсиқли шлюзлар орқали амалга оширилиши керак. Тоза ва стерил зоналарга душ, қўл ювиш учун раковина, махсус кийим сақлаш учун шкаф билан жиҳозланган санитария тозалов хонаси орқали ўтилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.9. Стерил зонага ўтишда тиббиёт ходимлари душ қабул қилиши, қўлларга антисептик воситалар билан ишлов бериши, стерил кийим, яъни халат, қалпоқча, бахилалар ёки стерилизация ўтган пойабзал, ниқоб, қўлқоплар кийиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.10. Стерил зона учун кийимлар тўплами олдиндан тайёрланади, махсус кийимлар стерилизация индикатори ёпиштирилган герметик стерилизация ўрамига жойлаштирилади. Стерилликнинг сақланиши муддатларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу тўплам стерил зонада сақланиши шарти билан, бир нечта тўпламни (масалан, бир ҳафталик захирани) олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.11. Стериллаш маркази хоналарининг таркиби ва тавсия этиладиган майдони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерилизация маркази хоналарининг таркиби ва тавсия этиладиган майдон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Хоналарнинг номланиши

Хоналар майдонлари, м2

Бир кунда стерилизация қилинадиган контейнерлар сони

2000 гача

2000 — 4000

4000 ва ундан ортиқ

Нотоза зона

1.

Ностерил тиббий асбоб-анжомларни қабул қилиш хонаси

Камида 30

Камида 45

Камида 60

2.

Ювиш хонаси

Камида 30

Камида 45

Камида 60

4.

Кимёвий воситаларни сақлаш учун омбор

Камида 40

Камида 40

Камида 40

4.

Тозалаш инвентарларини сақлаш учун хона (нотоза зона)

Камида 7

Камида 7

Камида 7

5.

Нотоза зона санитария тозалов хонаси

Камида 10

Камида 10

Камида 10

Тоза зона

6.

Тиббий асбоб-анжомларни ювиш хонаси

Камида 100

Камида 150

Камида 200

7.

Юмшоқ инвентарларни ўраш хонаси

Камида 100

Камида 150

Камида 200

8.

Юмшоқ инвентарларни ўраш хонаси

Камида 30

Камида 30

Камида 30

9.

Юмшоқ инвентарларни сақлаш хонаси

Камида 30

Камида 40

Камида 50

10.

Тоза зона санитария тозалов хонаси

Камида 10

Камида 10

Камида 10

11.

Тозалаш инвентарларини сақлаш учун хона (тоза зона)

Камида 7

Камида 7

Камида 7

12.

Сан узел

Камида 7

Камида 7

Камида 7

Стерил зона

13.

Стерилизация хонаси

1 та стерилизаторга камида 15 ҳар бир қўшимча стерилизатор учун камида 5

14.

Экспедитор хонаси (тарқатиш хонаси)

Камида 30

Камида 30

Камида 30

15.

Экспедиция (стерил тиббий мақсаддаги буюмларни сақлаш учун)

Камида 40

Камида 60

Камида 100

16.

Стерил зона санитария тозалов хонаси

Камида 10

Камида 10

Камида 10

Умумий хоналар

17.

Марказ мудири хонаси

30

30

30

18.

Ходимлар хонаси

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

19.

Бухгалтер хонаси

≥12

≥12

≥12

20.

Эркаклар учун кийиниш хонаси

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

21.

Аёллар учун кийиниш хонаси

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

12 м.кв. ва ҳар бир қўшимча ходимга +6 м.кв.

22.

Эркаклар учун санузел

Камида 6

Камида 6

Камида 6

23.

Аёллар учун санузел

Камида 6

Камида 6

Камида 6

24.

Аёллар учун ювиниш хонаси

Камида 7

Камида 7

Камида 7

25.

Эркаклар учун ювиниш хонаси

Камида 7

Камида 7

Камида 7

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хоналарни ички пардозлашга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.1. Стерилизация марказлари хоналарнинг ички пардозлаш уларнинг функционал вазифасига қараб, мос келадиган материаллардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.2. Хоналар деворлари, пол ва шиплари юзаси силлиқ, нуқсонсиз, намли тозалаш ва дезинфекция воситалари билан зарарсизлантиришга чидамли бўлиши керак. Пардозлаш ишларида панель конструкциялардан фойдаланганда уларнинг юзалари ҳам силлиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.3. Б тозалик синфлари хоналарнинг деворлари бутун баландлиги бўйлаб ва шип қопламаси силлиқ, нам ўтказмайдиган, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларни қўллашга чидамли бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.4. Ювиниш хоналари, ишлатилган чойшабларни саралаш ва сақлаш, чиқиндиларни вақтинча сақлаш хоналарида пардозлаш ишларида намликка чидамли материаллардан фойдаланилади. Пол юзалари сув ўтказмайдиган материаллар билан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.5. Раковина ва бошқа сан.техника жиҳозлари, шунингдек ишлатилганда деворларни ва тўсиқларни нам қилиши мумкин бўлган ускуналарни ўрнатиш жойларида девор ва тўсиқлар полдан камида 1,6 метр баландлик ва ускуна ва асбобдан 20 см кенгликда керамик плиткалар ёки бошқа намликка чидамли материаллари ишлатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.6. Шипларни пардозлашда юзалари силлиқ ва намли тозалаш ва дезинфекция қилиш имконини таъминлайдиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сув таъминоти ва канализацияга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.1. Барча янги ва қайта қурилаётган стерилизация марказлари марказлаштирилган сув таъминоти, канализация ва иссиқ сув таъминотига эга бўлиши керак. Ичимлик суви сифати санитария қоидалари талабларига мувофиқ жавоб бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.2. Янги ва қайта қурилаётган стерилизация марказлари учун иссиқ сув таъминоти тизимининг бузилиб қолиши ёки профилактик таъмирланиши ҳолатлари учун захира иссиқ сув таъминоти назарда тутилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.3. Ходимлар хоналари, кабинетлар, ҳожатхоналар ва бошқа ёрдамчи хоналар иссиқ ва совуқ сув таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.4. Санитария-эпидемиология режими ва тиббиёт ходимларининг қўл гигиенасига риоя этилиши талаб қиладиган барча хоналарда тирсакли (контактсиз, педалли ва ҳоказо) раковиналар, дозаторли суюқ (антисептик) совун ва антисептик эритмалари билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талаблар санитария-тозалов хоналари ва санузелларда ҳам ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.5. Стерилизация марказлари тиббий асбоб-анжомларни стерилизация олди тозалов ўтказиш хоналарида қўл ювиш учун алоҳида раковина ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Табиий ва сунъий ёритишга талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.1. Ходимлар хоналари табиий ёруғлик билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.2. Микроиқлимнинг меъёрий кўрсаткичлари ва мунтазам ҳаво алмашиниши таъминланганда табиий ёруғликсиз ёки сунъий ёритиш билан қуйидаги хоналарга рухсат этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) техник ва муҳандислик хоналари (иссиқлик пунктлари, насос, компрессор, вентиляция камералари, дистилляция хоналари, бинолардан фойдаланиш бўйича устахоналар, сервер хоналари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ходимлар хоналари (ходимлар билан машғулот ўтказиш хоналари, конференция заллари, дам олиш, овқатланиш хоналари, кийиниш хоналари, ювиниш хоналари, санузел);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ёрдамчи хоналар (экспедиция, юклаш, архивлар, барча турдаги омборхоналар, тиббий чиқиндиларни зарарсизлантириш хоналари, санитария-тозалов хоналари, санитария хоналари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.3. Стерилизация марказларида табиий ва сунъий ёритилганлик даражаси санитария меъёрлари ва қоидаларига мос келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.4. Рекреациялар сифатида ишлатилган йўлаклар ён ёки тор томондан табиий ёритилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.5. Сунъий ёритилганлик (умумий ва маҳаллий), ёруғлик манбаи, лампа тури ушбу санитария қоида ва меъёрларининг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.6. Шипга ўрнатиладиган умумий ёритиш чироқлари узлуксиз (ёпиқ) ёруғлик тарқатгичига эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.7. Компьютер техникаси билан жиҳозланган иш жойларида ёруғлик персонал электрон-ҳисоблаш машиналарига, ишларни ташкил қилишга бўлган гигиеник талаблар ҳамда амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хоналарнинг иситилиши, вентиляцияси, микроиқлими ва ҳаво муҳитига талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1. Хоналар ҳавосини иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари хоналардаги микроиқлимнинг ва ҳаво муҳитининг нормал параметрларини таъминлаши лозим. (2-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.2. Иситиш ускуналари чанг сўрилмайдиган, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалари таъсирига чидамли ва силлиқ юзага эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.3. Марказий иситиш тизимларида иссиқлик ташувчи сифатида иситиш асбобларида 70 — 85 оС ҳароратдаги сувдан фойдаланилади. Иситиш тизимларида бошқа суюқликлар ва эритмалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.4. Маҳаллий иситиш манбаидан ушбу манбага санитария-эпидемиология хулосаси бўлганда фойдаланиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.5. Стерилизация маркази бинолари механик ва/ёки табиий ишга тушириладиган кирувчи-тортувчи вентиляция тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.6. Механик кирувчи-тортувчи вентиляция тизимлари паспортлаштирилган бўлиши керак. Механик кирувчи-тортувчи вентиляция ва кондиционерлаш тизимларидан фойдаланиш (хизмат кўрсатиш) ташкилотнинг масъул шахси ёки бошқа ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилади. Механик вентиляция ва кондиционерлаш тизимларининг ишлаш самарадорлигини текшириш йилига 1 марта текшириш, жорий таъмирлаш (зарурат бўлганда), шунингдек тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.7. Вентиляция тизимларидан фойдаланганда шовқин ва тебранишга бўлган талаблар инобатга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.8. Асептик хоналарда ҳавонининг кириши унинг сўрилишидан юқори бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.9. Хоналарнинг тозалик синфлари, ҳаво муҳитида бактериялар билан ифлосланиш даражаси, ҳарорат ва ҳаво алмашинуви ушбу санитария қоида ва меъёрларининг 2-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.10. Вентиляция тизимларини лойиҳалаштиришда ва уларни эксплуатация қилишда ҳаво массаларининг «нотоза» хоналардан «тоза» хоналарга ўтишини истисно этиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.11. Ҳаво алмашинувининг даврийлиги ҳаво ҳарорати ва намлигини таъминлаш бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Тозалик даражаси бўйича Б синфга оид мансуб хоналарда нисбий намлик 60 фоиздан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоналардаги ҳарорат ва ҳаво алмашинувини ташкил қилиш 1-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.12. Барча хоналарга ҳаво юқори зонага узатилади. Ҳавони юқори зонадан чиқариш назарда тутилади, бунда ҳаво иккита зонадан чиқарилади: 40 фоизи — юқори зонадан ва 60 фоизи — пастки зонадан (полдан 30 — 60 см юқори).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.13. Беркитувчи мосламалар (шу жумладан тескари клапанлар) ҳавони рухсат этилмаган оқиб келишини истисно этиш учун кирувчи ва тортувчи вентиляция тизимларига ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.14. Стерил зоналарда тортувчи вентиляция тизимларига ҳавони зарарсизлантириш мосламалари ёки нозик тозалаш фильтрлари ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.15. Вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари учун ташқи ҳаво пол юзасидан камида 2 м баландликдаги тоза зонадан тортилади. Олиб келувчи мосламалардан узатиладиган ташқи ҳаво қўпол ва нозик тозалаш фильтрлари ёрдамида тозаланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.16. Б тозалик классига мансуб хоналарга узатиладиган ҳаво чиқиш жойида микроорганизмларнинг инактивацияси самарадорлиги камида 95 фоизга таъминланиши керак, шунингдек юқори самарали фильтрацияни таъминлайдиган қурилмалар (хепофильтрлар) ўрнатилади. Юқори тозалаш фильтрлари йилига камида 2 марта алмаштирилиши ёки ушбу қурилма йўриқномаси асосида алмаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.17. Б тозалик синфига мансуб хоналарда ҳарорат ва намликни таъминлаш учун белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун рухсат берилган тизимлар ва ускуналардан фойдаланган ҳолда ҳавони кондиционерлаш назарда тутилиши керак. Лойиҳалаштиришга мувофиқ В синфдаги хоналарни кондиционерлаш тизимлари билан жиҳозлаш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.18. Санузеллар учун алоҳида ҳавони сўриш мосламалари ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.19. Ходимлар кабинетлари, маъмурий ва ёрдамчи хоналарда комфорт ҳаво ҳароратини сақлаб туриш мақсадида фильтрларни ҳамда иссиқлик алмаштириш камераларини ишлаб чиқарувчи тавсияларига мувофиқ, ҳар чоракда 1 марта тозалаш ва дезинфекция қилиш шарти билан, сплит-тизимлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.20. Ювиниш хоналари, санузеллар, нотоза зона хоналари, чиқиндиларни сақлаш хоналари, дезинфекция воситалари, реактивлар ва бошқа ўткир ҳидли моддаларни сақлаш омборларида уюшган оқим қурилмасисиз, механик ишга тушириладиган тортувчи вентиляция назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.21. Хоналардаги ҳаво муҳитида бактериал ифлосланиш даражалари, уларнинг функционал вазифаси ва тозалик синфидан келиб чиққан ҳолда ушбу санитария қоида ва меъёрларининг 2-илова асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.22. Вентиляция тизимлари ускуналарини жойлаштириш учун кирувчи ва тортувчи тизимлар учун алоҳида ажратилган махсус хоналар берилиши керак. Каналли вентиляция ускунасини йўлакларда шип тагида ҳамда одамлар доим бўлмайдиган хоналарда жойлаштириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.23. Кирувчи вентиляция ва кондиционерлашнинг ҳаво қувурлари ички юзаси сўрилмайдиган бўлиши ва хонага ҳаво тортувчи қувурларнинг ёки ҳимоя қопламаларининг материали заррачалари ажралишини истисно этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.24. Ҳаво қувурлари, ҳаво тарқатувчи ва қабул қилувчи панжаралар, вентиляция камералари, вентиляцион қурилмалари ва бошқа қурилмалар тоза тутилиши, механик зарарланмаган, емирилмаган, герметиклиги бузилмаган бўлиши керак. Вентиляцион камералардан бошқа мақсадларда фойдаланиш таъқиқланади. Вентиляцион камералар хоналари ҳар ойда камида 1 марта, ҳаво тортувчи шахталар эса ҳар ярим йилда камида 1 марта тозаланиши керак. Вентиляция тизимларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш бир йилда камида 1 марта, фильтрларни алмаштириш эса ишлаб чиқарувчининг техник регламентларига мувофиқ амалга оширилади. Дезинфекция ишлари ҳар чоракда камида 1 марта ўтказилади. Жорий носозликлар, нуқсонлар дарҳол кечиктирмасдан бартараф этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.25. Кирувчи ва сўрувчи панжаралар бир хона доирасида бир-биридан мумкин қадар узоқда бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.26. Хоналарнинг том қисми ва ертўлалар кемирувчилар ва бошқа синантроп ҳашаротлар тушишидан ҳимояланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.27. Стерилизация маркази маъмурияти томонидан микроиқлим параметрлари ва ҳаво муҳитидаги микроблар тарқалганлиги кўрсаткичлари ҳар чоракда камида 1 марта, ҳаво муҳитининг кимёвий моддалар билан ифлосланганлиги эса ҳар 6 ойда камида бир марта назорат қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.28. Микроиқлим ва ҳаво тозалигининг норматив параметрларини таъминлаш учун ташқи ҳавони қўшилиши ҳисоб-китоб бўйича ва юқори самарадор фильтрларни ўрнатиш шарти билан бир хона учун ҳавони қайта айланишига рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тиббий асбоб-анжомлар йиғиш, ташиш, дезинфекция ва стерилизация қилишга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1. Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни ташишга тайёрлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.1. Тиббиёт асбоб-анжомлар ва буюмларни йиғиш ва ташиш ушбу мақсадлар учун алоҳида ажратилган транспорт воситалари ёрдамида ҳар куни иш вақтида, белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.2. Ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар стерилизация марказига транспортировка қилишдан олдин улар даволаш-профилактика муассасалари бўлимларида ишлатилгандан кейин дарҳол оқиб турган сувда чайилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.3. Кейинги босқичда ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар олдиндан зарарсизлантирилмасдан қопқоқ билан ёпиладиган пластмасса идишларга йиғилади ва даволаш-профилактика муассасаси тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни вақтинчалик сақлаш хонасига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.4. ДПМнинг тиббий асбоб-анжомларни вақтинчалик сақлаш хонаси шартли равишда 2 та зонага ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлатилган тиббий асбоб-анжомларни сақлаш учун сув билан таъминланган зона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерил контейнерларни сақлаш зонаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.5. Ушбу хонада ишлатилган тиббий асбоб-анжомларга махсус кўпиксимон аэрозоль сепилади. Аэрозоль бўлмаган ҳолатларда тиббий асбоб-анжомлар сувга тўлиқ чўктирилган ҳолда ташилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.6. Тиббий асбоб-анжомларни питтинг (нуқтали) коррозияга ва уларни занглаб ёрилишига йўл қўймаслик учун пўлатдан ишланган асбоб-анжомларни изотоник эритмада (масалан, физиологик тузли эритмалар), таркибида хлор сақловчи дезинфекцияловчи эритмада ёки бошқа дезинфектантарда зарарсизлантириш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.7. Ишлатилган жарроҳлик чойшабларини йиғиш учун махсус идишлардан (зич мато, клеёнка ва полипропилендан ишланган қопчалар, қопқоқли пластмасса сиғимлар, чойшаблар учун аравачалар ва ҳ.к.) фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.8. Тиббий асбоб-анжомларни занглаши ва уларни тозалашда қийинчиликларни олдини олиш учун ишлатилган тиббий асбоб-анжомларни узоқ муддатга, яъни тунга ёки дам олиш кунларига қолдириш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.9. Шарнирли асбобларни (қайчилар, қисқичлар, тутқичлар) самарали тозалаш учун улар юзаларнинг ёпилиб қолишини камайтириш учун очиқ ҳолда бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.10. Қисмларга ажратиладиган тиббий асбоб-анжомларни ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.11. Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни махсус ажратилган автотранспортда стерилизация марказига транспортировка қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.12. Ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар аравачалар солинган транспорт воситалари улар туширилгандан кейин белгиланган тартибда дезинфекция қилинади. Транспорт воситасини дезинфекция қилиш учун пуркагич (гидропульт) ёки латталар (ветощь), шунингдек дезинфекцияловчи воситаларнинг ишчи эритмаларини тайёрлаш учун идишлар билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.13. Ишлаш жараёни стерилизация марказига ишлатилган тиббий асбоб-анжомларни қабул қилиш билан бошланиб, стерилизация қилинган асбоб-анжомларни даволаш-профилактика муассасасига транспортировка қилиш билан якунланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.14. Ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар контейнерлари нотоза зонада аравачаларга юкланади ва ювиш машинасида ювилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.15. Контейнерлар ювиб бўлингандан кейин тиббий асбоб-анжомлар ушбу меъёрий ҳужжатнинг 7.2-бандига мувофиқ қўлда ювилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.16. Зарур ҳолларда асбоб-анжомлар ушбу меъёрий ҳужжатнинг 7.4-бандига мувофиқ ультратовуш ювиш машиналарида қўшимча тарзда ювилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.17. Асбоб-анжомлар қўлда ёки ультратовушли ювилгандан кейин нотоза зонада стерилизация олди тозалов ишларини ўтказиш учун ювувчи-дезинфекцияловчи машинасига жойлаштирилади ва ювилгандан кейин тоза зонадан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.18. Дастлабки икки босқичли тозалашдан кейин асбоб-анжомлар лупа ёрдамида яширин қон ва оқсил қолдиқлари юзасидан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.19. Тиббий асбоб-анжомлар ва боғлов материаллари ушбу меъёрий ҳужжатнинг 7.5-бандига мувофиқ қадоқлаб ўралади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.20. Ҳар бир иш жойида нусха кўчириш тартиби кўрсатилган ҳолда штрих-кодлар намуналари таъминланади. Қадоқлаб ўралган асбоб-анжомлар контейнерларга жойлаштирилади, фойдаланувчининг персонал штрих-коди қайд этилади ва стерилизацияга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1.21. Тиббий асбоб-анжомлар турига қараб стерилизация ҳарорати ва экспозицияси режими танланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2. Тиббий асбоб-анжомларни қўлда ҳамда ювувчи машина ёрдамида тозалаш ва дезинфекция қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.1. Тиббий асбоб-анжомларни қўлда тозалаш учун фаол ва оқсилларни фиксация қилмайдиган таркиби ферментли ёки фермент сақламайдиган фаол технологик химикатлар қўлланилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.2. Тозалаш воситаларини қўллаганда ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларини, айниқса концентрация ва ҳароратга оид кўрсатмаларини, инобатга олиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.3. Тиббий асбоб-анжомларни ювишда ҳар куни ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларининг ишчи эритмаларидан фойдаланилади. Ювувчи-дезинфекцияловчи воситалар ишчи эритмалари тез-тез алмаштириш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.4. Тиббий асбоб-анжомларни тозалаш учун юмшоқ, силлиқ салфеткалардан, пластик чўткалардан ёки ювиш пистолетларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бўшлиқли асбоб-анжомлар учун ишлаб чиқарувчи тавсия қилган (типи ва ўлчами бўйича) чўткалардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.5. Қўлда ўтказилган ювиш ва дезинфекция тозалов ишларидан сўнг тиббий асбоб-анжомлар етарли миқдордаги оқар сувда ювилади. Ушбу жараёнида тиббий асбоб-анжомлар ёпишиб қолган заррачалардан тозаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.6. Асбоб-анжомларда сув доғларини ҳосил бўлишини олдини олиш учун якуний ювиш ишлари учун деминераллаштирилган (фильтрдан ўтказилган) сувдан фойдаланиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.7. Асбоб-анжомлар ювилгандан кейин дарҳол қуритилиши керак. Қуритишда мойли аралашмалардан ҳоли сиқилган ҳаво билан қуритиш айниқса самарали таъсир қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.8. Шарнирли асбоб-анжомлар ювувчи-дезинфекцияловчи восита ишчи эритмасига, уларнинг юзалари беркилиб қолмаслиги учун тўлиқ очилган ҳолда жойлаштирилиши керак. Трубка ва канюля каби тор тирқишли асбоб-анжомларга, шунингдек бўшлиқли асбоб-анжомларга ишлов бериш катта эътиборни талаб қилади. Уларнинг ички юзаларини ёпилиб қолишини олдини олиш учун уларнинг ички юзалар дезинфекцияловчи эритмага тўлиқ чўктирилганлиги назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.9. Стоматологик асбоблар-анжомларга жарроҳлик амалиётида ишлатиладиган тиббий асбоблар-анжомлар каби ишлов бериш мумкин. Ушбу турдаги асбоблар-анжомлар ички қисмини тозалаш ва сақлаш учун ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия қилинган восита ва усуллардан фойдаланиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.10. Махсус пўлатдан бўлмаган материаллардан тайёрланган стоматологик асбобларни, материалнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, фақат махсус дезинфекцияловчи ва ювувчи эритмалар билан тозалаш мумкин. Тиббий асбоблар-анжомлар занглашини бартараф этиш учун улар ювилгандан кейин дарҳол қуритилиши, кейин стерилизация учун мос занглашга қарши восита билан ишлов берилиши керак. Керамика ёки пластик материалдан ишланган силлиқловчи дискларга ишлатиладиган дезинфекцияловчи ва ювувчи воситалар ушбу асбобларга мос келиши текширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.11. Кам инвазив хирургик муолажалар учун ишлатиладиган асбоб-анжомлар ва қаттиқ эндоскоплар осон механик шикастланиши мумкин. Бўшлиқ ва каналлари мавжуд тизимлар ва компонентларни етарлича самарали тозалаш учун уларга айниқса яхшилаб ишлов бериш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.12. Эгилувчан эндоскопларга ишлов беришни бошлашдан олдин клапанлар ва қалпоқчалар ечиб олинади. Тегишли ҳимоя қалпоқчалари ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига қараб кийдирилади. Эгилувчан эндоскоп тозалаш учун ювувчи ёки ювувчи-дезинфекцияловчи эритмали ваннага бўктирилади ва ташқаридан яхшилаб артилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.13. Эгилувчан эндоскоп каналлари ушбу асбоб учун мўлжалланган чўтка билан тозаланади, кейин ювувчи ёки ювувчи-дезинфекцияловчи эритма билан ювилади. Эндоскопнинг дистал қисми ишлаб чиқарувчининг кўрсатмасига мувофиқ тозаланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3. Тиббий асбоб-анжомлар ювувчи-дезинфекцияловчи машинада тозалаш ва дезинфекция қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.1. Тиббий асбоб-анжомларни ювиш машинасида тозалаш ва дезинфекция қилиш асосан қуруқ жойлангандан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.2. Тиббий асбоб-анжомлар нам жойланганда тозалаш ва дезинфекция учун ишлатиладиган воситалар кам кўпирувчан бўлиши керак, чунки кўпик ювиш босимини ва машинада ювиш самарадорлигини анча камайтириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.3. Кучли ифлосланган асбоблар (стоматологик асбоблардаги қуриб қолган мато қолдиқлари, ёпишиб қолган пломбалаш материаллари ва ҳ.к.) га, машинага солишдан олдин дастлаб қўлда ишлов берилиши ёки ультратовушли ваннада ювиб ташланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.4. Ювувчи-дезинфекцияловчи машина ёрдамида самарали ювиш ва дезинфекция қилиш учун тўрсимон лотокларни, кассеталарни, ушлагичларни ва бошқаларни машинага тўғри жойлаштириш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.5. Шарнирли асбоб-анжомлар очилган ҳолатда жойлаштириши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.6. Тиббий асбоб-анжомлар ювувчи эритмалар билан ювилишини таъминлаш мақсадида улар тўрсимон лотокларга зич жойлаштирилмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.7. Тиббий асбоб-анжомларни машинага жойлаштиришда уларнинг механик таъсирчанлиги ва чидамлилиги инобатга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.8. Тиббий асбоб-анжомлар белгиланган дастурда зарарсизлантириш тугагандан кейин дарҳол машинадан олиниши керак, чунки ёпиқ машинада узоқ қолиб кетганда қолдиқ намлик занглашни келтириб чиқариши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.9. Машинада ювиш ва дезинфекциялаш учун термик ва кимёвий термик усуллардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.10. Термик ва кимёвий-термик дезинфекция билан тозалаш дастури қуйидаги босқичлардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки ювиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тозалаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи оралиқ ювиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча оралиқ ювиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
термик дезинфекция/охирги ювиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.11. Тиббий асбоб-анжомларни термик усулда зарарсизлантиришда дезинфекция ишлари +65 °C дан юқори ҳароратда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.12. Термолабил тиббий асбоб-анжом ва буюмлар зарарсизлантиришда кимёвий-термик усуллардан фойдаланилади. Ушбу ҳолатда ювишдан кейин машинада дезинфекциялашга мўлжалланган дезинфекция воситасидан фойдаланилади. Тиббий асбоб-анжомларни ювиш ва қуритишнинг барча этапларида ҳарорат чегараланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.3.13. Термик усулда дезинфекция қилиш усулида сувнинг ҳарорати датчиклар орқали назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.13.14. Термик ва кимёвий-термик дезинфекция ишлари сифатини назорат қилиш учун ювувчи-дезинфекцияловчи машинага иш бошланишидан олдин ювишнинг биринчи циклига тестлар қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4. Тиббий асбоб-анжомларни ультратовуш билан тозалаш ва дезинфекция қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.1. Ультратовушли ишлов бериш зангламайдиган пўлатдан ва қаттиқ пластмассадан ишланган тиббий асбоб-анжомларни (эластомерлардан ташқари) қўшимча тозалаш учун махсус мўлжалланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.2. Механик таъсирга чидамсиз асбоблар (микрохирургик, стоматологик асбоблар) учун, ультратовуш ёрдамида ишлов бериш бир вақтнинг ўзида пухта тозалаш ва дезинфекциялаш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.3. Ультратовуш ёрдамида тозалаш қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўлда тозалаш жараёнларига қўшимча равишда самарали механик тозалаш усули сифатида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тозаланиши қийин бўлган ифлосланишларни бартараф этиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машинада тозалаш усулининг таркибий қисми сифатида қўшимча тозалаш учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.4. Ультратовушли тозалашдан оптимал фойдаланиш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ультратовуш ванна йўриқномаларига мувофиқ тўлдирилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувга тиббий асбоб-анжомларни ювиш ва зарарсизлантириш қилишга мувофиқ келадиган ювувчи ёки ювувчи-дезинфекцияловчи воситасидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ультратовушли зарарсизлантиришда ювувчи ва дезинфекция қилувчи воситалар концентрацияси, ҳарорати ва экспозицияси ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига риоя қилиниши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ультратовуш ванна хона ҳароратидаги сув билан тўлдирилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ультратовушли тозалашда ишлатилаётган сувнинг ҳарорати +45 °C дан юқори бўлса оқсиллар денатурацияси туфайли тиббий асбоб-анжомлар юзасида қатламлар ҳосил бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.5. Тўғри тайёрланган ваннадан ташқари, қуйидаги асосий қоидаларга ҳам риоя этилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар суюқликка тўлиқ бўктирилган бўлиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шарнирли тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар тозалаш жараёнида, юзаларнинг ёпилиб қолишини камайтириш учун очилган ҳолда бўлиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар устма-уст эмас, балки ёнма-ён тахланган бўлиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомлар ультратовушли тозалаш жараёнига тўсқинлик қилмайдиган тўрсимон лотокларга (сим тўрли лотоклар ёки тешикли листдан тайёрланган лотокларга) жойлаштирилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдони бўйича катта деталлар ультратовуш ванналарига акустик соя ва зоналар ҳосил қилмайдиган тарзда жойлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.6. Ультратовушли ванна ичидаги суюқлик ҳар куни алмаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.7. Дезинфекцияловчи восита эритмасидан ишлаб чиқарувчи йўриқномасига асосан узоқ вақт фойдаланилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.4.8. Ультратовушли тозалаш самарадорлигининг пасайиши ва юқори даражадаги ифлосланишга олдини олиш учун дезинфекция воситаларининг ишчи эритмалари мазкур препарат йўриқномасига мувофиқ тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5. Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни қадоқлашга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.1. Стерилизация ўраш материаллари тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилишдан олдин ўраш ва уларни стерилизация қилингандан кейин ишлатгунга қадар ва транспортировка қилишда стерил ҳолатда сақлашга мўлжалланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.2. Тиббий асбоб-анжомларни ўраш материаллари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танланган стерилизация усулида ишлатиш учун мўлжалланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳавони ташқарига чиқиб кетиши ва стерилизация агентини ичкарига киришини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий асбоб-анжомларни сақлаш ва ташиш жараёнида стерилликни сақлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрам ичидаги тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерил ҳолда олиш имконини бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.4. Тиббий асбоб-анжомлар ва чойшаблар ва бошқа материалларни ўраш стерилизация қилинаётган материалдан ҳавонинг тўлиқ чиқариб юборилиши ва стерилизация агентининг энг чуқур нуқталарига етиб боришига имкон бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.5. Оқ тиббий крафт-қоғоз, ламинация қилинган шаффоф плёнкадан тайёрланган ўраш материаллари антибактериал ва ишончли ҳимояни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.6. Боғлов хоналари учун ишлатиладиган ўраш материаллари ушбу хоналарда стерил стол ёймасдан ишлаш имкониятини бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.7. Стерилизация учун ажратилган тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларда стерилизация олди тозалов ишлари ўтказилади, хирургик операция учун ишлатиладиган чойшаблар эса ювилиб, қуритилгандан кейин пакетларга (шу жумладан рулон материалдан тайёрланган) жойлаштирилади. Бунда буюмлар ишчи қисми билан пакетларнинг очиқ томонига (тўлдириш томонга) қаратиб жойлаштирилади. Рулонли материаллардан тайёрланган пакетларга буюмларни жойлаштиришда, буюмнинг ишчи қисми очиладиган жойига қарама-қарши томонга қаратилган бўлиши керак. Пакетларнинг чоклари ёрилиб кетмаслиги учун улардаги буюмлар сиғимнинг ¾ қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Ўраш материалларини санчувчи (игналар ва бошқалар) ва кесувчи (скальпеллар, резекцион пичоқлар ва бошқалар) асбоблар жойлаштирганда йиртилишини олдини олиш учун турли ҳимоя усуллари, яъни буюмлар кетма-кет икки марта ўраш, кесувчи асбобларнинг ишчи қисмлари тоза дока ёки қоғоз салфеткаларга ўралади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.8. Буюмлар солинган пакетлар термик усулда пайвандлаш аппаратлари ёрдамида ва бундан истисно тариқасида — индикаторли ёки индикаторсиз ёпишувчан тасмалар ёрдамида беркилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.9. Пакетлар ёпилишидан олдин қўл билан уни ёпиқ томондан очиқ томонга йўналтирган ҳолда (иложи борича) ҳавони чиқариб ташлаш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.5.10. Стерилизация қилинган тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни узоқ сақлаш учун стерилизация марказида микрофильтрли контейнерлар ёки стерилизация қилингандан кейин автоматик тарзда герметик ёпиладиган клапанли стерил контейнерлардан фойдаланилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилишга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1. Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация маркази барча турдаги тиббий асбоб-анжомлар, жумладан ҳам иссиққа чидамли, ҳам термолабил тиббий буюмлар ва материалларни стерилизациясини таъминлаши керак. Бундан келиб чиққан ҳолда стерилизация ишлари термик ва кимёвий (совуқ) усулларга ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1.1. Термик стерилизация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1.2. Термик стерилизация ишлари буғ ёрдамида олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1.3. Буғ билан стерилизация қилишнинг асосий сифат мезонларидан бири стерилизацион камера ва тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлардаги каналлари ҳамда бўшлиқлардаги ҳавони тўлиқ чиқаришдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1.4. Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилишда фақат замонавий форвакуумли стерилизаторларидан фойдаланилади. Форвакуум усулида ҳаво нафақат камера бўшлиқларидан, балки тешикли материаллардан (чойшаб ва боғлов материалларидан), шунингдек тиббий буюмлар бўшлиқлари ва каналларидан пульсацияловчи вакуум ёрдамида буғ юбориш ва ҳосил бўлган буғ-ҳаво аралашмани вакуум даражасигача йўқотиш орқали бутунлай чиқариб ташланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1.5. Стерилизатор маркасини танлашда қуйидагиларга эътибор қилиниши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизациянинг критик параметрларига: ҳарорат, вакуум чуқурлиги, буғнинг босими, экспозиция, стерилизация цикли давомида буғ камерасидан конденсатни оператив равишда чиқариб ташлашни таъминлашда хатоларни блокировка қиладиган автоматика мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизатор иши сифатини текшириш режимлари: камера герметиклиги бўйича вакуум-тест ҳамда стериллаш камерасидан ҳавонинг яхши чиқарилганлиги бўйича Бови-Дик тести;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизация қилинадиган буюмлар ва материалларни юклаш ва туширишнинг механизацияланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камера эшикларининг автоматик ёпилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизаторни локал компьютер тармоғи билан боғлаш имконияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизация циклини автоматик қайд қилиш ва принтерда қоғозга чиқариш имконияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стериллаш цикли вақтида юзага келган хатолар кодини стерилизатор панели дисплейига чиқариш ва қайд этиш, уларни принтерда қоғозга тушириш мумкинлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизация жараёнини валидация қилиш имконияти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2. Кимёвий «совуқ» стерилизация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2.1. Кимёвий «совуқ» стерилизация этилен оксиди билан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2.2. Этиленоксид ёрдамида стерилизация қилиш кучли бактерицид таъсирга эга бўлиб, ниҳоятда токсик, мутаген ва канцероген хусусиятга эга. Замонавий этиленоксидли стерилизаторлар тиббиёт ходимлари учун мутлақо хавфсиз тарзда фойдаланиш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2.3. Этилен оксиди билан стерилиация қилиш ёки ЭО-стерилизация вакуум шароитида, паст ҳароратларда, яъни 37 — 55 °С да ўтказилади. Ушбу хусусиятлари билан ЭО-стерилизация универсал ҳисобланиб, унда ҳар қандай тиббий буюмлар ва материаллар, шу жумладан эндоскоплар, лапароскоплар, электроника, имплантатларни ҳам стерилизация қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2.4. Стерилизация марказида этилен оксидли ёки формальдегидли стерилизатор иккита, яъни тоза ва стерил зонада алоҳида вентиляция тизимига эга бўлган хонада ўрнатилади. Стерилизатор ишлаётган вақтда махсус сенсорлар билан хонадаги газ миқдори ўлчаб борилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2.5. Формальдегидли ва этиленоксидли стерилизация қилиш учун буғли стерилизатор каби махсус стерилизация индикаторларига эга бўлган ўраш материалларидан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3. Плазмали стерилизация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3.1. Пероксидли плазмали стерилизация этилен оксидли ва формальдегид буғлари билан стерилизацияга альтернатива сифатида фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3.2. Пероксидли плазмали стерилизация турида стерилизация агенти сифатида 50 — 58% перекись водород ва унинг паст ҳароратли плазмадан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3.3. Плазмали стерилизация қуруқ атмосферада паст ҳароратда (60 ºС гача) олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3.4. Плазмали стерилизаторда тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларнинг деярли барча турлари ва хиллари, жумладан, жарроҳлик, травматологик, стоматологик, офтальмологик, микрохирургик асбобларни, толали ёруғлик ўтказгичларини, лазерли ва нур ўтказгичларни, электр симлари ва кабелларни, электр ва электрон қурилмаларни, асбоблар дастаклари, нафас олиш контурларини ҳамда юқори ҳарорат ва намликда стерилизация қилиш мумкин бўлмаган ёки ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия қилинмаган бошқа тиббий буюмларни стерилизация қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3.5. Плазмали стерилизация хонасига алоҳида вентиляцияга бўлган талаблар талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3.6. Плазмали стерилизация ўрнатилган хона ҳарорати 40 ºС дан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Буғли стерилизаторларни (автоклав) ўрнатиш учун хоналарга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.1. Буғли стерилизаторлар ушбу хоналарга қўйиладиган асосий талабларга (ерга уланган, электрэнергия, сув ва канализация тизимига уланган) риоя этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.2. Буғли стерилизаторларни ўрнатишда ишлаб чиқарувчининг талаблари ҳисобга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.3. Буғли стерилизаторлар ўрнатиладиган ҳамма хоналар табиий ва сунъий ёритилган, деразаларда фрамуга ёки форточкалар, кирувчи-сўрувчи вентиляция бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.4. Буғли стерилизаторлар ўрнатилган хона эшиклари ташқарига очиладиган бўлиши ҳамда ҳаттоки буғли стерилизаторлардан фақат биттаси ишлаган пайтда ҳам ёпилмаслиги керак. Эшиклар ойнали бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.5. Таянч юза текис, горизонтал бўйича тўғрилаб олинган бўлиши керак. Пол сув ўтказмайдиган қаттиқ материалдан (плитка, бетон, қаттиқ қуйма материал ва ҳ.к.) ишланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.6. Хоналар деворлари, шипи, пол қопламаси ва бўёғи санитария тозалов ишларига чидамли бўлиши ва бунда ёқимсиз ҳидлар ҳамда токсик моддалар чиқармаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.7. Электр симларини ўтказиш амалдаги қоидаларга мувофиқ бажарилиши керак. Юқори даражали ҳимояни таъминлаш учун ҳимоя симини улаш (ўзаро улаш)га аппарат корпусининг қуйи қисмидаги ҳимоя қисқичи хизмат қилади. (бириктирувчи қутидан ҳимоя сими учун қисқич ёнида). Аппаратнинг олдида, унга бевосита яқин жойда, хизмат кўрсатувчи ходимларга монелик қилмайдиган тарзда, уч фазали асосий ўчирувчи ўрнатилган бўлиши, у «ўчирилган», «ёқилган» ҳолатлари аниқ кўрсатилган тарзда қурилманинг ажратувчи элементи сифатида қайд этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.8. Барча буғли стерилизаторлар эксплуатация ҳужжатлари (паспорт)га мувофиқ ерга уланган бўлиши керак. Ерга уловчи ўтказгичлар сифатида сув қувурларидан, марказий иситиш тармоқларидан, ёнувчи ва портловчи аралашмалар учун қувурлардан фойдаланиш таъқиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9.9. Стерилизатор фақат ваколатли шахс томонидан ўрнатилиши ва фойдаланишга топширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Форвакуумли стерилизаторлар ишлаш сифатини назорат қилишга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.1 Форвакуумли стерилизаторлар камерасидан ҳавонинг тўлиқ чиқишини даврий равишда назорат қилиш учун Бови-Дик тест пакетларидан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.2. Бови-Дик тест пакетлари инерт қоғоздан тайёрланган марказида индикатор қоғози жойлаштирилган кўп қаватли пакетга ўралган тест-индикатордир. Индикатор композицияси индикатор қоғозида қор учқунлари кўринишидаги нақшларни ҳосил қилади. Индикатор композиясидаги ранг кўрсаткичи кул-ҳаво рангдан оч пушти-бинафша рангга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.3. Иш жараёнида ушбу тест пакетлардан фойдаланиш стерилизатор камерасининг герметик ёпилмаганлиги, форвакуум насоси ва клапанларининг ишламаслиги билан боғлиқ камчиликлар сабабли стерилизатор камерасидан ҳавонинг тўлиқ чиқмаётганлиги каби камчиликларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.4. Бови-Дик тест пакетлари қуйидаги ҳолатларда ишлатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизаторларда монтаж ва таъмирлангандан кейин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стерилизаторларни эксплуатация қилиш жараёнида режали даврий (ҳар ҳафтада) назорат вақтида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
физикавий ва кимёвий усуллар ёрдамида ўтказилган жорий назорат ишларида қониқарсиз натижалар аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бактериологик текширув натижасида ностерил намуналар аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.5. Стерилизаторларни ишлаш ҳолатини жорий назорат ишлари стерилизация маркази ходими томонидан, уларни монтаж ва таъмирлаш ишларидан сўнг текшириш монтаж ва техник хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6. Бови-Дик тест пакетлари ёрдамида стерилизаторлар ҳавони чиқишини текшириш тартиби қуйидагича ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.1. Бови-Дик тест пакетлари фақат бир марта ишлатилади. Ишлатиш муддати ўтган тест-пакетлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.2. Буғли стерилизаторлар уларнинг йўриқномасига қараб эксплуатация қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.3. Стерилизацион камера эшиги очилади ва стерилизатор камера металл решетка таглигига 50 — 100 мм баландликда тест пакет қўйилади. Кейин камера эшиги ёпилиб ва стерилизацион камера 134+3 оС 3,5 мин. параметрли технологик циклда қиздирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.4. Стерилизация цикли тугагандан кейин стерилизацион камера эшиги очилиб, Бови-Дик тест пакетлари олинади ва бўш камерага юза томони билан горизонтал равишда солинади. Тест-пакет камера деворлари ва эшигига тегмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.5. Тест цикли тугагандан кейин Бови-Дик тест пакетлари стерилизацион камерадан олинади ва совитиш учун столга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.6. 1-синфга оид индикатор юза қисми ўрамда кўрсатилган рангга кириши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.7. Бови-Дик тест пакетлари очилиб, ўралган қоғоз устки қисми олинади. Инерт қоғоз ўртасидаги индикатор лист олиниб, бутун қоғоз бўйлаб диққат билан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.8. Индикатор композиясидаги ранг кўрсаткичи бутун қоғоз бўйлаб кул ранг-ҳаво рангдан оч пушти-бинафша рангга кирган бўлса, текшириш натижалари ижобий ҳисобланади ва стерилизаторни эксплуатация қилишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.9. Агар индикатор қоғоздаги ранг кўрсаткичи бўйича бир хил рангга эга бўлмаса, қоғоз ўртасида кул ранг ёки кўк ранг ёки кўк-бинафша ранг аниқланса, стерилизатор бузилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.10. Бундай ҳолатда стерилизатордаги камчиликлар бартараф этилиб, Бови-Дик тест пакетлари ёрдамида текширилиб, ижобий натижа олингандан кейин эксплуатация қилишга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10.6.11. Ишлатилган индикатор қоғозлари ҳимоя қатлами ёпишувчи қаватдан олингандан кейин «Стерилизаторларни ишини назорат қилиш журнали»га ёпиштирилади ва ушбу журнал архивда 5 йил мобайнида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стерилизаторларни ишлашини назорат қилиш
ЖУРНАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бошланиши 20___ й. «_____» __________

Тугаши 20___ й «_____» __________.

Сана

Стерилизатор маркаси

Стерилизация қилинаётган буюм

Ўралиши

Режим

Стерилизация қилиш вақти

Тест назорат

Имзо

Стерилизация қилинаётган буюм номи

Сони

босим

ҳарорат

Стерилизациянинг бошланиши

Стерилизациянинг тугаши

биологик

термик

кимёвий

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Стерилизация марказида хирургик чойшабларини ювишга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.1. Операцион чойшабларга жарроҳлик халатлари, сочиқлар, оқликлар, ниқоблар, қалпоқчалар ва бахилалар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.2. Хирургик йўналишдаги стационарларда ишлатиладиган барча операция чойшаблари дезинфекция қилиниши, ювилиши ва стерилизация қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.3. Кўп маротаба ишлатиладиган операция чойшабларга маркировка қилинган бўлиши ва уларни ювиш учун махсус қопчаларда бошқа чойшаблардан алоҳида топширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.4. Хирургик чойшабларни ювиш учун стерилизация маркази таркибида кирхона ташкил этилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.5. Кирхонада чойшабларни ювишда кетма-кетлик қоидаларига риоя этилиши ва тоза ва ишлатилган чойшабларни ювиш технологик оқими ҳаракати бир-бири билан кесишмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.6. Хирургик чойшабларни ювишда иккита ойнадан, яъни — юклаш («нотоза») ва чиқариш («тоза») ойналардан иборат тўсиқ типидаги кир ювиш машиналарида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.7. Кирхона хоналарининг таркиби, бир сменада келтириладиган чойшаблар ҳажмига қараб, амалдаги меъёрий ҳужжат талаблари асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.8. Ишлатилган чойшаблар кирхонанинг қабул қилиш цехида қабул қилиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.9. Кир ювиш хонасида чойшабларни қабул қилиш ва саралаш махсус кийимда амалга оширилади, бу кийим ҳар куни, шунингдек нотоза зонадан тоза зонага ўтишда алмаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.10. Чойшаблар қуритиш барабанларида ҳамда иссиқ мавсумда очиқ ҳавода қуритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.11. Қуритилгандан кейин чойшаблар бироз намлигида технологик линия бўйича дазмоллашга юборилади. Улар дазмоллаш катоклари, дазмоллаш пресслари ва дазмоллар столларида дазмолланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.12. Дазмолланган чойшаблар ҳар бир ДПМ учун ассортиментга қараб тахланади ва жамланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.13. Бўлинмаларга қайтариш учун тайёрланган чойшаблар стерилизация марказининг тоза зонасига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.14. Ишлатилган чойшаблар билан ишлайдиган ходимлар санитария кийимлари (халат, рўмолча) ҳамда шахсий ҳимоя воситалари (қўлқоплар, ниқоб ёки респиратор) билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.15. Ишлатилган чойшаблар билан ювиш ишлари охирига етказилгандан кейин санитария кийимлари ювишга юборилади, қўлқоплар ва ниқоб дезинфекцияловчи эритмада зарарсизлантирилади, қўллар совун билан ювилади ва антисептик восита ёрдамида ишлов берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.16. Организмнинг биологик суюқликлари билан ифлосланган чойшаблар транспортировка қилингандан кейин санитария хонасида дезинфекция қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.17. Хирургик чойшабларни саралаш, тайёрлаш, ювиш, дазмоллаш, таъмирлаш ва уларни сақлашни ташкил қилиш учун кирхонада масъул ходими тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.18. Хирургик чойшабларни ишлов беришнинг сифати тоза буюмлар омборида сақланадиган барча турдаги чойшаблардан бактериологик ифлосланишга суртмалар олиш билан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.19. Бактериологик назорат бир йилда камида 2 марта, шунингдек кир ювиш технологияси ўзгарганда амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.20. Кирхонада ишловчи барча ходимлари махсус кийим тўплами билан таъминланиши ва улар ҳар куни алмаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.21. Кирхонанинг барча хоналарда қўлларни ювиш учун раковиналар ўрнатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.22. Иш вақти тугагандан кейин ходимлар гигиеник душ қабул қилишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.23. Кирхонанинг ишлаб чиқариш хоналарида овқатланиш таъқиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Стерилизация марказида тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларига бўлган гигиеник талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.1. Стерилизация марказида ходимларининг асосий функционал, ишлаб чиқариш хоналарида ва иш жойларида микроиқлим ва ҳаво муҳитининг меъёрий параметрлари (ҳаво ҳарорати, намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлиги, кимёвий ва бактериологик кўрсаткичлари), шунингдек ҳаво алмашинуви меъёрларига риоя этилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.2. Ускуналарни жойлаштириш ва уларни эксплуатация қилиш техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.3. Стерилизация марказида ишлайдиган тиббий ва бошқа ходимлар амалдаги меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқ ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Стерилизация маркази хоналари, ускуналари ва инвентарларга бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.4. Стерилизация маркази барча хоналари, асбоб-ускуналар, тиббий ва бошқа инвентарь сақланиши керак. Хоналарда намли тозалаш (полларни ювиш, мебель, ускуналар, дераза токчалари, эшиклар ва ҳ.к.ларни артиш) бир кунда камида 3 марта, шундан 1 марта дезинфекцияловчи воситалари ёрдамида ўтказилиши керак. Зарурат бўлганда, жорий тозалов ишлари тез-тез ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.5. Хоналарни намли усулда тозалаш ва дезинфекция ишлари Ўзбекистон Республикасида ишлатишга рухсат этилган ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.6. Барча йиғиштириш воситалари (челаклар, латталар, швабралар ва бошқалар) хоналарни ва тозалаш ишлари турларини кўрсатган ҳолда аниқ маркировка қилинган ва шу мақсадда фойдаланилиши ва алоҳида сақланиши лозим. Латталар тоза ва қуруқ ҳолда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.7. Хоналарни мукаммал тозалов ишлари тасдиқланган жадвал асосида ҳар ҳафтада камида 1 марта ўтказилади, бунда деворлар, пол, барча ускуналар яхшилаб ювилади, мебель, чироқлар, жалюзи ва ҳоказолар чанглардан тозаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.8. Стерилизация марказида ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларининг 3 ойлик захираси сақланиши лозим. Йўлаклар, ҳожатхоналар ва тиббий-техник жараён билан боғлиқ бошқа ёрдамчи хоналарда чиқинди йиғиш учун педалли контейнерлар билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12.9. Бинолар ва хоналарни яроқсиз ҳолга келган ёки эскирган муҳандислик ускуналарини, иситиш, вентиляция тизимларини, канализация-сув қувури тармоқларини, санитария-техник ускуналар ва қурилмаларни, электр тармоқлари ва ҳоказоларни алмаштирган ҳолда капитал таъмирлаш уларнинг санитария-техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади, зарур ҳолатларда капитал таъмирлаш ишлари реконструкция билан биргаликда олиб борилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-ИЛОВА

Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация маркази асосий хоналарини табиий, сунъий ва аралаш ёритишга бўлган меъёр кўрсаткичлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Хоналар

Норматив ишчи юза ва текислик ва ёритилганлик КЕО (Г — горизонтал, В — вертикал) ҳамда текисликнинг полдан баландлиги, м

Табиий ёритилганлик

Аралаш ёритилганлик

Сунъий ёритилганлик

КЕО ен, %

КЕО ен, %

Юқоридан ва аралаш ёритишда

Ён томондан ёритишда

Юқоридан ва аралаш ёритишда

Ён томондан ёритишда

Ёритилганлик, лк

Дискомфорт кўрсаткичи М, гача

Ёритилганлик пульсацияси коэффициенти, Кп, %, гача

Аралаш ёритишда

Умумий ёритишда

жами

Умумий дан қисм

Дезинфекция ва стерилизация қилиш хоналари

Стерилизация хоналари — автоклав, материалларни қабул қилиш ва сақлаш хонаси

Г-0,8

-

-

-

-

-

-

200

40

20

Тиббий асбоб-анжомларни тайёрлаш хонаси

Г-0,8

-

-

-

-

-

-

200

40

20

Таъмирлаш хонаси

Г-0,8

-

-

-

-

-

-

300

40

15

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Жадвалда кўрсатилмаган хоналарнинг ёритилганлиги, табиий ва сунъий ёритиш бўйича санитария меъёрларига мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-ИЛОВА

Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация маркази хоналарининг уларнинг функционал вазифаси ва тозалик синфига боғлиқ ҳолда ҳаво муҳитида бактериал ифлосланиш йўл қўйиладиган даражалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тозалик синфи

Хоналар номи

Санитар-микробиологик кўрсаткичлар

1м3 ҳавода микроорганизмларнинг умумий сони

(КОЕ/м3)

1м3 ҳавода Staphylococcus aureus колониялари сони

(КОЕ/м3)

1дм3 ҳавода моғор ва замбуруғлар сони

Иш бошлашдан олдин

Иш вақтида

Иш бошлашдан олдин

Иш бошлашдан олдин

Иш вақтида

Иш вақтида

1.

Тоза (Б)

Стерил зона

500 гача

750гача

Бўлмаслиги керак

Бўлмаслиги керак

Бўлмаслиги керак

Бўлмаслиги керак

2.

Шартли тоза (В)

Тоза зона

750гача

1000 гача

Бўлмаслиги керак

2 гача

Бўлмаслиги керак

Бўлмаслиги керак

3.

Нотоза (Г)

Нотоза зона Маъмурий бинолардаги йўлаклар ва хоналар, зинапоялар, санитария хоналари, ҳожатхоналар, кир чойшаблар ва чиқиндиларни вақтинча сақлаш хоналари.

Меъёрлаштирилмаган

Меъёрлаштирилмаган

Меъёрлаштирилмаган