1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Молиялаш-тириш манбалари |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази фаолиятини такомиллаштириш. |
1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Баҳолаш маркази) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг компетенцияга асосланган билимларини баҳолаш имконини берувчи замонавий ахборот-ресурс мажмуасини ташкил қилиш ва зарур моддий-техник база билан таъминлаш. 2. Баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолият юритиши учун мос бўлган бино ёки унинг қисмлари текин фойдаланиш учун Баҳолаш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилишини таъминлаш. 3. Баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлат таълим ва тиббиёт муассасаларининг имтиҳон хоналари ва симуляцион марказларидан текин фойдаланишини йўлга қўйиш. 4. Москва шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти ҳузуридаги Кадрлар маркази билан амалий кўникмаларни баҳолаш бўйича топшириқлар (станциялар паспортлари) банкини ва тест топшириқлари базасини шакллантириш, шунингдек, баҳоловчи-экспертларни тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри битимлар асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
2027 йил март |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Жаҳон банки маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
|
2 |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолиятга рухсат бериш тизимини жорий этиш. |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолиятга рухсат бериш тизимини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш; тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан 2027 йилдан бошлаб ихтиёрий ҳамда 2030 йилдан бошлаб мажбурий тартибда ўтказишни жорий қилиш; қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини яратиш назарда тутилади. |
2027 йил февраль |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
3. |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш. |
Баҳолаш марказининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш ягона ахборот тизими ўрнига қўшимча хизматларни қамраб олган, илғор рақамли технологиялар жорий этилган ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформасини (кейинги ўринларда — Тиббий малака платформаси) ишлаб чиқиш. Бунда: тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини беришга оид амалдаги ягона ахборот тизимидаги барча маълумотлар белгиланган тартибда Тиббий малака платформасига кўчириб ўтказилишини таъминлаш ҳамда мавжуд тизимни амалиётдан чиқариш; Соғлиқни сақлаш вазирлигини Тиббий малака платформасининг буюртмачиси, Баҳолаш марказини эса унинг мулкдори, ваколатли оператори ҳамда функционал администратори этиб белгилаш; тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимида улар тўғрисида мунтазам равишда янгилаб бориладиган ҳудудлар бўйича реал вақт режимида мутахассисларнинг тақсимланиши, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи, доимий яшаш манзили, фуқаролиги, таълим олган муассасаси, маълумоти, мутахассислиги, малака ошириши, иш жойи, меҳнат стажи, илмий даражаси, малака тоифаси, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш; Тиббий малака платформасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига улаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш; Тиббий малака платформасида ҳужжат қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш, сертификат бериш, миллий реестрни юритиш, статистик маълумотларни автоматик шакллантириш ҳамда барча маълумотларни ягона дашборд орқали кўриш имкониятларини яратиш назарда тутилади. |
2027 йил январь |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
4. |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнат фаолиятини ташкил этиш. |
Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнат фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланишнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш; тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади. |
2028 йил якунига қадар |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
5. |
Декретив гуруҳ вакиллари учун тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиена кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича махсус курсларни ташкиллаштириш ва тизимли равишда амалга ошириш. |
Декретив гуруҳ вакиллари учун тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш бўйича махсус курсларни ташкиллаштириш ва тизимли равишда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: аҳолининг декретив гуруҳ вакиллари учун фаолияти озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар учун ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси бўйича ўқитиш курслари (кейинги ўринларда — санминимум курслари) тартибини белгилаш; санминимум курслари учун тўловларни давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига шартномага асосан амалга ошириш; санминимум курсларига ишга қабул қилишдан олдин ўқитиш Санэпидқўм томонидан, ишга қабул қилингандан кейин ўқитишни эса Баҳолаш маркази томонидан амалга ошириш; ўқув курсини тамомлаган шахсларга Тиббий малака платформаси орқали электрон сертификат бериш назарда тутилади. |
2026 йил декабрь |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
6. |
Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар (мутахассисликлар) номенклатурасини қайта кўриб чиқиш. |
Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган тиббиёт ва фармацевтика таълими йўналишлари, ихтисосликлар (мутахассисликлар) ҳамда лавозимлар турлари номенклатураси тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ экспертизадан ўтказиш; таълим йўналишлари, ихтисосликлар ҳамда лавозимлар турларини кодлаш орқали рақамлаштирилишини таъминлаш; машғулотларнинг миллий классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади. |
2027 йил март |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |