Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКНАВО» ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ БИРЛАШМАСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 272-сон «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун иловага* мувофиқ зарур маблағлар ажратилсин.
* Илова берилмайди.
2. Белгилансинки, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар)нинг, шу жумладан хорижий ҳамда қўшма корхоналар (ташкилотлар)нинг мусиқа ва рақс санъати соҳасида шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) олиш юзасидан буюртманомаларини Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади ва улар бўйича таклиф киритади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 21 февраль,
102-сон