Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022 03.09.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1270
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 03.09.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1270
Дата вступления в силу
01.01.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 3 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1270]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/3-сонли «Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3337, 27.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 3, 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Банкларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи тўғрисида» низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва Давлат бюджетининг касса ижроси департаменти (Д.А. Орипов)га ушбу банкларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи тўғрисидаги низомни 10 кун муддат давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 2004 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари М.Р. Жумагалдиевга юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқарувининг раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 19 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15/9-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви томонидан
2003 йил 19 июль, 15/9-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ тижорат банкларида (бундан буён матнда — банклар) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг сиёсати ва тартиботларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш талабларини ўрнатиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухгалтерия ҳисобининг асос солувчи қоидалари (принциплари) ўзида қоидалар (принциплар), концепциялар ва таърифлар мажмуасини акс эттириб, молиявий ахборотларни аниқ, босқичма-босқич, ўз вақтида, тушунарли равишда аниқлашга, баҳолашга, ҳисобга олишга, шакллантиришга ва тақдим этишга имкон беради. Бухгалтерия ҳисоби ўзида шундай жараённи акс эттирадики, унинг натижасида бухгалтерия ҳисоби асосини ташкил этувчи қоидалардан фойдаланган ҳолда фойдали молиявий ахборотлар шакллантирилади. Молиявий ҳисоботларнинг мақсади бўлиб, фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун, улар томонидан иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлган ахборотларни, яъни банкнинг молиявий ҳолати, фаолияти ва молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу жараённи самарали амалга ошириш мақсадида талабларни манфаатдор шахсларга молиявий ахборотларни тақдим этиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш зарур. Ушбу талаблар одатда икки тоифага — молиявий ахборотлар ички фойдаланувчилар (банк раҳбарияти) ва ташқи фойдаланувчилар талаблари бўйича бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички фойдаланувчилар режалаштириш, қарорлар қабул қилиш ва назоратни амалга ошириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ёрдам берувчи қўшимча бошқарув ва молиявий ахборотларни олиш ҳуқуқига эга бўлсалар ҳам, молиявий ҳисоботларда мавжуд бўлган маълумотларни олишдан манфаатдордирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи фойдаланувчилар, фойдаланувчиларнинг кенг доираси томонидан иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган банк фаолияти ва кўрсаткичлари, банкнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни олишдан манфаатдордирлар. Молиявий ҳисоботлар аксарият фойдаланувчиларнинг умумий эҳтиёжларини қаноатлантириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкларда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот қоидаларини ўрнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом фақат банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботига татбиқ этилиб, солиқ солиш масалаларини ўз ичига олмайди, шунингдек тартибга солиш, операцион, назорат қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобининг асоси бўлиб Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (бундан буён матнда — МҲХС) ҳисобланади. Банклар томонидан чоп қилинадиган молиявий ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи жараёнида банклар томонидан фойдаланиладиган асосий принциплар (тамойиллари), концепциялар ва таърифлар Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига ва МҲХСга мувофиқ бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Марказий банк банкларда бухгалтерия ҳисобининг асос солувчи принциплари (тамойиллари)ни ва асосий қоидаларини белгилайди. Марказий банкнинг бухгалтерия хисобини юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлари бухгалтерия ҳисобининг аниқ тартиботларини, яъни маълум бир мақсадларга эришиш учун амалга ошириладиган қадамларнинг кетма-кетлиги, банк томонидан бухгалтерия операцияларини олиб бориш усуллари ёки шакллари белгиланган тўпламини тақдим этиш учун мўлжалланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Марказий банк томонидан 1-иловага мувофиқ бухгалтерия ҳисоби бўйича ишлаб чиқиладиган меъёрий ҳужжатлар банкларда бухгалтерия ҳисобининг принциплари (тамойиллари), концепциялари ва таърифларини қўллаш бўйича қоидалар ва йўналишларни тақдим этиш учун мўлжалланган. Ушбу принциплар (тамойиллар), концепциялар ва таърифлар банкда имкон қадар автоматлаштирилган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг барча жараёнларида бир хил тартибда ва босқичма-босқич қўлланилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 1-илова банкларда бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар рўйхатини кўзда тутади. Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари асосида банклар ўзларининг ҳисоб сиёсатини ва амалиётларнинг батафсил тартиботларини ишлаб чиқишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Бухгалтерия ҳисобининг асос солувчи принциплари (тамойиллари)га кўра ишни ташкил этиш бўйича мажбуриятлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бухгалтерия ҳисобининг асос солувчи принциплари (тамойиллари) мақсадларини амалга ошириш учун банк Кенгаши, банк Бошқаруви, банк бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит департаментлари (бошқарма, бўлим) аниқ мажбуриятлари белгиланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Банк Кенгашининг кўрсатмасига кўра банк Бошкаруви банкни ҳисоб фаолияти сиёсатини ва тартиботларини тузишда мазкур Низомни қўллаш бўйича масалаларни аниқлаб олиши ва таърифлаб бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Банклар банк ҳисоб сиёсатининг мазкур Низомга мувофиқ тузилиши бўйича жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Банкнинг тасдиқланган ҳисоб сиёсати ва тартиботлари банкнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши шарт ва уларга бухгалтерия ҳисобининг тегишли принциплари (тамойиллари)ни қўллашда ва асосланмаган қарорларни қабул қилишдан четлаб ўтишда ёрдам бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Банк бўйича стандарт усулларни бир ҳил тартибда ва босқичма-босқич қўлланилишини таъминлаш мақсадида банк Бошқаруви томонидан ҳисоб тартиботлари тасдиқланади. Ушбу мақсадларга самарали (муваффақиятли) эришиш учун бухгалтерия ҳисоби жараёнининг катта қисми автоматлаштирилган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Барча банклар ўзларининг ҳисоб фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишлари ва жорий этишлари шарт. Зарур бўлган тақдирда Марказии банк МҲХСга мувофиқ ишлаб чиққан меъёрий ҳужжатларни қўллаш билан боғлиқ бўлган техник масалалар бўйича тушунтиришлар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Банкнинг кенгаши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Банк Кенгаши мазкур Низом ва Марказий банкнинг 1-иловага мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларидан банкнинг ҳисоб фаолиятида қўлланилиши учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Банк Кенгаши ҳисоб сиёсати ва тартиботларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни қўллашни Бошқарувнинг мажбуриятларига киритиши керак. Кенгаш ҳисоб сиёсатини тасдиқлайди, ҳамда уларни Марказий банк томонидан бухгалтерия ҳисоби бўйича МҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларига тўлиқ мос келишини таъминлаш мақсадида бир йилда камида бир марта, 1 февралгача қайтадан кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Банк Кенгаши томонидан ҳисоб сиёсати ва тартиботларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатларни Бошқарувга берилиши Кенгашни банкнинг ушбу сиёсат ва тартиботларини мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқилишини ва бажарилишини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Банкнинг Кенгаши йиллик молиявий ҳисоботларини чоп этишдан аввал уларни тасдиқлаши керак. Бунда, Кенгаш чоп этилаётган молиявий ҳисоботларни Марказий банк томонидан МҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларга тўлиқ мос келишини таъминлаш учун барча чораларни кўриши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Банк Бошқаруви
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Банк Бошқаруви Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда ҳисоб тартиботларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Банк Бошқаруви банкнинг молиявий ҳисоботларини тузиш ва тақдим қилиш учун жавобгардир. Банк Бошқаруви чиқарилаётган молиявий ҳисоботларни Марказий банк томонидан МҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларга тўлиқ мос келиши учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Банкнинг бухгалтерия ҳисоби департаменти (бошқармаси, бўлими)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Банкнинг бухгалтерия ҳисоби департаменти (бошқармаси, бўлими) мазкур Низом ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича банкнинг ички сиёсати билан боғлиқ бўлган техник масалаларни тегишли тарзда тушунтириш ва тўғри қўллаш учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Банкнинг бухгалтерия ҳисоби департаменти (бошқармаси, бўлими) Марказий банк томонидан МҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларини қўллашда тегишли ички назоратни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб жараёнлари услубиётини ишлаб чиқишда, шунингдек уларни банк ичида жорий этиш учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Банкнинг ички аудити
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ҳар бир банкнинг ички аудити Марказий банкнинг МҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларини қўллашда ички назоратни, ҳисоб сиёсатини ва банкнинг тартиботларини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб жараёнларининг услубиётини, уларни адекватлиги ҳамда улардан банкда фойдаланилишини текшириш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ички аудит ҳаққоний текширишни ўтказиш, баҳолаш ва аудит натижалари тўғрисида банкни Кенгашига ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан жавобгардир. Бунда, аудитни ҳисоботлари асосида банкнинг Кенгаши банкда бажарилиши мажбурий бўлган тегишли қарорни қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ички аудит Кенгашга текшириш материалларини, таклиф ва эътирозларини юборади. Кенгаш Банк Бошқарувидан аудиторлар томонидан аниқланган камчиликларни ва масалаларни ҳал этилиши бўйича даврий ҳисоботларни талаб қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларида бухгалтерия хисобини юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Баланс ҳисоботи

1.010*

Пул маблағларининг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.020

Банклардан олинадиган маблағларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.100

Молиявий инструментларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.300

Ссудаларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.400

Ижара ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.500

Асосий воситаларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.600

Захираларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.620

Қарз олувчини гаров мулкига бўлган ҳуқуқидан маҳрум қилиш йўли билан сотиб олинган мулкнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.650

Кўчмас мулкка инвестицияларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.700

Факторинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.750

Номоддий активларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.800

Шуъба хўжалик жамиятларига инвестицияларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.810

Бирлашган хўжалик жамиятларига инвестицияларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.820

Қўшма фаолиятда иштирок этиш улушининг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

1.900

Активларнинг қадрсизланиши ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

2.010

Депозитлар ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

2.200

Қарз маблағлари ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

2.300

Ходимларни мукофотлаш ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

2.500

Даромад (фойда) солиғи ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

2.600

Захиралар/шартли мажбуриятлар ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

2.800

Узоқ муддатли қарзлар ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

3.000

Капитал ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот

4.100

Фоизлар ҳисоблашнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

4.200

Фоизларни ўстирмаслик ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

4.400

Даромадларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

4.500

Харажатларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

Бошқалар / Ошкор этиш

9.010

Молиявий ҳисоботда маълумотларни акс эттириш бўйича меъёрий ҳужжат

9.030

Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш бўйича меъёрий ҳужжат

9.040

Давр учун соф фойда ёки зарар ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.050

Оралиқ молиявий ҳисоботни тузиш бўйича меъёрий ҳужжат

9.050

Сегмент ҳисобот бўйича меъёрий ҳужжат

9.060

Жамланма молиявий ҳисоботни тузиш бўйича меъёрий ҳужжат

9.100

Ахборотни ошкор этиш бўйича меъёрий ҳужжат

9.110

Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин содир бўлган воқеаларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.120

Алоқадор томонлар тўғрисидаги ахборотларни очиб бериш бўйича меъёрий ҳужжат

9.130

Акция бўйича фойданинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.140

Фундаментал хатолар ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.150

Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.160

Тугатилаётган фаолиятнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.170

Пул моддалари ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.190

Иқтисодиётнинг гиперинфляция шароитида молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича меъёрий ҳужжат

9.200

Валюта курсларининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳолаш ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.220

Хорижий фаолият ҳисоботини қайта ҳисоблаш бўйича меъёрий ҳужжат

9.300

Молиявий воситаларни тан олиш ва баҳолаш бўйича меъёрий ҳужжат

9.330

Ҳосилавий инструментларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.350

Хеджирлаш ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.400

Ҳукумат грантлари ва ёрдамларининг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.410

Пудрат шартномаларининг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.420

Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.500

Компанияларнинг бирлашиши ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

9.900

Балансдан ташқари моддаларнинг ҳисоби бўйича меъёрий ҳужжат

Ҳисобварақлар режаси

10.100

Ҳисобварақлар режаси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Шартли рақамлаш келтирилади